Pro Study
الذهاب إلى القناة على Telegram
Хотите достичь своих целей, это только в "Pro Study"💥 Pro Study с нами на пути к целям🚀 Manzil:Chelak shahri Samarqand ko‘chasi 2-uy +998979209494 @NorbayevAbror @Norboyev_Anvar @SirojiddinAslanov
إظهار المزيد1 627
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+97 أيام
+4930 أيام
أرشيف المشاركات
1 626
Bugungi SINOV TEST jarayonidan. Yana bir muhim sinov ortada qolmoqda. Natijalar bugun 16:00 dan keyin e'lon qilinadi.
1 626
#Қабул2019
ОТМга шу пайтгача хужжат топширган абитуриентлар сони 281000 нафардан ошди!
(7-июль 17.50 гача)
Давлат тест маркази 2019/2020 ўқув йили қабулида абитуриентлардан тушган аризалар сонини эълон қилди
2019-йил 7-июль ҳолатига жами 281412 нафар абитуриент ОТМга ҳужжат топширди.
Шундан:
Кундузгига - 235250 нафар
Кечкига - 1779 нафар
Сиртқига - 44383 нафар
Умумий хисобда, бугуннинг ўзида, атиги 6790 нафар абитуриент хужжат тошриган. Бугун якшанба куни эканлиги учунми, ёки бошқа сабабми, негадир хужжат топширганлар сони жудаям камайиб кетган.
Эслатма: Хужжат топширган абитуриентлар сонини qabul.dtm.uz сайти орқали факультетлар кесимида билишингиз мумкин. Сайтдан фойдаланиш буйича қўлланма видеони мана бу ердан кўришингиз мумкин.
Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
1 626
#Қабул2019
Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!
ЎзР Президентининг 2019 йил 17 июндаги 4359-сонли қарори асосида 2019/2020 ўқув йилида республика ОТМлар бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметларидан давлант гранти асосидаги қабул доирасида халқ таълим соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди.
Самарқанд вилоятининг Нуробод, Каттақўрғон, Қўшработ, Ургут, Иштихон, Пастдарғом, Пайариқ, Пахтачи ва Нарпай туманларига мақсадли қабул учун Самарқанд давлат университети ва Самарқанд давлат чет тиллари институтида
12 та таълим йўналишида жами 182 та жой ажратилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AvaTdwul7q-7g1 626
2019/2020 o‘quv yili uchun abituriyentlarni ro‘yxatga olish jarayoni ma’lumotlari
2019-yil 6-iyul holatiga
Davlat test markazining rasmiy telegram kanali:
👉 @rasmiydtm 👈
1 626
#söragan_edingiz
2019/2020 oʻquv yilida SAMARQAND DAVLAT CHET TILLAR INSTITUTIning bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga abituriyentlardan tushgan arizalar haqida
06.07.2019 holatiga
Batafsil👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFKT9qZEVgruNIKRcA
1 626
Ниҳоят! Қайси ОТМга неча нафар абитуриент топширганини онлайн кўриш мумкин бўлган хизмат ишга тушди
#abituriyent
Бугундан qabul.dtm.uz манзилида абитуриентлардан тушган аризалар сонини йўналишлар ҳамда тиллар кесимида онлайн кўриш имконини берувчи сайт ишга тушди. Бу ҳақида ДТМ хабар бермоқда.
Бунда танлаган ОТМдаги йўналишлар бўйича қуйидаги маълумотлар акс этади:
- Қабул режаси;
- Биринчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Иккинчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Учинчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Биринчи сифатида танлаганлар бўйича танлов кўрсаткичи.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
1 626
Ҳарбий тавсиянома кимларга қўшимча балл беради?
#abituriyent
05.07.2019 йилдаги ПФ–5759-сонли Президент Фармонига биноан, ҳарбий тавсиянома олган абитуриентларга оид айрим ўзгаришлар киритилди.
Эндиликда ҳарбий тавсиянома фақат фақат олий ҳарбий таълим муассасаларида тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз беради.
