cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Нигоҳ

Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
30 520
المشتركون
-2624 ساعات
-1837 أيام
-5 77730 أيام
توزيع وقت النشر

جاري تحميل البيانات...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تحليل النشر
المشاركاتالمشاهدات
الأسهم
ديناميات المشاهدات
01
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди Telegram | YouTube
11 9836Loading...
02
Президент Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олди – Ҳамма ҳаракатларимиз халқимизни рози қилиш учун, – деди Шавкат Мирзиёев. – Ислоҳотлар натижаси энг қуйига, ҳар бир хонадонга кириб боришини истаймиз. Режаларимиз ҳам катта. Ҳамма жипслашса, биргаликда ҳаракат қилса, ўйлаган ниятларимизга тезроқ етишамиз. Сиздек нуронийларнинг дуолари бунда бизга мададкор бўлади. Сизларнинг ҳаётингиз ирода, жасорат мактаби, гапларингиз ёшларга ибрат. Отахонлар меҳр-эътибор учун давлатимиз раҳбарига раҳматлар айтди. Дунёнинг тинчлиги, ёшларнинг порлоқ келажагини сўраб дуолар қилди. Telegram | YouTube
17 4663Loading...
03
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 8-май куни Тошкент шаҳрининг асосий кўчаларида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари ташкил этилади. “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси – “Magic City” йўналиши бўйлаб ҳаракатланган ҳарбий бўлинмаларнинг “Magic City” майдонидаги тўхташ нуқтасида Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дифеле намойишлари ижро этилади. Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали равишдаги пиёда юришлари 8-май куни соат 14:00 да “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидан бошланади. Telegram | YouTube
16 14914Loading...
04
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди Telegram | YouTube
16 6456Loading...
05
Бу йилги ёғингарчиликлар натижасида Амударё ва Сирдарё дарёларида сув ҳажми яхши бўлиши башорат қилиняпти. Ҳозирги ҳолатда ўтган йилги даража кутиляпти. Кўп йиллик меъёрларга нисбатан эса Сирдарёда 85-90 фоиз, Амударёда 90-95 фоизгача сув бўлиши башорат қилинмоқда. Бугунги кунда сув омборларимизда ўтган йилга нисбатан 1,5 миллиард куб ортиқча сув захираси яратилган. Сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамроев. Telegram | YouTube
17 04824Loading...
06
​​Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан мамлакатимиз етакчиси кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади. Telegram | YouTube
16 39111Loading...
07
Президент Ш.Мирзиёев Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийяртони қабул қилди Учрашувда Ўзбекистон билан Венгрия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Икки мамлакат стратегик шериклиги изчил мустаҳкамланиб, амалий алоқалар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Саноат, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, логистика, кўчмас мулк объектларини қуриш ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди. Тошкент вилоятида Венгрия ва Европа компанияларининг лойиҳалари учун махсус иқтисодий зонани тез фурсатда ишга тушириш муҳимлиги таъкидланди. Telegram | YouTube
2 1904Loading...
08
​​Мамлакатимизга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди Ўзбекистон Республикаси Президенти Венгрия элчиси Йожеф Рожа, Эрон Ислом Республикаси элчиси Муҳаммадали Искандарий, Чехия Республикаси элчиси Любомир Фреборт, Ўмон Султонлиги элчиси Вафо ал-Бусаидий, Жазоир Халқ Демократик Республикаси элчиси Муҳаммад Ирқийдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Telegram | YouTube
2 2436Loading...
09
6 май куни Олий судда ўтказилган очиқ суд мажлисларида 12 та жиноят иши бўйича 205 нафар қатағон қурбонига нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг оқлов ҳукмлари чиқарилди. Реабилитация қилинганлар орасида 1925-1929 йилларда Ўзбекистон ССР Олий суди раиси лавозимида ишлаган марҳум Саъдулла Қосимовнинг номи ҳам бор. Telegram | YouTube
2 31111Loading...
10
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади — Президент фармони. Telegram | YouTube
2 3489Loading...
