ГАРАШАЛИК КЎНГИЛ
Кўнгил одамники эмас, одам кўнгилникидир... Почта: @GarashaliKungil_bot
إظهار المزيد369
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-57 أيام
-1130 أيام
- المشتركون
- التغطية البريدية
- ER - نسبة المشاركة
جاري تحميل البيانات...
معدل نمو المشترك
جاري تحميل البيانات...
Йиғлагингиз келар
Мезонлар тўлғанар нигоҳингизда,
Ҳавонинг рангини илғай олмайсиз.
Кўнглингизни туртиб ўтар ёлғизлик,
Йиғлагингиз келар… Йиғлай олмайсиз…
✍️ Ирода Умарова
🎙 Лочинбек Эркинзода
➡️ @audiokontent
➡️ @lochinbek_erkinzoda
Yig'lagingiz kelar.mp33.13 MB
Photo unavailableShow in Telegram
***
Яхши кўрган одамнинг кўнглида доим соғинч бўлади. Ҳатто У ёнида бўлса ҳам...
***
Бахтда ёлғизлик бўлмайди. Ҳатто ёмғир остида сайр қилгинг келганида ҳам ёнингда соябон тутиб боргувчи бўлишини истайсан.
***
Сенинг исминг - ҳаётбахш ёғду,
Сенинг исминг - алифбо, руҳдўз.
Сенинг исминг - ишққа ёрлиғ-у,
Сенинг исминг - энг чиройли сўз.
***
Мени эслашганда
бўйи борсин деб
Кўпроқ шеърлар ёздим гуллар ҳақида...
***
Онаси ўтганда йиғлолмаган у,
Узуқ гулни кўриб йиғлайди, ажаб.
Индаманг,
онаси эсга тушгандир...
***
Машҳур бўлган – у, юлдузлик касалига эса қариндошлари чалинишган.
***
Гоҳ душман дўстдан мардроқ келади:
унинг пичоғи олдингдан санчилади, дўстингники ортингдан...
***
Ўзгаларнинг хатолари сенга ҳам дахлдор – хулоса чиқарасан.
***
Куз - аёлнинг кечинмалари,
Етилиш бор, тўкилиш бор ва
Алаҳлаган олма, олчадай
Учраб турар гоҳида гуллаш...
***
Севгилисини маҳкам қучоқлаб,
Йўлдан тўхтатиб қолади
тушларида
қўлсиз одам...
©Ирода Умарова
@GarashaliKungil
****
Муҳтарам шифокор,
давономага
нега табассумни ёзиб бермайсиз?
Нега гуллар, йўллар, боғлару тоғлар,
китоблар тавсия қилиб турмайсиз?
Нега муҳаббат йўқ давономада,
нега узрлар йўқ, хуш изҳорлар йўқ?
Нега шинамгина кутубхонада
китобни унутар гул дийдорлар йўқ?
Исмимиз,
ёшимиз,
касбимиз муҳим,
телефон рақам ҳам чиқмайди эсдан.
Рўзғору хешлар ҳам ўтилмас четлаб,
Нега бундоқ кўнгил сўралмас биздан?
Ҳаммасини ёзинг, жаноб шифокор,
Кўпайсин кўнгилни сўрайдиганлар.
Кўп ахир дунёда, кўнгилга эмас,
одамлар гапига қарайдиганлар.
Чунки сиз расмийсиз, кўнгил норасмий,
ёзилмаган қонун бўлимларида.
Айбланг кўпларни не туйғуларнинг,
не-не кўнгилларнинг ўлимларида.
Табассумни ёзинг давономага,
Ёзинг: дил ва руҳ ҳам муҳим органлар.
Ёзинг, зора шунда амал қилсалар
ўзича сиёсат олиб борганлар.
©Ирода Умарова
@GarashaliKungil
****
Муҳтарам шифокор,
давономага
нега табассумни ёзиб қўймайсиз?