Ҳарбий бўлмаган ОТМларга топширилганда эса тавсиянома учун ҳеч қандай балл қўшилмайди. Лекин гарчи балл қўшилмаса ҳам, бошқача кўринишдаги имтиёз берилади. Яъни умумий квотанинг 5%и миқдорида ҳарбий тавсияномачилар учун алоҳида квота ажратилади. Тавсиянома олганлар дастлаб ўша 5% квота ичида ўзаро курашади, агар унга кира олмаса, кейин олган бали бўйича умумий квотага ўтиб, омадини синаб кўради.
Ушбу тартиб бўйича мана бу ерда батафсил тушунтирилган:
https://t.me/xushnudbek/2509
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
1 626
Kelgusi o‘quv yilidan test tizimida qanday yangiliklar bo‘ladi?
✅ 2020-2021-o‘quv yilidan boshlab:
🔹Test fanlari majmuasi ikki bo‘limga ajratiladi.
1-bo‘limga barcha test topshiruvchi abituriyentlar uchun majburiy 3 ta fan:
👉 ona tili (o‘zbek tili, qoraqalpoq tili, rus tili);
👉 matematika;
👉 O‘zbekiston tarixi.
2-bo‘limga da’vogarlik qilinayotgan bakalavriat ta’lim yo‘nalishiga mos ikkita fan kiritiladi. Majburiy fanlar bo‘limidagi test topshiriqlari soddalashtirilgan bo‘lib, abituriyentlarning umumiy savodxonligi va tayanch bilimlarini baholashga yo‘naltiriladi.
🔹 test sinovlari (kasbiy (ijodiy) imtihon) majmuasiga chet tili fani kiritilgan barcha (asosiy yoki asosiy bo‘lmagan fan ekanligidan qat’i nazar) bakalavriat ta’lim yo‘nalishlari uchun milliy sertifikat yoki xalqaro imtihon tizimlari bo‘yicha tilni bilish darajalari B2 va undan yuqori daraja tatbiq etiladi.
✅ Kelgusida:
🔹 Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Toshkent shahri va viloyatlarning ma’muriy markazlarida test sinovlarini o‘tkazish maqsadida katta sig‘imli bino va inshootlar quriladi.
🔹 Shuningdek, abituriyentga o‘zi ro‘yxatdan o‘tadigan, aniqrog‘i, doimiy istiqomat qiladigan hududida test sinovida ishtirok etish imkoniyati berilishi mumkin. Bu ortiqcha vaqt, mablag‘ sarflanishining, sarsongarchiliklarning oldini oladi.
Каналга қўшилиш ⬇
https://t.me/joinchat/AAAAAE5C5Tx5lungDPqfPg
1 626
Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда
#abituriyent
Бугун, 5 июль куни, юртимиздаги Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси тасарруфидаги 7 та олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовлари ўтказилмоқда.
Тест синовлари ўтказилаётган жараёнларни https://test2019.uz сайтидан онлайн кузатиб бориш мумкин.
«Давлат тест маркази барча абитуриентларга муваффақият тилайди», - дейилади ДТМ хабарида.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
1 626
Сиртқи шаклга қабул 15 июлда тўхтатилар экан
#abituriyent
Олинган маълумотларга кўра, сиртқи шаклга қабул жараёнлари худди кундузги каби, 15 июль куни тўхтатилар экан. Абитуриентларга шунга қараб режа қилишларини тавсия этаман.
UPD.: жорий йилда сиртқи таълим шакли учун барча имтиҳонлар тест синовлари кўринишида бўлар экан.
👉 @xushnudbek 👈
1 626
Абитуриент, огох бўл! Бу йилги тестлар хар йилгиданда "қаттиқ" бўлади!
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази мутасаддилари 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул бўйича ўтказиладиган тест синовларига тайёргарлик кўриш жараёни ҳақида журналистларга маълумот берди.
Айтилишича, бу йилги тест топшириқларини шакллантириш учун умумтаълим фанлари бўйича 140 нафардан ортиқ экспертлар гуруҳи тузилган. Улар 180 мингдан ортиқ тест топшириқларини шакллантиради. Тест топшириқларининг ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларидаги бир хиллиги таъминланади.
