ar
Feedback
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

الذهاب إلى القناة على Telegram

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

تُعد قناة Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати (@andpress) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 32 708 مشتركاً، محتلاً المرتبة 7 552 في فئة الأخبار والوسائط والمرتبة 2 451 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 32 708 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 13 يوليو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -6 446، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -211، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 15.24‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 9.48‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 4 990 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 3 102 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 0.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
Telegram: t.me/andpress Бошқа саҳифалар: • https://instagram.com/andijonpress • https://www.facebook.com/share/17wz2NmfjY/?mibextid=wwXIfr • https://youtube.com/@andijanpress-service Мурожаат учун: @murojaat_andijon Манзил: Анд.ш А.Фитрат кўчаси 23...

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 14 يوليو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الأخبار والوسائط.

32 708
المشتركون
-21124 ساعات
-1 4127 أيام
-6 44630 أيام
أرشيف المشاركات
Беларусда Андижон савдо уйи ўз эшикларини очди Беларуснинг Витебск вилоятида Андижонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни намо
+6
Беларусда Андижон савдо уйи ўз эшикларини очди Беларуснинг Витебск вилоятида Андижонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни намойиш этиш ва сотишга ихтисослашган Андижон савдо уйи расман фаолият бошлади. Тантанали очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Витебск вилояти ижроия қўмитаси раҳбарияти ва масъул вакиллари иштирок этди. Янги савдо уйи нафақат савдо майдони, балки замонавий шоурум сифатида ҳам хизмат қилади. Бу ерда Андижонда ишлаб чиқарилаётган сифатли тайёр кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳунармандчилик буюмлари ва бошқа экспортбоп маҳсулотлар намойиш этилиб, маҳаллий ҳамда халқаро харидорларга таклиф этилади. Мазкур лойиҳа Андижон маҳсулотларининг халқаро бозорлардаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, экспорт ҳажмини ошириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги савдо имкониятларини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадамдир. Андижон бренди энди Беларус бозорида ҳам янада кенгроқ намоён бўлиб, икки ҳудуд ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Беларусь Республикасининг Витебск вилояти ижроия қўмитаси раиси Александр Рогож
+3
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Беларусь Республикасининг Витебск вилояти ижроия қўмитаси раиси Александр Рогожник билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида икки худуд ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, ёғочни қайта ишлаш каби истиқболли йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, қуввати 8 минг бошга мўлжалланган 9 та чорвачилик лойиҳасини амалга ошириш ҳамда олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Учрашув якунида Андижон вилояти ва Витебск вилояти ўртасида умумий қиймати 141 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 30 та қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" имзоланди. Мазкур ҳужжат икки ҳудуд ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳамда ўзаро манфаатли алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Repost from N/a
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Беларусь Республикасининг Витебск вилояти ижроия қўмитаси раиси Александр Рогож
+3
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Беларусь Республикасининг Витебск вилояти ижроия қўмитаси раиси Александр Рогожник билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида икки худуд ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, ёғочни қайта ишлаш каби истиқболли йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, қуввати 8 минг бошга мўлжалланган 9 та чорвачилик лойиҳасини амалга ошириш ҳамда олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Учрашув якунида Андижон вилояти ва Витебск вилояти ўртасида умумий қиймати 141 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 30 та қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" имзоланди. Мазкур ҳужжат икки ҳудуд ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳамда ўзаро манфаатли алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Аномал иссиқ кунларда Хонобод кўчаларига сув сепилмоқда Хонобод шаҳрида кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво шароити муносабати билан шаҳар кўчаларида махсус техникалар ёрдамида сув сепиш ишлари ташкил этилди. Мазкур тадбир ҳаво ҳароратининг юқори даражаси таъсирини юмшатиш, йўлларда чанг кўтарилишининг олдини олиш ҳамда фуқаролар учун янада қулай ва соғлом муҳит яратишга хизмат қилмоқда. Шунингдек, бу каби тадбирлар ёзнинг иссиқ кунларида шаҳар санитария ҳолатини яхшилаш, экологик муҳитни асраш ва аҳолининг кундалик ҳаракатланиши учун қулай шароит яратишда муҳим аҳамият касб этади. Andijan.uz|Facebook|Instagram|

