SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
الذهاب إلى القناة على Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
إظهار المزيد5 520
المشتركون
-1824 ساعات
-967 أيام
-37230 أيام
أرشيف المشاركات
❓Баҳорда кузатиладиган ҳолсизликда қўл келувчи қандай тавсиялар мавжуд?
✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:
✅ Баҳорда организмдаги витамин ва микроэлементлар захираси миқдорининг камайиши ҳисобига ҳолсизлик, уйқучанлик, тез чарчаш кузатилади. Шу сабабли:
😴 Соғлом уйқу тартибига риоя қилиш ва кунига 8 соат ухлаш лозим;
🔻 Ўз вақтида таомланиш;
🔻Кун давомида сув ичиш;
🍒 Мева ва сабзавотлар истеъмолини кўпайтириш;
🥦 Янги кўкатлар ва улардан тайёрланган таомларни кўпроқ истеъмол қилиш;
🍳 Эрталаб нонушта қилиш;
🏈 Спорт билан шуғулланиш ёки пиёда юриш;
🔻Витамин ва микроэлементларни профилактик дозаларда қабул қилиш;
🌞 Қуёш нуридан баҳра олиш (соат 12.00 га қадар) лозим.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
⚡️Хорижда ишлаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам берилади
Қарорга кўра, 2022 йил 1 июндан Россия Федерацияси, Туркия ҳамда Қозоғистоннинг тегишли ҳудудларида (12 та) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакиллик институти жорий қилинади.
Батафсил 👉 https://namangantoday.uz/khorizhda-ishlayotgan-fu%D2%9Barolar-va-ularning-oila-azolariga-moddiy-yordam-beriladi
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Ўзбекистонда дам олиш кунлари чанг тўзонлари ва селлар кузатилиши мумкин
Эрондан илиқ ҳавонинг жадал кириб келиши, сўнгра Кавказдан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши натижасида 4—6 март кунлари Ўзбекистон бўйлаб баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 18—23 метргача кучаяди ва чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги секундига 25—30 метргача кучайиши мумкин.
Айни вақтда, 5—9 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи эълон қилинди. Сел хавфи эълон қилинган туманларнинг тўлиқ рўйхати билан «Ўзгидромет» сайтида танишиш мумкин.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Жигар учун фойдали ўсимликлар қайсилар?
✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
🌼 Мойчечак - жигардаги оғриқларни, спазмларни тезда бартараф қилади. Бутун танага тинчлантирувчи таъсир кўрсатади.
🌱 Тирноқгул - жигарда моддалар алмашинувини тезлаштиради, секреция функциясини яхшилайди, сафро ишлаб чиқариш жараёнини кучайтиради. 2 та стаканга 1 ошқошиқдан ўсимлик гулидан ва қайнаган сув солинг. 1 соат қолдиринг. Ярим стакандан кунига 4 маҳал ичинг.
☘️ Далачой - жигардаги яллиғланишни камайтиради, танага мустаҳкамлик беради, асаб тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
❓Холецистит касаллигининг белгилари қандай намоён бўлади?
✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров:
🔴 Холецистит. Ўт қопи яллиғланиши. Ўткир ва сурункали турлари бор. Баъзида ўт қопида тош ҳосил бўлиши билан характерланади.
🔵 БЕЛГИЛАРИ: Ўнг қовурға остида оғриқ, кўнгил айниши, қайт қилиш, метеоризм, суюқ ич келиши, кечки пайт 37.5-38 C ҳарорат кўтарилиши. Холецистит белгилари касаллик ўткир ҳолга ўтганда яққол намоён бўлади.
🟣 ДАВОЛАШ
➖ Ўткир турида ётоқ режими,
➖ Сув ичиш.
➖ Антибиотиклар.
➖ Ўт димланганда ўт ҳайдовчилар.
➖ В витамин гуруҳи ва аскорбин кислотаси.
➖ Консерватив даво фойда бермаганда оператив даво тавсия этилади.
Манба: «Соғлом ҳаёт»
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
#Ҳикмат
Сени кўзи билан эмас, қалби билан таниган киши сен ҳақингда ёмон гумон қилмайди!
Жалолиддин Румий
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Расул алайҳиссаломнинг онага бўлган ҳурматлари биз учун катта ибрат – Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Нега томир тортишади?
✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров:
✅ Томир тортишиши (мушаклар тиришиши) - бу бир ёки бир нечта мушакларнинг тўсатдан ва кўпинча беихтиёрий қисқариши. Одатда томир тортишиши оёқларда кузатилади:
➖ Мушакларнинг ортиқча зўриқиши. Кўпинча тиришишлар спорт залида ҳаддан ташқари кучли машқларни бажариш натижасида кузатилади.
➖ Қон айланишининг бузилиши. Бу компьютер қаршисида кўп вақт сарфлайдиганларда кузатилади.
➖ Ноқулай пойабзал. Ғайриоддий баланд пошнали, орқа қисми йўқ оёқ кийимлар бунга мисол бўла олади.
➖ Ноқулай уйқу ҳолати. Увушиб қолган қўл, оёқ, бўйин буларнинг ҳаммаси қон айланишининг бузилиши белгисидир ва тунда томир тортишишига сабаб бўлиши мумкин.
➖ Минерал етишмаслиги.
Калий, кальций ёки магний етишмаслиги мушакларнинг бўшашишига тўсқинлик қилиши мумкин.
➖ Асабий зўриқиш ёки неврологик касалликлар. Бундай шароитда кўпинча мушаклар бўшашиши қийинлашади.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
@salomatliksaboqlari
❓Қандли диабет билан оғриган беморлар йилига бир марта скринингдан ўтказилади
✔️ Президент қарорида 2022-2024 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни ривожлантириш дастури ҳам қабул қилинган. Унда белгиланган режаларга кўра, республиканинг 40 ёшдан ошган аҳолисида йилига бир марта қандли диабет касаллигига скрининг ўтказилиши йўлга қўйилмоқда.
🔷 Белгиланган муддатда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун 350,4 млрд сўм ажратилади.
♨️ Чунки мутахассислар ковид пандемиясидан сўнг ушбу дардга чалинганлар сони ортгани, умуман диабет ковид асоратларидан бири эканлигини қайд этишмоқда.
👉 Батафсил
Манба:«Соғлом ҳаёт»
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Президент аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишни тубдан кучайтириш ва бу борадаги ёндашувларни қайта кўриб чиқиш вазифасини қўйди.
Мамлакатимизда ҳар йили ўртача 700 минг чақалоқ дунёга келмоқда. Фарзандли бўлган аёллар камида 4 ойга ишдан ажралиши, декретга чиқиши керак.
“Очиқ айтиш керак, айни пайтда бюджет ташкилотлари ҳомиладорлик нафақасини тўлиқ тўлаб берсада, хусусий секторда бу харажат туфайли аёлларни расмий ишга олишдан қочиш ҳолатлари ҳам, афсуски бор”, деди Президент.
Шу боис, 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан кафолатли тўлаб берадиган тизим яратилади.
Энди, уларга ҳам 4 ойга 2 миллион сўм миқдорида бир марталик ҳомиладорлик нафақаси тўлаб берилади.
Бу мақсадлар учун, бюджетдан 2022 йилда 200 миллиард сўм, 2023 йилда эса 1,7 триллион сўм йўналтирилади.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❇️ Занжабилли чой кишига қувватбахш таъсир этиб, кайфиятни, тери рангини яхшилайди.
Мия қон айланишини маромига келтиради, хотирага мадад беради.
✅ Чой қандай тайёрланади?
300 мл совуқ сувга 1,5 чой қошиқ чой, 2 ош қошиқ шакар, 2 чой қошиқ янги занжабил солинади ва 4 дақиқа қайнатилади.
Кейин 200 мл қайноқ сут ва 1 чой қошиқ зира қўшиб, обдан аралаштирилади.
Манба
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
МИТТИ ЧУМОЛИНИНГ УЛКАН САБОҒИ
Ҳаёт – кураш ва интилишлардан иборат. Инсон борки, қалбида орзу-ният ва мақсадлар уйғонади ва унга эришиш учун ҳаракат қилади. Бироқ бу интилиш баъзиларда қатъият билан амалга ошса, айримлар муваффақиятсизликнинг қайсидир поғонасида ҳаммасига қўл силтайди...