Жорий йилда намунавий тест топшириқлари 1500 дан ортиқ абитуриент иштирокида апробациядан ўтказилди, ишончлилиги, мураккаблик даражасининг тўғри танланганлиги ўрганилди, 74 мингдан ортиқ тест топшириғи статистик таҳлил қилинди. Хато-камчиликлар тузатилди, айримларига ўзгартиришлар киритилди.
ДТМ мутахассислари бу йилги тест топшириқлари базасини шакллантиришда Туркия, Жанубий Корея, Россия, Япония каби мамлакатлар тажрибалари ўрганилганини айтди. Янгилик сифатида тест топшириқларида график, ёзувсиз карта, расмлар қўлланилаётгани қайд этилди.
Таъкидланишича, фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш мақсадида янги ўқув йилидан бошлаб Давлат тест марказида мавжуд тест топшириқлари базасини жамоатчилик учун очиб қўйиш режалаштирилмоқда.
Бугунги кунда тест синовларини ўтказиш учун мамлакат бўйича 69 бино танланган. Уларнинг энг каттаси 1710, энг кичиги 240 ўринлидир. Бу биноларда бир кунда 2 та сменада 1 минг 277 та гуруҳда жами 38 минг 310 абитуриент тест топшириши мўлжалланган. Тест синовларининг адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида бир кунда 2 минг 554 нафар назоратчи жалб этилиши белгиланган.
– Бу йил абитуриентлардан олинган бармоқ изи орқали тест синовларига бошқаларнинг кириши каби қонун бузилишларга барҳам берилади. Натижада ўз билимига ишониб имтиҳон топшираётган ёшларнинг имконияти янада кенгаяди, – деди Давлат тест маркази бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қаҳрамон Ҳақбердиев.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда бинолар учун 1 минг 155 тадан ортиқ видеокузатув камералари, 120 дона мобиль алоқаларини тўсувчи қурилма, бармоқ изи асосида таниш воситалари тайёрланмоқда.
Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
1 626
Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган 10 та олийгоҳни биласизми?
Олий таълим муассасаларига ўқиш истагида бўлган абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш қизғин давом этмоқда. Бакалавр таълим йўналиши бўйича рўйхатдан ўтаётган ёшлар сони кун сайин ошиб боряпти. Жумладан 1 июль ҳолатига кўра, қуйидаги 10 та олийгоҳга абитуриентларни қамраб олиш бўйича юқори ўринларга чиқди, дея хабар бермоқда Zarnews.uz
1. Самарқанд давлат университетига — 4513 нафар,
2. Урганч давлат университетига — 4326 нафар,
3. Андижон давлат университетига — 4238 нафар,
4. Гулистон давлат университетига — 4061 нафар,
5. Жиззах давлат педагогика институтига — 3286 нафар,
6. Тошкент давлат педагогика университетига — 3235 нафар,
7. Фарғона давлат университетига — 3030 нафар,
8. Қарши давлат университетига — 3007 нафар
9. Қорақалпоқ давлат университетига — 2841 нафар
10. Термиз давлат университетига — 2746 нафар
абитуриент рўйхатдан ўтган.
Эслатиб ўтамиз, бакалавр таълим йўналиши бўйича абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 15 июлга қадар давом этади.
Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ
1 626
#Статистика
Ўзбекистон Республикасидаги бир йиллик контракт нархи энг қиммат ОТМлар рўйхати билан танишинг!
# Статистика
Ознакомьтесь со списком самых дорогих вузов Республики Узбекистан по годовой контрактной плате за обучение.
1. Университет АКФА - 58,000,000
2. МГИМО - 52,230,000
3. Инха - 30,000,000
4. Вестминстер - 30,000,000
5. Сингапур - 28,800,000
6. Турин - 28,500,000
7. Пучон - 28,250,000
8. Вебстер - 27,400,000
9. Ёджу - 26,000,000
10. Амити - 25,350,000
Каналга уланиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE5C5Tx5lungDPqfPg
