SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
الذهاب إلى القناة على Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
إظهار المزيد5 543
المشتركون
-1424 ساعات
-947 أيام
-36130 أيام
أرشيف المشاركات
📍Атиги 50 грамм писта организмни кучли антиоксидант — Е витаминига бўлган кунлик эҳтиёжини қондиради
✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:
✔️ Е витамини атеросклероз ривожланишининг олдини олади;
✔️Юрак мушакларининг нормал фаолиятини сақлашда ёрдам беради;
✔️Шунингдек, юрак ва томирлар учун магний зарур, пистада кўп миқдорда магний бўлади.
⚠️Эслатма: Тузли писта тиш эмалини емиради!
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Коронавирусни даволашда гормон ва антибиотикларни нотўғри қўллаш жиддий асоратларга олиб келадими?
Батафсил ўқиш ➡️ https://namangantoday.uz/koronavirusni-davolashda-gormon-va-antibiotiklarni-noty%D2%93ri-%D2%9Byllash-zhiddiy-asoratlarga-olib-keladimi
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
3 июль куним Наманган вилоятлатида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.
Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
📍Райҳоннинг шифобахш хусусиятлари
✍️ Шифокор Лазизбек Қўчқоров:
❗️Райҳонни ҳақли равишда хонаки дори-дармонлар манбаи деб аташ мумкин.
✅ Агар у гултувакда хонангиз деразасида ўсаётган бўлса, инфекция ва турли шамоллаш касалликларидан ҳимоянгиз таъминланган деб ҳисоблаш мумкин.
✅ Вирусларга, инфекцияларга ва микробларга қарши курашувчанлик хоссалари туфайли, у табиий антибиотик восита деб тан олинган.
✅ Бу табиий шифобахш восита киши оғиз бўшлиғида мавжуд бўлган микробларнинг 99 фоизини йўқ қилиш хусусиятига эга.
✅ У тишларда йиғилган тош, кариесга қарши курашчан синалган воситадир. Унинг қайнатма ва дамламаси милкларни ҳам мустаҳкамлайди.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
❗️Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.
🔰 Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:
● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Қурбон ҳайити байрами 9 июль куни нишонланади.
▫️ "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори имзоланди. Унга кўра, 2022 йил Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль, шанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг қарори инобатга олинган.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Организмдан кальцийни ювиб чиқарадиган маҳсулотларни биласизми?
✍🏻 Шифокор Ҳилола Жумаева:
✅ Кальций организм учун керакли элементлардан бири бўлиб, таянч-ҳаракат системаси, юрак, нерв системаси учун муҳим ҳисобланади. Кальций миқдорининг меъёрида бўлиши организм учун зарур бўлиб, яхши ўсиш ва ривожланишда қатнашади.
🔸Мунтазам равишда баъзи маҳсулотларни истеъмол қилиш кальцийнинг организмдан чиқиб кетишига сабаб бўлади. Бу эса кальций етишмовчилигига олиб келади. Булар:
✔️Палма ёғи. Палма ёғи қальцийнинг сўрилишига таъсир қилади. Кальцийдан ташқари жуда кўп витамин ва микроэлементлар сўрилишига ҳам таъсир кўрсатади.
✔️Қаҳва. Кўп миқдорда қаҳва ичиш кальцийнинг организмдан чиқиб кетишига сабаб бўлади.
✔️Спиртли ичимликлар ва туз ҳам кальцийнинг сўрилишига таъсир кўрсатади.
✔️Шакар ва ширин маҳсулотлар. Ушбу маҳсулотлар ичак микрофлорасига таъсир кўрсатиб, кальцийнинг яхши сўрилмаслигига олиб келади.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Наманганда 1 июл куни ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Шафтолини истеъмол қилиш кимларга мумкин эмас?
✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров:
🍑 Шафтоли мевасида юқори миқдорда углевод ва шакар моддаси мавжуд.
❓Кимларга мумкин эмас?
◻️ Семизлик.
◻️ Қандли диабет билан оғриган беморларга уни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
◻️ Шафтоли аллергия чақириш хусусиятига эга.
❓Қандай шафтоли аллергия чақиришга кўпроқ сабабчи бўлади?
◻️ Айниқса, усти гул чанги билан қопланган шафтоли (тукли) тури аллерген маҳсулот саналади.
🚫 Кимларга қатъий ман этилади!
◻️ Аллергия билан оғриётган беморларга ҳам ушбу мевани истеъмол қилиш мумкин эмас.
❓Шафтолини керагидан кўп истеъмол қилса нима бўлади?
◻️ Кўп миқдорда шафтоли ейиш дисбактериоз (ич кетиши) ва ичаклар фаолиятининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин.
♨️ Асаб сезувчанлиги юқори бўлган инсонларга нега бу мевани истеъмол қилиш мумкин эмас!
