Lazzat sirlari 💋
قناة بسيطة
Erkak🤴 va ayol👸 oʻrtasidagi nozik munosabatlar haqida gaplashamiz🙈 ❗18 yoshga toʻlmagan boʻlsangiz, sahifadan chiqib ketishingizni soʻraymiz❌
إظهار المزيدUzbekistan13 119الفئة غير محددة
6 960
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-1047 أيام
-42330 أيام
أرشيف المشاركات
6 960
KO'KRAKLARINGIZ TEZ FURSATDA TARANG VA KO'RKAM BO'LISHINI ISTAYSIZMI? UY SHAROITIDA TAYYORLANADIGAN NIQOB, NATIJA
🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃
Ko‘krak o‘z holiga keltirish va taranglashtiruvchi Kartoshkali niqob ✔️Qaynatilgan 1 dona kartoshka ✔️50 ml o‘simlik yog‘i, ✔️1 choy qoshiq qatiq, ✔️ 1 choy qoshiq asal. Kartoshkani sanchqi yordamida ezib, qolgan mahsulotlar qo‘shiladi. Niqobni ko‘kraklarga surtiladi. 20 daqiqa kutiladi. Va issiq suv bilan yuvib namlantiruvchi krem surtiladi.#малумот_учун #Ayollar_Salomatligi 👩⚕ @Genekologiya 👩⚕
6 960
〰〰🍃🍃🌸🌸🌸🍃🍃〰〰
«Аёлларда жинсий майл сусайса, қандай йўл тутиш керак?»
Бу ҳолат аёл ёши улғайиб, менопаузага яқинлашганида, организмида гормонал ўзгаришлар юз берганда содир бўлади. Аммо истаган ёшда ҳам жинсий майл (либидо)нинг йўқолиши кузатилиши мумкин. Бунинг бир қанча сабаблари бор: 35 ёшда эрта климакс белгилари, ҳар хил антидепрессант ёки ҳомиладорликка қарши таблеткалар, камҳаракатлилик, уйқу етмаслиги… Агар сизда либидо пасайиши кузатилса, биринчи галда жисмоний ҳолатингизни текширинг. Шифокор тавсиясига кўра умумий таҳлил, гормонларга қон топширинг. Иш, уй ташвишлари ва бошқа юклардан вақтинча халос бўлиш учун ўзингизга майда кўнгилхушликлар ўйлаб топинг. Озгина ҳордиқ жисмоний ҳолатингизни яхшилашга олиб келади. Иссиқ ванна, мазали овқатланиш, оилангиз билан табиат қўйнида дам олиш сизни бироз чалғитиши мумкин.
Агар жинсий яқинлик одатий ишга айланса…
Бу саволни кўп йиллар бирга яшаган жуфтликлар беришади. Вазиятни тўғрилаш мумкин. Аммо бироз ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Масалан, жинсий яқинлик вақти, жойини ўзгартириш мумкин. Унутманг, тўшак ҳам янгиликлар, кашфиётлар макони. Муносабатларингизга нозу карашма, ишвани қайтаринг. Ахир турмуш ўртоғингиз оиланинг фақат пул топувчиси, боқувчиси эмас. Унинг табиатан овчи экани ёдингизда бўлсин.
Эслаб қолиниши керак бўлган маслаҳатлар
Жинсий яқинлик жуфтликнинг иккисига ҳам ҳақиқий лаззат бахш этиши учун бу жараёнга тайёргарлик кўрилган бўлиши керак. Биласиз, жинсий яқинлик ўз ичига 4 фаза: қўзғалиш, унинг кучайиши, кульминация ва тинчланишни ўз ичига олади. Ана шу фазалар нормал ва кўнгилдагидек кечиши учун аёл ҳам, эркак ҳам баробар ҳаракат қилиши керак.
Эрнинг ҳиёнати исботланса, қандай яшаш мумкин?
Жуфтликларнинг бири ҳиёнат қилса-да, никоҳни сақлаб қолиш мумкин. Агар бу сизнинг бошингизда бўлса, соч толаларингизни оқаришдан аямайсиз. Биринчи шарт–эрингиз хуштори билан барча алоқаларни тўхтатиши керак. Айбдор бундан буёғига турмуш ўртоғи билан ҳалол муносабатда бўлиши керак. Психологларнинг маслаҳат беришларига қараганда, жабрланган томон 1 кунда 10 минут айбдорга жаҳл қилиши, йиғлаши, айблаши мумкин экан. Фақат 10 минут. Бу ҳолат 6 ойдан кейин ҳаётнинг изга тушиши билан тугайди.
Жинсий муносабатлар бўйича жиддий муаммоларга дуч келган бўлсангиз, тезда андролог-сексопатолог ёки гинеколог-сексопатолог, сексологларга мурожаат қилинг.
6 960
〰〰🍃🍃🌸🌸🌸🍃🍃〰〰〰
Эркак ва аёл ўртасидаги нозик муомала тўғрисида мутахассис маслаҳати
〰〰🍃🍃🌸🌸🌸🍃🍃〰〰
Жуда кам одам никоҳда меъёридаги жинсий алоқа қандай бўлиши кераклигини шифокордан бориб суриштиради. Шу ва шунга ўхшаган саволларга мутахассис олий тоифали шифокор-сексопатолог жавоб беради.
«Ҳис-туйғуларим меъёридами?»
Аёллар ўзларининг нозик муомала бўйича хаёлларидаги фантазиялари, кечинмаю туйғулари ҳақиқий аёллик шарафига тўғри келиш-келмаслиги ҳақида кўп ўйлашади. Бундай иккиланиш болаликдан бу мавзу уят, шармандалик деб талқин қилинганидан келиб чиқади. Айниқса, бу савол жинсий ҳаётидан лаззатланмайдиган аёлларда кўндаланг бўлади. шунда аёллар ўзларидан хавотирланиб қолишади. Афсуски, бундай ҳолат кенг тарқалган бўлса-да, аёллар ўз хоҳишлари ҳақида айтолмайдилар, муҳим масалалар хусусида эрларидан илтимос қилишга истиҳола қиладилар. Яна шуниси ҳам борки, баъзи аёллар ўзи нима хоҳлашини ҳам билишмайди. Шунинг учун аёл ўз хоҳиш-истаклари, ҳис-туйғулари нормал эканига ишончи комил бўлиши керак. Шунинг учун уялмасдан турмуш ўртоғингизга вазиятни тушунтиринг. Шундагина чин лаззат ҳиссини туйишингиз мумкин.
«Жинсий яқинлик учун қайси вақт энг мақбул?»
