SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
الذهاب إلى القناة على Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
إظهار المزيد5 601
المشتركون
-1624 ساعات
-897 أيام
-36530 أيام
أرشيف المشاركات
❗️Электрон сигареталарнинг ташқи кўриниши алдамчи бўлади
Электрон сигареталар оммалашиб бораётганига унинг замонавий кўриниши ҳам сабаб бўлмоқда. Афсуски, бунга алданиб, организмини заҳарлашга одатланиб қолаётган ёшлар талайгина.
— Баъзи электрон сигареталар одатий тамаки маҳсулотларига ўхшаса-да, уларнинг айримлари болалар ва ўсмирларни ўзига жалб қилиш учун кундалик ишлатиладиган буюмлар, масалан, болалар мультфильмларидаги суратлар туширилган ручкалар, USB-флеш карталар шаклида ишлаб чиқарилмоқда, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров.
♻️ — Бундай маркетинг ёндашуви электрон сигареталарни, айниқса, ёшлар орасида оммалашишига сабаб бўляпти.
🔋 Батарейкалар қуввати ва электрон схемаларидаги ҳар хиллик туфайли бундай маҳсулотлар бир-биридан жиддий фарқ қилиши мумкин.
🚬 Улардаги никотиннинг организмга сўрилиши тутунни тортиш давомийлиги, нафас олиш ва фойдаланиш частотаси, шунингдек бошқа омилларга ҳам боғлиқ.
🧨 Баъзи чекувчилар никотин ёки бошқа наркотик моддаларнинг организмга сўрилишини яхшилаш мақсадида электрон сигареталарнинг конструкциясини ўзгартириши, масалан, аккумулятор қувватини оширишлари кузатилади. Бу эса соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради.
🔺 Бир марта фойдаланиладиган электрон сигареталар никотинли суюқликни алмаштириб ёки қайтадан тўлдириб бўлмайдиган сиғимда бўлади.
🪣 Қурилмадаги буғлатгич ва бир марта фойдаланиладиган батарея суюқлик тугагандан сўнг ташлаб юборилади.
⚠️ Бир марталик электрон сигарета 300 ва ундан кўп марта тортишга мўлжалланган. Унда никотин миқдори 1 миллилитрда 60 миллиграммни ташкил этади. Бу одатдаги 3 та қути сигаретадаги никотин миқдорига тенг.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️Шакарли ичимликлар юқумли бўлмаган касалликлар ривожланиш хавфини оширади
🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 8 миллиондан ортиқ одам нотўғри овқатланиш билан боғлиқ сабабларга кўра вафот этади.
🥤Инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатадиган маҳсулотлар орасида турли газланган ширин ичимликлар, айниқса, ёшлар ўртасида тобора оммалашиб бормоқда. Уларнинг зарари ёш организмда дарров сезилмаслиги мумкин, аммо вақт ўтиб, бундай ичимликларни мунтазам равишда истеъмол қилишнинг оқибатлари аянчли бўлиши мумкин...
🔹 Ширин, яъни таркибида шакар, ширинлантирувчи ёки шакар ўрнини босувчи моддалар мавжуд бўлган ичимликларни истеъмол қилиш калорияларнинг кўпайиши, ортиқча вазн, семизликни келтириб чиқариши мумкин.
🫀 Бунинг оқибатида эса қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари ва бошқа юқумли бўлмаган хасталиклар ривожланиш хавфи ортади.
📈 Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, таркибида шакар бўлган ва шакар бўлмаган ширин ичимликларни истеъмол қилиш кунига 250 миллилитрга кўпайиши семизлик ривожланиш эҳтимолини мос равишда 12 фоиз ва 21 фоизга, қандли диабет 2 турини 19 фоиз ва 15 фоизга, артериал гипертонияни 10 фоиз ва 8 фоизга ва барча сабабдан ўлимни 4 фоиз ва 6 фоизга оширади.
👦 Хусусан, шакарли ичимликларни кўп истеъмол қиладиган болаларда уни кам истеъмол қиладиган болаларга нисбатан ортиқча вазн ёки семириш эҳтимоли юқорироқ бўлади.
🌀 Шунингдек, шакарга бой ичимликлар ва озиқ-овқатлар одамлар, айниқса, болалар, ўсмирлар ва ёшлар рационида ортиқча калорияларнинг асосий манбаи бўлиши мумкин.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
#РАСМАН
16–18 февраль кунлари ҳарорат кундузи 3–8 даража, кечаси 11–16 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.
