ar
Feedback
SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal

الذهاب إلى القناة على Telegram

Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

إظهار المزيد
5 624
المشتركون
-1124 ساعات
-867 أيام
-36030 أيام
أرشيف المشاركات
Битта сигарета умрни 20 дақиқага қисқартиради – тадқиқот University College London тадқиқотчилари ижтимоий-иқтисодий ҳолат ва
Битта сигарета умрни 20 дақиқага қисқартиради – тадқиқот University College London тадқиқотчилари ижтимоий-иқтисодий ҳолат ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир сигаретанинг ўртача умр кўриш давомийлигини эркаклар учун 17 дақиқа ва аёллар учун 22 дақиқага баҳолади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

ЯНГИ ЙИЛ БАРЧАГА МУБОРАК БЎЛСИН!

🥩Холодец асаб ва иммунитет тизими учун фойдалидир ✅ Холодец таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлган тўйинмаган ёғ кислоталар, B
🥩Холодец асаб ва иммунитет тизими учун фойдалидир ✅ Холодец таркибида кўп миқдорда мавжуд бўлган тўйинмаган ёғ кислоталар, B витаминлари, калий, магний ва глицин кабилар туфайли бу таом асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатади. ✅ Кўп миқдордаги А витамини эса кўз саломатлиги, оқсил синтезида муҳим рол ўйнайди. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди. Йўлларда яхмалак кузатилади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Хавфли одат: нонушта қилмай юриш қандай оқибатларга олиб келади? Метаболик синдром — бу тана вазнининг ортиши билан юзага кел
Хавфли одат: нонушта қилмай юриш қандай оқибатларга олиб келади? Метаболик синдром — бу тана вазнининг ортиши билан юзага келадиган касаллик бўлиб, периферик тўқималарнинг инсулинга сезгирлигининг пасайиши, метаболизмдаги ўзгаришларнинг барча турлари, 2-тоифа қандли диабет ва артериал гипертония ривожланишига олиб келадиган симптомлар мажмуасидир. У умр кўриш давомийлигининг қисқаришига ва сифатининг ёмонлашишига олиб келади. Бугунги кунда метаболик синдром муаммоси замонавий жамиятнинг тиббий, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларидан бири ҳисобланади. Ушбу синдром юқори холестерин, бел атрофида ортиқча вазн тўпланиши ва қон босими юқори бўлиши билан ҳам ажралиб туради. Маълум бўлишича, агар эрталабки энг муҳим овқат — нонушта ўтказиб юборилмаса, юқоридаги барча жиддий асоратларнинг олдини олиш мумкин. 380 нафар испаниялик кўнгиллилар иштирок этган уч йиллик тадқиқот шуни кўрсатдики, кунлик калорияларнинг 20-30 фоизини ташкил этувчи тўйимли нонушта қилиш енгил нонушта ёки умуман нонушта қилмасликдан яхшироқ. Аёллар учун ўртача кунлик норма 2000 килокалория, эркаклар учун эса 2500 килокалорияни ташкил қилади. Тажриба давомида олимлар камида 400 калория нонушта истеъмол қилганларнинг тана массаси индексини текширилганда, уларнинг кўрсаткичи нонушта қилишни ўтказиб юборганларга қараганда пастроқ эканлигини аниқлади. Уларнинг бел қисмида ҳам ёғлар миқдори камроқ бўлган. Аввалига ушбу тажриба арзимас ва катта аҳамиятга эга эмасдек туюлади, аммо узоқ йиллар шундай кун тартибига амал қилиш ортиқча вазн билан боғлиқ жиддий касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради. Саломатлик учун қайғуриш ва сурункали касалликларга чалиниш хавфини камайтириш учун ҳаракатни аввалроқ — 40-50 ёшдан аввал бошлаш керак. Испанияда ўтказилган тадқиқот муаллифи, Барселонадаги илмий-тадқиқот институти ходими Карла Алехандра Перес-Вега вақтида нонушта қилишнинг муҳим аҳамиятини тушунтирди: “Калориялар, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар тўғри тақсимланган ва балансли эрталабки таом нафақат узоқ вақт очликдан кейин энергия ва тетиклик беради, балки умр давомийлигини оширишга ҳам ўз ҳиссасини қўшади”. Нью Йорк университети тадқиқотчилари 40 ёшдан ошган 34 мингдан ортиқ америкаликлар иштирокида бир неча ўн йиллар давомида тажриба ўтказди. Унинг натижаларига кўра, эрталабки соат 6 дан 7 гача нонушта қилганларда саратон ёки юрак хасталиги каби жиддий касалликлардан якун топиш эҳтимоли 6 фоизга камроқдир. Манба 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