Бу саволга ҳам оилавий турмушда кўп дуч келинади. Қадимда Ҳаким ва табибларнинг наздича, жинсий суҳбат учун саъд (бахтли: душанба, пайшанба, жума) ва наҳс (бахтсиз: якшанба, сешанба, чоршанба ва шанба) кунлар ҳам фарқланади. Кўп йиллик турмуш тажрибаси бўлган эру хотинлар ҳафтада 1-2 кун жинсий яқинлик қиладилар. Янги қуриилган оилаларда эса интим ҳаёт частотаси баланд бўлса-да, вақт ўтиши билан меъёрга яқинлашиб қолади. Ҳозирда замонавий тиббиёт ҳам меъёрдаги жинсий яқинликни ҳафтасига 2-3 марта деб белгилайди. Исломий қоидалар бўйича кечаси жинсий яқинлик учун яхши пайт дейилади. Кундалик шароитимиз шуни тақозо қилса ҳамки, тиббий нуқтаи назардан эрталабки жинсий яқинлик ҳам самарали ҳисобланади. Чунки эркак организми уйқудан дам олиб тиниқлашган, тестостерон миқдори ортган бўлади.
«Аёл турмуш ўртоғига ўз хоҳишларини қандай изҳор қилади?»
Агар аёл эри билан бўладиган нозик муомаладан қониқиш ҳосил қилмаса, вазиятни тўғрилашнинг ягона йўли бу ҳақда эрга айтишдир. Аммо қандай қилиб? Буни обдон ўйламасдан шартта айтадиган бўлсангиз, ҳолатни баттар оғирлаштириб қўйишингиз мумкин. Бунда энг асосий қоида: турмуш ўртоғингизни жинсий муносабатларда у ёки бу ҳаракатни нотўғри қилаётганини айтиб айбламанг. Энг яхши йўли: барча истакларингизни хушомад шаклида айтишга ўрганинг.
Ҳар бир эркак тўшакда аёлнинг хоҳишларига бепарво бўлмайди. Инчунун, сиз унга йўлини қилиб нима хоҳлашингизни айтсангиз, бас, сизга роҳат бағишлаш учун тоғни қалқон қилишга қодир баҳодирга айланади. Эркаклар учун аёл жисми ҳамиша сирли бўлиб келган. Шунинг учун ҳам кўнглингиз калитини топширар экансиз, у бундан фақат хурсанд бўлади.
6 960
Jinsiy gigiyena
Jinsiy gigiyena- jinsiy aʼzolar kasalliklaridan, shuningdek, venerik kasalliklardan saqlanish, tugʻiladigan farzandning sogʻlom, oilaning mustahkam boʻlishini taʼminlash maqsadida koʻriladigan tadbirlar.
Ayollarning jinsiy gigiyenasi. Ayol organizmining anatomik-fiziologik xususiyatlari (hayz koʻrish, homiladorlik, bola tugʻish, emizish), shuningdek, ularni jinsiy aʼzolar kasalliklari va venerik kasalliklardan saqlash hamda oldini olish uchun alohida ozodalik talab etiladi. Tashqi jinsiy aʼzolarni goʻdaklik davridanoq har kuni ertalab va kechquruniliq (qaynagan) suv yoki kaliy permanganatning nim pushti eritmasi bilan yuvish kerak. Jinsiy aʼzolarni yuvishdan oldin qoʻlni obdan sovunlab yuviladi. Qiz bola chaqaloqlik va bolalik davrida unda hali jinsiy gormonlar boʻlmagani sababli jinsiy aʼzolari alohida anatomik va fiziologik xususiyatlarga egaboʻladi; qin epiteliysi 2—3 qavat hujayralardan iborat (yetuk yoshdagi ayolda 40—50 qavat), qinda maxsus mikroorganizmlar — qin tayoqchalari boʻlmaydi. Shu sababli bu aʼzoda turli yalligʻlanish kasalliklari oson yuzaga keladi. Qizamiq, skarlatina va b. umumiy kasalliklar oqibatida qinga infeksiya tushishi mumkin. Hatto gijjalar toʻgʻri ichakdan chiqib qinga kirish hollari ham kuzatiladi. Bunda qizaloq qichinganligi uchun teri va shilliq pardalari tirnalib, infeksiya kiradi va yalligʻlanish kasalliklari vujudga keladi. Bu esa ogʻirroq oqibatlarga olib kelishi mumkin —qizlik pardasi, qin berkilib qolishi (q.Bitov) yoki surunkali yalligʻlanish kasalliklari
—kolpit (qin yalligʻlanishi) va b. yuzaga kelishi mumkin. Jinsiy aʼzolar gigiyenasi uchun ishlatiladigan buyumlar toza joyda aloxida saqlanishi, ularni xech kim tutmasligi kerak. Qiz bolalarning jinsiy aʼzolari qay ahvolda ekanligiga doim koʻz-quloq boʻlib turish lozim: tozalikka rioya qilish, jinsiy aʼzolarini, oraliq sohasini muntazam yuvib turish, ich kiyimlarini tez-tez almashtirib, ularni qaynatib yuvish va dazmollash, qiz bola kiyimlari, sochiq va b. ni alohida saqlash va h. k. Qiz bolaning balogʻatga yetish davri alohida eʼtiborni talab etadi. Unga hayz boshlanishi, uning mohiyati va u kasallik emas, balki fiziologik holat ekanini oldindan tushuntirish lozim, toki kutilmaganda hayz boshlansa, u sarosimaga tushmasin. Hayz koʻrish kunlarida badanni toza tutish va tashqi jinsiy aʼzolarni yuvishdan tashqari, qoʻshimcha gigiyena choralarini koʻrish zarur. Bu davrda shamollash, gripp va b. infeksiyalardan ehtiyot boʻlish, ochiq havzalarda, vannada choʻmilmaslik, ogʻir ish qilmaslik lozim. Faqat yengil dush qabul qilish mumkin.
Eri bilan turgan ayol jinsiy hayot gigiyenasiga ayniqsa jiddiy rioya qilishi, yiliga kamida bir marta ayollar konsultatsiyasiga borib turishi kerak. Jinsiy aʼzolarda oʻzgarish sezilsa (ogʻriq, hayz qonining koʻp yoki oz ketishi, oqchil kelishi va x. k.) vrachga murojaat qilish zarur. Yuqorida aytilgan gigiyena choralari ayol hayotining klimakteriy va qarilik davrlarida ham amalga oshiriladi. Umuman xoh ayol, xoh erkak J. g .ga toʻla-toʻkis amal qilsa, har qanday noxushliklarning oldi olinadi.
