cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Bayonot.uz

Таниқли шахслар, вазирлар, блогерларнинг иқтибосларини бир жойга тўплаймиз. Реклама учун: @bayonot_adv_bot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
5 664
المشتركون
-3224 ساعات
-2497 أيام
+2 60330 أيام
توزيع وقت النشر

جاري تحميل البيانات...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تحليل النشر
المشاركاتالمشاهدات
الأسهم
ديناميات المشاهدات
01
Ҳамма кондиционер ёқади ва бирдан электр етишмовчилиги сезилади “Халқимиз бойиб кетди, ҳаммада кондиционер бор. Ёзда кун исиб кетса, ҳамма кондиционер ёқади ва бирдан электр етишмовчилиги сезилади”. Электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш лойиҳаси директори ўринбосари Баҳромбек Умарбеков электр етишмовчилиги ҳақида. @bayonotuz
1 02810Loading...
02
“Ҳисорак” сув омборига шикаст етмаган, ортиқча хавотирга ўрин йўқ — ФВВ баёноти Шаҳрисабз туман ҳокими ва Қашқадарё вилоят ФВБ бошлиғи видеомурожаат билан чиқиб, жиддий ҳодиса юз бермаганлигини маълум қилишди ва аҳолидан уй-жойларини ташлаб кетмасликни сўрашди. @bayonotuz
2 07810Loading...
03
Uzbekistan’s Club "Мен Ўзбекистонликман — Қонимда ғалаба" лойиҳасидаги ҳамкорларига миннатдорчилик билдиради! Лойиҳа доирасида махсус видеоролик суратга олинди.Uzbekistan’s Club жамоаси мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаган, жамоамизга елкадош бўлган ҳамкорларимиз, жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон аҳаллалари ассоциацияси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Vatandoshlar» жамоа фонди, Маънавият ва маърифат маркази, «Uzbekistan Airways» ва Ucell алоқа компанияларига ўз миннатдорчилигини билдиради. Шунингдек, видеороликни тасвирга олиш ишларига кўмак берган «Venkon PR», «United Soft», «Ahad Mix Group», «Dilshoh Media» ва «Art Craft» компанияларидан иборат махсус креатив ижодий гуруҳга, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган кинооператор Макс Суига ҳам алоҳида ташаккур изҳор этади! Uzbekistan’s Club жамоаси лойиҳа "Мен Ўзбекистонликман — Қонимда ғалаба" лойиҳаси ҳақида. @bayonotuz
2 0714Loading...
04
Агар учинчи марта кетсам, бошқа қайтиб келмайман Соғлигим ҳақида тўлиқ айтиб берсам, анча вақт керак бўлади. Айни пайтда соғлигим анча яхши. Агар учинчи марта терма жамоани соғлигим туфайли тарк этсам, бошқа қайтиб келмайман. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ўз саломатлиги тўғрисида. 05.06.2024 Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи илк марта ўтган йилнинг июнь ойида соғлиғидаги муаммо сабаб, даволаниш учун ўз уйига кетган. Шундан сўнг, мураббий жорий йилнинг март ойида ҳам кутилмаганда соғлиғи билан юзага келган муаммолар туфайли ўз ватани Словенияга яна жўнаб кетишга мажбур бўлганди. Биздаги тасдиқланмаган маълумотга кўра, мураббий узоқ вақт даволаниш ва катта маблағни талаб этадиган онкологик ҳасталикка чалинган. @bayonotuz
2 2640Loading...
05
“Мақсадимиз 2030 йилга бориб болалар орасидаги хавфли ўсма касалликлардан тузалиш даражасини 60 фоиздан ошириш” — болалар жарроҳи Тожиддин Мустафоев Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “Далилларга асосланган ҳаракат” мавзусидаги болалар онкологияси ва гематологияси бўйича I халқаро конгрессда иштирок этаётган Республика болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази болалар жарроҳи Тожиддин Мустафоевнинг айтишича, онкологик касалликлар нафақат Ўзбекистонда, балки дунё энг оғир турдаги касаллик ҳисобланади. “Бир йилда Республикамизда 26 мингдан ортиқ кишида хавфли ўсма касаллиги аниқланса, шунинг ўртача 3,5 фоизини болалар ташкил қилади. Бутун дунёда ҳам хавфли ўсма касалликларида болаларнинг улуши 3-5 фоиз. Болалардаги хавфли ўсма касалликлари баъзи бир жиҳатлари билан катталардаги ўсмалардан фарқ қилади. Бугунги анжуманда айнан мана шу жиҳатларга алоҳида эътибор берилмоқда. Бунда асосий мақсад етакчи мамлакатларда қўлланилаётган ташхис қўйиш ва даволаш стандартларини Ўзбекистонда ҳам амалиётга жорий қилиш. Бунда ЖССТ билан бизнинг ҳукуматимиз биргаликда 2030 йилга бориб болалар орасидаги хавфли ўсма касалликлардан тузалиш даражасини 60 фоиздан оширишни режалаштирмоқда”, — деди болалар жарроҳи Тожиддин Мустафоев. Офлайн ва онлайн, яъни гибрид форматда ўтаётган тадбирда 300 нафарга яқин қатнашчилар, жумладан ЖССТ, Халқаро болалар онкологияси жамияти, Европа онкология мактаби, нуфузли хорижий университетлар клиникалари ва тиббиёт марказлари вакиллари, шунингдек, халқаро ва миллий илмий доиралар, фуқаролик жамияти, оммавий ахборот воситалари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этмоқда. Тадбир ялпи мажлис ва 12 та панел бўлимларидан иборат. Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Қарорда профилактика сифатини ошириш, болаларнинг онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларини эрта аниқлаш ва даволаш, уларни даволаш қамровини кенгайтириш ва самарадорлигини таъминлаш каби масаллар ўрин олган. @bayonotuz
2 4531Loading...
