cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Юрист блогер /расмий канал

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

إظهار المزيد
Advertising posts
97 701المشتركون
-50524 hour
-5 4577 يوم
+13 78730 يوم

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

❗️ТУНГИ ВАҚТДА ШОВҚИН КЎТАРГАН ШАХСЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР! 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига асосан, ➖ тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 👉 @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
👍 22
❗️ПОРА ЭВАЗИГА ОҒДИРИБ ОЛИШ 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 193 прим 1-моддасига асосан, ➖ Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ⚡️ Давлат иштирокидаги ташкилот деганда: ➖ устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти; ➖ тўлиқ ёки қисман давлат органи ёки давлат ташкилоти томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти тушунилади. ❗️Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчиси деганда меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс тушунилади. 👉 @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
👍 13 1
❗️Семиз одамнинг ички организмига саёҳат функциялик браслет - озиш учун, қорин, бўкса, қўл, оёқдаги ёғларни эритишга ёрдам беради хамда ўзининг бежиримлиги билан инсонни ўзига чорлайди ☘️ Организмнинг умумий аҳволини яхшилаш ва ишчанлигини оширишда ёрдам беради. ☘️ Иммунитетни ошириб, жисмоний ва ақлий қобилиятни яхшилаш, чарчоқ ва ҳолсизликни камайтириш, бўғим ва бош оғриқларини қолдириш, буқоқ касалликларида ёрдам беради. ✅ бир-неча хил ранглари мавжуд Нархи 49 000 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/264462 https://100k.uz/oqim/264462 https://100k.uz/oqim/264462
إظهار الكل...
🤪 1
❗️ТЎХТАШ ВА ТЎХТАБ ТУРИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАРИМА ҚАНЧА ? ⚡️САВОЛ; Транспорт воситасида тўхташ мумкин бўлмаган жойда тўхтаган ҳайдовчиларга қанча жарима солиниши мумкин ? ⚡️ЖАВОБ; Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 6-моддасига асосан, ➖Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари (680 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 👉 @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
👍 21🔥 4
❗️МАНСАБДОР ШАХС ТОМОНИДАН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗИЛИШИ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддасига асосан, ➖ мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ➖ Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, бундан била туриб ғайриқонуний ишдан бўшатиш мустасно, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ❗️мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳолати вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
👍 5
⚡️ 24k Goldzan 24k Goldzan_ озиқ моддаларга бой ҳамда маълум миқдорда олтин зарралари бўлган самарали восита ❗️Афзалликлари; ✅ Терининг пастки қатламига чуқур кириб боради. ✅ Кучли намловчи ва ёшартирувчи таъсирга эга шунунгдек терини мустаҳкамлайди. ✅ Фойдаланишдан кейин тери соғлом ва яхши ишланган бўлади. ✅ Таркибга киритилган олтин зарралари токсинлар ва бошқа моддаларни олиб ташлайди. ✅ Шунунгдек терининг табиий омилини рағбатлантиради. 👍 Фойдаланишдан кейин тери тўнланади ва соғлом порлашни олади. Чегирма нархи 63.000 сўм 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/412341 https://100k.uz/oqim/412341
إظهار الكل...
😁 1
❗️КАМ АҲАМИЯТЛИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК СОДИР ҚИЛГАН ШАХС МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИНИШИ МУМКИН! 📄Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддасига асосан, ➖ Содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик кам аҳамиятли бўлган тақдирда, суд ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод этиб, уни огоҳлантириш билан кифояланиши мумкин. Агар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи бошқа орган (мансабдор шахс) содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги ҳақида хулосага келса, иш ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун белгиланган тартибда судга юборилади. ✏️ Демак, кам аҳамиятли ҳуқуқбузарлик содир қилган шахс унга қўлланиши керак бўлган маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин. Бунинг учун у қилган ҳуқуқбузарликни кам аҳамиятли деб топиш суд томонидан амалга оширилиши керак. 👉 @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
👍 21
❗️БЕМОРГА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТМАГАН ШИФОКОРЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР!!! ⚡️САВОЛ; Тиббиёт муассасаларига шошилинч тарзда борган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни рад қилган шифокорга қандай жавобгарлик бор ? ⚡️ЖАВОБ; Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59 прим 1-моддасига кўра, ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга тиббиёт ташкилотларида қонунга ёки махсус қоидаларга мувофиқ шошилинч ёки кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс томонидан шундай ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
👍 32
⚡️ Маникюр ва педикюр ✅ Уйда тирноқларни парвариш қилиш пулни тежайди аммо тирноқ файли ва тирноқ қайчи этарли эмас ➖ шунинг учун маникюр ва педикюр тўплами масаланинг тўлиқ ечими хисобланади. ➖ Тўпламдаги барча маникюр асбоблари зангламайдиган пўлатдан, корпуси эса юқори сифатли эко-теридан ишланган ва чиройли кўринишга эга. ➖ Профессионал педикюр гўзаллик тўплами қўлларни парвариш қилиш, юзни парвариш қилиш ва оёқларни парвариш қилиш каби функцияларнинг 16 та воситасини ўз ичига олади. ✅ Совға учун хам яхши танлов Нархи 79 000 🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд БУЮРТМА БЕРИШ 👇    👇 https://100k.uz/oqim/424978 https://100k.uz/oqim/424978 https://100k.uz/oqim/424978
إظهار الكل...
👍 1
❗️ҲОДИМЛАР ҚАНДАЙ ҲУҚУҚЛАРГА ЭГА ? 📄 Меҳнат кодексининг 21-моддасига асосан, ҳодим қуйидаги ҳуқуқларга эга: 🟢 қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш; 🟢 меҳнат шартномасида шартлашилган иш билан иш берувчи томонидан таъминланиш; 🟢 талабга мос келадиган иш жойига эга бўлиш; 🟢 ўз малакасига, меҳнатнинг мураккаблигига, бажарилган ишнинг миқдори ва сифатига мувофиқ ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда иш ҳақи олиш; 🟢 иш вақти давомийлигининг чегарасини, айрим касблардаги ва тоифалардаги ходимлар учун қисқартирилган иш вақтини белгилаш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари, шунингдек йиллик меҳнат таътиллари бериш орқали таъминланадиган дам олиш; 🟢 хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларига эга бўлиш, шунингдек иш жойидаги меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот олиш; 🟢 қонунчиликка мувофиқ касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; 🟢 ўз меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига ва бошқа ташкилотларга бирлашиш; 🟢 жамоа келишувлари ва жамоа шартномаси, шунингдек улар шартларининг бажарилиши тўғрисида ўзи ёки вакили орқали ахборот олиш; 🟢 ўзига нисбатан етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилинишини талаб қилиш; 🟢 ўз меҳнат ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини қонун билан тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилиш; 👉🏽 @Yurist_Blogerr
إظهار الكل...
👍 43