@Genekologiya
@genekolog_bot
6 960
Erkak va ayol munosabatlariga iliqlik kiritishning 10 usuli
🎀 @Genekologiya 🎀
Uzoq yillar davomida baxtli, totuv yashab kelayotgan oilalarda ham er-xotin munosabatlarini takomillashtirib turish zarur. Buning uchun yengil yo'llardan biri - bu munosabatlarga iliqlik kiritish. Bola-chaqa, uy-ro'zg'or ishlari aynan shu narsani kamaytirib qo'yar ekan.
1. Ko'pincha oilada romantikaning yo'qligiga vaqt yetishmovchiligi sabab bo'ladi. Haftada bir marta o'zingiz uchun, ya'ni er va xotin bir-biringiz uchun vaqt ajrating. Bir kecha. Bolalarni buvilariga olib borish mumkin axir, eng asosiysi bir biringiz bilan yagona qoling. Shu kechada telefon, televizor va boshqa e'tiborni jalb qiluvchi narsalarni o'chirib qo'ying, faqat siz va suyukli yoringiz. Mayin romantik musiqa qo'shimcha bo'lishi mumkin. Albatta bunday kecha ikkovingizga ham ruhiy va jismoniy lazzat olib kelishi aniq.
2. Oilada iloji boricha doim birga ovqatlaning. Ertalabmi, kunduzimi yoki kechki nonushtami, birga bo'lsangiz munosabatlaringiz iliq boladi.
3. Erkaklar, ayolingizni gul bilan yoki bo'lmasa arzimagan bir sovg'a bilan bayramda emas, balki kunda xursand qilib turing.
4. Birga yolg'iz bo'lganingizda televizorni o'chirib qo'ying.
5. Erkaklar ayollariga bayram qilib, ayrim kunlarda oshxonada oshpazlik qilishi lozim.
6. Charchagan bo'lsangiz, shunchaki yoqimli musiqa tinglab bir-biringiz quchog'ingizda bo'lib suhbatlashib o'tiring, charchamagan bo'lsangiz bir-biringizni seving (jinsiy aloqa bilan shug'ullaning).
7. Bolalarni uxlatib bo'lgach, tezda uyquga ketmang, bir oz bir biringizga vaqt ajrating.
8. Agar jinsiy aloqaga vaqtingiz bo'lmay qolsa (yangi tug'ilgan chaqaloq, og'ir ish), u holda bir biringizni quchoqlab, o'pib turishni unutmang.
9. Kunda bo'lgan voqealar haqida bir biringiz bilan suhbatlashing, maslahatlashing - bu juda yaqinlashtiradi.
10. Doim xayolingizda suyukli insoningiz haqida yaxshi fikrlarni yig'ib yuring.
🎀 @Genekologiya 🎀
6 960
КЕЛИНЧАКНИНГ БОКИРА ЭМАСЛИГИ ШУБҲА ҚИЛИНСА, МОМОЛАРИМИЗ ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИШГАН?
🎀 @Genekologiya 🎀
Дарҳақиқат, бу муаммонинг ечимини бобо-момоларимиз аллақачон топганлари ўша давр китобларида ҳам ўз аксини топган. «Мажмаъ ул-мақсуд» номли китобда баён этилишича, агар келинчакнинг бокира эмаслиги шубҳа қилинса, қуйидаги тадбир қўлланилган. Бир одила аёл ёки икки аёл киши гувоҳлигида кабутар (ёки товуқнинг энг кичик) тухумини пишириб, пўсти артилиб, яхшилаб тозаланган. Шундан сўнг тухумни оҳиста тарзда бакорат жойига, яъни қин ичига киритишга ҳаракат қилишган. Агар кабутар (ёки товуқнинг энг кичик) тухуми ичкарига кирмаса, бокиралик исботланган.
Бу синов услуби эркакнинг жимога қудрати етмасдан жуфтига яқинлаша олиши борасида ихтилоф чиққан вазиятларда ҳам қўлланилган. Фикри ожизимча, «бу услуб бугун ўз аҳамиятини бутунлай йўқотган», дейиш нотўғри. Маълумингизким, қизлик пардасининг энг кўп учровчи тури халқасимон бир тешикли тусда бўлади. Ҳақиқатдан, бу тешикдан кабутар тухумининг бемалол ўтиши даргумон. Қолаверса, яхши пиширилиб, пўсти артилиб, тозаланган тухум оқи ҳар қандай қон доғини ҳам ўзига юқтириши ва шубҳаларга барҳам бериши билан ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Бу услуб ота-боболаримизнинг узоқ ўтмишларда ҳам қандай аҳли дониш бўлганликларининг яна бир исботидир. Лекин шуни унутмаслик лозимки, бу услуб ҳам ўзини тўлиқ оқламайди. Чунки, қизлик пардаси ҳар бир аёлда турли кўринишда жойлашган. Аниқ маълумотларга эга бўлиш учун, албатта, гинекологга мурожаат қилиш лозим.
👩⚕ @Genekologiya 👩⚕
6 960
Jinsiy aloqadan keyin nima qilish kerak?
🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃
Agar kinolarda jinsiy aloqadan so'ng juftliklar uyquga ketsa, hayotda biroz boshqacharoq bo'lgani yaxshi. Diniy qo'llanmalarda bu borada aniq qonun-qoidalar mavjud. Biz bunga tibbiyot va psixologik nuqtai nazardan yondashamiz.1. Aloqadan so'ng oz vaqt bo'lsada er-xotin bir-birini quchoqlab yotishi ularda ma'naviy yaqinlikni kuchaytiradi. Chunki aloqadan so'ng erkak ham ayol ham bir-biriga iliqlik hissini sezadi. 2. Bir-biriga erkalanib bo'lgach ayol kishi yuvinishdan oldin albatta hojatga borishi lozim. Siydik pufagi bo'sh bo'lgan taqdirda ham har safar jinsiy aloqadan so'ng siydikni kuchanib bo'lsa ham chiqarish sistit va boshqa infeksion kaslaliklarni rivojlanishini oldini oladi. 3. Ayol ham, erkak ham aloqadan so'ng yuvinishlari muhim. 4. Agar homiladorlik rejalashtirilayotgan bo'lsa, u holda jinsiy aloqadan so'ng kamida 30 daqiqa davomida ayol oyog'ini boshdan yuqoriroq holatga keltirib yotishi lozim. Bu holat homilador bo'lish ehtimolini oshiradi. 5. Jinsiy aloqani tugatish jarayonida ba'zi erkaklar kontrasepsiya vositasi sifatida tashqariga chiqarishga odatlanadilar. Bu vaziyat ayol va erkak organizmi uchun salbiy ta'sirga ega. Birinchidan, erkak aloqa sifatini to'liq his qila olmaydi, ikkinchidan vaqt o'tgan sayin jinsiy aloqani tugatishi bilan muammolarga duch keladi. Ayolda esa tugallanmagan holat yuz beradi. U jinsiy aloqadan lazzatlana olmaydi, mushaklari tajang holatda qolib ketadi. Hadeb shunday takrorlanishi davomiy jinsiy qoniqmaslik holatini keltiradi. Bu esa boshqa muammolarni keltirib chiqaradi. 6. Jinsiy aloqadan so'ng hech qanday vositalarni jinsiy a'zolarga surish mumkin emas. 7. Aloqadan so'ng dam olish jinsiy quvvatni qayta tiklanishiga yordam beradi. 8. Jinsiy aloqadan so'ng agar juftlikda bunga ehtiyoj va hoxish bo'lsa, qayta jinsiy aloqaga kirishish mumkin. 9. Jinsiy aloqa faqat fiziologik qo'shilish bo'lmay, ma'naviy yaqinlashish ham bo'lishi uchun, undan so'ng ayolga minnatdorchilik bildirish maqsadga muvofiq bo'ladi. 10. Jinsiy aloqadan so'ng tabassum qilish lazzatlanish davomida jo'sh urgan yaxshi kayfiyatni davomiyligini oshirib beradi. #baxtiyor_oila_siri #Foydali 👩⚕ @Genekologiya 👩⚕
6 960
Homiladorlikda jinsiy aloqa qilish mumkin bo'lmagan holatlar
🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃
Sog'lom homiladorlikda odatda jinsiy aloqaning zararli tomoni bo'lmaydi. Lekin ba'zi hollarda jinsiy aloqadan vaqtinchalik voz kechish muhim hisoblanadi. Homiladorlik davomida jinsiy aloqada bo'lish quyidagi hollarda mumkin emas. Ya'ni bu holatlarda jinsiy aloqa homiladorlikni normal davom etishiga xavf tug'diradi:1⃣ Yo'ldoshning noto'g'ri joylashuvi aniqlansa. Bu holatni shifokor ko'rigida bilsa bo'ladi. Yo'ldoshning noto'g'ri joylashuvi tufayli qon ketish ehtimoli yuqori bo'lib, jinsiy aloqa bunga salbiy ta'sir ko'rsatuvchi qo'shimcha faktor bo'ladi. 2⃣ Muddatidan oldin tug'ish xavfi mavjud bo'lsa. Jinsiy aloqa tufayli bachadon qisqarishi, suv ketishi yoki bachadon yo'li ochilishiga turtki berib yuborish mumkin. 3⃣ Qindan suyuq oq rang, qon yoki boshqa ajralmalar chiqayotgan bo'lsa. Ajralmalar sababini bilmaguncha jinsiy aloqada bo'lmaslik lozim. Chunki ba'zida ajralmalar xavfli holat belgisi bo'lishi mumkin. 4⃣ Bachadon bo'yni rivojlanmagan yoki muddatidan oldin qisqargan bo'lsa. Ba'zi ayollarda bachadon bo'yni sust rivojlanganligi tufayli muddatidan oldin uning ochilishi kuzatiladi. Buni oldini olish yo'llari mavjud, undan tashqari jinsiy aloqada bo'lmaslik ham muhim. 5⃣ Suv ketishi boshlangan bo'lsa. Agar bachadon shishi yorilib suv ketayotgan bo'lsa, jinsiy aloqada bo'lish aslo mumkin emas. Homilaga infeksiya kiritib yuborish xavfi yuqori bo'ladi. 6⃣ Jinsiy infeksiyalar aniqlangan yoki ularga qarshi muolajalar olinayotgan bo'lsa. Homiladorlik davomida jinsiy infeksiyalar davolanishi muhim. Jinsiy infeksiyalar mavjud bo'lgan davrda jinsiy aloqada bo'lish homilaga zarar tegishi mumkinligi tufayli ta'qiqlanadi. 7⃣ Bundan oldingi homiladorlik homila tushishi, muddatidan oldin tug'ish, yo'ldosh ajralishi bilan yakunlangan bo'lsa. Bu gal bu holatlar qaytarilmasligi mumkin, lekin o'tgan homiladorlikda o'sha holatlar yuz bergan davrda bu gal jinsiy aloqada bo'lmaslik maqsadga muvofiq bo'ladi. 8⃣ Kuchli og'riq yoki to'lg'oqlar sezilayotgan bo'lsa. Bunda jinsiy aloqa jismonan ham ayolga yoqmaydi. Undan tashqari muddatidan oldin tug'ishga olib kelishi mumkin. 9⃣ Ayol aloqaga kirishishni istamasa. Homilador ayol organizmi juda "aqlli" bo'ladi. Agar ayolga jinsiy munosabatlar shu davrda yoqimsiz va keraksiz bo'lsa, uni bunga majburlash mumkin emas. Demak, hozir unga aloqa faqat salbiy ta'sir ko'rsatishi mumkin. 🔟 Agar ayol egizaklarga homilador bo'lsa. Egizaklarni ko'tarish oson emas. Normal rivojlanayotgan egizaklar ham odatda muddatidan oldin dunyoga keladi. Shuning uchun qo'shimcha turki bo'lmasligi uchun jinsiy aloqada bo'lmaslik bu davrda muhim hisoblanadi. #малумот_учун #Homiladorlik 👩⚕ @Genekologiya 👩⚕
6 960
Klimaks
🍃🍃🍃🍃🌸🌸🌸🍃🍃🍃🍃
– reproduktiv funksiya (ayollar) va jinsiy bezlar faoliyati kamayishi (erkaklar) bilan xarakterlanadigan fiziologik davr. 40 yoshdan keyin paydo boladi, ayollarda 10 yil, erkaklarda 5 yil davom etadi.
SABABLARI
- Organizm qarishi
- Jinsiy azolar yalliglanish kasalliklari (orxit, epididimit)
- Tos azolarida jarrohlik operatsiyalari
- Tuxumdon funksional aktivligi kamayishi
- Tuxum travmalari va osmalari. Ortiqcha vazn, surunkali spirtli ichimliklar, noto’g’ri turmush tarzi erta klimaksga olib keladi.
