cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Мунажжимлар башорати

Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг. Админ👉 @acroc

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
6 671
المشتركون
-124 ساعات
+147 أيام
+1230 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) 30 майда сиздан хотиржамлик, оғир-босиқлик ва камтарлик талаб этилади. Кайфиятингизда сакраш жараёнларини бошдан кечиришингиз мумкин. Барибир ўзингизни қўлга ола билинг. Саломатлигингиз мустаҳкам бўлса-да, барибир овқатланишда меъёрни билишингиз, имкон доирасида спорт билан шуғулланишингиз керак бўлади. Молиявий масалада инқироз кўзга ташланмайди. Хотиржам бўлинг. ЧАЁН (24. 10 — 22. 11) Чаён буржида туғилганлар бугун дўстлардан бири билан суҳбатлашиш натижасида бир дунё илиқ таассуротларга эга бўлишади. Биргаликда муносабатларнинг бошланиш палласини ёдга оласиз. Ёши улуғ қариндошларингиз кун мобайнида бироз асабийлашишга мажбур этишлари мумкин. Уларга саломатликларини тиклашда ва моддий жиҳатлари яхшиланишида ёрдам кўрсатинг. Кечқурун табиат қўйнида дам олиш учун отлансангиз, муаммолардан дам оласиз. Хотиржам тортасиз. ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12) 30 май куни чин кўнгилдан чиқариб астойдил ишламасангиз, мақсадга етишингиз даргумон бўлиб қолади. Агар дангасалик қилаётганингиздан раҳбарлар хабар топса, яхши бўлмайди. Оила қурмаганларнинг айримлари анчадан бери кўз остига олиб келган инсоннинг эътиборини тортишга муяссар бўлишади. Романтик учрашув ташкил этишга шошилинг. Кечқурун қариндошлардан бири сизга ажойиб совға ҳозирлаб қўйиши кутилмоқда. ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01) Бугун сизни ёмонликлар ранжитиб ўтмоқчи эмас. Аммо барибир майда кўнгилсизликлардан қочиб қутула олмаслигингиз ҳам ҳақиқатга яқин. Тадбиркор бўлсангиз, катта бир лойиҳага пул тикиш ниятида бўлсангиз, ҳужжатларни қайта-қайта кўздан ўтказишни унутманг. Иммунитетингизни кўтаришда гиёҳлардан дамланган чой, мевалар ва сув ёрдамида танани чиниқтириш амаллари ёрдам бериши мумкин. Оиладаги вазият сизнинг кайфиятингиз қандайлигига боғлиқ бўлади. ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02) 30 майда ўзингиздаги энг яхши жиҳатларни бажарадиган ишингизга сингдира билсангиз, фақат яхшилик кўрасиз. Пластик карточкангизни кун давомида қайта-қайта текшириб олишга эринманг. Фириб ва ўғирликлар хавф солиш эҳтимоли бор. Ишхонада эса бир юмушни якунламай туриб бошқасига ўтманг. Вақтида дам олинг. Бу ишингиз бароридан келишида ёрдам беради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ёши улуғ қариндошлар ҳолидан хабар олишни ҳам унутиб қўйманг. БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03) Бугунги кун балиқ буржида туғилганлар учун энг бахтли ва омадли кунлардан бири бўлиб қолади. Сиз барча режаларингизни амалга ошира биласиз. Саломатлигингиз тобида бўлади, суюкли инсонингиз сизга бошқа пайтдагига нисбатан қаттиқроқ сева бошлаганига гувоҳ бўласиз. Фақат имкониятингиздан келиб чиққан ҳолда масъулиятни зиммангизга олинг. Айримлар парҳез бошласа ҳам фойдадан холи бўлмайди.
إظهار الكل...