11
​​Тошкент инвестиция форумида умумий қиймати $26,6 миллиардлик шартномалар имзоланди III Халқаро инвестиция форуми 93 давлатдан 2,5 мингдан ортиқ иштирокчини жамлади. Тадбир натижасида жами $26,6 миллиардлик шартномалар имзоланди. Таққослаш учун, 2022 йилда бу кўрсаткич $11 млрдни ташкил этганди, бу эса мамлакатга сармоявий қизиқиш ортганидан далолат беради. Жумладан, “Янги Тошкент”да шаҳар инфратузилмасини қуриш ($1 млрд), “маълумотларни қайта ишлаш маркази”ни яратиш ($3 млрд), Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси ва электр энергиясини сақлаш қурилмаларини қуриш ($6,2 млрд) ва бошқалар бўйича келишувларга эришилди. Форум халқаро ОАВларининг эътиборини тортди ва уни дунёнинг 30 давлатидан 110 дан ортиқ хорижий нашрлар, жумладан, жаҳоннинг етакчи ОАВлари: “CNN”, “Euronews”, “London Post” ва “Associated Press” ёритиб борди. — — — На Ташкентском инвестфоруме подписаны соглашения на $26,6 млрд III Международный инвестиционный форум собрал более 2,5 тысяч участников из 93 стран. По итогам мероприятия были подписаны соглашения на общую сумму $26,6 млрд. Для сравнения, в 2022 году этот показатель составил $11 млрд, что демонстрирует рост инвестиционного интереса к стране. В частности, достигнуты договоренности о строительстве городской инфраструктуры в "Новом Ташкенте" ($1 млрд), создании "центра обработки данных" ($3 млрд), возведении ветряной электростанции мощностью в Каракалпакстане и устройств хранения электроэнергии ($6,2 млрд) и др. Форум привлек внимание международных СМИ, освещался более чем 110 иностранными изданиями из 30 стран, включая ведущие мировые медиа: “CNN”, “Euronews”, “London Post” и “Associated Press”. Telegram | YouTube
2 46823Loading...
12
Мадонна 40 йиллик фаолиятидаги энг йирик концертини берди Дунёга машҳур америкалик эстрада юлдузи Мадонна Рио-де-Жанейродаги Копакабана пляжида бепул концерт берди. Шоуга 1,6 миллион (!) киши ташриф буюрди. Расмийлар концертни ташкил қилиш учун тахминан 4 млн доллар сарфлади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, концерт Рио-де-Жанейро иқтисодиётига 60 млн долларга яқин маблағ жалб қилган. — — — Мадонна дала самый крупный концерт в своей 40-летней карьере Всемирно известная американская поп-звезда Мадонна дала бесплатный концерт на пляже Копакабана в Рио-де-Жанейро. Шоу посетили 1,6 миллиона (!) человек. На организацию концерта власти потратили около 4 млн долларов. По предварительным оценкам, концерт привлек в экономику Рио-де-Жанейро около 60 млн долларов. Telegram | YouTube
2 40826Loading...
13
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов CNN Business бошловчиси Ричард Квестга жонли эфирда интервью берди. Унда вазир Ўзбекистонни минтақанинг Digital-ҳабига айлантириш учун таълимдаги ислоҳотлар ва IT-компаниялар учун яратилаётган имкониятлар, мамлакатимизга сармоя киритишдаги рискларни камайтириш борасидаги ишлар ва бошқалар ҳақида сўзлаб берди. Telegram | YouTube
19 19063Loading...
14
Ўзбекистон Италия билан ҳамкорликда “The Samarkand express” сайёҳлик поездини ишга туширади. “The Samarkand express”да йўловчилар кенг купелар, гурме таомлари, биринчи даражали хизмат кўрсатиш ва Ўзбекистоннинг гўзал ландшафтларининг манзараларини тақдим этувчи панорамали ойналардан фойдаланишлари мумкин. Telegram | YouTube
18 60316Loading...
