cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

NamMQI rektori

Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори Эргашев Шарифжон Тўланович

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
967
المشتركون
-124 ساعات
-97 أيام
-2930 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Институтда Наманган вилояти Ёш туризм элчилари кенгаши аъзолари ва волонтёрлар учрашуви бўлиб ўтди Жорий йилнинг 10-июл куни Ўзбекистон Республикаси Ёш туризм элчилари кенгаши раиси Комилжон Суяров ҳамда Наманган вилояти Туризм бошқармаси томонидан Наманган вилояти Ёш туризм элчилари кенгаши аъзолари ва волонтёрлар учрашуви ўтказилди. Учрашув давомида туризмнинг ушбу тармоғини янада ривожлантириш ва бу ёндашув орқали ёшлар туризмини оммалаштиришга қаратилган таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Наманган вилояти Ёш Туризм элчилари кенгашига август ойида бўлиб ўтадиган "Ёшлар Келажак бунёдкорлари" 3-халқаро Қурултойи бўйича маълумотлар ва дастурга оид топшириқлар берилди.
إظهار الكل...
Институтда муҳандислик техника фан тармоғидаги ихтисосликлар бўйича тадқиқотчиларининг фаолияти самарадорлиги мониторинги ўтказилди Аввал хабар берганимиздек, институтда тадқиқотчиларнинг фаолияти самарадорлиги мониторинги ўтказиб келинмоқда. Мониторингда институт ректори Шарифжон Эргашев, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Муҳаммаджон Дадамирзаев, Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Дилшод Абдувахобов, тегишли кафедра мудирлари ва комиссия аъзолари ҳамда докторантлар ва уларнинг илмий раҳбарлари иштирок этди. Тасдиқланган режа-жадвал асосида ҳар бир докторантнинг якка тартибдаги режаси доирасида 2024-йилнинг дастлабки 6 ойи бўйича фаолияти самарадорлиги ўрганилди. Шунингдек, илмий-тадқиқот иши режадан ортда қолаётган докторантларнинг тадқиқот ишларини янада жадаллаштириш мақсадида илмий раҳбарлари ва масъул кафедра мудирлари иштирокида мақсадли режа-кўрсаткичлар белгилаб олинди.
إظهار الكل...
Институт магистранти ғолиблар сафида... Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ёш қаламкашларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Республика ёш ижодкорларининг анъанавий Зомин семинари йўлга қўйилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Халқ банки ва бир қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида 3-5 июл кунлари семинарнинг жорий йилги мавсуми бўлиб ўтди. Қувонарлиси, Наманган муҳандислик-қурилиш институти Бино ва иншоотлар кафедраси магистранти Аҳмаджон Мухторжонов ҳудудий ва минтақавий босқичлар ғолиби сифатида семинарда иштирок этди. Таниқли ёзувчи ва шоирлар, маъсул вакиллар иштирокида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида ғолиб иштирокчилар махсус статуетка, сертификат, пул мукофотлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Талабамизнинг кейинги фаолиятига ҳам омад ва зафарлар тилаймиз!
إظهار الكل...
Институтда докторантлар фаолияти самарадорлиги мониторинги ўтказилди Мониторингда институт ректори Шарифжон Эргашев, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Муҳаммаджон Дадамирзаев, Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Дилшод Абдувахобов, тегишли кафедра мудирлари ва комиссия аъзолари ҳамда докторантлар ва уларнинг илмий раҳбарлари иштирок этди. Мулоқот давомида докторантларнинг якка тартибдаги режаси 2024-йилнинг дастлабки 6 ойи бўйича фаолият самарадорлиги ўрганилди. Шунингдек, илмий-тадқиқот иши режадан ортда қолаётган 3-курс докторантларнинг тадқиқот ишларини янада жадаллаштириш мақсадида илмий раҳбарлари ва масъул кафедра мудирлари иштирокида мақсадли режа-кўрсаткичлар белгилаб олинди.
إظهار الكل...
Институт ректори бошчилигида ёшлар масалалари бўйича масъуллари билан семинар-йиғилиши ўтказилди Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори Шарифжон Эргашев раҳбарлигида ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича 1-проректор Одилжон Жакбаров, институтнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари, тюторлар, психологлар, ёшлар иттифоқи кенгаши раиси ва аъзолари билан ўқув йили якунлари ҳамда июл-август ойларида талабалар билан доимий онлайн мулоқот олиб бориш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан ташкилий семинар ўтказилди. Семинар-йиғилишида таътилдаги ходимларнинг мароқли дам олишлари учун институт томонидан керакли ёрдамлар берилиши, янги ўқув йилига янги куч-ғайрат билан қайтишларига кўмаклашиш бўйича керакли тавсиялар бериб ўтилди.
إظهار الكل...
أرشيف المشاركات
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.