Беларусь Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган 255 нафар андижонлик фуқаро белгиланган манзилга етиб борди. Уларни Витебск аэропортида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация ҳамда Витебск вилояти ижроия қўмитаси масъуллари тантанали равишда кутиб олдилар. Мазкур фуқаролар Беларусь Республикасида муносиб меҳнат шароитлари, юқори иш ҳақи ва ижтимоий кафолатлар асосида иш билан таъминланади. Ушбу ташаббус юртдошларимизнинг барқарор даромад манбаига эга бўлиши, аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар фаровонлигини ошириш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Repost from N/a
Беларусь Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган 255 нафар андижонлик фуқаро белгиланган манзилга етиб борди. Уларни Витебск аэропортида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация ҳамда Витебск вилояти ижроия қўмитаси масъуллари тантанали равишда кутиб олдилар. Мазкур фуқаролар Беларусь Республикасида муносиб меҳнат шароитлари, юқори иш ҳақи ва ижтимоий кафолатлар асосида иш билан таъминланади. Ушбу ташаббус юртдошларимизнинг барқарор даромад манбаига эга бўлиши, аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар фаровонлигини ошириш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Андижон ва Витебск вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди Андижон вилояти ҳокими Шуҳратб
+2
Андижон ва Витебск вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Витебск вилояти ижроия қўмитаси раиси Александр Рогожник билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа истиқболли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди. Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда амалий шерикликни янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканликларини таъкидладилар. Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Андижон вилояти делегацияси Витебск вилоятининг қатор ҳудудларида бўлди Беларусь Республикасида хизмат сафарида бўлиб турган
+5
Андижон вилояти делегацияси Витебск вилоятининг қатор ҳудудларида бўлди Беларусь Республикасида хизмат сафарида бўлиб турган Андижон вилояти делегацияси Витебск вилоятининг қатор туманларига ташриф буюрди. Ташриф доирасида делегация аъзолари Сенно туманидаги Богушевск ўрмон хўжалиги тасарруфидаги пеллет ишлаб чиқариш заводи фаолияти билан танишдилар. Учрашув чоғида мазкур йўналишда қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, делегация Богушевскдаги собиқ санаторий-мактаб-интернат ҳамда «Витязь» болалар соғломлаштириш оромгоҳи ҳудудларини кўздан кечириб, улардан самарали фойдаланиш имкониятлари билан танишди. Чашник туманида ташрифнинг асосий эътибори агросаноат мажмуасига қаратилди. Делегация «Тяпино» сут-товар комплексида бўлиб, у ерда чорвачилик соҳасида йўлга қўйилган тўлиқ ишлаб чиқариш занжири — наслдор молларни парваришлаш, соғин сигирлар подасини шакллантириш ва юқори сифатли сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди. Ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш доирасида чорвачилик объектлари ҳам кўздан кечирилди. Томонлар келгусида йирик шохли қорамол етиштириш ва наслчилик чорвачилигини ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, Андижон вилояти делегацияси Толочин ва Городок туманларида ҳам бўлиб, мазкур ҳудудларнинг саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда инвестиция салоҳияти билан танишди. Ташрифлар давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилувчи истиқболли йўналишлар юзасидан фикр алмашилди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Андижон ва Беларусь олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Айни кунларда Андижон вилояти ҳокими Шу
+7
Андижон ва Беларусь олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Айни кунларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Сафар доирасида ўтказилаётган учрашув ва музокаралар чоғида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш билан бир қаторда, олий таълим соҳасидаги алоқаларни ҳам кенгайтиришга қаратилган муҳим келишувларга эришилди. Эришилган келишувларни амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш мақсадида Андижон вилоятидаги олий таълим муассасалари ректорлари П.М. Машеров номидаги Витебск давлат университетида бўлдилар. Ташриф доирасида университет раҳбарияти билан ўтказилган учрашувда олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, таълим жараёнини ташкил этиш бўйича ўзаро тажриба алмашиш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар академик мобиллигини йўлга қўйиш, қўшма таълим дастурлари ҳамда илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Томонлар мазкур ҳамкорлик икки давлат олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиши, таълим сифати ва илмий салоҳиятни янада оширишга хизмат қилишини таъкидладилар. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Андижондан Беларусьга — 255 нафар фуқаро муносиб иш ўрни сари йўл олди Айни кунларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди. Сафар давомида ўтказилаётган учрашув ва музокараларда савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлик билан бир қаторда меҳнат миграцияси соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтириш юзасидан ҳам муҳим келишувларга эришилди. Амалий натижа сифатида бугун Андижон халқаро аэропортидан Беларусь Республикасида меҳнат фаолиятини олиб бориш истагини билдирган 255 нафар андижонлик фуқаро кузатиб қўйилди. Кузатув жараёнида вилоят ҳокимлиги масъуллари уларга оқ йўл тилаб, хавфсиз ва самарали меҳнат фаолияти бўйича тавсиялар берди. Мазкур фуқаролар Беларусьда юқори маошли, муносиб меҳнат шароитлари ва ижтимоий кафолатлар асосида иш билан таъминланади. Бу нафақат юртдошларимизнинг барқарор даромад топишига, балки аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар фаровонлигини юксалтириш ҳамда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Мазкур ташаббус фуқаролар учун муносиб ва хавфсиз меҳнат муҳитини яратишга қаратилган амалий ишлар изчил давом этаётганининг яна бир ёрқин ифодасидир. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация «КимаБел» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан я
+7
