cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Jannatga Oshiqlar

Dinimizni oʻrganish uchun yaratilgan shaxsiy kanal! Takliflar uchun: @shohruh_uz O'ZB: 📄734877-sonli guvohnoma asosida faoliyat yuritamiz!

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
274
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+37 أيام
-430 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

00:48
Video unavailableShow in Telegram
НАМОЗНИ УНУТИШ Абдулазиз домла 👉 T.me/jannatgaoshiqla
إظهار الكل...
​​#Биласизми ЖАННАТГА ЗАНЖИРЛАР БИЛАН КИРУВЧИ ИНСОНЛАР Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: Раббимиз азза ва жалла жаннатга занжирларда олиб борилувчи қавмдан ажабланди” (Имом Абу Довуд ривояти). Қандай қилиб инсон ўзи хоҳламаган ҳолида жаннатга киргизилади? Бу ҳадис дунёда имон йўлига ўзи хоҳламаган ҳолда олиб борилган бир неча тоифаларни ўз ичига олади. Биринчи тоифа – урушда асир тушган кофирлар. Улар аввалда занжирлар билан мусулмонлар жамоасига олиб келинади. Улар чиройли ҳолда имонга тарғиб қилинади. Фикрлаш натижасида имонни қабул қиладилар. Сўнг солиҳ амаллар қилиб жаннат аҳлидан бўлдилар. Иккинчи тоифа – ўзи хоҳламай мажбур ҳолда илм ва зикр мажлисларига борган инсонлар. Мисол учун, кўзи ожиз бир отахоннинг фарзанди бор. Отахон масжидга бориб намоз ўқиш ва у ерда мавъиза эшитишни хоҳлайди. Фарзанд ўзи истамаса-да, отасини олиб боради ва мавъиза эшитади. Натижада Аллоҳ уни ҳидоят қилади. Бу ҳол уни имон келтириб, солиҳ амаллар қилишига сабаб бўлади. Шу каби ўзи хоҳламаган ҳолда бирор сабаб билан ҳидоят йўлига кирган инсонлар мазкур ҳадис зимнига кириб, жаннатга занжирлар билан олиб борилувчи мўминларга ўхшайдилар. “Ҳеч қандай солиҳ амал қилмаган инсон ҳам жаннатга кириши мумкинми?” – деган саволга уламоларимиз, ҳа, деб жавоб беришган. Мисоли – бир киши имон келтириб, мусулмон бўлди, сўнг шу заҳоти бирор сабаб билан вафот топди. У жаннатга киради. Жаннат аҳли дўзах аҳлига нисбатан минг кишига битта тўғри келиши айтилган. Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Аллоҳ таоло: “Эй Одам!” деб нидо қилади. Одам (алайҳиссалом): “Лаббай, ё Раббим! Яхшиликлар сенинг измингда”, дейди. Аллоҳ таоло айтади: “Дўзахга юборилувчиларни чиқар”. Одам (алайҳиссалом): “Дўзахга юборилувчилар ким?” деб сўрайди. Аллоҳ таоло: “Улар ҳар мингтадан тўққиз юз тўқсон тўққизтаси”, дейди. Шунда Одам (алайҳиссалом) ҳузуридаги ёш бола (қўрқинчдан) қариб қолади. “...ва ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар ҳамда одамларни маст ҳолда кўрасиз, ҳолбуки, улар маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир” . “Ё Расулуллоҳ, ўша битта қайси биримиз?” деб сўрашади. Шунда у зот: “Хурсанд бўлинглар, сизлардан бир киши. Яъжуж ва Маъжуждан эса, мингта”, дедилар. "Жаннат ва дўзах сифатлари" китобидан. 👉 T.me/jannatgaoshiqla
إظهار الكل...

04:16
Video unavailableShow in Telegram
Кечаси воқеа сурасини ўқиш фазилати •Воқеа сураси-ризқ сураси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 👉 T.me/jannatgaoshiqla
إظهار الكل...
​​– Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима? – Иймонни асраб-авайламоқ. – Иймондан кейинги нарса нима? – Аллоҳ таолонинг дийдорини кўрмоқ. – Усули дин – диннинг асослари нечта? – Усули дин саккизтадир: тавҳид – Аллоҳ таолони якка-ю ягона деб билмоқ; адл – ҳар ишда адолатли ва инсофли бўлмоқ; имомат – охират ишини дунё ишидан олдин бажармоқ; нубувват – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар деб тан олмоқ; амри маъруф – Аллоҳ таолонинг буюрган нарсаларини адо қилмоқ; наҳйи мункар – Аллоҳ таолонинг қайтарган нарсаларидан узоқ бўлмоқ; табарро – Аллоҳ таолонинг душманларини душман деб билмоқ; тавалло – Аллоҳ таолонинг дўстларини дўст тутмоқ. – Иймоннинг қалъаси нечта? – Иймоннинг қалъаси учтадир: фарзларни билиб амал қилмоқ; вожибларни билиб амал қилмоқ ва суннатларни билиб амал қилмоқ. – Иймоннинг нуқсони нечта? – Иймонга нуқсон етказадиган нарсалар учтадир: куфр, ширк ва шак-шубҳа. Исломда жаҳолат узр эмас! – Мўъмин вафот этганида иймон қаерга кетади? – Иймоннинг феъли жони билан қолади, иймоннинг ҳукми тани билан қолади. (“Бидон” ва “Муҳиммот ал-муслимин”). Каналга уланиш👇 T.me/jannatgaoshiqla
إظهار الكل...