👍 45🥰 9🔥 5
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 30 май қўй буржида таваллуд топганлар учун ёрқин ва қизиқарли ҳодисаларга бой бўлади. Улар фавқулодда содир бўлади ва бундан сиз албатта ҳайратга тушасиз. Фақат вазиятни ҳазилга бурмай, жиддий ёндашинг. Каттароқ буюм сотиб олиш учун пулларингизни иқтисод қилишингизга тўғри келади. Рўзғордаги муаммолардан чалғишда дўстларингиз, севимли хоббингиз ва табиат қўйнида дам олиш ёрдам беради. БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05) Муҳаббатнинг чеки йўқ деб ўйласангиз, хато қиласиз. Унинг ҳам чегараси бор. Шундай экан, ким сизни заррача севса, бу муҳаббатни ардоқланг. Йўқотиб қўйсангиз, қайтиб топа олмайсиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда танаффуслар кутилади. Бу албатта яхшиликка бўлади, ишонинг. Куннинг иккинчи ярмида сизни янги учрашувлар, сафарлар ва тадбиркор бўлсангиз, музокаралар кутиб қолади. Фақат масъулиятни унутиб қўймасангиз бас. ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06) 30 май куни оила аъзоларингиз, фарзандларингиз ҳақида кўпроқ қайғуришингиз тавсия қилинади. Улар яхши яшаши, аъло кайфиятда бўлишлари учун кучни ҳам, имкониятни ҳам аяманг, илтимос. Суюкли инсонингизни меҳр ва эътибор билан қуршаб олинг. Уни диққат марказингизда ушланг. Ишхонангизда сокинлик ҳукм суради. Молиявий муаммоларнинг ижобий ҳал бўлиш-бўлмаслиги ўзингизга боғлиқ. ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07) Эрталаб биринчи қиладиган ишингиз шахсий бизнесингизни очишдан иборат бўлса фақат фойда кўрасиз. Ижод кишилари эса тушга қадар янги асар яратиш ишқида куйиб-ёнишлари кутилади. Оиласизлар тушдан кейин романтик учрашувга отланишлари мумкин. Лекин бу учрашув иллюзиядан иборат бўлиши тайин. Югуриш, сузиш ва велосипедда сайр қилиш машғулотлари саломатлигингизга фақат ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, кўнглингиздаги ғашликни тарқатади. Олис сафарга отланиш бугун омадли кечади. АРСЛОН (24. 07 — 23. 08) 30 май куни эрталаб миянгизни турли бўлар-бўлмас ўйлар билан эмас, ишга оид муҳим ғоялар билан банд этишингиз сўралади. Агар тунда ухлай олмаган бўлсангиз, ўзингиз учун дам олиш куни эълон қилинг. Саломатликни биринчи ўринга қўйинг. Ўзингизни ёмон ҳис этаётган бўлсангиз, фақат мутахассис тавсияси билан муолажалар белгиланг. Шахсий ҳаётда сизни чексиз сюрпризлар кутиб туради. Меҳнат таътилига чиққанлар сира иккиланмай дам олиш учун тоғ ён-бағирларига жўнасалар ярашади. ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09) Молиявий инқирозга юз тутишни хоҳламасангиз, ҳаётий тажрибангизни ишга солинг. Шахсий бизнесингиз бўлса, ҳамкорлик масаласида елиб-югуринг. Оилалиларга жуфтини ҳаддан ташқари идеаллаштириб юбориш тавсия этилмайди. Хорижда ишлаётганларнинг аксариятига фойдали ҳамкорлик таклифлари келиб тушиши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажаларни ўз вақтида олишингиз зарур бўлади.
إظهار الكل...
