cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Hazrati Umar.uz

Олтинкўл тумани "Хазрати Умар" жоме масжиди канали.

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
640
المشتركون
+124 ساعات
+47 أيام
+1330 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

СЕН УНИ УНУТМАГАНСАН Кунларнинг бирида Умар (розияллоҳу анҳу) Мадина бозоридан ўтиб борар эди. Қараса, Аёс ибн Суламий тор йўлакни тўсиб ўтирган экан. Уни қўлидаги қамчи билан туртиб: – Йўлни бўшат, ҳой Суламий! – деди. Орадан бир йил ўтди. Умар (розияллоҳу анҳу) Аёс ибн Суламийни яна ўша бозорда учратиб қолди. – Бу йил ҳаж қилмоқчимисан? – сўради Суламийдан. – Ҳа, эй мўминлар амири, – жавоб берди. Халифа унинг қўлидан тутиб уйига етаклаб олиб борди. Уйидан олти юз дирҳам олиб чиқиб унга берди. – Буни ол, эй Суламий. Ҳожатларингга ишлатарсан. Билиб қўй, бу ўтган йили сени қамчим билан туртганим учун. – Эй мўминлар амири, агар ўзингиз эслатмасангиз, хаёлимдан кўтарилган экан, – деди Суламий. – Аллоҳга қасамки, сен уни унутмагансан! – деб қўйди Умар (розияллоҳу анҳу). “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
إظهار الكل...
Хазрати Умар жоме масжиди Намоз вақтлари Бомдод      03:05   03:55 Пешин.       12:45.   13:00 Аср.             17:35.   17:45 Шом.           19:55 Хуфтон.      21:20     21:35
إظهار الكل...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бир укамиз масжидимизга плисос эхсон қилди
إظهار الكل...
👍 10👏 3🥰 1
КАҲФ сураси Абдураҳмон Судайс қироати T.me/FotihaUz
إظهار الكل...
КАҲФ сураси Абдураҳмон Судайс.mp322.89 MB
Photo unavailableShow in Telegram
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ!  Жума кунингиз файзли ўтсин. Уйингиздан тинчлик-ҳотиржамлик, юзингиздан табассум, қалбингиздан осойишталик аримасин! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
إظهار الكل...
Ким берган ҳадясини қайтариб олса, ўта паст кетган бўлади. Изоҳ. Биз «ҳадя» деб таржима қилган сўз матнда «ҳиба» деб келган. Фиқҳ китобларида ҳиба муомаласига махсус боб ажратилган бўлиб, унинг ҳукм ва шартлари батафсил баён қилинган. Ҳиба бировга эваз талаб қилмасдан беғараз берилган нарса. Ҳиба «ҳадя», «садақа», «атийя» маъноларини ҳам ўз ичига олади. Агар бир нарсани муҳтож кишига эвазсиз мулк қилиб беришдан Оллоҳ таолога яқинлик кўзланса – садақа, кимнидир улуғлаб, меҳрини қозониш учун берилса – ҳадя, ўлими олдидан мол улашиш учун берилса – атийя бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзаро ҳадя улашинглар, ўрталарингизда муҳаббат пайдо бўлади», – деганлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривояти. Яна бир ҳадисда айтилган: «Ҳадяни қайтариб олувчи қусган қусиғини қайта оғзига олувчи итга ўхшайди» Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривояти. Гарчи арзимас бўлсада ҳадяни қайтариш дуруст эмас. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар алайҳиссалом ҳадя олардилар ва ҳадя берардилар». "Унвонул баён" китобидан.

Кўприк хашаридан фото лавха
إظهار الكل...
👍 8
Photo unavailableShow in Telegram
#ДУО Аллоҳим, бизни олд томонимиздан, орқа томонимиздан, ўнг томонимиздан, чап ёнимиздан, юқоримиздан ва остимиздан бўладиган бало-кулфатлардан асрагин! Аллоҳим, гуноҳларимизни кечир, тоқатимиздан ошиқча синов йўллама!                             АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ! КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!
إظهار الكل...
ҚАБР ИККИ МАНЗИЛНИНГ БИРИДИР Абу Мусо ўлими яқинлашганини сезиб, хизматкорларини чақирди. Уларга: «Бориб, мен учун қабр кавланглар, чуқурроқ қилинглар», деди. Хизматкорлар қабрни кавлаб, қайтиб келишди ва кавлаб бўлганларини айтишди. Абу Мусо: «Мени ўтирғизиб ўтирғизиб қўйинглар», деди. Сўнгра шундай деди: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, қабр икки манзилдан бири бўлади. Биринчиси бўлса, қабрим кенг қилиб қўйилади, ҳар томони қирқ зироъдан бўлади. Менга жаннат эшикларидан бири очиб қўйилади. Мен у ердаги ўзимнинг жойимни, аёлларимни (ҳурларни) ва Аллоҳ азза ва жалла мен учун ҳозирлаб қўйган неъматларни кўриб тураман. Сўнгра мени жаннатдаги жойимга, ўша кундаги аҳлимнинг ҳузурига олиб боришади. Шундай қилиб, қайта тирилгунимча жаннатнинг хушбўй ҳидларию роҳатлари менга етиб туради. Иккинчиси бўлса, қабрим шу даражада тор бўладики, қовурғаларим бир-бирига киришиб кетади, бундан ҳам торроқ бўлади. Менга жаҳаннам эшикларидан бири очиб қўйилади. Мен жаҳаннамдаги жойимни, Аллоҳ азза ва жалла мен учун тайёрлаб қўйган занжир-кишанларни ва у ердаги шерикларимни кўриб тураман. Сўнгра мени жаҳаннамдаги жойимга, ўша кундаги аҳлимга олиб боришади. То қиёматгача жаҳаннамнинг иссиқ шамоли ва қайноқ суви менга келиб туради», деди. ("Солиҳлар гулшани")
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.