Мағлубият, кўнгилсизлик, уринишларнинг зое кетганидан афсусланиш, зиммадаги масъулиятдан зерикиш ва чекинишни исташ ва ҳоказо шу каби ҳис ва хоҳишлар ҳаммамизнинг бошимиздан ўтган ҳолатлар. Айнан мана шу ҳолатлар гоҳида инсон фитратини, ҳаттоки, ҳаёт йўлини бутунлай бошқа томонга ўзгартириб юбориши мумкин. Энг ёмони, бу йўлнинг тўғри эмаслиги!
Биласизми, Яратган биз - онгу шуури мукаммал инсонлар сабоқ олиши учун сабаблар ва воситаларни пайдо қилди. Улардан бири – чумолилар.
Батафсил ўқиш ➡️ https://namangantoday.uz/mitti-chumolining-ulka
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Бўйин қийшиқлигига олиб келадиган сабаблар нималардан иборат?
✍🏻 Шифокор Фаррух Шерназаров:
✅ Бўйин қийшиқлиги: Бўйин мушаклари шикастланиши оқибатида бўйин деформацияси, туғма ва орттирилган бўлади.
🔴 БЕЛГИЛАРИ
✔️Бўйин шикастланган томонга эгилиши;
✔️Юз соғ томонга қараган;
✔️Зарарланган томонда елка кўтарилган;
✔️ Бош кам ҳаракатда;
✔️ Бўйин мушаклари катталашиши;
✔️ Юз асиметрияси;
✔️ Сколиоз (бўйин қисми қийшайиши);
✔️ Болаларда туғилгандан сўнг 10 кунда белгилар пайдо бўлади.
🔵 ДАВОЛАШ:
➖ Бўйин мушаклари массажи;
➖ Даволовчи гимнастика;
➖ Мушакни иситиш;
➖ Физиотерапия (электрофорез, УВЧ);
➖ Жарроҳлик амалиёти (тўш-елка-сўрғичсимон мушакни кесиш);
➖ Болаларда Шанц шинаси ёки махсус корсет ишлатишади;
➖ Жарроҳлик амалиёти 1 ёшдан ошган болаларга қўлланилади.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Бугун 1 март баҳорнинг илк куни. Эрта тонг бизга хуш кайфият, баҳорий илиқлик бахш этсин. Барчангизга баҳор айёми муборак бўлсин, азиз юртдошлар!
©Наманган давлат университети
«Пресс клуб»
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Инсулин танамизда қандай иш бажаради?
✍️ Шифокор Нозима Ўринова:
💉 Инсулин - қондаги глюкоза даражасини тартибга солувчи (аниқроғи, пасайтирадиган) ошқозон ости бези гормони. Қандли диабетда унинг синтези бузилади.
✅ Биз истеъмол қиладиган барча овқатлар қон оқимига глюкоза шаклида киради. У тананинг барча ҳужайралари учун зарур бўлган энергияни ўз ичига олади. Аммо глюкоза қон оқимига кирганда, у фақат ҳужайра ичига кира олмайди. Бунинг учун унга «калит» керак.
📍Инсулин ўша калит вазифасини бажаради, у ҳужайраларни «очади» ва улар глюкозани ўзлаштиради ҳамда глюкозанинг қондаги таркиби камаяди.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Ҳафта бошида кучсиз ёмғирлар, ўртасида эса жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Жанубда ва чўл ҳудудларида ҳаво ҳарорати +25…+27 даражагача кўтарилади.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❓Клетчатка нима ва у қайси маҳсулотларда мавжуд?
✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:
🥗 Клетчатка - инсон организмидаги кўп аъзолар ва тизимларнинг тўғри фаолиятини таъминлаб турадиган муҳим моддалардан бири ҳисобланади. Клетчатка овқат ҳазм қилиш тизимини ножўя маҳсулотлар таъсиридан ва токсинлардан тозалашга ёрдам беради. Ичаклар фаолиятини яхшилайди.
✅ Организм балансини сақлаб туриш учун клетчаткага бой маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим. Булар:
🍒 Мевалар
🫐 Ўрмон мевалари
🥕 Сабзавотлар (сабзи, брокколи, карамда кўпроқ мавжуд)
🥬 Кўкатлар
🌽 Донли ёрмалар (перловка, гречиха, сули)
🫒Ёнғоқ, бодом, зайтун
🔻Буғдой кепаги
🔻Фасоль ва нўхат
🔻Оқ гуруч
Манба:«Соғлом ҳаёт»
👨⚕️Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