Ёқилиғи қуйиш ва газ заправкалар фаолиятида чекланиш бўлиши мумкин.
Автомобилларни газ билан тўлдиришни унутманг!
📝 Namangantoday
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
⭕️Ҳозирги кунда Ўзбекистонда аёлларда энг кўп онкологик касалликлар (РАК) учрамоқда экан
Сабаби эса аёлларимизда ЭРКАККА НИСБАТАН НАФРАТ ҳисси кўпайиб кетмоқда экан
Психолог Наимжон Азимов
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️Кариесни бошланғич босқичда даволовчи гель яратилди
📊 Кариес — дунёда энг кенг тарқалган касаллик. Бу муаммога сайёрамиз аҳолисининг 95-98 фоизи тўқнаш келиши статистик таҳлилларда ўз ифодасини топган.
🦷 Шунга қарамай, болалар ва ҳатто катталар орасида ҳам кучли оғриқлар безовта қилмагунича стоматолог қабулига боришни пайсалга солувчилар кўп. Ваҳоланки, уни эрта босқичда даволаш ва олдини олиш мумкин.
🔬 Россиянинг Омск давлат тиббиёт университети олимлари бу борада изланишлар олиб бориб, ажойиб натижага эришди: кариеснинг олдини олувчи ва даволовчи қулай ҳамда самарали восита яратилди.
📌 Гель кўринишидаги ушбу препарат ҳатто касалликнинг бошланиш даври, яъни тишларда доғлар ҳосил бўлиш босқичда ҳам яхши натижа беради. Шу тариқа кариес ривожланишига барҳам берса бўлади.
🧪 Яратилган махсус суртма фторид, кальций ва фосфордан таркиб топган бўлиб, эмал деворларини мустаҳкамлаш ҳамда тишларни зарур минераллар билан таъминлашга хизмат қилади. Муҳими, ундан уй шароитида фойдаланиш жуда қулай.
🔎 Даволаниш курси 2-3 ҳафтани ташкил этади. Муолажани йил давомида икки марта такрорлаш кифоя. Шу аснода тишлар ўн икки ой давомидан кариесдан ишончли ҳимояланади.
‼️ Ҳозир тадқиқотчилар 10 та гель композицияси учун патиент олишга муваффақ бўлди. Ҳадемай улар сони яна биттага кўпайиши кутиляпти.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Диққат
⚡️Сезяпсизми, эрталабдан бери бош оғриғи ёки ланчлик, қувватсизлик бор, сабаби, Ерни магнит бўрони қоплабди
Ярим тундан магнит кучая бошлайди ва 2 кун давом этади
Кўпроқ сув ичинг, ёғли овқатлар еманг, яқинларни огоҳлантиринг
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Ошқозон яраси хуруж қилганда қандай тавсияларга амал қилиш лозим?
📌 Сўнгги вақтларда ошқозон яраси хасталиги тез-тез учрамоқда. Хўш, бунинг сабаби нима? Ушбу касаллик асосан кимлардан кузатиляпти?
👩🏻⚕️ Ушбу саволларга тиббиёт фанлари доктори, профессор Феруза Ҳамрабаева жавоб берди.
🙎♂️ — Ошқозон яраси асосан 20-40 ёш атрофидаги инсонларда учрайди, — дейди мутахассис. — Аммо кейинги пайтларда ушбу хасталикка мактаб ёшидаги ўғил-қизлар ҳам кўп чалиняпти.
🍔 Касалликнинг келиб чиқишига, аввало, тартибсиз ва носоғлом овқатланиш сабаб бўлади. Яъни ўз вақтида таомланмаслик, шиллиқ қаватга салбий таъсир этувчи ҳамда ошқозон шираси ишлаб чиқарилишини кучайтирувчи аччиқ, дудланган, хамирли таомлар ейиш ушбу касалликни юзага келтиради.
🍲 Шу билан бирга, қуруқ, жуда иссиқ ёки ўта совуқ егуликларни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш, бўёқли ва газли ҳамда қаҳва каби ичимликларни меъёридан ортиқ ичиш туфайли ҳам ошқозон яраси пайдо бўлади.
💊 Қолаверса, ирсий мойиллик, Helicobacter pylori инфекцияси, таомларни яхши чайнаб емаслик, айрим дори воситаларини назоратсиз ва узоқ муддат қабул қилиш, асабийлашиш, стресс, чекиш, спиртли ичимликлар ичиш ва туғма нуқсонлар ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин.
