cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Radioblog Sahwii

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
217
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
-27 أيام
+930 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

7. Бухорийнинг ўзи кейинроқ, баъзи шогирдларига таъкидлашича, бу пулни ўша кимдандир, ЎИХга деб сўралган. Лекин, пул келгунча, Бухорий ўзи ҳам, ЎИХдан чиқиб, бир йўллар билан ҳужжат қилиб, Саудияга кетади. Пулни бермоқчи бўлган одамга, у ергамас, бошқа ерга беришни маъқул деб айтади. У кимса, ЎИХгамас, ўша бошқа ерга беради. У пул кимга берилган ва қандай сарфлангани номаълум. Лекин, бу пул келмай қолгани учун, Бухорийни ўзи пулни олиб қочди деб, гап тарқатишади. Саудиядаги ЎИХ тарафдорларига хабар бериб, ўша ерда юрган Бухорийни топиб, пулни олишни топширишади. Саудиядаги ўзбеклардан баъзилари, бу пул учун, Бухорийни ушлаб, у ерда ҳам, савол жавоб қилишган. Лекин, унга у ерда тегишмаган. 8. Саудияда юролмай қолган Бухорий кейинроқ, Туркияга келади ва у ердаги ўзбеклар орасида яшаб бошлайди. У ерда Туркиялик аёлга уйланади ва фуқаролик олади. Кейин, истамбулга келиб, ўз фаолиятини бошлайди. Шунда, унга нисбатан ЎИХ томонидан яна шу пул масаласида босимлар бошланади. Туркиядаги баъзи кимсалар, пул масаласида унга бориб, босимлар қилади. Сайтларда бадном қилинади. Бухорий қисқа муддатлик фаолиятида, мадрасалар очиб, дарсларни йўлга қўйди. Ва ўша пайтдаги долзарб мавзуларда Суриядаги урушни ва Ироқдаги Даиш (ИШИД)ни ва Ўзбекистондаги зулмларни ва Уйғурларга бўлаётган зулмларни ва роҳинжаларга қилинган зулмларни ва сарой муллаларини ва мадхалийларни ва ҳизбутларни ва ҳаказоларни танқид қилиб кўп гапирди. У қўрқмади ва қайтмади ва шу йўлда шаҳид бўлди. Аллоҳ уни раҳматига олсин. 9. Бухорий 38 ёшида вафот этди. Унинг кўп сонли шогирдлари бугун ҳам, бор ва ими жимида фаолиятда юришибди. Унинг қолдирган мероси яқин шогирдлари томонидан сақланган ва келажакда, яна интернетга чиқиши мумкин. У қисқа яшади ва кўп иш қилишга улгурди. У ЎИХга қарши эди. Лекин, суриядаги жиҳодни қўллаб қувватлади. Унинг хатолари ҳам бор эди. Дунё Мусулмон Уламолари Уюшмасини ҳам танқид қилган эди. У илм соҳасида, ўзидан юз баробар устун шахсларни бадном қилишга уринганди. Бу Бухорийни камчилиги эди. У жиҳодий жамоани шайхи бўлишни истарди ва шунга лойиқ шахс эди. Лекин, ЎИХда, бундай мақомга эришолмади. Улар Тоҳирни муридлари ва бунга мурид бўлиши даргумон шахслар эдилар. Охир оқибат, ўша пул туфайли, ораларида адоват пайдо бўлди. Фитна бўлди. Шу йил 10 декабр келса, Бухорий отилганига 10 йил тўлади. Субҳоналлоҳ, кечагина отишганди. Бугун ўн йил бўлиб қолибди. У пайтда, мен радиосуҳбатлар қилардим. Менда, у билан қилган олтита суҳбат бор. Булар юқоридаги линкда турибди. Қизиқувчилар бўлса, эшитиб кўришлари мумкин. Булар бари бизнинг яқин тарихимиздир. Ўзбек миллати вакилларининг дунёга тарқалиб кетгач, ўзаро адовати ва фитналари тарихидир. Бу тарих бир куни китоб бўлиб ёзилади иншааллоҳ! Мени шунақа режам бор. Мендан бошқалар ҳам, ёзишса керак. Валлоҳу аълам. Саҳвий 16. 02. 2024
إظهار الكل...
Абдуллоҳ Бухорийга суиқасд қилинган вақт.