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация «КимаБел» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишдилар. «КимаБел» МЧЖ 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, қисқа вақт ичида ёғочни қайта ишлаш соҳасидаги етакчи корхоналардан бирига айланди. Корхона ўзининг юқори ишлаб чиқариш салоҳияти ва маҳсулот сифати туфайли қатор нуфузли сертификат ҳамда дипломлар билан тақдирланган. Бугунги кунда Полоцк шаҳри яқинида жойлашган замонавий ишлаб чиқариш мажмуаси энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган. Бу ерда думалоқ ёғочни арралаш, тўсин ва тахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш, уларни қуритиш, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган иккиламчи хомашёни саралаш ва қайта ишлаш ишлари амалга оширилади. Корхона фаолияти асосан экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ташкил этилган илк кунлариданоқ мижозлар эҳтиёжини тўлиқ қондириш, маҳсулот сифати ва ишончли ҳамкорлик тамойиллари компания фаолиятининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Хонобод шаҳри
Жойларда халқ розилиги йўлида амалий ишлар давом этмоқда. Бу каби ислоҳотлар одатда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, давлат хизматлари сифатини ошириш ва фуқароларнинг мурожаатларини тезкор ҳал этишга қаратилган. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Марҳамат тумани марказида замонавий ёндашувлар асосида барпо этилган янги логистика маркази ўз фаолиятини бошлади. Ушбу мажмуага тадбиркор томонидан 6,5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилди. Лойиҳа натижасида 350 та янги иш ўрни яратилди. Айни пайтда марказда 270 нафардан ортиқ марҳаматлик доимий иш билан таъминланган. Логистика маркази тадбиркорлар ва аҳолига юкларни қабул қилиш, сақлаш ҳамда ташиш бўйича замонавий ва қулай хизматларни тақдим этади. Шунингдек, мажмуа ҳудудида аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун кўнгилочар масканлар, ошхона ва кафелар ҳам ташкил этилган.
Маълумот учун: 2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Андижон вилоятида IT хизматлари экспорти ҳажми 8,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди. 2025 йил якунлари бўйича эса экспортёр корхоналар томонидан 28 миллион АҚШ долларилик экспорт амалга оширилди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан қарийб икки баробар юқори бўлиб, 2024 йилда мазкур кўрсаткич 12,8 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Ушбу натижа билан Андижон вилояти республикада 2-ўринни эгаллаб турибди.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Витебск ва Андижон ўртасидаги ҳамкорлик: бир ҳафталик ташриф доирасидаги иш якунлари Витебск вилоятида ўтказилган бир ҳафтали
+5
Витебск ва Андижон ўртасидаги ҳамкорлик: бир ҳафталик ташриф доирасидаги иш якунлари Витебск вилоятида ўтказилган бир ҳафталик иш ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим келишувларга эришилди. Жумладан, Шумилино, Витебск, Бешенковичи ва Лиозно туманларида жойлашган саккизта чорвачилик объектини харид қилиш бўйича келишувга эришилиб, ҳозирда иш бошланди. Шунингдек, 3 минг гектар майдонда Ўзбекистонга экспорт қилишга мўлжалланган картошкачилик кластерини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Томонлар ёғочни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан ҳам келишувга эришиб, мазкур йўналишда «КимаБел» комбинати фаолияти билан танишдилар. Шу билан бирга, Витебск шаҳрида Ўзбекистон Савдо уйини очиш келгуси ҳафтага режалаштирилган. Истиқболда фармацевтика, енгил саноат ҳамда олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш йўналишларида ҳам қўшма лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш мақсадида уларнинг бажарилишини ҳар чоракда мониторинг қилиб борадиган қўшма ишчи гуруҳ ташкил этилди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасидаги чорвачилик комплекслари фаолияти билан танишмоқда. Ташриф дои
+2
Вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасидаги чорвачилик комплекслари фаолияти билан танишмоқда. Ташриф доирасида делегация Беларусь ҳудудида жойлашган чорвачилик комплексларининг бугунги ҳолати, чорвачиликни ташкил этиш ҳамда фаолият йўналишлари билан яқиндан танишди. Айни пайтда андижонлик тадбиркорлар томонидан мазкур чорвачилик комплексларини сотиб олиш бўйича амалий ишлар бошланган. Лойиҳа амалга оширилиши натижасида Беларусь Республикасида етиштирилган чорва моллари ва гўшт маҳсулотларини Андижон вилоятига тўғридан-тўғри етказиб бериш тизими йўлга қўйилади. Мазкур инвестиция лойиҳаси орқали гўшт маҳсулотларини ортиқча воситачиларсиз импорт қилиш имконияти яратилади. Бу эса аҳолини сифатли ва нисбатан арзон гўшт маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш ҳамда инфляция босимини камайтиришга хизмат қилади. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Андижон вилояти делегациясининг Беларусь Республикасига хизмат сафари давом этмоқда Айни кунларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳр
+4
Андижон вилояти делегациясининг Беларусь Республикасига хизмат сафари давом этмоқда Айни кунларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасида хизмат сафари билан бўлиб турибди. Сафар доирасида икки ҳудуд ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат кооперацияси соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган учрашув ва музокаралар ўтказилиб, қатор истиқболли келишувларга эришилмоқда. Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов «Савлуков-Мебель» компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Музокаралар давомида мебел саноати соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув якунида «Савлуков-Мебель» компаниясининг Андижон вилоятида ўз фаолиятини йўлга қўйиши бўйича ўзаро келишувга эришилди. Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши ҳудудда замонавий мебел ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва инвестициялар ҳажмини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Бугун юртимизда амалга оширилаётган «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури минглаб оилалар ҳаётида янги саҳифа очмоқда. Давлатимиз раҳбарининг халқпарвар сиёсати туфайли маҳаллаларда ишсиз фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларни даромадли меҳнатга жалб этиш, субсидия ва имтиёзли кредитлар ажратиш, тадбиркорлик ҳамда савдо-сотиқ фаолиятини йўлга қўйиш бўйича кенг кўламли ишлар изчил амалга оширилмоқда. Энг муҳими, бу саъй-ҳаракатлар ортида инсон тақдири, оила фаровонлиги ва эртанги кунга бўлган ишонч мужассам. Бугун ўз меҳнати орқали муносиб даромад топаётган, янги имкониятлар эшигини очган юзлаб юртдошларимиз бунинг ёрқин исботидир. «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурининг ана шундай амалий натижалари Избоскан тумани мисолида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