13 ЙИЛ ДАВОМИДА ҚАҲВА ИЧИШ ҲАЁТНИ УЗАЙТИРИШИ МУМКИН Биотиббиёт фанлари бўйича британиялик профессор Жастин Стеббинг тадқиқот
13 ЙИЛ ДАВОМИДА ҚАҲВА ИЧИШ ҲАЁТНИ УЗАЙТИРИШИ МУМКИН Биотиббиёт фанлари бўйича британиялик профессор Жастин Стеббинг тадқиқот ўтказди. Унда кофе ичиш умрни узайтириши ва руҳий тушкунлик хавфини камайтириши мумкинлиги қайд этилган. Олимнинг айтишича, тадқиқотда 400 минг киши иштирок этган. 12-13 йил давомида кофе ичганларнинг ўлим хавфи камроқ эканлиги аниқланди. Бундан ташқари, ичимлик кунига 4-5 стакан миқдорида истеъмол қилиниши керак. Узоқ умр кўришга организм касалликларга қарши туришда ёрдам берадиган моддаларни тўплаш орқали эришилади, деди Стеббинг. Ичимлик диабет, юрак ва жигар касалликлари, саратон ва инсультдан ҳимоя қилиши мумкин. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, қаҳва депрессия хавфини 20 фоизга камайтиради. Манба 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

🔴 🟦🟦🟦🟦
🔬 Лейкоз, яъни халқ тилида оққон деб аталувчи ушбу касалликнинг даволаниш жараёнлари жуда мураккаб ҳисобланади.
📌 Хасталик янги туғилган чақалоқлардан тортиб, ёши катта инсонларда бирдек учрайди. 🤒 Унинг белгилари турлича бўлиши мумкин. Энг кўп кузатиладиган ҳолатлардан бири болада 10-15 кун давомида мунтазам тана ҳароратининг кўтарилишидир. 🩺 Шунингдек, лимфа безларининг катталашиши, оёқларда оғриқ, иштаҳасизлик, боланинг сарғайиб кетиши, камқонлик лейкознинг аломатларидир. ✅ Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Шерзод Нуринбеков шу ҳақда маълумот берди. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Фойдали мева, фақат меъёрида. Бирданига кўп мандарин еса нима бўлади? Батафсил ўқиш ➡️ https://namangantoday.uz/2024/12/13/fo
Фойдали мева, фақат меъёрида. Бирданига кўп мандарин еса нима бўлади? Батафсил ўқиш ➡️ https://namangantoday.uz/2024/12/13/fojdali-meva-faqat-meyorida-birdaniga-kop-mandarin-esa-nima-boladi/ 📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday

Мевалар қироли мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор? Диетолог жавоб беради Ҳиндистон ва Шарқий Осиёда ет
Мевалар қироли мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор? Диетолог жавоб беради Ҳиндистон ва Шарқий Осиёда етиштириладиган ва меваларнинг қироли номини олган манго ўзининг экзотик таъми ҳамда организм учун фойдали витамин ва микроэлементларга бой эканлиги билан ажралиб туради. Ушбу цитруснинг фойдали хусусиятлари тўғрисида олий маълумотли диетолог Синтиа Сасс маълумот берди. Хавфли касалликларнинг олдини олади Манго ҳужайраларни шикастланиш ва яллиғланишдан ҳимоя қиладиган бирикмаларни ўз ичига олади. Ундаги полифеноллар ва антиоксидантлар 2-тоифа қанд касаллиги ҳамда саратон ривожланиш хавфини камайтиради. Юрак фаолиятини яхшилайди Манго таркибида липидлар даражасини пасайтирадиган ва организмдаги яллиғланиш ўчоқларини йўқ қиладиган мангиферин полифеноли мавжуд. У қон томирларининг эластиклигини оширади, холестерин даражасини пасаяди ва тромбоцитлар фаол ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Иммунитетни мустаҳкамлайди Манго каротеноидларга бой бўлиб, улар кучли антиоксидант вазифасини бажаради. Манго тананинг ҳимоя таянчи — иммун тизимини мустаҳкамлайди ва юқумли касалликларни тезроқ енгишга ёрдам беради. Тери ҳолатини яхшилайди Манго нафақат доривор ўсимлик, балки гўзалликнинг табиий манбаи ҳамдир. Унда C витамини кўп бўлганлиги сабабли, терининг эластиклигини сақлашга ёрдам берадиган коллаген ишлаб чиқарилишни рағбатлантиради. Манго истеъмоли мимик ажинлар пайдо бўлишини кечиктиради. Манго баргларидан олинадиган мангифера индиcа деб номланган экстракт ҳуснбузарлар билан курашда ёрдам беради. Овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди Манго таркибидаги ўсимлик толалари ичак фаолиятини яхшилайди ва қабзиятда самарали восита ҳисобланади. Бир неча йил аввал америкалик олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотга кўра, бир ой давомида кунига тахминан 300 грамм манго истеъмол қилган одамларда ошқозон касалликлари сезиларли даражада камайган. муаммодан халос бўлишди. Кўриш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатади Манго таркибида бета-каротин, лютеин ва зеаксантин номли шифобахш антиоксидантлар мавжуд. Ушбу бирикмалар кўзнинг тўр пардаси ва қорачиғини турли хил касалликлардан ҳимоя қилади ва кўриш қобилиятини яхшилайди. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Қон босимини қандай қилиб доим меъёрда ушлаб туриш мумкин? Кардиологлар тавсияси Бугунги кунда кўпчилик инсонлар қон босимини
Қон босимини қандай қилиб доим меъёрда ушлаб туриш мумкин? Кардиологлар тавсияси Бугунги кунда кўпчилик инсонлар қон босимининг кўтарилишидан азият чекадилар. Шу боис қон босимини уй шароитида меъёрда ушлаб туришга масаласи муҳимдир. Шифокорлар гипертония билан оғриган одамларда қачон ва қандай нонушта қилиш мазкур касалликка таъсир қилиши ҳақида маълумот берди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, нонушта қон босимини назорат қилишнинг самарали усули ҳисобланади. Эрталабки овқатланиш юрак саломатлигини ва қон босимини бир неча механизмлар орқали яхшилайди, деб ёзади Paradе нашри. Кардиолог Ченг Ҳан Чен сўзларига кўра, нонушта қондаги қанд миқдорини тартибга солади ва кун давомида ортиқча овқатланиб қўйишдан сақлайди. Бу қон босимини оширадиган стресс гормонлари кўпайишининг олдини олади. Кардиологлар нонушта қилинадиган вақтнинг ҳам таъсири катта эканлигини тушунтирди. “Нонушта куннинг қайси соатида қилиниши муҳим аҳамиятга эга, чунки у қон босими ва метаболизмни тартибга солишга ёрдам берадиган табиий сиркад ритмларига мос келиши лозим”, дейди кардиолог Нил Д. Шаҳ. Шу сабабли шифокорлар уйғонганидан кейин бир-икки соат ичида нонушта қилишни тавсия қиладилар. “Нормал қон босимини сақлаш учун ҳар бир кунни тўғри бошлаш керак. Уйғонганидан кейин икки соат ичида нонушта қилиш бутун кун қандай ўтишини белгилаб беради” дейди кардиолог Бредли Сервер. “Танадаги метаболик жараёнлар овқатланиш вақтига таъсир қиладиган сиркад ритмлар орқали тартибга солинади. Нонушта қилиш вақтидаги ўзгаришлар кардиометаболик касалликларнинг ривожланишига таъсир этиши мумкин”, деди Ченг Ҳан Чен. Юрак саломатлигини яхшилашга ёрдам берадиган нонушта Кардиологларнинг маслаҳатига кўра, нонушта учун магний ва калийга бой таомлар (мева ва сабзавотлар); оқсил (тухум); фойдали ёғлар (авокадо ва ёнғоқ), ўсимлик толалари (сабзавотлар) дан иборат маҳсулотларни истеъмол қилиш яхшироқдир Шунингдек оддий углеводлар (масалан, нонушта ёрмалари) ёки таркибида натрий моддаси кўп бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Америка касалликлари ҳамжамияти маслаҳатига кўра, қон босимини яхшилаш учун кунлик туз истеъмолини 2300 мг (идеал 1500 мг)дан ортиқ бўлмаслигини назорат қилиш зарур. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Бугун қишининг биринчи куни. «Вақт ўтишини қаранг», дейман бир танишимга. У бўлса, менга: «Ҳа, умримиз ҳам ўтиб боряпти», дед
Бугун қишининг биринчи куни. «Вақт ўтишини қаранг», дейман бир танишимга. У бўлса, менга: «Ҳа, умримиз ҳам ўтиб боряпти», деди. Ҳақиқатдан ҳам, умримиз шиддат билан ўтиб бормоқда. Кечагина ёнимизда юрганлар ёдимизга кўчди, уларга куз фаслидан қишга ўтиш насиб қилмади. Шундай бўлса ҳам кўзимиз очилмайди. Кунларнинг, умрнинг, ҳаётнинг, бу дунёнинг омонатлигини ҳис қилмаймиз. Бу дунёда омонат эканимизни тан олмаймиз. Мансаб, бойлик, манфаат илинжида бир-биримизни хафа қиламиз. Ҳасад ичимизни куйдиргани сабабли дилозорлик қиламиз тап тортмасдан. Инсон меҳнат қилиб чарчамайди, уни одамларнинг гап-сўзи, ғийбати чарчатади. Албатта, ёмонлик, кўнгил оғриғи жавобсиз қолмайди. Чунки ҳисоб-китобли дунё бу. Авваллари қирқ йилда қайтган бўлса, ҳозир қирқ кунга ҳам бормайди. Лекин бизни кўзимиз қачон очилади? Юрагимиз қанчалар оғриса ҳам, ёмонларга, ичиқораларга инсоф берсин деб дуо қиламиз. Шу кунга етказганига шукр! Қиш келди, ташқарида изғирин. Шундай бўлса ҳам, бир-биримзга бўлган оқибат туфайли биз иссиқ ҳароратни ҳис қилсак қанийди. Соғ-омон, бағри бутунликда баҳорга етармидик... Нима бўлса ҳам, оқибатни унутманг. Юрагингизни кенг қилинг, уни яхшилик ва ҳавас билан тўлдиринг. Шунда ҳаётнинг янада тотли эканини ҳис қиласиз... Ҳаёт жуда қисқа, кунлар эса жуда шошқин... ✍️ Санжарбек ҲАМИДОВ 📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday

Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор? Батафсил ўқиш ➡️ https://namangantoday.uz/2024/11/28/bosh-kijimsiz-yuris
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор? Батафсил ўқиш  ➡️ https://namangantoday.uz/2024/11/28/bosh-kijimsiz-yurishning-organizmga-qandaj-tasiri-bor/ 📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday

❗️Тузнинг кўп истеъмоли ҳам, ундан бутунлай воз кечиш ҳам зарарли бўлиши мумкин 🧂 Инсон тўғри овқатланишга ўтганда, у туздан
❗️Тузнинг кўп истеъмоли ҳам, ундан бутунлай воз кечиш ҳам зарарли бўлиши мумкин
🧂 Инсон тўғри овқатланишга ўтганда, у туздан воз кечиши керакми ёки йўқми, деб ўйлайди. Ушбу мавзу бўйича кўплаб илмий тадқиқотлар мавжуд, баъзида улар бир-бирига зид хулосаларни ҳам келтиради.
Нима учун тузни “оқ ўлим” деб аташади? Ушбу ибора тузнинг ортиқча истеъмоли билан боғлиқ инсон танасига салбий таъсирини ўрганиш натижасида пайдо бўлган. 📝 Унинг асосий зарарли таъсирлари қуйидагича: ➡️ организмда суюқликни ушлаб туриш; ➡️ семириш; ➡️ гипертония хавфи ортиши; ➡️ буйракларга салбий таъсири; ➡️ калцийни ювиб юбориши; ➡️ ошқозон-ичак трактининг ёмонлашиши. 📊 Аммо агар бирданига ва бутунлай туздан воз кечилса, қатор нохуш аломатларга дуч келиш мумкин: 🟢 иштаҳа билан боғлиқ муаммолар; 🟢 кўнгил айниши; 🟢 бош ва мушаклардаги оғриқлар; 🟢 бош айланиши; 🟢 қон босимининг пасайиши. ✅ ЖССТ маълумотларига кўра, катталар истеъмоли учун оптимал кунлик туз миқдори 5 граммдан ошмаслиги керак. Бу тахминан бир чой қошиқдан бироз камроқ. Ушбу меъёр фақат гипертония, ошқозон-ичак ёки буйрак касалликлари бўлмаган соғлом одамларга мос келади. 🔴 Албатта, инсон кун бўйи қанча туз истеъмол қилганини кузатиб бориши жуда қийин. Шунинг учун асосан таъм рецепторларига таяниш, шунингдек, ҳар бир маҳсулотни истеъмол қилишдан олдин унинг таркибига эътибор қаратишга одатланиш керак. 📌 Эндокринологлар фикрига кўра, шўр овқатларга бўлган иштиёқ кўпинча танада магний камлигидан далолат беради, бу 300 га яқин ферментлар ишида иштирок этадиган, энергия ишлаб чиқариш, асаб импульсларини ўтказиш ва хотиржам ҳиссий фон учун жавоб берадиган минерал ҳисобланади. 🌿 Туз истеъмолини камайтиришнинг энг яхши усули уни бошқа зираворлар билан алмаштиришдир. Овқатга хушбўй зираворлар қўшиш орқали таъм ҳиссингизни бойитиш мумкин. Шунда инсон аста-секин бунга кўникади ва шўр маҳсулотларни истеъмол қилиш истагидан халос бўлади. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