👍 38 2🤔 2🙏 2
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Афсуски, бугун тарози буржи остида таваллуд топганлар ўзига ўзи муаммо орттириб олишдан бўшай қолмайди. Хато кетидан хатолар ёғила бошлайди. Айниқса, суюкли инсонингиз билан ўзаро муносабатларда эҳтиётингизни қилинг. Агар хотиржамликни шиор қилиб олсангиз, ҳар қандай кўнгилсизлик, хатонинг олдини олса бўлади. Савдо билан шуғулланадиган бир одам сизга ҳамкорлик таклиф қилиши кутилмоқда. Бу таклифга савдода истеъдодингиз бўлсагина розилик билдиринг. ЧАЁН (24. 10 — 22. 11) 29 майда витаминлар ичишни бошланг. Акс ҳолда шамоллаш ё грипп юқтириб олишингиз мумкин. Гигиена масаласига ҳам жиддий эътибор қаратинг. Айниқса, жисмоний иш билан банд бўладиганларга гигиенага риоя қилиш жуда муҳим. Янги лавозим сари интилганлар бўлса, бугун омади келади. Омад фавқулодда кириб келадики, бахтдан ёрилай дейсиз. Агар кимдандир қарзингиз бўлса, кечқурун қайтариш фикридан воз кечинг. Кечқурун бировга пул бериб бўлмайди. Уйдан барака қочармиш. ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12) Олдинда ёз. Аммо сиз бу фаслга на жисмонан, на руҳан тайёрсиз. Айниқса, аёллар, қизлар зудлик билан ташқи кўринишига эътибор қаратишлари, ортиқча вазн орттириб олган бўлишса, парҳез бошлашлари керак. Йўқса, ёзда қийналиб қолишингиз мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда эмоция ва асабийликка кенг ўрин берманг. Қариндошлар билан баҳслашиб қолишдан сақланинг. Кимлардир кечқурун қўшни шаҳарга сафар қилиши кутилади. ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01) 29 май куни нима қилсангиз қилинг, аммо бировлар билан қарама-қарши фикрлашдан нари бўлинг. Кимлардир атайин сизни жанжаллашишга мажбур эта бошлаши мумкин. Барибир итоат этманг. Пулингизни бўлар-бўлмасга сарфламанг, инқирозга юз тутсангиз, қайта тикланишингиз қийин кечади. Зарарли одатларга қарши куннинг иккинчи ярмида курашиш муваффақиятли кечади. Спиртли ичимликлар истеъмолидан сақланинг. У сизга дўстлик қилмайди. ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02) Бугун ёши улуғ қариндошлар билан мулоқотда эҳтиёткорликка эътибор қаратинг. Билиб-билмай уларнинг кўнглига оғир ботадиган гапларни гапириб қўйманг. Дўстлар билан муносабат юритишда ҳам чегарадан чиқманг. Бугун сузиш ва спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари саломатликни мустаҳкамлашда асқотиши мумкин. Олис сафарга отланишдан воз кеча туринг. БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03) 29 май куни ишхонангиздаги ҳамкасблардан бири сизга сердаромад бир ишда ҳамкорлик таклиф этиши кутилади. Рози бўлинг, бироқ бу ҳақда бировларга гуллаб ҳам қўйманг. Молиявий муаммоларингиз кечқурунга яқин муваффақиятли ҳал бўлади. Алоҳида харидларни мўлжаллаган бўлсангиз, кечқурун дўконга йўл олаверишингиз мумкин. Айримларнинг саломатлигида муаммо юзага келиши эҳтимолга яқин. Бўғимлар ва жигар билан боғлиқ сурункали хасталиклар қўзғалиши кутилмоқда.
إظهار الكل...