15
Қатарда ўтган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Япония ёшлар терма жамоаси Ўзбекистон устидан ғалаба қозонди — 1:0. Эслатиб ўтамиз, ярим финалда Индонезияни мағлуб этган Ўзбекистон ғалаба эвазига тарихда илк бор олимпияда йўлланмасини қўлга киритганди. Telegram | YouTube
17 9352Loading...
16
​​Президент Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди “CAMCE” корпорацияси билан Тошкент шаҳрида Олимпия шаҳарчаси қурилиши ҳамда энергетика, саноат ва инфратузилма соҳаларидаги лойиҳалар портфелини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. “Goldwind” билан компаниянинг Ўзбекистонда “яшил” энергетикани ривожлантиришдаги иштироки истиқболлари кўриб чиқилди. Шамол электр станциялари қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва жорий лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди. “China Southern Power Grid” билан Бухоро вилоятида шамол электр станциялари, бутун мамлакат бўйлаб гидроаккумуляция станциялари ва юқори кучланишли линиялар қуриш лойиҳалари муҳокама қилинди. Ўзбекистонда электр ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш бўйича “Holley Group” компанияси муваффақиятли ишлаётгани қайд этилди. Тошкент вилоятида технопарк қуриш ва унга Хитойнинг йирик компанияларини жалб қилиш юзасидан келишувга эришилди. Telegram | YouTube
18 9914Loading...
17
Президент Шавкат Мирзиёев Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда “Air Products”, “CNH Industrial” ва “Silverleaf” компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этди. Кэролин Лэмм АҚШ ишбилармон доиралари номидан давлатим раҳбарига икки мамлакат иқтисодий ҳамкорлигига шахсан эътибор қаратаётгани ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун самимий миннатдорлик билдирди. Америка тадбиркорларининг Ўзбекистондаги фаолиятни кенгайтириш, молиявий инструмент ва механизмларни ривожлантириш борасидаги илғор тажрибани жорий этиш ҳамда турли тармоқларда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режалари муҳокама қилинди. Жорий йилда Тошкент шаҳрида АҚШнинг пешқадам компания ва банклари иштирокида бизнес форумини ўтказиш юзасидан келишувга эришилди. Telegram | YouTube
19 2446Loading...
18
​​Қирғизистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Икки мамлакат Бош вазирлари рамзий тасмани кесиб, Қирғизистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб бердилар. Элчихонада дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар. Telegram | YouTube
17 1573Loading...
19
​​Иккинчидан, масъулиятли бизнес юритиш. Бу борада иқтисодиёт барқарорлиги, шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашга қаратилган Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг тегишли тамойилларини кенг жорий этиш долзарб вазифадир. Учинчидан, муқобил инвестицияларни рағбатлантириш. Бунда стартап, инновацион лойиҳалар, биргаликдаги сармояларни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Венчур инвестициялар тўғрисида”ги янги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш катта аҳамиятга эга. Тўртинчидан, инвесторлар билан ишлаш тизимини рақамлаштириш. Хорижий инвесторлар билан давлат органлари ўртасидаги барча хизматларни амалга ошириш учун мукаммал электрон платформани ишлаб чиқиш ва амалиётга кенг жорий этиш вақти келгани таъкидланди. Бу инвесторларни қийнаётган комплекс муаммоларни ўз вақтида ва тизимли ҳал этишга имкон беради. Telegram | YouTube
19 0443Loading...
20
Президент Хорижий инвесторлар кенгаши доирасида тўртта йўналишда ишчи гуруҳларни ташкил этиш ва уларни тўлиқ амалга оширишда фаол иштирок этишга таклиф этди. Биринчидан, капитал бозорини ривожлантириш. Бу йўналишда хорижий инвесторларнинг талабларига тўла жавоб берадиган халқаро молия марказини ривожлантириш учун ички ва ташқи капитални кенг жалб этишга асосий эътиборни қаратиш лозимлиги таъкидланди. Telegram | YouTube
16 6433Loading...