🩺 Ошқозон яраси бор беморлар, асосан, тўш ости соҳасида оғриқ сезадилар. Оғриқ овқат егандан кейин ярим ва бир соатлар ўтгач бошланади. Ўн икки бармоқ ичак ярасида эса оғриқ асосан наҳорда бўлиб, озгина таом егандан кейин ўтиб кетади.
🛏 Касаллик ўз вақтида даволанмаса, сурункали тусга ўтиб, баҳор ва куз ойларида янада зўраяди. Бу даврда бемор иш қобилияти сусайиб, иштаҳаси пасаяди, ҳолсизланади. Агар даво чоралари кўрилмаса, касаллик оғирлашиши ва хавфли асоратлар (яра тешилиши ва қонаши) рўй беради.
🔶 Яра тешилганда қориннинг ўрта қисмида кучли оғриқ бўлади. Яра қонаганда бемор баданини муздек тер қоплаб, қон аралаш қайт қилади. Шу билан бирга, қорамтир рангда ич кетиб, камқонлик келиб чиқади. Ҳар икки ҳолатда ҳам шифокорга мурожаат қилишни кечиктирмаслик зарур.
🍏Хасталик хуружининг олдини олиш учун ошқозон шиллиқ пардасига салбий таъсир этувчи аччиқ, шўр ва ёғли таомларни чеклаш лозим. Шунингдек, таркибида эфир мойи бўлган турп, редиска, пиёзни истеъмол қилиш мумкин эмас. Нордон мевалар – олхўри, яшил олма, нордон узумни камроқ еган маъқул.
‼️ Тез ҳазм бўладиган (буғда пиширилган, қайнатилган, кучли қовурилмаган) енгил таомларни оз-оздан, кунига 4-5 маҳал танавул қилиш тавсия этилади.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Сўгал ёки “ортиқ” саломатлик учун хавфли...ми?!
📌 Инсон ҳамиша гўзаликка интилиб яшайди. Шу сабабли танамиздаги ҳеч бир ўзгаришга бефарқ бўла олмаймиз.
🔶 Мисол учун, терида пайдо бўладиган турли ўсимталар, тошмаларни олайлик. Халқ тилида сўгал ёки “ортиқ” деб аталувчи бу нуқсонларнинг айримлари ташқи экологик омиллар, кимёвий таъсирлар ва қуёшнинг ультрабинафша нурлари натижасида келиб чиқса, баъзиларини турли вирус ва инфекциялар чақиради.
❓Хўш, булар инсон саломатлиги учун қанчалик хавфсиз?
👨⚕️Ушбу саволга Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Аваз Иноятов жавоб берди.
🖇 — Терида пайдо бўлувчи ўсимталар хавфли, хавфсиз, юқумли ва юқумсизлигига қараб алоҳида турларга ажратилади, — дейди мутахассис. — Хусусан, базалиома, ясси тери тўқималари ўсмаси ва меланома хавфли, сирингома, ёғ безлари гиперплазияси, ксантелазма, милиума, кератома кабилар эса хавфсиз ўсмаларга киради.
🔬 Бугун тиббиётимизда теридаги ҳар қандай нуқсон ва касалликларни кечиктирмай аниқлаш ҳамда даволаш бўйича етарли шарт-шароит мавжуд. Диагностика ва даволаш жараёнида юқори технологик усуллар ҳамда замонавий шифо усулларидан фойдаланилади.
🩺 Фақат ҳар бир киши ўз саломатлигига бефарқ бўлмай, вақтида шифокор қабулига бориши ва тавсияларга амал қилиши лозим. Афсуски, баъзилар терида пайдо бўладиган сўгал ва “ортиқ” каби ўсмаларни ўз билганича юлиб ташлаб, ҳар хил суртмалар билан даволашга ҳаракат қилади.
💉 Бу мутлақо нотўғри бўлиб, соғлик учун хавфлидир. Негаки, терида пайдо бўладиган ҳар қандай муаммо бирор касаллик белгиси бўлиб, уни шифокор назорати остидагина даволаш лозим. Акс ҳолда хавфли ўсмалар ривожланиши ёхуд хавфсиз ўсимта инфекциялари организмга ёйилиб, иккиламчи хасталикларни чақириши мумкин.
🔬 Тиббиётимизда хавфсиз ўсмалар электрокоагуляция, криотерапия, лазер деструкция, радиотўлқинли усуллар ва тиббий препаратлар билан даволанмоқда. Хавфлилари эса жарроҳлик, нур ва кимётерапия усулида муолажа қилиняпти. Муҳими, бу жараёнда кутилган натижага эришиш ва касалликни бутунлай бартараф этиш учун уни ўз вақтида аниқлаш зарур.