​​Қуръони каримни ҳурматлаш одоблари 1️⃣ Таҳорат билан ушлаш. Мусҳафни бетаҳорат ушлаш жоиз эмас. 2️⃣Ўнг қўлда ушлаш. Уни бировга беришда ҳам, олишда ҳам, очиб ёпишда ҳам, варақлашда ҳам ўнг қўлни ишлатиш. 3️⃣ Юқори тутиш ва юқори жойга қуйиш. Тик турган ва ўтирган одам уни киндикдан қуйи тутмаслиги керак. 4️⃣ У томон оёқ узатмаслик. Мусҳафга ëки фиқх китобларига оёқ узатиш макруҳдир. 5️⃣ Устига ҳеч нарса қўймаслик. Мусҳаф энг олий китобдир, устига ҳеч нарса қўйиб бўлмайди. Китобларни тахлаганда ҳам Мусҳафни энг юқорига қўйиш керак. 6️⃣ Ўқишдан бошқа мақсадда ишлатмаслик. У билан бирор нарсани туртиш, унга таяниш, суяниш ва ҳоказо. 7️⃣ Ҳожатхона ва шу каби Аллоҳни зикр этиш нолойиқ бўлган жойга Мусҳаф олиб кирилмайди. 8️⃣ Мусҳафни отиш, орқа ўгирган холда узатиш жоиз эмас. 9️⃣ Тоза ва хушбўй тутиш. 1️⃣0️⃣ Авайлаш. Масалан, Мусҳафни унинг учун махсус тикилган ёки ясалган, уни чангдан, намдан сақлайдиган махсус ғилофга солиб юриш. 1️⃣1️⃣ Ўпиш ва кўзга суртиш. Ҳазрат Умар розийаллоху анху ҳар куни эрта билан Мусҳафни олиб, ўпардилар. 1️⃣2️⃣ Ҳурмат билан тилга олиш. Масалан, "Мусҳафи шариф" дейиш, у ҳақда сўзлаганда ҳурматни изҳор этиш. 1️⃣3️⃣ Унга қараб ўқишни тарк этмаслик. Гарчи ҳофизи Қуръон бўлса ҳам, мусҳафга қараб ўқиб туриш керак. 1️⃣4️⃣ Ўқиб бўлганидан кейин очиқ ташлаб кетмаслик. 1️⃣5️⃣ Ўнг тарафини юқорига қилиб ёпиш. Қуръони карим ўнг тарафдан ўқилгани учун ёпишда ҳам Фотиҳа сурасини тепага қилиб ёпиш лозим. 1️⃣6️⃣ Яроқсиз ҳолга келса, пок жойга кўмиш. Баъзи уламолар кўмишга имкон топилмаган тақдирда ёқиб юбориш мумкинлигини айтганлар. Бу одоблар улуғ, савобли ишлар бўлса-да, бироқ энг муҳим иш Мусҳафни ўқиш, ўрганиш ва ундаги кўрсатмаларга амал қилишдир. Зеро, бу нафақат одоб, балки Мусҳафнинг ҳақи ҳисобланади. 👉 T.me/jannatgaoshiqla
إظهار الكل...

👍 1👏 1
00:58
Video unavailableShow in Telegram
🎙CounterStrike va PUBG ўйинлари ҳаромми? Абдуғофур домла Ниёзқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, 👉 T.me/jannatgaoshiqla
إظهار الكل...
​​• Сиз тирикмисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки тавба қилиш учун вақтингиз бор. • Сиз соғмисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки ибодат қилишга имконингиз бор. • Сизнинг фарзандларингиз борми? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки орқангиздан сизга атаб дуо қилгувчингиз бор. • Сизнинг ота-онангиз борми? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки сизни бу дунёда дуо қилгувчингиз бор. • Сиз ибодатдамисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки Сизни Жаннатга етакловчи ибодатларингиз бор. • Истасангиз, сизни Алҳамдулиллаҳ, дейишга ва Аллоҳга шукрона айтишингиз керак бўлган минглаб сабабларни санаб бера оламан. Ҳар сониянгизга, Алҳамдулиллаҳ, денг. Сабаб, кейинги сонияси йўқлар бор. • Сиз сездингизми? Ёки йўқми, сиз 7 марта Алҳамдулиллаҳ дедингиз. Мана 8 марта бўлди. Аллоҳдан сизга жаннатнинг 8 эшигини очишини ва истаганингиздан киришингиз мумкин бўлишини сўраб қоламан. 👉 T.me/jannatgaoshiqla
إظهار الكل...

00:58
Video unavailableShow in Telegram
Чекасизми, унда тингланг 👉 T.me/jannatgaoshiqla
إظهار الكل...
​​Саловат айтишнинг муҳимлиги Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтадилар: «Кўп нафл рўза тута олмайдиган ва нафл намозларни ўқий олмайдиган киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп-кўп салавот айтиши лозим. Чунки сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир марта айтган салавоти солиштирилса, сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиздан кўра Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга айтган биргина салавоти оғир келади. Чунки сиз ўз даражангизга мос намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса Ўз буюклигига муносиб салавот айтади. Аллоҳ таолонинг биргина салавоти сизнинг бутун умр қилган ибодатингиздан устун келади. Энди У Зот сиз учун ўн марта салавот айтишини тасаввур қилиб кўринг-а!!! Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади», деганлар». (Аллоҳ таолонинг бандаларига айтган салавоти – раҳматидир.) 👉 T.me/jannatgaoshiqla
إظهار الكل...

01:14
Video unavailableShow in Telegram
Исломда эркак кишининг вазифалари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ T.me/jannatgaoshiqla
إظهار الكل...