21
Бугун Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Тадбирда етакчи компания ва банклар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар вакиллари иштирок этади. Telegram | YouTube
16 6507Loading...
22
🌐 Жаҳонда кун якунлари: 👁‍🗨 АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади; 👁‍🗨 Bloomberg: Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди, бугундан бошлаб барча импорт ва экспорт тўхтатилди; 👁‍🗨 Қирғизистон ТИВ мамлакат фуқароларига Россияга саёҳат қилишдан вақтинча воз кечишни тавсия қилди; 👁‍🗨 ЕИ Ливанга мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва қочқинлар сонининг кескин кўпайишининг олдини олиш учун 1 млрд евро миқдорида молиявий ёрдам беради. — — — 🌐 К итогам дня в мире: 👁‍🗨 США обвинили Россию в применении химоружия против Украины; 👁‍🗨 Bloomberg: Турция приостановила все торговые отношения с Израилем, весь импорт и экспорт останавливается с сегодняшнего дня; 👁‍🗨 МИД Кыргызстана порекомендовал гражданам страны временно воздержаться от поездок в Россию; 👁‍🗨 ЕС предоставит Ливану финансовую помощь в размере 1 млрд евро для поддержки экономики страны и предотвращения резкого увеличения числа беженцев. Telegram | YouTube
17 4221Loading...
23
Фармон билан 2024 йил 1 майдан қуйидаги тартиблар ўрнатилади бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинади. 2025 йил 1 январдан қурилиш ташкилотларига “яшил” уй-жой стандартлари талаблари асосида кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан бир фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади. 2025 йил 1 апрелгача “яшил” уй-жой стандарти талаблари асосида қурилган уй-жойларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитларини ажратиш амалиёти йўлга қўйилади. Telegram | YouTube
17 57719Loading...
24
Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 млн сўмгача ипотека кредити берилади “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади: 🔹ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; 🔹қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар ича тақдим этилади; 🔹кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; 🔹ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади; 🔹камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади; 🔹банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади. Telegram | YouTube
17 50131Loading...
25
Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади ва сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қатор аниқ таклифларни билдирди. Биринчидан, янги таҳрирдаги “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши таъкидланди. Ушбу ҳужжат Жаҳон савдо ташкилоти тартиб-қоидалари ва стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилди. Иккинчидан, тез орада мамлакатимизда Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Халқаро тижорат суди иш бошлайди. Ушбу суд Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида алоҳида ўринга эга бўлади. Учинчидан, яқин вақтда саноат зоналари тизимида мутлақо янгича ёндашувлар жорий этилади. Саноат зоналарини бошқаришда хусусий операторлар, жумладан, юқори малакали хорижий компанияларни фаол жалб қилиш амалиёти кенгайтирилади. Махсус иқтисодий зоналар фаолият муддатлари бўйича чекловлар ҳам бекор қилинади. Telegram | YouTube
19 2416Loading...
26
Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланади. Жонли эфир: Facebook, YouTube. Telegram | YouTube
16 4555Loading...
27
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани тоғлари. Telegram | YouTube
17 80532Loading...
28
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли ва истеъдодли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида, узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди. Маълумот учун, Машраб Кимсанов "Водиллик келин", "Оловли йўллар", "Отамдан қолган далалар", "Масхарабоз", “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, "Сеҳрли қалпоқча", "Онагинам орзуси" каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Шунингдек, ижодкор "Тоғлик куёв" фильмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади. Telegram | YouTube
18 98933Loading...
29
❗️ Пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди Президент фармони билан 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари  648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди: ➖ иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм; ➖ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди. Бунинг натижасида 751 минг нафар ёшга доир ва 110 минг нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олувчи фуқароларнинг пенсиялари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилади. Пенсияларни ошириш учун Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 180 млрд.сўм қўшимча маблағлар ажратилади. Юқоридаги миқдорда пенсия олувчиларга пенсиялар жорий йилнинг май ойидан янги миқдорда тўланади. Telegram | YouTube
18 77026Loading...