👍 52🤔 20👏 7😢 3
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Раҳбарларингиз ишониб топширган йирик лойиҳалардан бири сиз учун мартабани ошириш йўлида зинапоя вазифасини ўтайди. Гарчи жиддий тўсиқлар йўлингизга кўндаланг бўлса ҳам ишчанлик кайфиятингизни йўқотманг. Оиласизлар бугун ишқий саргузаштлар, ёввойи эҳтирослар ва азартнинг қулига айланишади. Шу баҳонада ўзингизга тақдир инъом этган инсонни янада яқинроқдан таниб оласиз. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05) 29 май куни ишда кўз кўриб қулоқ эшитмаган имкониятлар сизга ҳамроҳлик қилади. Бу эса раҳбарларингиз кўнглини бўшатиб, мукофот пули ажратишларига сабаб бўлади. Маза қилиб дам олиш ниятингиз бўлса, тоғ ён-бағирларини танланг. Олис сафарга фақат ўта муҳим, фавқулодда ишлар бўлсагина отланинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизни рашк билан қийнайвермаслигингиз тавсия этилади. ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06) Эрталаб кимдандир совға қабул қилиб оласиз, ёки шу совғани ўзингиз учун ўзингиз харид қиласиз. Икки вазиятда ҳам барибир кайфиятингиз кўтарилади. Кўпчиликни иш жойида лавозим юқорилаши ва фойдали шартномаларга имзо чекиш амали кутиб туради. Атрофдагиларни ташқи кўринишингиз эмас, тафаккур ўткирлиги билан ўзингизга қаратишга одатланинг. Кечки пайт хизмат сафарига жўнаб кетишингиз мумкин. Сафар омадли кечади. ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07) 29 майни иммунитет кўтариш амаллари адо этиладиган кунга айлантиринг. Спортнинг пассив турлари билан шуғулланинг, қуёшли ванна қабул қилинг. Спорт машғулотлари пайтида жароҳат олишдан сақланинг. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаганда жуда сергак бўлинг. Кечқурун баъзиларга сердаромад бир ишда ҳамкорлик таклиф этишлари мумкин. Албатта рози бўлинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бир неча кун музлаткичда турган таомларни истеъмол қилишдан сақланинг. АРСЛОН (24. 07 — 23. 08) Бугун ишхонадаги раҳбарлар билан мулоқотда жуда эҳтиёт бўлишингиз талаб этилади. Битта ноўрин айтилган сўз ҳам сиз учун қимматга тушиши ҳеч гап эмас. Улар қаршисида ҳурматингиз йўқолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Қариндошлар билан жанжаллар келиб чиқиши мумкин. Бу жанжалларни бартараф этиш учун анча-мунча куч ва асаб сарфлашингизга тўғри келади. Қайси касб эгаси бўлишингиздан қатъи назар ўз устингизда ишлашдан тўхтаманг. ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09) 29 май куни ишхонангиздан ёмон кайфиятда уйга қайтишга йўл қўйманг. Бу яқинларингизга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ўзингизни бўш қўйинг, позитив кайфият қидиринг. Вужудингизни чарчоқлар ва ҳорғинлик тарк эта қолмаса, табиат қўйнига чиқиб дам олинг. Молия масаласида қўшимча даромадлар кутилмайди. Аммо заҳирангиздаги пул етарли. Қолаверса, йўл-йўлакай майда-чуйда ишлар бажариб ҳам пича пул жамғаришингиз ҳақиқатга яқин.
إظهار الكل...
👍 38 5🙏 2🤔 1
Бедорлар борми? Ёлғизликда эшитадиган қўшиқлар юборинглар 👇 @acroc
إظهار الكل...
60❤‍🔥 5👍 5🤩 2
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 28 май куни олдингизга буюк мақсадларни қўйган ҳолда олдинга интила бошлайсиз. Лекин бу мақсадга етишиш учун фақат ўз кучингиз ва имкониятлаврингизгагина таянасиз. Иш жойингизда ҳам астойдил ҳаракат қилиб, мартаба ва лавозимингизни ошириш пайида бўлинг. Оилавий ҳаётда бардошли бўлишингиз лозим. Шунда юзага келган муаммоларни хотиржамликда бартараф этиш мумкин бўлади. Бироқ билинг, оилангизда муаммолар жуда ҳам кўп. БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05) Эрталаб иш жойингизга келибоқ раҳбарларга учрашишни хоҳлаб қоласиз. Лекин бу ишни қилманг. Ҳурматингиз йўқолиши мумкин. Янги вазифаларни кирмасангиз ҳам барибир сизга топширишади. Бугун шахсий ҳаёт билан боғлиқ барча муаммолар муваффақиятли бартараф этилади. Оиласизлар анчадан бери бўлғуси жуфти билан учрашиб келган бўлса, оила қуриш ҳақида ўйлаб кўришнинг вақти етди. Бахтли, саодатли бўлинг! ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06) 28 майда шахсий бизнесига эга шахслар нафи тегиши мумкин бўлган одамлар билан алоқани янада мустаҳкамлаб олишса, даромад ўз-ўзидан орта боради. Ишхонадаги мажбуриятларингизни бировлар зиммасига юклашдан сақланинг. Қолаверса, билинг, вазифангизни қанча тез ва сифатли адо этсангиз, пулингиз шунча кўп бўлади. Муҳаббатда сиз кутган ҳодисалар юз бермаслиги мумкин. Сабрли бўлинг. Эҳтирослар қулига айланиб қолишдан нари бўлинг. Саломат бўлинг. ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07) Бугун нафақат атрофдагилар, балки ўзингиз билан ҳам тил топиша олмай хуноб бўласиз. Бунга миянгизни кемираётган бўлмағур хаёллар сабаб бўлиши мумкин. Саломатлигингиз масаласида муаммолар кўзга ташланмайди. Шунга қарамай, овқатланишда режимни бузманг, меъёрни билинг. Жисмония машқларни доимий тарзда бажариб боринг. Бугун табиат қўйнига чиқиб спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари билан шуғулланиш фойдали кечади. Томорқада ишлаш ҳам сира зиён қилмайди. АРСЛОН (24. 07 — 23. 08) 28 май куни биринчи навбатда моддий аҳволингизни яхшилаш ҳаракатида бўлинг. Лекин дўстлар ёки қариндошлар эмас, ўз кучингизга таянган ҳолда бу ишни амалга оширинг. Уйингизда ниманидир таъмирлаш учун катта пул керак бўлади. Бунинг учун моддий аҳволингиз албатта яхши бўлиши керак. Кечқурун қалбингизга яқин бир инсон билан қувончли лаҳзаларни баҳам кўрасиз. Сиз ҳар жабҳада ўша инсондан ўрнак олсангиз яхши бўларди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09) Бугун катмонингиз пулга тўлади. Табиат қўйнида дам олиб қайтасиз. Дам олиш онларида муаммолар ҳақида ўйламанг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар халқона усул ёрдамида муолажа олиб кўришса, фойдадан холи бўлмасди. Аммо бу ишни ҳам мутахассис маслаҳати билан амалга оширинг. Айримлар кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетади. Сафар сизга энг ёқимли таассуротлар ва эмоцияни ҳадя этади.
إظهار الكل...
👍 40 5🤔 4
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) 28 майда кайфиятингизда тушкунлик аломати кўзга ташланмайди. Бу яхшиликка. Бугун муҳим қарорлар чиқаришга шошилманг. Куннинг иккинчи ярмида ё мукофот пули оласиз, ёки қўшимча даромадли иш бажарасиз. Оила қурмаганлар анчадан бери бўлғуси жуфти билан жиддий гаплашиб олишни ният қилган бўлса, бугун кечқурун ниятга етади. Саломатликни асранг. Бировларнинг кўнглига озор беришдан сақланинг. ЧАЁН (24. 10 — 22. 11) Шахсий бизнеси бор дўстларимиз эрта тонгданоқ рақобатчиларга қарши кураш режасини ишлаб чиқишлари керак. Фаолликни камайтирманг. Уларга бизнес қилиш қанақа бўлишини кўрсатиб қўя оласиз. Меҳнат таътилида юрганларнинг дам олиш лаҳзалари бугун аъло даражада кечади. Жуда бўлмаса, оилавий байрам уюштиринг. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг бўлажак жуфти билан муносабатларида янгилик ясаш зарурати туғилмоқда. Ўйлаб кўринг. ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12) 28 май куни асосий вақтингизни зерикишлар ва тушкунликлар қуршовида кечиришингиз мумкин. Айниқса, ёлғиз яшайдиганларнинг муҳаббатга бўлган алами айнан бугун зўрайиши мумкин. Эмоцияни жиловга солинг. Кимнидир жазолашдан олдин юз карра ўйлаб кўринг. Бизнес, санъат билан боғлиқ тадбирлар муваффақиятли якун топади. Моддий аҳволингизни яхшилашда ишхонангиздаги раҳбарлар жон куйдириши кутилмоқда. ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01) Тақдирнинг жамики синовларига дош бериш учун ўзингизга бўлган ишонч ҳисси юқори бўлиши лозим. Бу ишни амалга ошириш эса сизнинг қўлингиздан келади. Асабларни ҳам сунъий тарзда бўлса-да, мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Пул масаласида таваккалчиликка йўл қўя кўрманг. Оилалиларнинг шахсий ҳаётида бугун бир-биридан ёқимли ҳодисалар содир бўлади. Баъзилар кечқурун хизмат сафарига отланиши мумкин. ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02) 28 майда олдиндан хавотирларга кенг йўл бериб қўймасангиз, ишларингиз бароридан келади. Барча эзгу мақсадларга айтарли қийинчиликларсиз эришасиз. Ҳазил-мутойибага ҳам эрк беринг. У-да ишларингиз ўнгидан келишида асосий роллардан бирини ўйнаши муқаррар. Овқатланиш рационингизга жиддий эътибор қаратинг. Заҳарланишингиз хавфи сезилмоқда. Муҳаббатда суюкли инсонингизнинг кўнглига қараган ҳолда иш тутинг. БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03) Табиатан меҳнацеварсиз. Бугун янги ва улкан ишга қўл урсангиз, худди шу меҳнатсеварлигингиз наф бериши тайин. Иш жойингизда ҳамкасбларингизга қўпол муносабат юритиб қўйишдан тийилинг. Жуфтингизнинг ҳаддан ташқари кўп рашк қилиши бугун катта жанжалларга сабаб бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Жанжал келтириб чиқарадиган барча йўлларни ёпиб ташланг.
إظهار الكل...
👍 63🤔 6🔥 5🥰 5😢 4👏 3
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Кунингиз омадли кечади. Атрофдагилар билан дипломатларча муносабат юритишингиз сизга бир талай ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади. Саломатлигингиз ҳам кўнгилдагидек бўлиши кутилмоқда. Аммо ошқозонга зиён етказадиган таомлар истеъмол қилиш керак эмас. Айниқса, меҳмонга борсангиз, бу жуда муҳим. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири сизга нотўғри хабар етказиши мумкин. Уни синчковлик билан текшириб кўринг. БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05) 27 май куни табиатингизга хос қайсарлик ишларингиз бароридан келишига жиддий тўсиқ вазифасини ўташи мумкин. Қалбингизни қийнаётган барча тушкун лаҳзалардан қочишга ҳаракат қилинг. Сиздаги истеъдод бугун ҳам ишда, ҳам шахсий ҳаётда асқотиб қолиши кутилади. Муҳаббатда артистлик қилишингизга тўғри келади. Бу суюкли инсонингиз билан ўзаро муносабатларингизни мустаҳкамлайди. Молиявий масалада муаммо кўзга ташланмайди. ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06) Бугуннинг асосини молиявий аҳволингиз ташкил этади. Банкдан кредит, бировлардан қарз олган бўлсангиз, бугун уларни эгаларига қайтаришингиз лозим. Хотиржамликка кенг йўл беринг, ўзингизни ўзингиз стресс ҳолатига туширишга уринманг. Рўзғордаги муаммолардан хавотир олманг. Улар йўл-йўлакай барҳам топа боради. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувга чиқади. Омадингизни берсин! ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07) 27 майда тақдир фақат сиз томонда бўлади. Чор тарафдан олқишлар, изҳорлар ва қизиқарли таклифлар ёғила бошлайди. Бунақаси анчадан бери юз бермаганди. Тўғри эмасми? Оила қурмаганлар, севишганлар асосий ишга ўтишни шунча чўзиб юрганлари етар. Никоҳдан ўтиш, мустақил ҳаёт бошлаш пайти етди. Агар ишингиз ўтириб бажариладиган хилидан бўлса, бугун кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказишингиз тавсия қилинади. АРСЛОН (24. 07 — 23. 08) Бугун нени хоҳласангиз, ўшанга етишасиз. Фақат камайтирилган миқдорда. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлади. Фақат янги даромад манбаини кутманг. Оилавий ҳаётингизда сокинлик ҳукм суради. Кечқурун айримлар олис сафарга отланишлари мумкин. Сафар давомида қизиқарли вазиятларни бошдан кечирасиз. Бугун зинҳор бировлардан қарз олманг. Охири яхшилик билан тугамайди. ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09) Ким яхши ишласа, ўша муаммо нелигини билмайди. Бугун паризод буржи остида туғилганлар ана шу шиор остида яшашлари ва ишлашлари керак. Сиз дангасалик ва масъулияцизлик дўст бўла олмаслигини қалбан ҳис этасиз. Куннинг иккинчи ярмида ҳамкасблардан бири билан баҳслашиб қолишингиз кутилади. Муҳаббатда оиласизларни бир лаҳзалик романтика сийлаб ўтмоқчи. Бу лаҳзани бир умр эслаб қоласиз.