1273 Савол: Assalamu aleykum aka bir savollarim bor edi ko'p narsani kuzatasiz oldin Abdulloh buxoriy bilan tohir okani orasida nima bo'lgan va Abdulloh buhoriyni kim o'ldirgan. Alloh ajrizni bersin. Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу 1. Абдуллоҳ Бухорий лақаби билан танилган, Асакалик Мирзағолиб Ҳамидов 2014 йил 10 декарь куни эрталаб Туркияда Истанбулнинг Зайтунбурни мавзеида отиб кетилди. Унинг сафдошларига кўра, Ўзбекистон махсус хизматлари суиқасд уюштирди, деб даъво қилишди. Унинг ўзи ҳам, суиқасддан бир ҳафта олдин мен билан суҳбатда, ўзига қарши кимлардир суиқасд уюштирмоқчи эканлигини, унга Туркия махсус хизмати айтганлигини гапирганди. Шу суҳбат қуйидаги линкда турибди. https://sahwii.wixsite.com/website-2/faollar-bilan-su-batlar-6 2. Абдуллоҳ Бухорий ўзи ҳам, ўша суҳбатда, унга қарши турган Ўзбекистон махфий хизмати бўлишини тахмин қилганди. Бу ҳам аслида тўғри эди. Унга Ўзб махфий хизмати қарши эди. У ИАК режимини ва сарой муллаларини, тинмасдан танқид қилувчи шахс эди. Лекин, унга қаршилар фақат ДХХ эмасди. Унга ЎИХ ҳам қарши эди. ЎИХ расмий сайтида, уни бадном қилувчи қатор мақолалар босган ва уни ЎИХнинг пулини ўғирлаб кетганликда айблаганди. Бу оммага ошкора қилинган маълумотлардир. 3. Абдуллоҳ Бухорий ўзи тириклигида, уларга қарши раддиялар берган. ЎИҲнинг жиноятларини бир қатор маърузасида гапириб ўтганди. Бу тортишувлар бугун интернетда йўқ. Лекин, мени булардан хабарим бор. Баъзилари менда сақланиб қолган. Буларни вақти келса, бир китоб ҳолида тақдим қиламан иншааллоҳ. Хуллас, Бухорийга ҳам МХХ ва ҳам, ЎИХ бир вақтда қаршилик кўрсатишганди. Уни отиб кетишди. Отилган пайти ҳам видеога тушиб қолган. https://www.youtube.com/watch?v=6benK4KxE8c 4. Хуллас, номаълум шахслар томонидан отилган имом кечга бориб, шифохонада вафот этган. Сафдошлари имомга МХХ суиқасд уюштирди деб чиқишди. Лекин, шу куни Жундуллоҳ студияси ЎИҲ сайтида, Бухорийни дўзахга кетди деб ёзди. Урганжий эса, шахсий суҳбатларда, Бухорийни отган одам бизни юборган киши деб айтган. У отган одам, кейин, сурияга ўтиб кетган деган. У билан гаплашган одам менга шуларни айтганди. Лекин, Туркия ҳукумати расман ЎИХни ёки, МХХни қораламади. Улар чеченларни ушлаб қамашгани айтилди. Туркиядаги баъзи биродарлар билан гаплашганимда, у қамалган одам, отган одам эмас деган фикрларни билдиришган. Лекин, бу ишда айбланиб, кимдир қамалди. 5. Бухорийни ўлимидан МХХ ва ЎИХ хурсанд бўлди. Баъзилар фикрича, бу иш Туркия учун ҳам, фойдадан холи бўлмаган. Улар Бухорий вафотидан кейингина, унинг мадрасаларини текширишга тушишди. Ҳужралари ёпилди. Талабалари тарқалиб кетди. Баъзилари, Ўзбекистонга ушлаб бериб юборилди. Бухорийга тегишли сайтлар ҳам, йўқ бўлди. Демак, Бухорий фаолиятини йўқ қилиш МХХ учун ҳам, керак бўлгани каби, Туркия учун ҳам, керак бўлган. Валлоҳу аълам. 6. Орадан ўн йил ўтди. Бу масалада ҳали аниқ бир фикрга келинмаган. Шуниси аниқки, Бухорий иншааллоҳ шаҳид бўлди. У зулмга қарши ҳақни гапириб чиққан эди. Бу золим МХХми ёки, ЎИХми фарқи нима?! Зулмни ким томонидан бўлсада, унга қарши туришлик керак. ЎИХ уни ўн минг доллар пулни олиб кетганликда айблаганди. Бу пул тарихи шундай бўлган. Бухорий Покистонда мадрасада дарс олишга борган талаба эди. У дарсни тугатиб, Ўзбекистонга қайтолмайди ва ЎИХ сафига қўшилади. Тоҳир уни бошида, ўз жамоасини дастакловчи мафкуравий муллоси қилиб олади. Унинг сафида Бухорий бошқа номда юрган. Ўзига яраша таниш билишлари орқалик, ЎИХга молиявий кўмак беришни сўраб, бой кишиларга мурожаатлар қилган. Унинг сўрови туфайли, ЎИХга Покистонлик бадавлат кимсалар моддий ёрдамлар беришган. Шунақа ёрдамлардан биттаси, ўша 10 минг доллар бўлган.
إظهار الكل...