BELGILARI
Ayollar va erkaklarda turlicha kechadi.Ayollarda: - “ issiqlik kelishi” - Menopauza, yani xayz toxtashi - Asabiylashish - Libido kamayishi - Depressiv holatlar - Siydik chiqarishga tez-tez chaqiriqlar - Qin shilliq qavati qurishi - Teri quruqlashishi - Soch tokilishi Erkaklarda klimaks belgilari: - Yurak tez urishi - Bosh aylanish - Arterial qon bosim nostabilligi - Jinsiy akt davomiyligi qisqarishi - Sperma xajmini kamayishi - Potensiya pasayishi - Eyakulyatsiya tezlashishi - Son va yonboshdda yog yig’ilishi - Kokrak bezlari kattalashishi – ginekomastiya DIAGNOSTIKA - Qon umumiy va bioximik tahlili - Tos a`zolari UTTsi - Endometriy gistologik tekshirish - Qindan surtma olish - Mammogramma - Suyak mushak sistemasini rentgenologik tekshiruvi. DAVOLASH Ayollarda klimkasni davolash: - Antidepressantlar - Nogormonal vositalar – biofosfonatlar - Tabletka va krem holatidagi estrogenlar - Gormonal vositalar Erkaklarda klimaksni davolash: - Sedativlar - Antidepressantlar - Biogen adaptogenlar - Gormonal terapiya ASORATLARI - Infarkt, insult - Yurak ishemik kasalligi - Bachadondan qon ketish - Osteoporoz - Ateroskleroz PROFILAKTIKA - Siydik-tanosil sistema kasalliklarini vaqtida davolash - Zararli odatlardan chekinish - To’g’ri ovqatlanish #salomatlik #Foydali 👩⚕ @genekologiya 👩⚕
6 960
DAVOMI⤵️⤵️⤵️
Limon hidlang
Limonda ovqat hazm qilish uchun foydali limon kislotasi mavjud. Agar ko‘ngil aynishi qabziyat natijasida yuzaga kelgan bo‘lsa, limon sharbati qo‘shilgan qaynagan suv ichaklarni rag‘batlantirishga yordam beradi. Faqat oshirib yubormang - ortiqcha limon kislotasi ko‘ngil aynishini kuchaytirib yuborishi ham mumkin.
Limonning hatto hidi ham ko‘ngil aynishida yordam berishi mumkin. Efir yog‘i yoki shunchaki yangi kesilgan limonni hidlang.
Bir tilim zanjabil iste’mol qiling
Zanjabil qayd qilishga qarshi xususiyatlarga ega. Ko‘ngil ayniganda bir bo‘lak zanjabil iste’mol qiling yoki zanjabilli choy iching.
Yalpiz qaynating
Yalpiz kapsulalarini qabul qiling yoki yalpizli choy iching. Yalpiz efir moyi yoki yangi uzilgan barglarining hidi ham ko‘ngil aynishida yordam beradi.
Gazlangan ichimlik ichmang
Bunday ichimliklardagi gazlar qorinni dam qilishi mumkin. Ulardagi qand miqdorining ko‘pligi esa ko‘ngil aynishini yanada kuchaytiradi. Agar gazlangan suvdan boshqa hech narsa bo‘lmasa, uning gazlari chiqib ketishini poylang va shundan keyingina iching.
Og‘ir ovqat iste’mol qilmang
Odatda ko‘ngil aynishidan keyin qayta tiklanish uchun banan, guruch, olma pyuresini yeyish tavsiya etiladi. Shu bilan birga biroz makaron (soussiz), kartoshka pyuresi, qaynatilgan tuxum ham yeyish mumkin. Ko‘ngil aynishidan xalos bo‘lgunga qadar qovurilgan, sutli, go‘shtli va sellyulozaga boy mahsulotlardan voz keching.
Ko‘ngil aynishi boshqa belgilar bilan birga kuzatilsa, shifokorga murojaat qiling. Masalan, ko‘ngil aynishi va ko‘krak qafasidagi og‘riq yurak xuruji belgisi bo‘lishi mumkin. Ko‘ngil aynishi va kuchli bosh og‘rig‘i esa asab tizimidagi muammolarga ishora bo‘lishi mumkin.
Ko‘ngil aynishi muntazam ravishda davom etsa yoki uning natijasida vazningiz kamaysa, albatta shifokorga murojaat qiling.
👩⚕ @Genekologiya 👩⚕
6 960
〰〰🍃🍃🌸🌸🌸🍃🍃〰〰
🔴 FOYDALI TAVSIYALAR
Ko‘ngil ayniganda nima qilish kerak?
Ko‘ngil aynishi ovqat hazm bo‘lmaganda, viruslarda, yoqimsiz hidlardan yoki stress natijasida yuzaga kelishi mumkin. “Layfxaker” ushbu yoqimsiz holatni yengillashtirishga yordam beruvchi bir necha oddiy tavsiyalar bilan bo‘lishdi. (Kun.uz tarjimasi)
Yotib olmang
Yotgan holatda oshqozon suyuqligi qizilo‘ngachga ko‘tarilishi mumkin, bu esa ko‘ngil aynishi va noqulaylik hissini kuchaytiradi. Shu bois ovqatdan keyin darhol uxlashga yotish tavsiya etilmaydi. Shu bilan birga qorin mushaklarini siqmaslikka harakat qiling. Ko‘nglingiz behuzur bo‘layotgan bo‘lsa, o‘tirib oling va imkon qadar kamroq harakatlaning.
Derazani oching yoki ventilyator qarshisiga o‘tirib oling
Shu tariqa yoqimsiz hidlardan xalos bo‘lasiz va chalg‘iysiz. Toza havo yengillik hissini beradi. Aynan shuning uchun transportda ko‘ngli ayniyotganlar derazadan qarashga harakat qilishadi.
Sovuq kompress qiling
Ko‘ngil ayniganda harorat ko‘tarilishi mumkin. Bo‘yinning orqa sohasiga bir necha daqiqaga sovuq kompress qo‘ying. Bu haroratni tushirish va ko‘ngil aynishini kamaytirishga yordam beradi.
Chuqur nafas oling
Bu ayniqsa stress yoki qattiq tashvish ketidan kelgan ko‘ngil aynishida foyda beradi. Burun orqali chuqur nafas oling va uni 3 soniyaga ushlab turing-da asta-sekinlik bilan chiqaring. Bu mashqni bir necha marta takrorlang.
Chalg‘ishga harakat qiling
Ko‘ngil ayniyotgani haqida qancha ko‘p o‘ylasangiz, o‘zingizni shuncha yomon his qilasiz. Biror kitob yoki filmga chalg‘ishga harakat qiling. Agar ishda bo‘lsangiz, bir necha marta chuqur nafas oling, keyin anchadan beri orqaga surib kelayotgan ish bilan shug‘ullaning.