إظهار الكل...
👍 41 6🔥 2🥰 2🤔 1
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) 27 май куни асосий вақтингизни табиат қўйнида кечиришингиз тавсия этилади. Таътилда бўлсангиз, яна яхши. Дўстлар билан бирга вақт ўтказсангиз, нур устига аъло нур бўлади. Яқинларингизни ҳам эътибордан четда қолдирманг. Қандайдир ёқимли, жуда керакли буюмни харид қилишингиз учун имконият бор, фойдаланиб қолинг. Бир сўз билан айтганда, бугун ўзингиз учун ўзингиз байрам ташкил этинг. ЧАЁН (24. 10 — 22. 11) 27 майда эрталабоқ сизни бир воқеа ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этади. Пластик карточкангизга каттагина пул келиб тушиши мумкин. Нега ҳайрон бўласиз? Қачондир ўзингиз меҳнат қилиб топгандингиз бу пулларни. Муҳаббатда югур-югурлардан безор бўласиз. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга муҳаббатингиз, туйғуларингиз ҳаққонийлигини исботлайвериб чарчадингизми? Бас қилсангиз яхши бўларди. Ишонмайдими сизга? Кузатсин, текшириб кўрсин. Сиз эса саломатлигингизни мустаҳкамлаш билан банд бўлинг. Шундан фойда. ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12) 27 май куни эрталаб профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда юксалиш кузатилади. Бошлаган муҳим ишингизнинг илк босқичи муваффақиятли якун топишига гувоҳлик қиласиз. Мактабда, университет, институтда таълим олсангиз, ёзги имтиҳонлар бошланиши кутилади. Тадбиркорлар муҳим ҳужжатлар билан ишлашда сергак бўлишлари керак. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг. Овқатланишда режимга амал қилинг. ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01) Тоғ эчкиси буржи остида таваллуд топганларнинг куни туғади. Тушликдан ҳам воз кечасиз, аммо энг муҳим ишларни муваффақиятли якунлайсиз. Бу сизга мўмай даромад келтиради. Моддий аҳволингизни яхшилаш мақсадларига йўналтирилган бошқа ишлар кечқурунга бориб ҳал бўлади. Кимки умуртқа поғонасидан шикоят қилиб юрган бўлса, бугун шу муаммо қалтисланиши мумкин. бу муаммони врач кўмагисиз бартараф эта олмайсиз. ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02) 27 майда ижодий мазмунга эга лойиҳалар ва шахсий бизнес бошқаларига нисбатан кўпроқ фойда келтиради. Бу пулларни дарҳол ишлатиб юборишдан сақланинг. Харидларга ҳали улгурасиз. Агар овқатланишда меъёрни билсангиз, саломатлигингиз тобида бўлади. Ошқозонингизни эҳтиёт қилинг. Кўпроқ витаминлар ичинг, енгил ҳазм бўлувчи таомлар билан чекланинг. БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03) Ҳаммаси яхши бўлади. Фақат яқин ўтмишдан қолган бир муаммо яна йўлингизга кўндаланг туриб кайфиятингизни бузиши мумкин. Бу қачонлардир ўзингиз ардоқлаган инсон билан боғлиқ муаммо бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Кайфиятни кўтариш учун сув ҳавзаларига, ёки театр, кинога боринг. Бассейнда чўмилинг, велосипедда сайр қилинг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.