🔴 🟦🟦🟦🟦 ❓Агар бола шамоллаб қолса, нималар қилиш керак? ❓Табиий йўл билан даволаш қоидалари қандай? ❓Тана ҳарорати юқори бўлса, нима қилиш зарур? ❓Шамоллаган болага антибиотикларни қўллаш мумкинми? Болалар миллий тиббиёт маркази шифокори Суръат Инагамов бу борада ота-оналарга ўз тавсияларини берди. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Аллергик касалликлардан қандай халос бўлиш мумкин? 📊 Шу кунларда Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммун
Аллергик касалликлардан қандай халос бўлиш мумкин? 📊 Шу кунларда Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказига мурожаатлар сони бир мунча ошган. 📌 Мутахассислар буни ноябрь ойи мавсумий аллергик касалликларни даволашни бошлаш учун энг яхши вақт эканлиги билан изоҳлайди. Чунки ўсимликлар гуллаганида аллергиядан азият чекмасалик учун беморларга айни шу даврда аллерген специфик иммунотерапия (АСИТ) усули ёрдамида муолажа олиш тавсия этилади.
💬 — Соҳамизда янгидан-янги диагностика ва даволаш усуллари жорий этилмоқда, — дейди марказ директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова. — Шулардан бири аллерген специфик иммунотерапия (АИСТ) деб номланади.
💉 Ушбу муолажа турида аллергенларнинг тузли-сувли эритмаси бемор организмига кичик дозаларда титрлаб юборилади. Шундан сўнг специфик антитана миқдори камайиши, яъни аллергенга нисбатан жавоб реакцияси пасайиши кузатилади. ✅ Натижада қондаги умумий IgE миқдори озайиб, блокловчи антитана — IgG4 кўпаяди. Шу тариқа касаллик симптомлари камайиб, ҳатто хасталик беморни умуман безовта қилмайди.
💬 Мутахассиснинг қайд этишича, АСИТ аллергик ринит ва бронхиал астманинг енгил ҳамда ўрта шаклларидан азият чекаётган 5 ёшдан ошган болалар ва катталарни даволашга мўлжалланган. Бироқ бу усул атопик дерматит, озиқ-овқат аллергияси муолажасида самара бермайди. Иммунитетни ўзгартирмайди.
🔎 Даволаш курси — 3 йилдан 5 йилгача. Муолажалар икки — инъекция ёки сублингуал усулда амалга оширилади. Иккинчи шакл таблетка ёки томизғи дориларни ўз ичига олади. Аммо ҳар иккисининг самарадорлиги бир хил. 🔬 Даволаш жараёнини бошлаш вақти беморнинг айнан нимага аллергияси борлиги билан боғлиқ. Масалан, дарахт гулчанглари хасталик қўзғатувчиси бўлса, кеч куз, қиш мавсуми ва май ойигача бўлган давр мақбул. Инъекция шаклида муолажани йил бўйи давом эттирса бўлади. 🟢 Уй чангларига аллергияси бўлганларни даволаш ҳам касалликнинг тинч даврида бошланади. Агар аломатлар мавжуд бўлмаса, муолажаларни йил бўйи қўллаш мумкин.
‼️ И.Разикованинг таъкидлашича, айни пайтда Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида қўлланилаётган аллерген специфик иммунотерапия орқали даволаш усули юқори самара бермоқда. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❓Суяк тўқималарига қандай қилиб инфекция тушади? 🔎 Суякнинг йирингли шамоллаши ҳақида эшитганмисиз? Бу патология тиббиётда о
Суяк тўқималарига қандай қилиб инфекция тушади? 🔎 Суякнинг йирингли шамоллаши ҳақида эшитганмисиз? Бу патология тиббиётда остеомиелит деб аталади. Хасталик инфекцияларнинг суяк тўқималарини зарарлаши билан кечади... ➡️ Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов ушбу касаллик аломатлари, сабаблари, асоратлари, ташхислаш ва даволаш усуллари ҳақида маълумот берди.
💬 — Остеомиелитда суяк тўқимасининг барча элементлари (суяк тўқимаси —остит, кўмиги — миелит, пардаси — периостит ва атроф тўқималар) яллиғланиши кузатилади, — дейди мутахассис. — Хасталик кўпинча одам скелети ғовак суякларининг бўғимга яқин жойида учрайди. Бунга йиринг ҳосил қилувчи микроблар, масалан, стафилококк, стрептококк сабаб бўлади.