Манба
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Сўгал ёки “ортиқ” саломатлик учун хавфли...ми?!
📌 Инсон ҳамиша гўзаликка интилиб яшайди. Шу сабабли танамиздаги ҳеч бир ўзгаришга бефарқ бўла олмаймиз.
🔶 Мисол учун, терида пайдо бўладиган турли ўсимталар, тошмаларни олайлик. Халқ тилида сўгал ёки “ортиқ” деб аталувчи бу нуқсонларнинг айримлари ташқи экологик омиллар, кимёвий таъсирлар ва қуёшнинг ультрабинафша нурлари натижасида келиб чиқса, баъзиларини турли вирус ва инфекциялар чақиради.
❓Хўш, булар инсон саломатлиги учун қанчалик хавфсиз?
👨⚕️Ушбу саволга Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Аваз Иноятов жавоб берди.
🖇 — Терида пайдо бўлувчи ўсимталар хавфли, хавфсиз, юқумли ва юқумсизлигига қараб алоҳида турларга ажратилади, — дейди мутахассис. — Хусусан, базалиома, ясси тери тўқималари ўсмаси ва меланома хавфли, сирингома, ёғ безлари гиперплазияси, ксантелазма, милиума, кератома кабилар эса хавфсиз ўсмаларга киради.
🔬 Бугун тиббиётимизда теридаги ҳар қандай нуқсон ва касалликларни кечиктирмай аниқлаш ҳамда даволаш бўйича етарли шарт-шароит мавжуд. Диагностика ва даволаш жараёнида юқори технологик усуллар ҳамда замонавий шифо усулларидан фойдаланилади.
🩺 Фақат ҳар бир киши ўз саломатлигига бефарқ бўлмай, вақтида шифокор қабулига бориши ва тавсияларга амал қилиши лозим. Афсуски, баъзилар терида пайдо бўладиган сўгал ва “ортиқ” каби ўсмаларни ўз билганича юлиб ташлаб, ҳар хил суртмалар билан даволашга ҳаракат қилади.
💉 Бу мутлақо нотўғри бўлиб, соғлик учун хавфлидир. Негаки, терида пайдо бўладиган ҳар қандай муаммо бирор касаллик белгиси бўлиб, уни шифокор назорати остидагина даволаш лозим. Акс ҳолда хавфли ўсмалар ривожланиши ёхуд хавфсиз ўсимта инфекциялари организмга ёйилиб, иккиламчи хасталикларни чақириши мумкин.
🔬 Тиббиётимизда хавфсиз ўсмалар электрокоагуляция, криотерапия, лазер деструкция, радиотўлқинли усуллар ва тиббий препаратлар билан даволанмоқда. Хавфлилари эса жарроҳлик, нур ва кимётерапия усулида муолажа қилиняпти. Муҳими, бу жараёнда кутилган натижага эришиш ва касалликни бутунлай бартараф этиш учун уни ўз вақтида аниқлаш зарур.
Манба
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Қандай белгилар аппендицитдан дарак беради?
📌 Таомланишдаги ўзига хос хусусиятлар ва иқлим шароити туфайли юртимиз аҳолиси орасида ошқозон-ичак тизими касалликлари тез-тез учрайди. Шулардан бири ўткир кўричак (аппендицит) хасталигидир.
💉 — Ўткир аппендицит – чувалчангсимон ўсимтанинг яллиғланиши ҳисобланиб, ошқозон-ичак тизимининг энг хавфли касалликларидан бири, — дейди жарроҳ Нозим Ўрмонов. — Айниқса, у жиддий асоратларнинг тез ривожланиши ва пайдо бўлиши билан жуда хатарли.
👨 Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўткир аппендицитга дуч келиш эҳтимоли юқори. Хасталик асосан 5-40 ёшли одамларда кўп кузатилади. 40 ёшдан кейин унинг юзага келиши эҳтимол паст, лекин бутунлай учрамайди, дегани эмас.
🍔 Тез-тез ич қотишлари, ичак перисталтикасининг бузилиши, таомларда ўсимлик толаларининг етишмаслиги, меъёридан ортиқ овқатланиш, меъда-ичак тизимининг бир қатор юқумли хасталиклари ва паразитлар уни келтириб чиқарувчи асосий омиллар ҳисобланади.
🚬 Шунингдек, ирсий мойиллик, ёмон одатлар (тамаки чекиш, спиртли исчимликлар истеъмол қилиш), стресслар, витаминлар ва микроэлементларнинг етишмаслиги туфайли иммунитетнинг заифлашиши ҳам ушбу хасталикка сабаб бўлиши мумкин.