1272 Савол: Assalomu alaykum. Yaxshi odamlar yaxshi (qiynalmay) yomon odamlar yomon òlim (qiynalib) topadimi Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу Саволда нимани топишлиги айтилмаган экан. Пул топиш ҳақида бўлса, унда бу гап тўғримас. Ёмону яхши одам ҳам, пулни топишда қадарига мувофиқ бўлаверади. Ёмонлари устамонроқ бўлиши мумкин. Аслида, нимани топсада, ёмону яхшига, қадаридан ташқаридаги нарса бўлмайди. Яхши олим бўлса, у бой бўлиши шартмас. Ёмон бўлса, бой бўлади деган қойида ҳам йўқ. Ўзи яхши ёмон ўлчови, пулга қараб берилмайди. Яхши одам бой ва ёмон одам фақир бўлиши ҳам мумкин. Ёки, аксинча бўлиши мумкин?! Бу ерда пулни кўп камлигида эмас гап. Одамни яхши дейиш учун, Ислом ўлчовида, имони бўлиши ва яхши амали бўлиши шарт қилинади. Ёмон одам эса, айни шу сифатлари йўқ одамдир. Бошқа нарсаси кўп ё камми фарқи йўқ. Валлоҳу аълам. Саҳвий 15. 02. 2024
إظهار الكل...
1271 Савол: Ассалому алайкум ака Мусулмонлар узаро "Салом" деб сурашишлари мумкинми? Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу Cаломни машруъ бўлган уч хили бор 1. Ассалому алекум 2. Ассалому алекум ва раҳматуллоҳ 3. Ассалому алекум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу Шу уч хил саломнинг биттаси Ассалому алекум ибораси, қисқарса, «Саломун алекум» шаклида бўлиши мумкин. Қуръонда, фаришталар шунақа деб салом бериши хабари берилади. Лекин, «салом»ни фақат ўзи, айтишиши бу тўғримас. Бу алайка деб, аёл бўлса, алайки, деб, ёки, алайкумо, ёки, алайкум, шаклида, қўшимча қўшилиши керак. Чунки, салом муаллaқ қолади. Уни йўналтирилган томони айтилмайди. Бизда, саломни шу шаклда бериш, советлар даврида пайдо бўлган. Бу шакл бугунгача сақланиб қолмоқда. Асосан, диндан узоқроқ халқ орасида ишлатилади. Бу даҳрийлар даври, пайдо қилган саломдир. Бу мусулмонлар бир бирига берадиган салом эмас. Буни тарк қилишлик керак. Валлоҳу аълам. Саҳвий 14. 02. 2024
إظهار الكل...
7. Мен кўп ўзини уламо санайдиган докторман кандидатман дейдиганларни таниман. Булар сарой эшигига боқиб, туришади. Сарой муллалар билан дўстлашишади. Булар нафратга лойиқ шахслардир. Мисрга борганлардан қанчаси, бугун сарой булбулига айланди. Тинмай тажвиддан гапиради. Булар манфур кимсалардир. Саройга ишламайдиганлар хизбутлар ва хаворижилар ва ихвонлар ва тоғдагилардир. Булар саройдан узоқ бўлсада, бир бирини душман тутадиган тоифалардир. Агар шулар орасида бир бирига илиқ муносабат бўлса, умматнинг катта қисми бирлашарди. Лекин, булар бирлашмайдиган ихтилоф устидадирлар. Хаворижийлар ҳам, аслида, ёшлар ва ўзларича холис одамлардир. Уларни қониқтирадиган илмий силсилавий суҳбатлар бўлса, аксари тузалиб кетган бўларди. Валлоҳу аълам. 8. Абдували қорини 90 йилдан то йўқ бўлгунча кузатганман. Дарсларини эшитганман. Ўзи билан суҳбатлашганман. Унинг Сарой муллалари ва сўфилар ва бошқа тоифалар билан тинимсиз курашларидан бохабарман. Суҳбатларини жамлаб битта сайтга жойлаганман. Душанбе дарсларини китоб қилиб ёзганман. У кишига атаб кўп шеърлар ёзганман. У кишини тавҳид уламоаси деб танийман. Шу йўлда жон фидо қилган ва иншааллоҳ шаҳид деб биламан. У кишини ҳурмати вожиб деб ҳисоблайман. Илмий жиҳатдан бу кунги ёшлар у кишидан кўра кўпроқ китоб ўқиган бўлиши ва тилни яхши билиши мумкин. Лекин, бу билан улар у кишидан устунлик иддао қилишлари тўғри эмаслигини ўзлари ҳам мен ҳам аниқ биладиган нарсадир. У кишини номини суистеъмол қилиш ҳеч бир жамоа учун тўғримас. Магар уни қандай бўлса, шундай ўрганиш керак. Шундай қабул қилиш керак. Хатоси ва тўғриси билан борича, қабул қилиш керак. 