Ko‘proq suyuqlik iching
Ko‘ngil aynishi suvsizlanish belgisi ham bo‘lishi mumkin, biroq bittada ko‘p suv ichib yuborish yoqimsiz hislarni yanada kuchaytirishi mumkin. Butun bir kun davomida ko‘p marta oz-ozdan suyuqlik ichishga harakat qiling. Agar oddiy suv ichgingiz kelmasa, meva bo‘laklari solingan suv ichishingiz mumkin.
Moychechakli choy iching
Moychechak — ko‘ngil aynishiga qarshi xalq tabobatining mashhur vositasi. Shu bilan birga u insonni tinchlantiradi va uxlashga yordam beradi. Bir osh qoshiq moychechak gullari ustidan bir stakan qaynagan suv quying, 5 daqiqa dimlanishini kuting-da, so‘ng iching.
DAVOMI⤵️⤵️⤵️
👩⚕ @Genekologiya 👩⚕
6 960
Ҳомиладор аёл таомномаси: бунда кўпроқ нималарга эътибор бериш зарур?
Ҳомиладорлик пайтида аёлнинг сифатли ва тўйимли овқатланиши – нафақат боланинг тўғри ўсиши ва ривожланиши, балки бўлғуси онанинг ҳам соғлом бўлиши гаровидир.
Тўғри танланган таомнома бўлажак онанинг ҳомиладорлик пайтида меъда-ичак тизими фаолиятини яхшилайди. Ундаги уйқучанлик ва толиқишнинг олдини олади, иммунитетни мустаҳкамлайди.
“Оғир оёқ” аёлларнинг оқилона овқатланиши деганда кун давомида таомноманинг тўғри тақсимланиши ва ҳомиладорликнинг муддатларига мутаносиб ҳолда турли хил озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш демакдир. Бу нозик даврнинг дастлабки паллаларида организмда гормонал ўзгаришлар рўй беради. Яъни, аёл организмидаги барча жараёнлар тезлашади, бачадон ривожланади ва ҳомила ўсади. Бўлажак она организмида моддалар алмашинуви кучайиши натижасида витамин ва минерал моддаларга бўлган талаб янада ортади. Шунинг учун овқатланиш тўғри ва ўз вақтида ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир.
Янги ва сифатли тайёрланган мазали таом организмни доимо керакли бўлган энергия билан таъминлаб туради. Тўғри овқатланишнинг муҳим кўрсаткичларидан бири ҳомиладор аёл вазнининг ўсиб боришидир. Ҳомиладорлик даврида вазннинг 8-12 кггача ортиши меъёр ҳисобланади.
Аёл “оғир оёқлиги”нинг дастлабки уч ойлик даврига алоҳида эътибор бериш керак. Бу пайтда ҳомилада янги аъзо ва тизимлар ривожлангани сайин оқсил, ёғ, углевод, витамин, турли микроэлемент каби моддаларга бўлган эҳтиёж ортиб боради (аёлда витаминга бўлган талаб 2-2,5 марта ортади). Шуни ҳисобга олган ҳолда турли хил фойдали маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Шунингдек, бу даврда ҳомиланинг соғлом ва нуқсонсиз туғилишини таъминлашда фоли кислотаси миқдорини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Фоли кислотаси кўкатлар (петрушка), салат барглари ва дуккаклилар (мош, нўхат ва ловияга) мансуб маҳсулотлар таркибида кўп миқдорда бўлади. Бундан ташқари буғдойдан тайёрланган қора нон, гречкали бўтқа, сут ва сут маҳсулотлари, карам, мева шарбати, сабзавотлар, парранда гўшти, тухум ва мева-сабзавотларни истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Айниқса, ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида калорияга бой озуқаларни кўпайтирган маъқул. Бу даврда ҳомила вазнининг ортиши, бачадон, сут безларининг ўсиб бориши оқсилга бўлган эҳтиёжни янада оширади. Ҳомиланинг кўриш ва эшитиш аъзолари ривожланишига ҳисса қўшадиган А витамини ва бета-каротинга бой бўлган карам, сариқ булғори, сабзи ҳамда оқсилга бой балиқ гўштини истеъмол қилиш тавсия этилади.
Учинчи уч ойлик ўрталаридан бошлаб хамирли таомлар, ёғли гўшт, қаймоқни овқат рационида камайтириш лозим. Чунки, бу паллада ҳомиланинг суяклари ўсиши жадаллашади. Унинг ўрнига таркибида кўп миқдорда кальций сақловчи маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим. Балиқ, ёнғоқ, гўшт, қатиқ, творог, мева-сабзавотлар, айниқса, организм учун фойдали ҳисобланади.
Керакли тавсиялар:
Овқатнинг ҳажми эмас, аксинча маҳсулотларнинг турлича бўлгани ва организм томонидан осон қабул қилиниши ўта муҳим. Гўшт, балиқ, мева ва сабзавотлар, дуккакли, макарон, нон ва сут маҳсулотларидан имкони борича ҳар куни оз-оздан истеъмол қилиш зарур.
Ҳар бир ҳомиладор аёл кўнгли тусаётган маҳсулотни ейишга ҳаракат қилиш даркор. Меъёрида суюқлик ичинг. Тузни камроқ истеъмол қилинг. Тузланган сабзавотлар, дудланган балиқ ёки ҳар хил соуслар буйракларга салбий таъсир кўрсатади. Овқатни тез-тез ва оз-оздан ейишга ҳаракат қилинг. Уйқуга кетишдан аввал кўп таом еманг. Аллергия чақирувчи маҳсулотларни истеъмол қилманг. Шунингдек, спиртли ичимликлар ичиш, тамаки чекиш, аччиқ таомлар ва таркибида қаҳва сақловчи маҳсулотлар истеъмол қилиш мутлақо мумкин эмас.
Бўлажак она қабзият (ич қотиши)дан ўзини асраши зарур. Бунинг учун ҳазм қилиш тизими фаолиятини кучайтирувчи таркибида клечатка мўл қора кепакли нон, мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Агар қабзиятга мойиллик бўлса, қуритилган олхўри, туршак ва қовоқ яхши самара беради.
Юқорида келтирилган маслаҳатлар соғлом ҳомиладор аёллар учун тавсия этилади. Аммо, ҳомиладорлик пайтида маълум бир касаллик аниқланган бўлса, албатта шифокор билан маслаҳатлашиш мақсадга мувофиқ.__
#Homilador
6 960
Гинеколог маслаҳати: Жинсий аъзолар гигиенасида аёллар учун муҳим қоидалар
🍃🍃🍃🍃🌸🌸🌸🍃🍃🍃🍃
Тозалик — саломатлик гарови. Барчамизга маълумки, инсон териси ва шиллиқ қаватлар организмни хавфли инфекциялар ҳамда касаллик туғдирувчи бактериялардан ҳимоя қилади.