◻️ Шафтоли асаб тизимини қўзғатиш хусусиятига эга.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
2022 йил 1 июлдан электр ва газ тарифларига ўзгартиришлар киритилмайди.
Манба
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Кимларга узум истеъмол қилиш тавсия қилинмайди?
✍️ Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
🍇 Узум доналари таркибида шакар кўп. Шунинг учун фруктоза ҳазм қила олмайдиган, қандли диабетга чалинган шунингдек, парҳезда бўлган инсонларга тавсия этилмайди.
🍇 Узумнинг кўп миқдори метеоризм ва қорин шишишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, уйқусизликка ҳам сабаб бўлади. Айниқса, қон босими юқори бўлган инсонларга таъсири кўп.
🍇 Узумни бошқа озиқ-овқатлар билан биргаликда истеъмол қилиш мумкин эмас. Бу ичакларда ферментацияга ва ошқозон-ичак тизимининг яллиғланишига олиб келиши мумкин.
🍇 Мевани ошқозон яраси ва гастритга чалинганлар истеъмол қилмаслиги керак.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Президент таъкидлаганидек, 1 июлдан бошлаб:
- автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади;
- олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади;
- ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.
Энди, 10 йилдан 15 йилгача бўлган енгил машиналар – икки йилда, 15 йилдан ортиқ бўлганлари эса бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.
"Бу ҳали бошланиши. Мен Президент маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларга топшириқ берганман.
Одамларимизни қийнаётган, аҳамиятини йўқотган тартиб ва чекловларни бекор қилиш бўйича Ишчи гуруҳи барча йўналишларда мунтазам ишлаяпти.
Жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади”, деди Президент йиғилиш якунида.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Президент “тонировка” масаласига тўхталди.
“Ҳар бир ислоҳотимиз, таклиф ва ташаббусларимиз, бу – энг аввало инсон қадри учун.
Шу боис, халқимизга қандай енгилликлар берсак, у биздан рози бўлади, деган савол барча раҳбарларни ҳар куни, ҳар дақиқа ўйлантириши керак.
Ҳар гал жойларга чиққанимда оддий-оддий одамлар билан учрашиб, муаммоларини эшитаман, яна қанча аҳолимизда шундай муаммолар борлиги ҳақида ўйлайман ва унга ечим қидираман.
Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган масалалардан ҳам хабардорман.
Мана, бугунги кунда мамлакатимизда енгил автомашиналар сони 3,5 миллиондан ошди. Ҳайдовчиларимизда ҳам кўплаб эътирозлар тўпланиб қолган.
Шу боис, бугун ҳайдовчилар ва йўловчилар анчадан бери кутган, уларнинг кайфиятини кўтарадиган қарорни имзоладим”, деди Президент.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
📍Хоҳламай ейдиган маҳсулотингиз аслида фойдали!
✍️ Шифокор Отабек Чориев:
✅ Кўпчилик хушламайдиган фойдали маҳсулотлар рўйхатини қуйидагича: шолғом, ошқовоқ, сабзи, саримсоқ пиёз, карамлар, булғор қалампири, кўк пиёз
✔️ Айтинг-чи, қайси чойхонада кечки овқатга карам шўрва, мастава ёки мампар каби суюқ овқатлар буюртма қилинади, ёки қайси миллий таомларда ошқовоқдан қилинган таомлар мавжуд? Таҳлилларга кўра, кечки таомларнинг 80 фоизи қовурилган, дудланган ва 80-100 фоизи мол ва қўй гўшти ташкил қиладиган шашлик, қозон-кабоб, жиз, манти, ош, стейк кабилар экан.
🔘 Японларнинг узоқ умр кўриш сабабларидан бири боғчаларда фойдали маҳсулотларни болалар онгига мултфильмлардаги тасвирлар орқали шунчалик сингдиришадики, болалар бир умр шу емаклардан тановул қилишга ўрганиб қолади. Яъни сунъий иштаҳа яратишади, десак ҳам бўлади.
☑️ Хуллас соғлом узоқ умр кўришни хоҳлайсизми? Марҳамат хоҳламаган таомингизни истеъмол қилинг.
👨⚕️Манба:«Соғлом ҳаёт»
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
❗️Наманганда 27 июн куни ҳарорат 41 даражагача кўтарилади.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
❗️Касалланишлар сони ортишда давом этмоқда: кеча яна 140 нафарга яқин кишида коронавирус аниқланди.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Бугун, 25 июндан бошлаб Ўзбекистонда ёзнинг энг иссиқ даври - «чилла» кириб келди
Мутахассислар бу даврда тоза, шакарсиз ичимлик сувидан суткасига камида 1,5 литр ичиш ва ёғли, қовурилган таомлардан тийилишни тавсия этишмоқда.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