+5
Хабарингиз бор, айни кунларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турибди. У ерда олиб борилаётган ўзаро ҳамкорликдаги учрашувлар, келишувлар Беларусь ОАВларида ҳам кенг ёритилмоқда. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

Беларусда Андижон сармояси иштирокида йирик чорвачилик лойиҳаси амалга оширилмоқда Беларусь Республикасининг Витебск вилояти
+6
Беларусда Андижон сармояси иштирокида йирик чорвачилик лойиҳаси амалга оширилмоқда Беларусь Республикасининг Витебск вилояти Лиозно туманида узоқ йиллар давомида фойдаланилмай келган чорвачилик комплекси андижонлик тадбиркор Ўрмонов Бекзод томонидан сотиб олинди. Ушбу объект негизида «Andijon Chorva Uz» корхонаси ташкил этилди ҳамда қиймати катта бўлган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланди. Лойиҳа доирасида 2 000 бош қорамолни парваришлаш, замонавий чорвачилик технологияларини жорий этиш ва ишлаб чиқарилган гўшт ҳамда сут маҳсулотларини Андижон вилоятига етказиб бериш йўлга қўйилади. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда чорвачилик соҳасида замонавий ишлаб чиқариш тажрибасини жорий этишга хизмат қилади. Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Андижон ва Витебск вилоятлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек
+5
Андижон ва Витебск вилоятлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасининг Витебск вилояти губернатори Александр Рогожник билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида икки ҳудуд ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар Андижон вилоятида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, Витебск вилоятида Андижон савдо уйини ташкил этиш, чорвачилик соҳасини ривожлантириш ҳамда мебель ишлаб чиқариш йўналишида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришдилар. Шунингдек, Беларусь томонига янги чорвачилик мажмуаларини барпо этиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича инвестициявий жиҳатдан истиқболли объектлар таклиф этилиши белгиланди. Музокаралар давомида енгил саноат соҳасида кооперация занжирларини шакллантириш, логистика инфратузилмасини ривожлантириш, туризм соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бошқа истиқболли йўналишлари юзасидан ҳам фикр алмашилди. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X