🔬 Инфекциялар суяк тўқимасига қандай тушади? Улар организмнинг турли нуқталаридаги йиринг ўчоғи, масалан, чипқондан, яллиғланган муртак безларидан, янги туғилган болаларда инфекция тушган киндикдан қон оқими билан келиши мумкин. Баъзида яллиғланиш сил, захм касалликлари оқибатида ҳам пайдо бўлади. 💉 Шу билан бирга, совуқда узоқ қолиб кетиш, операция чоғида суяк тўқималарига инфекция тушиши, жароҳатлар ўз вақтида даволаманмаслиги, суяклар очиқ синганида, очиқ яралар ифлосланиши бу дардга йўлиқиш эҳтимолини оширади. ⏩ Хасталикнинг ўткир гематоген остеомиелит тури одатда 8-17 ёшда рўй беради. У кўпинча бадан совқотганда ёки лат еганда тўсатдан бошланиши мумкин.
🌡 Бемор жунжикиб, ҳарорати 39-40 даражагача кўтарилади, пульси тезлашади, кўз олди қоронғилашиб, ухлай олмайди, алаҳлайди. Сўнгра яллиғланган суяк оғрийди, устидаги тери шишиб, қизаради. Йиринг ёриб чиққанда эса ҳарорат пасайиб, беморнинг аҳволи яхшиланади.
📌 Остеомиелит оқибатида суяклар деформацияси, сохта бўғимлар ҳосил бўлиши ҳам амалиётда кузатилади. 🩺 Шу билан бирга, остеомиелит тез-тез қайталанувчи хасталикдир. Бу жараёнда асоратлар одам танасининг бутун аъзоларига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Оқибатда бўғимлар, асаб тизими, қон томирлари, юрак, буйрак, жигар ва бошқа юмшоқ тўқималарда ўзгаришлар юзага келади.
➡️ Остеомиелитга учраган найсимон суякларда паталогик синиш, суяк тўқимасининг чириши, ўсишдан тўхташи каби ҳолатлар шаклланиши хавфи ҳам мавжуд.
‼️ Агар бемор касаллик бошланганини дарҳол сезиб, вақтида даволанса, асоратларсиз соғайиб кетади. Аммо суяк емирилиб, йиринг қонга тарқалган бўлса, сезиларли асоратлар қолади. ©️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак? Эндокринолог тавсияси Кивида апельсинга қараганда кўпроқ C витамини м
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак? Эндокринолог тавсияси Кивида апельсинга қараганда кўпроқ C витамини мавжуд, шунинг учун ушбу мева айниқса кеч куз ва қиш мавсумида айниқса фойдалидир, деди эндокринолог Э. Казачкова. Мутахассис кивининг кўплаб фойдали томонлари ҳақида маълумот берди. C витамини иммунитетни мустаҳкамлайди, вируслар ва микроблар билан курашишга ёрдам беради ва тери саломатлиги учун муҳим бўлган коллаген синтезида иштирок этади. Киви К витамини, калий ва қонни суюлтирувчи табиий компонентларга бой. Бу моддалар қон қуюқлашиш хавфини камайтиради, юрак мушакларини мустаҳкамлайди, қон томирлари деворларининг эластиклигини оширади. Шунингдек, киви ошқозон-ичак трактининг нормал ишлаши учун фойдали бўлган ўсимлик толаларига бой. Кивида актинидин ферменти мавжуд. Бу оқсилларни парчалаш ва овқат ҳазм қилишни осонлаштириш учун керак. Актинидинга қўшимча равишда, мева кислоталари овқат ҳазм қилишга ёрдам беради. Бу, айниқса, ошқозонда хлорид кислотаси етарли даражада ишлаб чиқарилмаганида жуда фойдали. Хитой тиббиётида киви асрлар давомида овқат ҳазм қилиш тизимини нормаллаштириш ва буйрак тошлари хавфини камайтириш учун истеъмол қилинади. Киви тана вазнини назорат қиладиган инсонлар учун айни муддао. Унинг калорияси паст (100 грамм маҳсулотда 40-60 килокалория мавжуд), лекин ўзининг фойдали таркиби туфайли тўйимли маҳсулотдир. Киви пўстида турли антиоксидантлар кўп, аммо меванинг пўсти одатда истеъмол қилинмайди. Агар истак бўлса, кивини бутунича ейиш зарар қилмайди. Кивини турли ёрма, йогурт ва салатларга қўшиб, уни газак ёки ширинлик сифатида истеъмол қилиш тавсия этилади. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