9. Авом халқ ҳам, диний тоифалар ҳам, одамларга баҳо берганида, уни холислик ва мардлик ва илмий далилига қараб баҳолаши керак. Ёки, ҳеч бўлмаганда, виждонига қараб, тўғри баҳолаши керак. Сарой мулласида холислик, мардлик ва илмий далил ҳам, бўлмайди. Холис одамда ғараз бўлмайди. Ибн Таймийя замонасида, доим шиалар ва ашъарийлар ва мотуридийлар ва шу каби, турли туман тофалар билан талашиб тортишиб юрган. Кўп китоблари шуларга қарши ёзилган. Бизнинг замонамизда ҳам, илм аҳли вазифаси шундан иборат бўлиб қолди. Сарой гуллари, Сўфилар ва Ҳизбутлар ва Муржиъалар, Хаворижлар ва Жиҳодчилар ва ҳаказолар бари бор. Бари авомни ўзига чорлайди. Илм эгалари авомга шуларни танитиб бериши лозим. Токи, авом нотўғри йўлга кетмасин. Шу жиҳатдан олсак, Зуфар ўз вазифасини бажариб бораётган бир аҳли илмдир. У шуни ўзи билан ҳурматга лойиқдир. Унга қарши ноҳаф тош отишдан сақланиш лозим. Хаворижлар билан уни жанжалига, сарой муллалари хурсанд бўлишмоқда. Ваҳолонки, иккаласи ҳам, унга қарши. Демак, душманларингни хурсанд қилмаслик учун ҳам, вақтинча бўлсада, ўзаро жанжал қилмаслик керак. 10. Мен томонларни ўзаро келишувга чақираман. Зуфарни бу ерда маломат қиладиган жиддий хатоси йўқ. Унга қарши гапирган гапларимга яна бир бор узр сўрайман. Ишларига омад тилайман. Аллоҳ паноҳида асрасин! (Лекин, таъкидлаб айтаманки, унинг муридлари бор бўлса, унга душман керакмас!) Муридлари, йўқ ердан унга душман ясаб беришади. Бу муридлар баъзилари, оғзини шалоқлигида, яқинда қамалган эшшакдан қолишмайдилар. Мени ҳақорат қилишгани ҳали эсимда. Қиёмат қолдирганман. Унинг кимлигиин Аллоҳ билади. Бунақа муридлар Зуфарга, душмандан кўра хавфлироқдир! Валлоҳу аълам. Муридлар фитнасидан ҳам, унга паноҳ тилаб қоламан. Саҳвий 12. 02. 2024
إظهار الكل...
Муносабат Зуфарнинг видеодаги гапирган гапи муносабати билан мен ўзимча текширув ўтказдим. Зуфарни ўзи билан воситачи орқалик мулоқот бўлди. Шу муносабат билан қуйидагиларни маълум қиламан: 1. Яъники, Зуфар такфирчилар мавзусида маъруза қилган. Уларга хос бўлган бир сифатни мисол тариқасида келтирмоқчи бўлиб, Абдували қори акани мисол қилган. Яъни, у киши ўз вақтида, ИАКни кофир деб очиқ айтмади. Намангандаги Қўзғолонни тинчлантирди. Ва шу каби, ишларни қилган учун, ҳозир тирик бўлса, такфирчилар уни ҳам куфрга чиқаришарди деган. Қори акани ўша пайтида қилган ишини, бугунги такфирчилар мезонида хато деб баҳоланишини айтган. Ўзи қори акага нисбатан устоз сифатида қарайди. Бу эътироф у билан бўлган сўзлашувдан олинди. Шуни алоҳида таъкидлайманки, Зуфарни у келтирган мисолида, Қори акага нисбатан беҳурматлик йўқ. Мисоли эса, мантиқий далил сифатида келтириш мумкин бўлган мисолдир. 2. Зуфарни келтирган мисоли сал ўхшамаган ва одамлар томонидан хато тушунишлика сабаб бўлган. Жумладан мен ҳам шунақа тушундим. Асабийлашиб, қўпол гаплар ёздим. Бу учун узр сўрайман. Ва уни бу мавқеъи учун айблашни шаръан тўғримас деб биламан. Буни, уни айблаётганлар ҳам, билиб олишлари лозим. Мен бунақа мисолдан аудио шаклда ва ёзма равишда кўп марта гапирган ва шундан, бир иккитасини мисолини келтираман. 3. Сарой муллалари Ҳанафиймиз деб, жар солишади. Бошқаларни бадном қилишади. Менинг имоним комилки, шу кун Абу Ҳанифа тирилиб келса, булар уни ҳам Ҳанафий мазҳабидамассан деб, бадном қилишарди. Мирзиёев Имоми Бухорийни мақтаб БМТ мажлисида гапирганди. Агар шу кун Имоми Бухорий келса, уни албатта қамашган бўларди. Чунки, у булар тутган йўлга, мутлақо қарши шахс бўларди. Бунақа мисоллар жуда кўп келтириш мумкин. Бу бугунги турли туман жамоаларни, у бу кимни ўз манҳажига раҳнамо деб таъкидловчиларни, ўз даъволарида содиқмаслигини таъкидловчи, бир мантиқий далилдир. 