🩺 Ўткир аппендицитнинг энг асосий белгиси қорин бўшлиғидаги кучли оғриқлар бўлиб, у асосан кечаси ёки эрталаб пайдо бўлади. Катарал босқичда оғриқ биринчи марта бутун қорин бўшлиғига тарқалади ёки унинг юқори қисмида кузатилади.
😮💨 Бироқ кейинчалик киндикдан пастга ва белдан бироз юқорига силжийди. Вақт ўтиши билан оғриқ табиати ҳам ўзгариб, кулганда ёки йўталганда ва чуқур нафас олганда кучаяди.
🤒 Қолаверса, ич қотиш ёки ич кетиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши ва қайт қилиш аппендицитнинг асосий белгилари ҳисобланади.
🕰 Ўткир аппендицит катталарга қараганда болаларда кучли ва тез кечади. Яъни, 6-12 соат ўтмасиданоқ, аппендицит девори чириб, ёрилиши ва қорин бўшлиғига йиринг тарқалиб кетиши мумкин.
‼️Шу боис агар юқоридаги белгилар кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
🔬Аппендицит одатда жарроҳлик йўли билан даволанади. Баъзида уни олиб ташламасдан, консерватив муолажа қилиш мумкин ва бу ҳолатда беморга антибиотиклар буюрилади.
Манба
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
📈Дунё аҳолисининг ярмидан кўпининг рациони 80% гуручдан иборат.
Сиз шундай овқатлана оласизми?
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️Альцгеймер касаллигининг инсондан инсонга юқиши билан боғлиқ илк ҳолат аниқланди
🩺 Тиббиёт тарихида илк бор Альцгеймер касаллигининг инсондан инсондан юқиши билан боғлиқ клиник ҳолатлар аниқланди. Бу, Буюк Британия олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот давомида маълум бўлди. Мазкур патология 8 нафар беморда қайд этилди.
🔬 Аслида, бу воқеликнинг илдизи анча узоқ. Гап шундаки, ўтган асрнинг 60-80-йилларида Буюк Британияда ўлган донорлар гипофиз безидан олинган ўсиш гормони билан даволаш усули амалиётда қўлланилган.
📊 Аммо вақт ўтиб, энсефалопатия, яъни, бош мияда пайдо бўлган нуқсонлар туфайли беморлар орасида кўп ўлим ҳолатлари кузатилди. Оқибатда янги терапия усулига тақиқ қўйилиб, уларнинг ўрнини синтетик гармонлар эгаллади.
♻️ Бироқ ўша янглиш муолажалар туфайли 8 нафар беморда 35-50 ёшида Альцгеймер касаллигининг ўзига хос белгиси бўлган бета-амилоид оқсили юзага келгани аниқланди. Ваҳоланки, уларда ушбу хасталикка мутлақо мойиллик бўлмаган.
🧪 Буни олимлар 2017-2022 йилларда ўтказилган тадқиқотлар давомида ўрганишди. Ҳозир ана шу 8 бемордан 3 нафари ҳаётдан кўз юмган.
🧫 Мутахассислар хулосасига кўра, Альцгеймернинг юқиши вирусли ёки бактериал инфекциялар каби кечмайди. Бу патология фақат бемор донордан инсон тўқималари (ёки унинг экстракти) тасодифий кўчириб ўтказилган ҳоллардагина юз бериши мумкин. Бунга зарарланган гипофиз бези гормонлари сабаб бўлади.
‼️ Экспертлар, янги тадқиқот касалликни янада кенгроқ ва чуқурроқ ўрганиш имконини беради, деган хулосада.
Манба
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️Туғма карликни даволаш бўйича оламшумул натижага эришилди
🩺 Туғма карлик нуқсони билан дунёга келган 5 нафар бола энди сўз ва товушларни ҳеч қандай эшитиш мосламаларисиз тинглаб, талаффуз қила олади. Бу оламшумул воқелик генетика муҳандислигининг ирсий касалликлар устидан ғалабаси, деб баҳоланмоқда.
💉 Мазкур ноёб муолажа усули муаллифлари — АҚШнинг Гарвард тиббиёт мактаби ва Хитойнинг Фудань университети олимлари. "Синхуа" агентлиги хабарига кўра, ушбу инқилобий натижага шанхайлик тадқиқотчилар томонидан яратилган RRG-003 ген препарати туфайли эришилган.