30
​​🌐 Жаҳонда кун якунлари: 👁‍🗨 Япониядан кейин Жанубий Корея ҳам AUKUS мудофаа шартномасига қўшилиш масаласини муҳокама қилмоқда; 👁‍🗨 АҚШ, Буюк Британия ва ЕИ БААга босим ўтказмоқда ва Россияга қарши санкцияларга риоя қилиш кафолатларини талаб қилмоқда; 👁‍🗨 канадалик тадқиқотчилар: ясси товонлик таянч-ҳаракат тизими билан боғлиқ муаммоларга олиб келади деган назария асоссиздир. — — — 🌐 К итогам дня в мире: 👁‍🗨 Южная Корея, вслед за Японией, обсуждает присоединение к оборонному соглашению AUKUS; 👁‍🗨 США, Великобритания и ЕС оказывают давление на ОАЭ и требуют гарантий соблюдения антироссийских санкций; 👁‍🗨 канадские исследователи: теория о том, что плоскостопие приводит к проблемам с опорно-двигательным аппаратом необоснованна. Telegram | YouTube
17 1914Loading...
31
Президент Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз, ЕТТБ президенти Одиль Рено-Бассо, ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Абдулҳамид Ал-Халифа ва Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов бошчиликларидаги делегацияларнини қабул қилди. Telegram | YouTube
18 1304Loading...
32
Тошкент вилоятида инспекторлар браконьерлар ҳужумига учради Инспекторлар номаълум фуқаролар томонидан тақиқланган қуроллар, яъни лескали тўр, моторли қайиқ ёрдамида балиқ овланаётгани ҳолатига дуч келиб, ҳуқуқбузарлик ҳолатига чек қўйиш мақсадида ноқонуний балиқ овлаётган фуқароларни ёнига қайиқ билан боради. Аммо шу пайтда ҳуқуқбузарлар инспекторларга ҳужум қилиб, уларни сувга итариб юборишади. Шунингдек, браконерлар инспекторларни сувга чўктириш мақсадида резина қайиқни ёришади. Бундай ҳолатда қандай йўл тутишни билган инспекторлар эса дарёни қирғоғига сузиб чиқишади. Буни кўрган ҳуқуқбузарлар инспекторларни ҳақоратлаб, ов қуролларини олиб, қочиб кетишади. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент вилояти прокуратураси томонидан текширув ўтказилмоқда. Telegram | YouTube
17 24417Loading...
33
Тошкентда Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди. Унда мамлакатларнинг энергетика тизимларини ўзаро боғлаш лойиҳаси (“Яшил йўлак”)” тақдимоти ўтказилди. Минтақада ишлаб чиқарилган яшил энергияни Европага экспорт қилиш лойиҳасини дастлабки техник-иқтисодий асослантиришнинг техник шартларини тасдиқлаш, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ўрганиб чиқиш учун халқаро консультантларни ёллаш масалаларини кўриб чиқиш, лойиҳа юзасидан давлатлараро битим лойиҳасини тайёрлаш сингари ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Telegram | YouTube
17 5395Loading...
34
Ҳудудларда қатор тайинловлар амалга оширилди Акмал Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Сардоба тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди. Қурбон Турсунов Бухоро шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган. Ўткирбек Маъмуров Андижон вилоятининг Марҳамат тумани ҳокими лавозимига тайинлади. Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Булоқбоши тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди. Фурқатбек Бўтахонов Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани ҳокими лавозимига тайинлади. Бунгача у ушбу туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Telegram | YouTube
18 80612Loading...
