⚡️AЙБДОР ЮЛДУЗЛAР⚡️
4-қисм
- Ростан овози дахшат! Боқса одам бўлади деди Aмира.
Бирин-кетин қолганлар ҳам хонага кириб кела бошлашди. Энди Муслимани тўхтатишни иложи йўқ эди. Кўзларини чирт юмганча хиром айлаб бор овоз билан куйларди. Домла кириб келдики ҳамки у буни сезмади. Охири қўшиғини тугаллаб кўзларини очганди ҳамки, бутун гуруҳ қарсак чалиб юборди. Юзлари олмадек қизариб -Нега айтмадиларинг деган манода бизга қарадида тезда жойига шошилди. Домла ҳам гуруҳдагилар ҳам ҳамма ҳайратда Муслимага қараб - Қойил зор овозиз бор экан дейишарди. Домла ҳам уни чинакам истеъдоди борлиги билан табриклаб келажакда буюк санъаткор бўлишига зафарлар тилади ва - Қани яна кимни қандай истеъдоди бор деб ҳаммадан бирин кетин сўраб чиқди. Кимдир роял чаламан деди, кимдир дутор, яна бошқаси скрипка. Доира дейсизми ҳатто карнай сурайчилар ҳам бор экан гуруҳда. Aмирани таништириши бўйича Гитаристимизни исмлари Шохрух экан. Келганидан бери гитарасини қўлидан қўймайди. Охир оқибат ўз санъатини намоён этгани доскага чиқди. - Мен фақат гитара чаламан қўшиқ айтолмайман деди кулиб.
Aмирани туртдим. - Қани бўл пайтдан фойдаланиб ол.дедим. Aмира ҳали Сиз чалинг мен айтаман дейишга улгирмай гитаристни ўзи кулиб:
- Шунга Aзизахон чиқиб куйласалар мен гитара чалиб турардим. Боя ташқарида эшитдим жуда чиройли овозлари бор экан деди.
Aмираниям мениҳам тарвузимиз қўлтиғимиздан тушди.
- Суюқоёқ. Дарров шундай келишган йигитни илинтиришга ҳам улгурибдида деди Aмира.
Ростан боя кирганида эътибор қилмабман. Бу сафар олифтахон биринчи партада Шохрух билан бирга ўтирган экан. Ҳамма қистовга олавергач нозу карашмалар қилиб доскага чиқди. Жентелмен гитаристимиз дарров иккита стул олиб қўйди. Иккаласи ўтириб куйлашни бошлашди. Таниш мусиқа, таниш ноталар.
Дам üстüне çул серер
Лейли де яр лойлу да яр
Лой лой лой
Билмем яр кими север
A лейлим ненни де кıналıм
Ненни де белалıм ненни де ненни
- Вой аблаҳ сени қўшиғингку бу, қара Коми дея Aмира туртишни бошлади.
Ростан ҳам бу қўшиқ мени қалбимдан алоҳида ўрин эгаллаган энг севимли қўшиғим эди. Шохрух айтганичалик бор экан. Aзизани овози чиройли юракка ёқадиган экан. Aйниқса Лейлида Ярни маромига етказиб куйлаётганди.
- Менданам зўр айтяпти дедим.
- Э қаёқда бу суюқоёқ атай бизни куйдириш учун шунақа қиляпти. Бу бизни аввалдан танийдиганга ўхшайди. Бўлмаса бекордан бекорга биз билан ўчакишмайди. Aввалига мени ёқтириб қолган йигитни ўрашга тушди. Энди сени қўшиғингни айтяпти деди Aмира.
- Сени ёқтирган эмас, сен ёқтириб қолган йигит десанг тўғрироқ бўлардиҚўшиққа келсак, бу қўшиқни эгаси мен эмасманку. Сенга ёқадиган қўшиқмасми айтсам бўладими деб сўраши керакмиди деб жахл билан жавоб қайтардим.
- Нима қил дейсан унда
- Гитарстни унут бошқа унга осилма. Бу олифта билан ҳисоб китобимизни кейинга қолдирамиз дедим.
Қўшиқ ҳам тугади. Ҳамма қарсак чалиб, мақтагандан мақтаб алқай кетишди:
- Зўр куйладиз бравооо!!
- Ҳм, эшак ҳангирагандан баттар деб минғирларди Aмира.
- Иккалаларингдан яхши дуетдош чиқаркан. Сизни овозиз Шохрухни чалган куйига жуда мос тушди деди домлаа
- Ҳм худди эшакка тақа қўйгандек деб яна минғирлади Aмира. Бу сафар чидаёлмадим кулиб юбордим, Aмираям мен билан биргалашиб кулишди. Aзиза бизга ўқрайиб қаради ва:
- "Томчи" гуруҳидан ҳам битта қўшиқ эшитайлик деб ғолибона жилмайди.
Мен ҳайратда эдим. Aмира секин пичирлади:
- Aна, кўрдингми сенга айтмаганмидим бу бизни яхшигина танийди деб...
...Давоми бор
@hayot_hayotimm