4. Абдували қори номини ҳам, турли жамоалар ўз манфаати учун қўлланишган ва қўлланишмоқда. Жумладан Тоҳирвойни ташкилоти ЎИҲ буни бошлаб берган. Тоҳир мазҳабпараст бўлган. Салафийларни мазҳабга амал қилишга зўрлаган. Ва айни пайтда, уни "жундуллоҳ" номли студияси, қори акани маърузаларини орасига видеолар қўйиб, ишлаб, нетда фаол тарқатган. Лекин, ҳанафий мазҳабига зид бўлган сўзлари, омин ҳақида, рафъул ядайн ҳақида, пайпоққа масҳ тортиш ҳақида ва бошқа сўзлари қирқиб ташланган. Чунки, бу ерлари Тоҳирвойни мазҳабига зид эди. Тоҳир у киши номидан ўз манфаати учун фойдаланган. 5. Бугунги Ҳизбут Таҳрирчилар ҳам, у кишини устоз деб бошлашди. Қойил ва ташаккур. Аммо, булар у киши тириклигида қанақа муносабатда бўлганини, биз жуда яхши биламиз. Бу кунги илиқ муносабат эса, у кишини обрўсидан партия манфаати учун фойдаланишликдир. Бошқа изоҳ йўқ. Қолаверса, у киши ўзи буларга қарши бўлган ва буни гапирган ва бу овозлар сақланиб қолган. Демак, шаҳид уламони обрўсидан фойдаланмоқчи бўлган тоифалар кўп. Бу дегани, улар у кишини йўлида ва манҳажида деганимас. Худди, Мирзиёев Имоми Бухорий йўлида бўлмагани каби, Сарой муллалари, Абу Ҳанифа мазҳабида бўлмагани каби, буларни ҳам, Қори акага алоқаси йўқ. 6. Тоҳирвойни гуруҳи ИШИД пайдо бўлгач, унга қўшилди ва Толибонга қарши чиқди. ИШИДни Хуросон қаноти бўлди. Бу қанот Толибонни ҳам такфир қилди. У бу ерни портлатди ва ўзлари ҳам, тугаб битди. Булардан кам сонли ўзбеклар тирик қолган ва у бу ерда қочиб юришади. Шулар ўз вақтида, Зуфарни ва самарқандийни ҳам такфир қилишганди. Буларни аудио файли менда бор. (Қачонлардир булар ҳақида бир китоб ёзиш ниятим бор) Хуллас, ўша такфирчи хавориж гуруҳ ўз мазҳабида бўлган толибонни такфир қилади ва ИШИДни тарғиб қилади. Бугун Зуфар билан талашаётган такфирчилар шуларми ё бошқасими мен билмайман. Ла аъбуду мо таъбудун деган профил эгаси, хавориж тоифасиданмаслигини таъкидлади. Узр йўқ деган тоифа хаворижлигини айтди. Демак, у ҳам, Зуфар масаласида адашган. Адашиш ҳаммага хос сифат. АСОСИЙСИ, ТУЗАТИШЛИКДИР.
إظهار الكل...
1270 Савол: Assalomu alaykum. Musofir bòlmaguncha musulmon bòlmaysan degan gap qanchalik tòğri Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу 1. Бу гапни тўғри маънода тушуниш хатодир. Буни тагидаги маънога қараш керак. Мусулмон бўлишлик учун нималар шартлиги айтилган. Аллоҳга, унинг фаришталарига, унинг китобларига, унинг пайғамбарларига, қиёмат кунига, тақдирнинг яхши-ёмонлиги Аллоҳ таолодан эканига, ўлгандан сўнг тирилтирмоққа иймон келтириш ва намоз ўқиш ва рамазонда рўза тутиш ва моли нисобга етса, закот бериш ва Ҳажга боришлик керак. Булар мусулмон бўлишлик шартларидир. Шу шартлар топилган кишилар, сафарга борсин бормасин, уни мусулмон деб тан олинади. 2. Энди, мусофирчиликка чиққан киши, кўп оғир енгил кунларни кўради ва тажрибаси ортади ва одамларни яхшироқ танийди ва уйидан чиқмай ўтирган одамдан кўра, кўпроқ тажрибалироқ ва сабрлироқ ва пухтароқ бўлади. Мусофирни дунё кезиши ва турли туман воқеъа ва ҳодисаларга гувоҳ бўлиши уни, ҳар томонлама илмини ва дунёқарашини кенгайтиради. У сафар намозини ўқишни ва қаср намози ва таяммум каби, амалларни ва одамлар билан муомилани, ниҳоятда билувчи бўлади. Бундай кишини, уйида ўтирган кишидан кўра, ҳар жиҳатдан устунлиги кўриниб туради. Юқоридаги гапни, маъноси шудир. Валлоҳу аълам. Саҳвий 10. 02. 2024
إظهار الكل...