🧪 Клиник синовлар мактабгача таълим ёшидаги 6 нафар туғма карлик нуқсони бор болада ўтказилди. Бунинг учун янги препарат қулоққа инъекция орқали юборилди. Маълум муддат ўтгач, олти бемордан беш нафарида эшитиш ҳамда нутқ функциялари тикланди.
📈 Олимлар олти ойдан кўпроқ вақт давомида барча болалар аҳволи ва саломатлигини кузатиб боришди. Ижобий хулосага келингач, тадқиқот натижалари кенг жамоатчиликка маълум қилинди.
✅ Уларнинг қайд этишича, яратилган дори қулоққа киритилиши биланоқ эшитиш қобилияти бир зумда тикланиб қолмайди. Муолажанинг яққол натижалари инъекциядан тўрт ҳафта ўтиб сезила бошлайди.
‼️ Аввал жониворлар, сўнг инсонларда ўтказилган синовлар муваффақиятли кечганига қарамай, мутахассислар янги даволаш усулини дунё бўйлаб оммавий қўллаш учун ҳали бироз эрта, деган хулосада.
🔬 Чунки ген терапиясининг хавфсизлиги ва самарадорлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш учун яна айрим қўшимча тадқиқот ҳамда кузатувларга эҳтиёж бор. Шу боис у дастлабки босқичда бир неча мамлакатдагина тиббий амалиётга татбиқ этилиши мумкин.
📌 Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда дунё бўйича 26 миллион киши туғма карликдан азият чекмоқда. Бундай ташхис қўйилган болалар мияси нормал ривожлана олмайди. Ҳозиргача мазкур нуқсонни бартараф этишда кохлеар имплантларидан бошқа самарали даволаш усули мавжуд эмас. Янги кашфиёт натижаларини эса вақт кўрсатади.
Манба
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Чойни меъёридан кўп ичиш бош оғриғи ва анемияга сабаб бўлишини билармидингиз?
Чой анъанавий ва энг кўп ичиладиган ичимликлардан бири ҳисобланади. Шифокорлар ҳам чойнинг зараридан кўра кўпроқ фойдали хусусиятлари ҳақида гапиради, лекин баъзи ҳолларда соғлик учун жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин.
Кардиологларнинг таъкидлашича, ушбу ичимликка бўлган қарамлик организм учун ҳақиқий хавфни туғдиради. Кофеинга бой чойни ортиқча истеъмол қилиш бош оғриғи, безовталик ҳисининг ошиши ва уйқусизликка олиб келади.
Кун давомида кўп чой ичиш туфайли анемия ҳам ривожланиши мумкин. Сабаби чой таркибида танинлар бўлиб, улар темирнинг озиқ-овқатдан ажралишига тўсқинлик қилади. Чойни аччиқ қилиб ичиш юрак-қон томир тизимини зарарлайди. Бу эса қон босимининг ошиши ва юрак уриши тезлашишига олиб келади.
Организмнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда чой ичиш керак. Шунингдек, кардиологлар чойнинг организм учун зарар келтирмайдиган суткалик нормасини 2-10 стакан эканлигини айтди.
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️Гипертонияга чалинган беморлар учун 9 та тавсия
🩸Юқори қон босими, яъни гипертония бугун аҳоли ўртасида энг кўп тарқалган юрак-қон томир касалликларидан бири ҳисобланади. Уни вақтида даволамаслик юрак ишемик касаллиги, инфаркт, инсульт, юрак етишмовичилиги каби жиддий хасталикларга олиб келиши мумкин.
Гипертония профилактикаси учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг:
🥩 1. Тўғри овқатланинг. Қизил гўшт, ҳайвон ёғлари, туз истеъмолини камайтиринг, кўпроқ мева ва сабзавотлар, балиқ, ёнғоқлар, ёғсиз сут маҳсулотларини танновул қилинг.
☕️ 2. Қаҳва ичишни камайтиринг. Кофеин қон босимини бирданига ошириб юбориши мумкин. Шунинг учун унинг истеъмолини камайтирган маъқул.
🚬 3. Алкоголь ичимликларни истеъмол қилиш, тамаки чекиш каби зарарли одатлардан воз кечинг.
🏃♂️ 4. Мунтазам жисмоний машқларни бажариб туринг. Енгил спорт турлари, пиёда юриш, велосипед учиш, сузиш артериал қон босимини туширишга ёрдам беради.
🧍♂️ 5. Вазнингизни назорат қилинг. Ортиқча вазн гипертония ривожланиши хавфини оширади.
