cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

⚽️ Comeback Live

O‘zbek futbolidagi yorqin onlar. Eng hayajonli daqiqalar. Uchrashuvlar tahlili. Eng shov shuvli voqeliklarni... Biz bilan "COMEBACK LIVE" da kuzating!

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
880
المشتركون
+124 ساعات
-87 أيام
+1130 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

00:40
Video unavailableShow in Telegram
Шаҳрихонни томоша қилинг! Бу катта футбол эмас, ҳаваскорлар лигаси.Шаҳрихонлик мухлисларнинг мухлислигини кўринг, УзПФЛ ҳавас қилса арзийди.) @comeback_football
إظهار الكل...
IMG_8196.MOV3.39 MB
👍 17
Нима учун тур ўйинлари ўз вақтида бўлгани яхши? Кеча ва бугун Ўзбекистон Суперлигаси 5-турининг қолдирилган учрашувлари бўлиб ўтди. "Аждарлар" ўз майдонида "Навбаҳор"ни мағлуб этган бўлса, бугун Фарғонада "Йўлбарслар" азалий рақиби "Пахтакор"га ютқазиб қўйди. Мавсум аввалида "Навбаҳор" ўйин қолдирилишидан бир неча кун ўтиб "Насаф"ни Қашқадарёда мағлуб этган эди. Жамоа мудофааси яхши ҳолатда, мураббийи ўз ўрнида эди ва жамоа ғалаба қозона олган эди. "Нефтчи" эса дастлабки 4 турнинг 3 тасида ғалаба қозонган ва бир учрашувда тинимсиз ҳужумлар қилиб сўнгги дақиқаларда жазолангани учун мағлуб бўлган эди. Мусобақа карвонбошиси бўлган жамоа ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилиши керак эди. "Шерлар" эса 4 турдан сўнг 4 очко билан ўртамиёналардан бири эди. Аввалига "Локомотив"дан қақшатқич зарба қабул қилиб олган Максим Шацких шогирдлари кейинги турда Тошкентда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлган эди. Ўша оқшом "Сўғдиёна" жамоаси мавсумдаги илк ғалабасини пойтахтда тантана қилганди. Энди эса "Навбаҳор" мураббийини ишдан олган, ҳужум чизиғида муаммолар бўлиб 3 та тур гол ура олмаган ҳолатда бўлса, "Насаф" айни пайтда ўз ўйинини топиб олган, турнир карвонбошиларидан эди. "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко курсиси қимирлаган кетма-кет очко йўқотаётган "Йўлбарслар" 5-ўринга тушиб қолган пайтда "Пахтакор" ўз ўйинини топиб олган ва ғалабали серияда кетяпти. Натижалар ҳам шунга яраша бўлди. Хулоса шуки учрашувлар ўз вақтида ўтказилганда ёки биринчи давранинг сўнггида эмас бироз олдинроқ ўтказилганда натижалар ўзгача бўлиши мумкин эди ИМҲО
إظهار الكل...
👍 21🔥 1
Ўзбекистон Суперлигасининг 5-тур қолдирилган учрашувлари ниҳоясига етди. "Насаф" 3:2 "Навбаҳор" "Металлург" 1:4 "Олимпик" @comeback_football
إظهار الكل...
👍 2
Пеналти борми? Сизнинг фикрингиз қандай? Бу аниқ пеналти - 👍 Пеналти учун асос йўқ - 🔥
إظهار الكل...
🔥 57👍 22
Мухлислар оғзини ёпишми ёки беъэтиборлик... Биламизки кўплаб жамоалар ўз мухлислари клубига яъни "Фан клуб" ларига эгалар. Бу жуда ҳам яхши жаҳондан андоза олдик ва мухлислик маданиятини ривожлантиришга ҳаракат қилдик. Бу қаердадир иш берди, қаердадир йўқ! Мен бир нарсага ҳайронман Ўзбек клубларининг кўплари ўз "Фан клуб" ларига маълум ёки номаълум миқдорда харажат қилади. Молиявий томондан қўллаб қувватлайди. Эътиборлиси қилинаётган харажатлар қаерга ва нимага кетаётганини билишадими кимдир назорат қилади. Майли қилинаётган харажатлар мухлисларни йўл харажати ёки озиқ овқатлари учундир. Аммо, жамоа ўз мухлислардан сифат ҳам сўрайдими? Яъники майдонларга келиб нима қилаяпти мухлислар. Кўплаб жамоаларни кўринг бугун Самарқандда қандай мухлислик қилса эртага Жиззахда ҳам Водийда ҳам худди шу мухлисликни такрорлашади. Агарда жамоа мағлубиятга учраб қолса оддий мухлислар билан қўшилиб айнан фан клубларнинг