Жинсий аъзолардаги шиллиқ қават ҳам жинсий аъзоларни касалланишдан асрайди. Жинсий аъзолар гигиенаси ҳақида гапирганда, аксарият аёллар унинг талаблари ва кўрсатмаларидан кўп ҳам бохабар эмасликлари сезилади.
Соғлом турмуш тарзини режалаштирган ҳар бир аёл жинсий аъзоларни доимо тўғри парваришлаш ва озода сақлашни билиши фойдадан холи бўлмайди.
#Ayollar_Salomatligi #малумот_учун
👩⚕ @Genekologiya 👩⚕
6 960
💁🏻Ayollarda qorin paydo bo‘lishining asosiy sabablari🤰
🎀 @Genekologiya 🎀
Ayollarda unchalik katta bo‘lmagan qorin paydo bo‘lishi yoqimsiz holat. Uni faqat qopsifat kiyimlar yordamida yashirish mumkin. Shuning uchun ayollar qorinda yig‘ilib qolgan yog‘ qatlamlari bilan to‘xtovsiz kurash olib boradi. Parhezlar, sport zallari… Lekin bular kimgadir yordam beradi, kimga esa yo‘q. Nima uchun? Balki bu jangovar harakatlarni boshlashdan oldin uning sabablarini aniqlab olish kerakdir?
Birinchi sabab. Homiladorlik. Lekin bu holatda sport zal ham, parhez ham yordam bera olmaydi.
Ikkinchi sabab. Kuchsiz mushaklar. Bu sabab ayniqsa tug‘ruqdan keyin aktual bo‘lib ketadi, lekin bu holat tug‘magan qizlarda ham yuz beradi. Agar mushaklar zaif bo‘lsa, qorin ichida joylashgan a’zolar og‘irlik kuchi ta’sirida pastga tusha boshlaydi.
Uchinchi sabab. «Erkakcha» tipdagi qomat. Agar yoshlik paytlaridan boshlab ortiqcha yog‘lar qorinda to‘plana boshlagan bo‘lsa, demak bu tabiatan «erkakcha» tipdagi qomatga ega bo‘lishning belgisi hisoblanadi. Buning birdan-bir chorasi kamroq yeyish va ko‘proq harakat qilishdir.
To‘rtinchi sabab. Qandli diabet. Hech qanday sababsiz semira boshladingizmi? E’tibor bering – issiq kunlarda ham, sovuqda ham o‘zingizda haddan tashqari chanqoqlikni his qilayapsizmi? Bularning hammasi qandli diabet kasalligining asosiy belgilari hisoblanadi. Tezda shifokorga uchrashing.
Beshinchi sabab. Uyqu. Olimlarning aniqlashicha, qorin kattalashishi ko‘pincha uxlashni bilmaydiganlarda yuz beradi. Bir sutkada 5 soatdan kam uxlaydiganlar, shuningdek 8 soatdan ko‘p uxlashni yaxshi ko‘radiganlar tashqi ko‘rinishlari orqali jazosini tortadi. O‘zingizni ochlik bilan va sport zallarida qiynashning o‘rniga me’yorida uxlashga o‘rganing.
🎀 @Genekologiya 🎀
6 960
Qizlik pardasi xaqida malumotlar
🍃🍃🍃🍃🌸🌸🌸🍃🍃🍃🍃
Гимен, яъни иффат пардаси қин даҳлизи ва унинг бўшлиғи орасида, тахминан, 1,5-3 см ичкариликда жойлашган шиллиқ қават бурмаларидан иборат бўлади.
Бокира қизларда қин тешиги ташқаридан кирилган томондан нозик бириктирувчи тўқимали номус пардаси билан қопланган бўлади. Иффат пардаси ҳомиладорликнинг бешинчи ойидан бошлаб она қорнида шаклланади. Бу шиллиқ қават бурмалари қинга кириш ҳудудини 0,5 смдан — 2 смгача бўлган қалинликда қоплаган.
Ҳайз қони чиқиб туриши учун бокиралик пардасининг бир ёки бир неча жойида меъёрий тешиклари мавжуд бўлади.
Қизлик пардасининг энг кўп учрайдиган тури — марказида бир халқасимон тешиги мавжуд хилидир.
Қизлик пардасининг турлари
Анатомик тузилиши бўйича қизлик пардасининг қуйидагича турлари тафовут қилинади:
•Халқасимон бир тешикли;
•Ярим ой шаклли;
•Найсимон тусли;
•Қўш паллали;
•Оролчасимон, яъни турли жойларида ўсимта қолдиқли иффат белгиси;
•Спиралсимон тусли;
•Панжара шаклли, яъни кўп тешикли қизлик пардаси;
•Лабсимон тусли, яъни қўш тешикли гимен;
•Тилимсимон шаклли;
•Тешиклари илғаб бўлмайдиган шаклли.
Қизлик пардасини бўшанг ёхуд қаттиқлиги, яъни консистенциясига қараб тўрт турга ажратиш мумкин:
•толасимон;
•бўшашган, майинроқ;
•эластик-чўзилувчан;
•гўштдор.
Қандай ҳолларда илк қовушишда оғриқ ва қон чиқиши кузатилмаслиги мумкин?
Камдан-кам вазиятларда дастлабки қовушишда оғриқ ва қон чиқиш ҳоллари учрамаслиги ҳам меъёрий ҳолат ҳисобланади. Бу аломатлар қуйидаги ҳолларда рўй бермаслиги ҳам мумкин:
•Қизлик пардаси туғма бўлмаслиги ёхуд болаликда ўзи билмаган ҳолда нохос бузилган бўлиши мумкин.
•Қизлик пардаси ўта чўзилувчан бўлса, жинсий алоқага монелик қилмай, закар бошига либосдек кийилган ҳолда анча вақтгача йиртилмаслиги мумкин.
•Иффат пардаси қон томирлар ва асаб толалари билан ўта сийрак таъминланса ёки улардан бутунлай ҳоли бўлса қон чиқиши ва оғриқ рўй бермаслиги ҳам мумкин.
•Тажрибасиз куёв дастлабки қовушишдан сўнг келинчакни чўккалатиб ўтқазиб қўйишни унутса, оз миқдорда чиққан қоннинг барчаси ичкарига кетиб қолиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу эса асоссиз тушунмовчиликларга сабаб бўлади.