🧘♂️ 6. Стрессли вазиятлардан қочинг. Медитация ва йога билан шуғулланиш стресс ҳиссини камайтиришнинг самарали усулларидан ҳисобланади.
😴 7. Уйқу режимига амал қилинг. Гипертонияга чалинган беморга кунига камида 8-9 соат ухлаш тавсия этилади.
💊 8. Дориларни ўз вақтида қабул қилинг. Агар шифокор сизга қон босимини тушириш учун дорилар ёзиб берган бўлса, уларни ўз вақтида қабул қилишни унутманг.
👨⚕️ 9. Даврий шифокор кўригидан ўтиб туринг. Бу организмдаги салбий ўзгаришларни вақтида аниқлаш ва тезкор чораларни кўриш имконини беради.
Манба
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❓Остеопороз: Қирқ ёшдан кейин нега суяк емирилиши кучаяди?
▶️ Мурод Ирисметов,
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори:
— Ёш ўтиши билан инсон суяклари мўртлашиб бораверади. Аксарият отахону онахонларимиз бел, оёқ, умуртқа, бўғим оғриқларидан тез-тез шикоят қилишининг сабаби шунда. Буни тиббиётда остеопороз деб атаймиз.
♻️ Чунки одам 30 ёшга киргунича суяклари турли туз ва микроэлементлар билан тўйиниб, мустаҳкамланади. Бироқ бу маррадан сўнг организмда қон айланиш тизими издан чиқиши ва бошқа сабаблар туфайли суяк ҳажми камая бошлайди, бу эса остеопорозга олиб келади.
👨🦯 40 ёшдан кейин суякнинг юпқалашиши, яъни мўртлашиши кучаяди. Мазкур жараён танада калъций ионларининг суякларга яхши сингмаслиги оқибатида юз беради. Ушбу омил суяклар зичлиги камайишига олиб келади.
🧪 Бунинг турли сабаблари бор. Аввало, калъций моддасини емирувчи тўқималар фаолиятиa кучайиб, қурувчи тўқималар кальций ионларини етказиб беришга улгурмайди. Иккинчидан, қурувчи тўқималар фаолияти сусайиши мумкин. Учинчидан, ҳар икки тўқима фаолияти бир вақтда бузилиши мумкин.
📊 Остеопороз аёллар ўртасида эркакларга нисбатан тўрт марта кўпроқ учраши илмий тадқиқотлар давомида исботланган. Уларда 50 ёшдан сўнг суяклар юмшаши кескин жадаллашади.
🩺 Айниқса, олтмиш беш ёшдан ошган опаларимизда бу патологияга тез-тез дуч келамиз. Шунингдек, касалликка ўта озғинлик, эндокрин бузилишлар, менопауза(климакс)нинг барвақт бошланиши, узоқ вақт дори-дармонлар қабул қилиш сингари ҳолатлар, гормонал ўзгаришлар ҳам сабаб бўлади.
🔬 Узоқ йиллик тажрабадан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бу дарддан, биринчи навбатда, умуртқа поғонаси суяклари азият чекади. Яъни уларнинг зичлиги камайиб, баъзан синиши кузатилади.
🧑🦽 Хасталикнинг оғир асоратларидан бири — сон суяги бўйнининг синиши. Оқибатда бемор тўшакка михланиб қолади. Камҳаракатлик остеопорзни янада кучайтириб, ногиронликка олиб бориши мумкин.
📌 Ваҳоланки, замонавий тиббиёт хасталикни эрта босқичда аниқлаш имконини бермоқда. Энг самарали диагностика усули сифатида суяк денситометриясини келтириш мумкин. Эллик ёшдан кейин ҳар бир инсон йилига суяк зичлигини ўлчовчи ушбу текширувдан ўтиб туриши мақсадга мувофиқ.
🏥 Ҳозир Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида мазкур касаллик энг илғор технологиялар орқали аниқланиб, самарали даволанмоқда.
‼️ Хасталикнинг олдини олиш учун эса тўғри овқатланиш муҳим. Пишлоқ, сут, қатиқ, сариёғ, кунжут, балиқ, турли кўкат ва мевалар каби кальций, калий, Д витаминига бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш, ўз навбатида, жисмоний фаол ҳаёт тарзи инсонларни кексаликда турли оғир дард ва уларнинг асоратларидан асрайди.
Манба
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Табибга ишинг тушмайди
Мўминлар амири Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўғли Имом Ҳасанга айтдилар: "Овқатланишга фақат оч қолганингда ўтир, овқатдан тўймасингдан олдин туриб кет, овқатни яхши чайна, ухламоқчи бўлсанг, олдин ҳожатга бориб кел. Агар шунга риоя қилсанг, табибга ишинг тушмайди".