35
Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионатида" ғолиб бўлди. Финалда терма жамоамиз Тайландни 2:1 ҳисобида енгди. 3-ўрин учун кечган баҳсда Мўғулистон хоккейчилари БАА термасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди ва бронза медалига эга бўлди. Эътиборлиси, 10 та жамоа қатнашган чемпионатнинг амалдаги ғолиби сифатида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси қаторасига иккинчи бор бош совринни қўлга киритди. Telegram | YouTube
17 3254Loading...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди Telegram | YouTube
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олдиҲамма ҳаракатларимиз халқимизни рози қилиш учун, – деди Шавкат Мирзиёев. – Ислоҳотлар натижаси энг қуйига, ҳар бир хонадонга кириб боришини истаймиз. Режаларимиз ҳам катта. Ҳамма жипслашса, биргаликда ҳаракат қилса, ўйлаган ниятларимизга тезроқ етишамиз. Сиздек нуронийларнинг дуолари бунда бизга мададкор бўлади. Сизларнинг ҳаётингиз ирода, жасорат мактаби, гапларингиз ёшларга ибрат. Отахонлар меҳр-эътибор учун давлатимиз раҳбарига раҳматлар айтди. Дунёнинг тинчлиги, ёшларнинг порлоқ келажагини сўраб дуолар қилди. Telegram | YouTube
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 8-май куни Тошкент шаҳрининг асосий кўчаларида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари ташкил этилади. “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси – “Magic City” йўналиши бўйлаб ҳаракатланган ҳарбий бўлинмаларнинг “Magic City” майдонидаги тўхташ нуқтасида Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дифеле намойишлари ижро этилади. Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали равишдаги пиёда юришлари 8-май куни соат 14:00 да “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидан бошланади. Telegram | YouTube
إظهار الكل...
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди Telegram | YouTube
إظهار الكل...
Shavkat Mirziyoyev_press-service

Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди. — Президент Шавкат Мирзиёев посетил Парк Победы и возложил цветы к подножию памятника "Ода стойкости". Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Photo unavailableShow in Telegram
Бу йилги ёғингарчиликлар натижасида Амударё ва Сирдарё дарёларида сув ҳажми яхши бўлиши башорат қилиняпти. Ҳозирги ҳолатда ўтган йилги даража кутиляпти. Кўп йиллик меъёрларга нисбатан эса Сирдарёда 85-90 фоиз, Амударёда 90-95 фоизгача сув бўлиши башорат қилинмоқда. Бугунги кунда сув омборларимизда ўтган йилга нисбатан 1,5 миллиард куб ортиқча сув захираси яратилган. Сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамроев. Telegram | YouTube
إظهار الكل...
​​Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан мамлакатимиз етакчиси кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади. Telegram | YouTube
إظهار الكل...

Photo unavailableShow in Telegram
Президент Ш.Мирзиёев Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийяртони қабул қилди Учрашувда Ўзбекистон билан Венгрия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Икки мамлакат стратегик шериклиги изчил мустаҳкамланиб, амалий алоқалар жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Саноат, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, логистика, кўчмас мулк объектларини қуриш ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди. Тошкент вилоятида Венгрия ва Европа компанияларининг лойиҳалари учун махсус иқтисодий зонани тез фурсатда ишга тушириш муҳимлиги таъкидланди. Telegram | YouTube
إظهار الكل...
​​Мамлакатимизга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди Ўзбекистон Республикаси Президенти Венгрия элчиси Йожеф Рожа, Эрон Ислом Республикаси элчиси Муҳаммадали Искандарий, Чехия Республикаси элчиси Любомир Фреборт, Ўмон Султонлиги элчиси Вафо ал-Бусаидий, Жазоир Халқ Демократик Республикаси элчиси Муҳаммад Ирқийдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Telegram | YouTube
إظهار الكل...

Photo unavailableShow in Telegram
6 май куни Олий судда ўтказилган очиқ суд мажлисларида 12 та жиноят иши бўйича 205 нафар қатағон қурбонига нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг оқлов ҳукмлари чиқарилди. Реабилитация қилинганлар орасида 1925-1929 йилларда Ўзбекистон ССР Олий суди раиси лавозимида ишлаган марҳум Саъдулла Қосимовнинг номи ҳам бор. Telegram | YouTube
إظهار الكل...
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади — Президент фармони. Telegram | YouTube
إظهار الكل...