Турли халқлар томонидан асрлардан бери, улар орасида пайдо бўлган яшаш жараёнида келиб чиққан, ибодатга алоқаси бўлмаган удумлар, урф одатлардир. Бунга инсон туғилишидан то вафотига қадар, ҳаётдаги барча нарсалар киради. Кийинишлари, тўйлари ва зеб зийнатлари ва уйлари ва овқатлари ва ҳаказолар. Шулар, турли халқда турлича бўлиши мумкин. Агар Ислом динидаги ибодатга дахлдор бўлмаса, унга зид бўлмаса, бу нарсалар ҳукми мубоҳдир. Ҳамма халқ ўз урф одатига кўра, кийиниши овқат ейиши мумкин. Динга зид бўлса, у ҳаром бўлади. Кофирлар кийими ва авратни бекитмаган кийимлар ҳаромдир. Унақа урф одатни йўқ қилиш керак. Диндаги ибодатларга алоқадор бўлсаю, қуръон ва ҳадисда кўрсатилмаган бўлса, бу Бидъат бўлади. Буни тўхтатиш керак. Динга зид бўлмаса, ва ибодатга алоқаси бўлмаса, унда буларга амал қилиш мумкин. Ўзбеклар дўппи кийиши қирғизлар оқ қалпоқ кийиши шунга бир мисолдир. Бошқа минглаб мисоллар бор. Булар аралашиб кетган учун, кўпчилик фарқини ажрата олмайди. Шуларга эътибор беришлик керак. Бидъат бўлса, тўхтатиш ва Динга зид бўлса, тўхтатиш ва мубоҳ бўлса, бажариш керак. Валлоҳу аълам. 3. Kòpkari òynash yoki tomosha qilishga borish mumkinmi Бу ўйин қадимда, от миниш ва отда мустаҳкам ўтиришни ўрганишлик учун, жорий қилинган. Маълумки, қадимда эркаклар от минишни билиши вожиб бўлган. Урушларда отда жанг қилишлик урф бўлган. Шу маънода, ҳадисларда болаларга от минишни ва ўқ отишни ва сувда сузишни ўргатишга тарғиб қилинган. Шунақа мусобақаларда ютуқ олишни мубоҳ дейилган. Лекин, кейинчалик бу тўйларда ўйналадиган бемаъни ўйинга айланди. Бўлиб ҳам, у ерда қўйни сўйиб, ўртага ташлаб, чор тарафдан талашиб тортишлари бу шаръан жоиз ишмас. Қўйни сўйиш ва гўштини ейишлик мубоҳдир. Бу ҳайвонларни Аллоҳ бандаларига неъмат қилиб берди. Уни сўйиб, ит талагандек, тортишиб ўйнашлик тўғри ишмас. Валлоҳу аълам. Уни ўрнига, бир қопни ичини тўлдириб, уни талашиб тортишса, мубоҳ бўлар. Лекин, бу ўйинда, ютуқ олишлик ҳукми, барибир ихтилофлидир. От чоптириб, ютуқ олиши жоиз. Бу ерда, от чопишмас, талашиш ва тортишишлик бўлади. Бу урушда, лозим бўладиган тажрибани орттиришлик учун, қадимда балки, зарур ҳам бўлгандир. Лекин, бугун урушлар отда ва юзма юз бўладиган урушмас. Бу ўйиндан мутлақо фойда йўқ. Лекин, абжирликни ва кучни кўрсатишлик учун бир баҳона халос. Агар қўйни ўрнига, бошқа нарса талашсалар, буни мубоҳ дейиш мумкин. Қўйни талашишлари жоизмас. Валлоҳу аълам. Тамошога келсак, буни тамошоси аслий ҳукми мубоҳдир. У ерда ҳаром амал бўлмагани учун. Лекин, бу лағвга умрни сарфлашликдир. Буни тамошосини ҳаром дейиш имконсиз. Лекин, умрни бошқа манфаатлироқ нарсага сарфлаган афзалроқдир. Валлоҳу аълам. Саҳвий 10. 02. 2024
إظهار الكل...