إظهار الكل...
👍 66🤔 9 6👏 4👀 3
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Бировлардан қарзингиз бўлса, бугундан қолдирмай эгаларига етказишингиз керак. Шунда бошқа масалаларда муаммолар камроқ бўлади. Ишхонангизда раҳбарлар сизни нафақат пул мукофоти, балки янги топшириқлар бериш билан ҳам мамнун этади. Агар ўша топшириқларни ҳам кўнгилдагидек адо эта билсангиз, мартаба ва лавозимингиз ошиши тайин. Оилалилар уй таъмири ёки бошқа жойга кўчиш билан банд бўлишлари мумкин. Худо сизга сабр берсин! ЧАЁН (24. 10 — 22. 11) 25 майда режаларни амалга ошириш учун янгича усуллар ўйлаб топишингиз тавсия этилади. Бир жойда қотиб қолишдан сақланинг. Ҳаракатдан тўхтамасангиз, ишларингиз албатта бароридан келади. Муҳаббатда оиласизлар бугунча хурсанд бўла олишмаса керак. Режаларингиз кўз ўнгингизда барбод бўлишига гувоҳлик қиласиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Асабни асранг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, профилактика билан шуғулланишни унутманг. ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12) Бугун энг муҳим режаларингиз ҳақиқатга айланади. Лекин иш жараёнини диққат марказингизда сақланг. Ижод кишиси бўлсангиз, фақат илҳом келсагина ижод қилинг. Мажбурий кулгидан юзга ажин тушади деган мақолни унутиб қўйманг. Чунки илҳом билан битилган асарнинг қиммати юқори бўлади. Оиласизларни муҳаббатда фақат омад кутиб туради. Сиз тасодифан орзуингиздаги инсонни учратиб танишасиз. Бахтингизни берсин! Саломатликни асранг. ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01) 25 май куни жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизга керагидан ортиқ меҳр ва муҳаббат кўрсатиши кутилмоқда. Иш бажаришда сергаклик сизни тарк этмайди. Иш ва оила аъзоларингиз учун ҳам вақтингиз бисёр. Уларни беҳудага сарфламанг. Кечқурун дўстлар билан бирга сайрга ёки кино, театр томошасига боришингиз эҳтимоли бор. Бу сиз учун катта бир байрамдек кечади. Қўшимча ижобий эмоцияга эга бўласиз. Ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланишингиз тавсия қилинади. ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02) Агар эрталабдан зарарли одатлардан халос бўлишга киришсангиз, албатта ғалаба қозонасиз. Фақат интиҳосини бугуноқ кўрмаслигингиз мумкин. Асосийси, бошласангиз бас. Қандай вазифани бажарманг, ижодий ёндашинг. Бу фақат фойда беради. Пулларингизни назорат остига олинг. Уларнинг беҳуда сарфланишига йўл қўйманг. Кимки кечқурун сафарга отланса, билсинки, сафар унга албатта омад ҳадя этади. Саломат бўлинг! БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03) 25 майда оиласизлар бир кўришда муҳаббат деб аталмиш буюк туйғу билан ошно тутинишлари мумкин. Ишхонадами, сафар чоғидами ўзингизга ёқадиган инсон билан танишасиз-у, юрагингиз жиз этади. Бу жизиллаш ҳақиқий муҳаббат белгисидир. Тадбиркорлар бизнесни ривожлантириш ниятида мажлислар, музокаралар ташкил этишса, бу тадбир ўз мевасини беради. Рўзғордаги муаммоларни жойида бартараф этинг.
إظهار الكل...
👍 58🥰 27😢 10 9🤔 8👏 6🔥 3🤩 2💘 2