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
❗️Қаттиқ хуррак отиш, ёмон уйқу ва ҳолсизлик уйқу апноэ синдроми аломатлари бўлиши мумкин
🌏 Уйқу апноэ синдроми дунё аҳолиси ўртасида кенг тарқалган касаллик бўлиб, бугунги кунда 1 миллиардан ортиқ киши ушбу хасталикка чалинган.
🔹 Cиндром обструктив ёки марказий бўлиши мумкин. Касаллик асосан семизлик, томоқ, бурун касалликлари туфайли келиб чиқади.
😴 Уйқу пайтида қаттиқ хуррак отиш, нафас сиқилиши хасталикнинг асосий белгилари ҳисобланади. Бундан ташқари, тунда уйқунинг тез-тез бузилиши туфайли ушбу хасталикка чалинган инсонлар кундузи ўзини ҳолсиз ва асабий ҳис қилади.
🩺 Беморга аниқ ташхис қўйиш учун полисомнография (ПСГ) текшируви ўтказилиб, махсус ускуна ёрдамида инсоннинг уйқу пайтидаги физиологик кўрсаткичлари қайд этилади.
🩻 Уйқу апноэ синдромини даволаш усули уни келтириб чиқарган сабабларга қараб танланади. Амалиётда асосан доимий мусбат ҳаво босимини берувчи махсус қурилма қўлланилади. Бу қурилма нафас йўлларини очиқ сақлашга ёрдам беради ва ухлаш вақтида улар тўсилиб қолишининг олдини олади.
🔬Айрим ҳолларда нафас олиш йўлларида жарроҳлик амалиётини бажариш ёки электростимуляция муолажасини ўтказиш зарурати туғилиши мумкин.
🌀 Уйқу апноэ синдромини ўз вақтида даволамаса, юрак-қон томир касалликлари, гипертония, диабетга чалиниш хавфи ортади, хотира ва диққат-эътибор сусаяди.
✅ Касаллик профилактикаси учун бир қанча тавсияларга риоя қилиш лозим. Хусусан, соғлом турмуш тарзи, зарарли одатлардан воз кечиш, жисмоний фаоллик уйқу апноэ синдромига чалиниш хавфини бир неча баробарга камайтиради.
Манба
🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Қиш мавсумида авитаминоз кузатилмаслиги учун нималар истеъмол қилиш керак?
Батафсил ўқиш 👉 https://namangantoday.uz/qis-mavsumida-avitaminoz-kuzatilmasligi-ucun-nimalar-isteiemol-qilis-kerak
📝Namangantoday
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
❗️Тадқиқот: Тунда смартфондан фойдаланиш семизликни келтириб чиқаради 📱 Россиянинг Тюмень тиббиёт университети олимлари оқшом ва тун маҳали смартфон ҳамда бошқа гаджетлар мониторларидан тараладиган кўк нур семизликни келтириб чиқаришини исботлади. 🔬 Қайд этилишича, мазкур спектрдаги ёруғлик организмда мелатонин, яъни халқона тилда “уйқу гормони” деб аталувчи модда ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилади. Оқибатда инсон танасида моддалар алмашинуви жараёни бузилади. 🩺 Тадқиқотчилар хулосасига кўра, бундай ҳолат метаболик касалликларни келтириб чиқариб, бора-бора фойдаланувчиларда вазн ортишига сабаб бўлиши мумкин. — Кўк спектрли ёруғлик фақат кечқурун ва тунда хавфли, — дейди университет профессори Денис Губин. — Шу пайтгача смартфонлардан қоронғуда фойдаланиш кўз ва бош мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши тадқиқ этилган. Аммо энди уларнинг метаболик жараёнлардаги иштироки ҳақида ҳам маълумотга эгамиз. ‼️ Шундан келиб чиқиб, Д.Губин соат 21:00 дан кейин смартфон, компьютер ва бошқа электрон қурилмаларни ишлатганда кўк чироқ таъсирини камайтирувчи махсус фильтр режимини ёқиш ҳамда хона ичига кўча ёруғлиги тушмаслигини таъминлашни тавсия қилди. 📌 Эслатиб ўтамиз, мелатонин моддаси инсон танасида ярим тундан эрталабки соат 5:00 гача максимал даражада ишлаб чиқарилади. Мазкур жараённинг чўққиси тунги соат 02:00 атрофи ҳисобланади. Манба 🖥 Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