1269 Савол: Assalomu alaykum. 1.Mehmonga quruq qòl bilan borib bòlmaydimi. 2. Bid'at bilan urf odat , an'ana farqi bormi 3. Kòpkari òynash yoki tomosha qilishga borish mumkinmi Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу 1. Mehmonga quruq qòl bilan borib bòlmaydimi. 1. Меҳмонга боришликда қуруқ қўл билан ҳам бориш мумкин. «Ҳўл» қўл билан ҳам, бориш мумкин. Чақирилган пайтида ҳам ва чақирилмасдан ҳам бориш мумкин. Муҳими, самият бўлиши керак. Мезбон ва меҳмон орасида ўзаро дўстлик меҳр ва самимийлик бўлиши лозим. Бу меҳмондорчиликнинг биринчи шартидир. 2. Меҳмон бой ва мезбон фақир киши бўлса, ёки, ёши улуғ ёки, майда болалари бўлса, у ҳолда, у бу нарса совға салом олиб борган афзалроқ. Меҳмон ўзи олиб борган нарсанимас, мезбон қўйган нарсани еб келиши керак. Мезбонни таомидан шубҳаланмаслиги лозим. 3. Одатда, меҳмонга боришлик шартлари, шу юқоридаги айтилганлардан иборатдир. Лекин, бизда бугун шу шартлар топилмайди. Меҳмонга чақиришлик ҳам, мезбонлик қилишлик ҳам, самимий бўлмай қолди. Манфаати бор одамларгина меҳмонга чақирилади ва уларга қуюқ иззат ҳурмат кўрсатилади. Ваҳолонки, булар у меҳмоннинг шахсигамас, ундан келадиган мафаатга нисбатан қилинадиган ҳурматдир. Шу меҳионда шу мансаб бўлмаса, уни қадри ҳам қолмасди. Бу нарса тўғримас. 4. Ёшлигимда ўқиган бир латифа эсимга тушди. Афанди (Мулла Насриддин) эски чопонда бир тўйга борибди. Унга биров қамабди ҳам. Қайтиб кетиб, янги қимматбаҳо чопонни кийиб келса, ҳамма иззат билан кутиб олиб, иўрга ўтқазиб, олдига нозу неъматлар қўйишибди. Шунда, афанди чопонни ечиб, товоққа олиб бориб, е чопоним! Бу овқат сенга қўйилган» дермиш. Одамлар нега бундай қиляпсиз? Деб сўрашса, мен боя келганимда, ҳеч ким кутиб олиб, овқат бермади. Энди, бу чопон билан келсам, шунча иззат кўрсатилди. Демак, бу иззат менгамас, шу чопонга» деган экан. Хуллас, мазмуни шундай бир латифа бор. Ва бу ерда аччиқ бир ҳақиқат ётибди. Бугун ҳам, аҳвол шундай аслида. Валлоҳу аълам. 5. Меҳмон ким бўлсада, иззатини қилишлик керак. Бойми, фақирми, мўминми, кофирми, фарқи йўқ. Меҳмонни иззат қилишлик, имон шартларидан бўлди. - مَن كانَ يُؤْمِنُ باللَّهِ والْيَومِ الآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا، أوْ لِيصْمُتْ، ومَن كانَ يُؤْمِنُ باللَّهِ والْيَومِ الآخِرِ فَلْيُكْرِمْ جارَهُ، ومَن كانَ يُؤْمِنُ باللَّهِ والْيَومِ الآخِرِ فَلْيُكْرِمْ ضَيْفَهُ. الراوي : أبو هريرة | المحدث : مسلم | المصدر : صحيح مسلم | الصفحة أو الرقم : 47 | خلاصة حكم المحدث : [صحيح] | التخريج : أخرجه البخاري (6018)، ومسلم (47). Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Ким Аллоҳга ва охиратга имон келтирган бўлса, гапирса яхши гап гапирсин ёки жим бўлсин! Ким Аллоҳга ва охиратга имон келтирган бўлса, қўшнисини икром қилсин! Ким Аллоҳга ва охиратга имон келтирган бўлса, меҳмонни ҳурмат қилсин! Бухорий ва Муслим ривояти Муҳаддислар саҳиҳ деганлар 2. Bid'at bilan urf odat , an'ana farqi bormi Бидъат нима? Диндаги ибодат деб, ҳисобланадиган нарсаларга бир нарса қўшишлик, бидъатдир. Китобу суннатда бўлмаган саҳобалар қилмаган нарсани, пайдо қилиш, бидъатдир. Бу диний нарсаларга тегишлидир халос. Урф одат нима?!
إظهار الكل...