•Агар келинчак ўта жуссадор, кенг фаржли ва аксинча эркак олати узун энсиз бўлса ҳам закар парда ўртасидаги халқасимон тешикдан шикаст етказмай ўтиш эҳтимоли ҳам мавжуд.
•Чуқур жойлашган, қўштавақали, енгил чўзилувчан, этдорроқ қизлик пардаси жинсий алоқада йиртилмай, туғруқ давригача шикастсиз етиб бориши ҳам ҳаётда гоҳо учраб туради.
Юқоридаги мақола орқали қизлик пардаси ҳақида озмунча тушунчага эга бўлдингиз деб ўйлаймиз.
Энди сарлавҳа орқали кўтарган қизлик пардаси бокиралик мезоними бўла оладими, деган саволимизга аниқлик киритиш мақсадида эксперт андролог Зарифжон Муродовга юзландик:
Қизлик пардаси тўлақонли равишда бокиралик мезони бўла олмайди. Қизлик пардаси туғма бўлмаслиги, ёш қизларнинг жисний аъзолар гигиенасидан уқувсизлиги оқибати, парда қон томирлар ва асаб толалари билан ўта сийрак таъминланганлиги, тажрибасиз куёвнинг бу борада уқувсизлиги ва мақолада таъкидланган, умуман, бошқа кўплаб сабаблар туфайли қизлик пардаси бокиралик мезони дейишимиз нотоғри бўлади.
Бокираликка мезон сифатида аслида қизлик пардадан ташқари, аёлнинг ибо-ҳаёси, ор-номусини ҳисобга олишимиз керак.
#salomatlik #малумотучун
👩⚕ @Genekologiya 👩⚕
6 960
〰〰🍃🍃🌸🌸🌸🍃🍃〰〰
AQShning Tennessi shtatida yashovchi ayol 24 yil probirkada saqlangan homiladan qiz farzand dunyoga keltirdi. Bu haqda CNN telekanali xabar bermoqda.
Bu o'ziga xos rekord natija bo'ldi. Ta
kidlanishicha, avvalgi rekord 2010 yilda o'rnatilgan, o'shanda juftlik 20 yil probirkada saqlangan homiladan farzand ko'ra olgan.
Telekanal malumotlariga ko'ra, Emma deb nomlangan qizcha 25 noyabrda Tina va Benjamin Gibsonlar oilasida dunyoga kelgan. 1992 yil 14 oktabrdan beri muzlatilgan holda bo'lgan homila maxsus jarayon yordamida ayolning bachadoniga kiritilgan.
Shifokor juftlikka homilaning yoshini aytganda ular hayrat bildirishgan. Tina Gibson unga homila kiritilganda 25 yoshda bo'lgan. Bundan esa u o'zi dunyoga keltirgan qizidan rasman bir yoshgagina kattaligi kelib chiqadi.
Juftlik Benjamin kasallik tufayli bepusht bo'lgani sababli bu jarayonni o'tkazishga qaror qilgan.
Tina telekanal orqali u shunchaki farzand ko'rishni juda xohlaganini aytgan. “Bu jahon rekordimi yoki yo'qmi, menga farqi yo'q”, deb aytgan baxtiyor ona.
#yangiliklar #Homiladorlik
👩⚕ @Genekologiya 👩⚕6 960
Oson tug'ish uchun tavsiyalar
🍃🍃🍃🍃🌸🌸🌸🍃🍃🍃🍃
Har bir homilador ayolni tug'ish oldidan hayajon bosishi sir emas. Tug'ish jarayoni onada ham, bolada ham jismonan va psixologik jihatdan oson va salbiy oqibatlarsiz kechishi uchun unga oldindan tayyorlangan ma'qul. Quyidagi tavsiyalar sizga yordam beradi.1. Tug'ish haqida adabiyot yoki tibbiy qo'llanmalarni o'qib chiqing. Ma'lumotlarni ishonchli saytlardan ham olsangiz bo'ladi. Tug'ish jarayonini normal holatdek ko'rsatadigan materiallarni izlang. Tug'ish jarayonida sizning organizmda qanday o'zgarishlar sodir bo'lishi, bola qaysi jarayonlardan o'tib dunyoga kelishi haqida imkon qadar ko'proq ma'lumotga ega bo'ling. 2. Duo qilsangiz, yoga bilan shug'ullansangiz, dam olsangiz ham yaxshi niyat qilib yuring. Bolani eson-omon osongina tug'ib olishingizni tassavur qiling, niyat qiling. 3. Tug'ishingizga 1 hafta yoki 10 kun qolib shifokor man etmagan bo'lsa, tibbiyot tomonidan qarshi dalillar bo'lmasa, har kuni harakatda bo'ling. Ko'p yuring, homiladorlar uchun maxsus jismoniy mashg'ulotlarni bajaring, uy ishlarini qilib turing. 4. Shifokoringiz yoki kasalxonangiz bilan aloqada bo'ling. 5. Og'ir va yog'liq ovqatlardan ko'ra yengil, lekin ko'p energiya beruvchi ovqatlardan iste'mol qilib yuring. Masalan, suli yormasidan bo'tqa, go'sht, shokolad, mevalar va tug'ish oldidan eng kerakli narsa - apelsin sharbati. Apelsin sharbati tug'ishjarayonida ayolga kerakli energiya va kuch bera oladi. 6. Tug'ishga oz kun qolganida kamroq dam oling. Homiladorlikning 9 oyi dam olish uchun mo'ljallangan bo'lsa, aynan tug'ish oldidan 3-4 kun dam olmay ko'proq harakat qilgan ma'qulroq. Lekin uyquga to'yib olish shart. Aks holda tug'ishjarayoni cho'zilib ketsa, uxlab qolib bolani qiynab qo'yishingiz hech gap emas. 7. To'lg'oqlar boshlangan bo'lsa, chuqur nafas oling. Shifokor kuchanishni etguniga qadar nafasni chuqur-chuqur olishni oldindan o'rganib oling. Kerakli payt kuchanib, boshqa payt chuqur nafas ola bilish bolani oson tug'ilishiga katta yordam beradi. 8. Tug'ruqxonaga kerakli narsalaringizni alohida sumkaga tayyorlab qo'ying. 9. O'zi oson tuqqan, tajribasi ijobiy va tug'ishjarayonini mehr va tabassum bilan eslaydigan ayollar bilan suhbatlashing, ulardan maslahat oling. 10. Vahimaga tushmang. Hammasi yaxshi bo'ladi, bunga ishoning.
Uzbaby.uz#Homiladorlik #foydali 👩⚕ @Genekologiya 👩⚕