Нега гуллар, йўллар, боғлару тоғлар,
китобларни шифои жазб кўрмайсиз?
Нега муҳаббат йўқ давономада,
нега узрлар йўқ, хуш изҳорлар йўқ?
Нега шинамгина кутубхонада
китобни унутар гул дийдорлар йўқ?
Исмимиз,
ёшимиз,
касбимиз муҳим,
телефон рақам ҳам чиқмайди эсдан.
Рўзғору хешлар ҳам ўтилмас четлаб,
Нега бундоқ кўнгил сўралмас биздан?
Ҳаммасини ёзинг, жаноб шифокор,
Кўпайсин кўнгилни сўрайдиганлар.
Кўп ахир дунёда, кўнгилга эмас,
одамлар гапига қарайдиганлар.
Чунки сиз расмийсиз, кўнгил норасмий,
ёзилмаган қонун бўлимларида.
Айбланг кўпларни не туйғуларнинг,
не-не кўнгилларнинг ўлимларида.
Табассумни ёзинг давономага,
Ёзинг: дил ва руҳ ҳам муҳим органлар.
Ёзинг, зора шунда амал қилсалар
ўзича сиёсат олиб борганлар.
©Ирода Умарова
@GarashaliKungil
04:13
Video unavailableShow in Telegram
16.05.2023
Куннинг иккинчи ярмида Жиззах вилояти Фориш тумани Гараша қишлоғидаги 79-мактабда бўлдик. (Шу мактабда таҳсил олганман.) Мактаб жамоасига, ташкилотчиларга, хусусан, тоғам Тўлқин Фозилов ва опам Янглишой Зайриевага раҳмат🌹 Кўп йиллик орзуйимга етишдим: биринчи ўқитувчимга, синф раҳбаримга ва тасвирий санъатдан устозимга китобимдан совға қилдим. Ўқувчиларга «Қор капалаклари»дан илиндим.
Мактабда кутубхона ишлаётган экан, билмабман, яна китоб чиқарсак мазкур кутубхонага ҳам беришни ният қилиб қўйдим...
Яхши инсон Шуҳрат Дарё, ёнимда бўлган дўстим Марҳамат ва Озода опамдан миннатдорман.
@GarashaliKungil
Гараша томонларда 77777777777777777.mp4216.62 MB
01:47
Video unavailableShow in Telegram
16.05.2023
Жиззах шаҳридаги 17-мактабда ижодий учрашувда бўлдик. Таклиф қилган ва тадбир чиройли ўтишини таъминлаган мактаб жамоасига, хусусан, директор Фазлиддин Рустамов, директор ўринбосари Муҳайё Қаршиева ва опам Ойдин Умаровага раҳмат🌸 Алоҳида таъкидлаб ўтмасам бўлмайди: опам ўқувчиларини профессионал даражада тайёрлантирибдилар. Кичкинтойлар қўшиғу шеър айтиб, рақсга тушиб, ҳатто ихчам саҳна кўриниши намойиш этиб, бизни лол қолдиришди🤗
Шуҳрат Дарё нафақат қўшиқлари, самимияти билан ҳам даврага файз киритдилар, шоира Марҳамат Мирзоева шеърлари тингловчиларни сел қилди. Орада менинг «Қор капалаклари» китобим тақдимотини ҳам ўтказиб юбордик. Ўқувчиларга ушбу китобдан совға қилдим.
@GarashaliKungil
ЖИЗЗАХ ШАҲРИ 88888888888888888888888888888888.mp434.46 MB
Repost from Shuhrat Daryo | official
Бу суратлар Фориш тумани, Гараша номли кишлогидаги урта мактабда олинган.
Шоира Ирода Умарова шу мактабда тахсил олган,хозирда унинг ,,Кор капалаклари’’ номли шеърий туплами китобсеварлар томонидан катта кизикиш билан укилмокда.
اختر خطة مختلفة
تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.