6. Агар у киши криминалга алоқаси бўлса, унда барибир бу ишдан сиз топган пул ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам. Яъни, уни электрон пули бор. У буни нақд қилмоқчи бўлиб, шу сиз кабилардан фойдаланаётган бўлса, сиз уни жиноятига шерик бўлиб қоласиз. Уни пулини келиб чиқишини аниқлаш керак. У картасидаги пулни қаердан топган?! Бу пули ойлиги бўлса, унда нега буни бу йўл билан нақд қилаяпди?! Бу йўл билан нақд қилишда, у зарар кўраяпди. Барибир шуни қилаяпди. Нега?! 7. Бунга ўхшашроқ лекин, бошқа бир саволга жавобан Ибн Боз шундай деган: أن هذا السؤال فيه إجمال، فإن كان دفع المال يضر أحدًا، أو يظلم أحدًا، أو يعطل أحدًا عن حقه بسبب أخذه المال، يظلم الناس من أجل هذا المال الذي أخذه من الشخص، ، فلا يجوز، هذه الرشوة المحرمة. Бу савол мужмалроқдир. Агар пул беришликда кимдир зарар кўрса, ёки кимгадир зулм бўлса, ёки, бу пулни олган учун кимдир ўз ҳуқуқидан маҳрум бўлса, хуллас, бу пулни олишлик билан одамларга зулм бўлса бу жоизмас. Бу пора ва ҳаромдир. Яъни, пулни олишлик ва беришликда кимгадир зарар етиши мумкин бўлса, бу ишни ҳукми ҳаромдир. Сиз сўраган саволда, пулни тўловида, ўшандан бўлаяпди. Электрон пул эгасига зарар етаяпди. Валлоҳу аълам. 8. Исломий фиқҳдаги олди сотдига доир фатволар бари, минг йиллик тарихга эга бўлиб, ҳамма нарсани нақд суратида савдо бўлишини ҳисобга олиб берилган. Бугунга келиб, охирги ярим асрда, ер юзида барча давлатда, валюаталар ва халқаро электрон пулларнинг хилма хили пайдо бўлди. Бу ҳолатда, ислом оламидаги фақиҳлар орасида жуда кўп ихтилофлар ва тортишувлар бор. Баъзиларида, биткоин каби, номаълум электрон пулларни ҳаромлиги айтилади. Баъзилар давлат валюталари электронми ёки қоғоз пулми, бир хил қийматга эга бўлиши шарт дейди. Баъзилари, буларни нархини бозор белгилайди дейди. Икки давлат пулини орасидаги қийматни, халқаро биржаларда белгиланади. Бу қиймат тан олинади. Халқаро бозорда, электрон пуллар қиймати билан нақд пуллар қиймати бир хил ҳисобланади. Чунки, у ерда пуллар асосан электрон бўлади. Банклар буни ортида кафолат берувчи бўлади. 9. Шу асосда қоғоз пуллар билан олтин орасидаги фарқ масаласи ҳам эътиборга олиниши лозим. Қадимда пуллар олтин ва кумуш бўлган. Қоғоз пуллар кейин пайдо бўлди. Баъзилар, қоғоз пулни қиймати йўқ ва уни ортидаги олтин қийматга эга дейишади. Лекин, аксар фақиҳлар қоғоз пулларни ўзини, шу давлат белгилаган қийматга эга деб тан олишади. Закот нисоби ва бошқа молиявий ҳукмларни ҳисоб китоби, шу пулларга қараб чиқарилади. Олтин оммавий олди сотдида, муомиладан чиққани учун, қоғоз пуллар қабул қилинган. Бугунга келиб, қозоғ пулларни ўрнини электрон пуллар эгалламоқда. Бу эса, виртуал пуллардир. Сонлар бор халос. Пулни ўзи йўқ. Виртуал оламдаги нарсалар кўпайгани сари, уларни масаласи кун тартибига чиқмоқда. Уларга доир фатволар берилмоқда. Электрон пули бор одам, чўнтагида ҳемири бўлмасада, бой одам ҳисобланади. Чунки, у ўша пулга истаса, олтин ёки бошқа валюта олиши имкони бордир. Шу асосда, электрон пуллар, қоғоз пуллар билан қиймати бир деб, қабул қилинган. (Ўз навбатида, қоғозларга қийматни олтин бериб турганди. Энди, олтинсиз, ўзи қийматга эга нарсага айланиб қолди) 10. Хулоса: менинг тушунишимга кўра, электрон пул ва нақд пул бир қийматга эгадир. Буни алмаштиришлик, юзтага юзта асосда бўлиши керак. Юзга тўқсон тўққиз бўлса ҳам, бўлмайди. Бу рибодир. Буни орасидаги мавжуд фарқ, бу давлат айбидир. Давлат бошқаруви ўз вазифасини бажара олмаяпди. Натижада одамлар зарар кўрмоқда. Сизга, электрон пулни бериб, эвазига ундан кўпроқ пул олишингиз жоизмас. Айни замонда, сиз бир кишига зулм қилаётган бўласиз. Агар саволни мен тушунмаган қирраси бўлса, унда очиқланг. Бўлмаса, бу масалада менинг хулосам шундан иборатдир. Валлоҳу аълам. Саҳвий 10. 02. 2024
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.