❗️Қаҳвани қайси вақтда ичиб бўлмайди? Батафсил видеода танишинг! 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Йўтал ҳам депрессияга олиб келадими? Америкалик олимларнинг фикрича, йўтал ёқимсиз ҳолат бўлиши билан бирга одамни депрессия
Йўтал ҳам депрессияга олиб келадими? Америкалик олимларнинг фикрича, йўтал ёқимсиз ҳолат бўлиши билан бирга одамни депрессия (руҳий тушкунлик)га олиб келиши мумкин. Текширув натижаларига кўра, йўталдан озорланган 53 фоиз қатнашчилар тушкунлик кайфиятида бўлган. Йўталдан кўпроқ эркаклар озор чекиб, шу сабаб туфайли уларнинг 43 фоизи ишга чиқмаса, аёлларнинг фақат 31 фоизигина йўтал сабабли ишдан қоладилар. 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! ➡️ Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg

Қадрли тиббиёт ходимлари! Сизларни, сизлар орқали барча соҳа вакилларини касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан сами
Қадрли тиббиёт ходимлари! Сизларни, сизлар орқали барча соҳа вакилларини касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан самимий қутлаймиз. Сизларга мустаҳкам соғлик ва тинчлик-хотиржамлик, масъулиятли ва шарафли ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз! 📝 Namangantoday ➡️ Обуна бўлинг ➡️https://t.me/namangantoday