ўзи биринчилардан бўлиб танқид қилади. Мен бир нарсани билмайман Андижон "Фан клуби" га жамоа пул ажратадими йўқ. Қарангки, "Бургутлар" пул олаяптими йўқми қаерга бормасин майдонларни (тўғри маънода) ёндириб келаяпти. Қилинаётган ишлар ўзини оқлаяпти. Бундай жамоалардан бор, аммо саноқли. "Пахтакор", "Андижон", "Навбаҳор", "Нефтчи", "Динамо" мухлисларини айтишим мумкин. Қолган жамоалар мухлислари-чи, майдонларда нималар қилишяпти. Кўплаб ўйинларда гувоҳи бўламиз ИИБ ходимлари билан тортишувларни улар айтгани каби, бу ҳам футболнинг бир қисмидир, аммо фан клуб ўрнак бўлиши керак эмасми? Бугун жамоалар "фан клуб" яратиб, қўллаб қувватлаб, молиявий томондан кўмак бериб бораяпти. Фақатгина жамоа ҳам мухлислар талаб қилгани каби, ўз "Фан клуб"ларидан "Сифат" талаб қилишни ўрганишсин. Ёки қилинаётган харажатлар фақатгина мухлисларни танқид қилмасликлари учун қўполроқ қилиб айтганда" оғзини ёпиб туриш" учун қилиняптими? Хуллас мен бир нарсани тарафдориман жамоалар ўз фан клубларига шунча шароит яратиб беришяптими "Сифат" ҳам талаб қилсин ! @comeback_football
إظهار الكل...
👍 6🤔 2🤩 1
Тома Табатадзе ва Самвел Бабаян "Навбахор" ни тарк этди. Бабаяннинг трамваси Тома билан боғлиқлиги айтилганда ишонмагандим... @blogn01
إظهار الكل...
🤔 11👍 2
Агар мана бу маълумотлар тўғри бўлса клуб ҳеч қандай компенсация тўламайди. Шартнома бир тарафнинг хоҳиши эвазига бузилган бўлади. @comeback_football
إظهار الكل...
👍 3
Самвел Бабаян "Навбаҳор"дан кетди. Бабаяннинг кетиши кўпроқ клуб зарарига ишлайди. Самвел Бабаян фаолиятидаги 4 йил ҳурмати жим кетади ва навбатдаги клубига ўтади (катта эҳтимол билан "Металлург") ёки клубни Андрей Канчелскис давридаги каби муаммолари пайдо бўлади. Бу ёғига вақт олий ҳакам @comeback_football
إظهار الكل...
😁 8👍 2 1
Қизиқ "Сурхон"да ишлаган Жаҳонгир Усмонов Металлургдами? Яқин вақтлар ичида @Jamoliddin_Bobojonov саҳифасида яхши фикрни ўқиб қолдим. Унда айтилишича, "Металлург" жамоасида ишлар тизимли олиб борилгани клуб ўзининг академиясиги эга эканлиги ҳусусида сўз юритилган. Тўғриси мен Сурхонда ишлаган Жаҳонгир Усмоновни яхши эслайман, жуда ақлли ва олийжаноб инсон. Ёдингизда бўлса "Сурхон"да ишлаган Испанияликлар шу инсон ортидан келган эди. Клубда тизимни секин асталик билан олиб бораётган одамни кетказиш кимга керак бўлди билмайман. Аммо, Жаҳонгир Усмонов даврида клуб секин аста ўз йўлига ва тизимига эга бўлиб бораётган эди. Жаҳонгир Усмонов ҳозир айнан "Металлург"да ишлаяпти ва "Металлург"ни тизимига алоҳида эътибор бераверинг. Олдинги "Металлург" йўқ, энди ҳамма ҳавас қиладиган жамоага айланиб бораётгани жамоадаги янгиланиш эвазигадир. "Сурхон"дачи, вазият қандай? Жахонгир Усмоновдан кейинги "Сурхон"ни кўринг. Ҳозиргилар ҳам аввалгилар ҳам" Eriell Group" компанияси ҳомийлиги остида ишлаган ва ишлашяпти. Жаҳонгир Усмонов даври билан солиштириб кўрингчи? Мен U. D. F яъни Жаҳонгир Усмановни танимайман кўрмаганман ҳам телефонда бир дақиқа суҳбатлашганман ҳолос. Аммо бугунги ва аввалги "Сурхон"ни ўзимча таққослаб кўрсам " Шу мегахитми)" дегим келади. Менимча жамоани тезроқ вохага қайтариш керак, шарт ҳам! @comeback_football
إظهار الكل...
👍 6🤯 2🥴 2
Photo unavailableShow in Telegram
Жиззахлик мухлислар йиғилиб катта эълон тайёрлашибди. Барча маҳаллий telegram каналларда эълон берилган. "Сўғдиёна"нинг шундай мухлислари бор. Постер расми ёқди, сизларга ҳам илиндим @comeback_football
إظهار الكل...
👍 7🔥 1😁 1🤩 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.