06
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги лойиҳага старт берилди Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлашга қаратилган “Men O‘zbekistonlikman – Qonimda g‘alaba” лойиҳаси бошланмоқда. Шу муносабат билан ЎзМТРК Медиа маркази катта павильонида мазкур видеороликни тасвирга олиш жараёни бўлиб ўтади. Айтишларича, суратга олиш жараёнида ўзбек футболи юлдузларидан Элдор Шомуродов ҳам қатнашаётган экан. Эҳтимол, футбол муҳлисларига Олимпиадада уни ҳам кўриш насиб қилар.
2 06211Loading...
07
Техник сабабларга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган... 2024 йил 3 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази томонидан "КРИПТОВАЛЮТАЛАР САВДОСИ ЖОИЗМИ?" деган мавзуда савол-жавоб лойиҳаси техник сабабларга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий тармоқларда эълон қилинганини маълум қиламиз. Фатво маркази директори Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва у кишининг ўринбосарлари муборак ҳаж сафарида экани, мазкур фатво лойиҳаси атрофидаги илмий-тадқиқот ишлари ҳали ниҳоясига етмагани ва шунингдек, замонавий масалаларни кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилаётганини билдирамиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси криптовалюталар савдоси ҳақида. 3.06. 2024 Маълумотучун, аввалроқ Фатво маркази криптовалюталарни ўзаро айирбошлаш ва улар билан савдо-сотиқ қилиш шаръан жоиз эмаслигини, чунки криптовалюталар шариат томонидан пулга қўйилган талабларга мос эмаслигини маълум қилганди. @bayonotuz
2 1744Loading...
08
Саида Мирзиёева ўз саҳифасида ўғли Шавкат билан Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини қандай нишонлашгани ҳақида пост қолдирди. «Фарзандларимиз — ҳаётда бизга берилган энг бебаҳо неъмат», деб ёзади С.Мирзиёева. @bayonotuz
3 6776Loading...
09
Профессионал спортни тезроқ “мустақил ҳаёт”га олиб чиқиш ўрнига, уни боқиманда қилишда давом этяпмиз Спорт ва маданият соҳаларини ривожлантириш учун давлат бюджети харажатларининг расмий динамикаси: 2018 йил — 1 345,5 млрд сўм; 2019 йил — 2 417,3 млрд сўм; 2020 йил — 2 340,7 млрд сўм; 2021 йил — 3 609,5 млрд сўм; 2022 йил — 4 289,6 млрд сўм; 2023 йил — 5 330,2 млрд сўм; Охирги 6 йилда спорт ва маданиятга солиқларимиздан бераётган пулларимиз 4 баравар ўсган. Лекин, маошларимиз 4 баравар ошмади, ҳаётимиз ҳам 4 бараварга яхшилангани йўқ. Тўғри, ҳаваскор спортни (болалар спортини) давлат молиялаштириши ва тартибга солиши керак. Лекин, бюджет дефицити ва ташқи қарзлар массаси ошиб бораётган қийин даврда профессионал спортни тезроқ “мустақил ҳаёт”га олиб чиқиш ўрнига, уни боқиманда қилишда давом этяпмиз (янги даврдаги янги раҳбариятнинг асосий миссияси шу эди, лекин ҳозирча барчаси қоғозда қолиб кетяпти). Спортдаги (футболдаги) натижаларимиз ҳар қанча яхшиланиб, дунёни ўзимизга қаратмайлик, бу натижалар шу спортга пул бераётган қолган соҳаларнинг фалажланаётгани эвазига рўй бераётганини тушунишимиз керак (иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов айтганидек: “спортчига пул беряпмизми, билингки, қайсидир мактабдан китобини олиб қўйяпмиз”). Спорт журналисти Ҳусан Сабитов иқтисодиёт ва спорт ҳақида. @bayonotuz
2 65010Loading...
10
Шов-шувларга бой «Баҳодир Ялангтўш» тарихий фильми Миллий кино саройида премьера қилинди Аштархонийлар даврида яшаб ўтган саркарда, Регистон ансамбли асосчиси, илм-фан ҳомийси бўлган буюк тарихий шахс Амир Баҳодир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли ёритилган ушбу фильм Ўзбекистон президенти ташаббуси билан суратга олинган. Лойиҳани тасвирга олиш жараёнлари Жаҳонгир Аҳмедов етакчилигидаги ижодий гуруҳ томонидан амалга оширилибди. Айтиш жоизки, фильм ортида буюк тарихий сиймоларимиз, уларнинг залворли фаолияти ва амалга оширган қаҳрамонликларини дунёга янада кенгроқ танитиш каби катта мақсад бор ва фильмни кўргач, бу мақсадни жамоа аъло даражада уддалай олган деган фикрга келдим. Тан олиш керак, «Баҳодир Ялангтўш» ўзбек киносида томошабин кутган ва хоҳлаган лойиҳа бўлибди. Бундай натижа билан Жаҳонгир Аҳмедов ва унинг жамоасини табриклайман. Фильмни тез кунларда катта экранларда томоша қилиш мумкин. @bayonotuz
2 6236Loading...
11
Биз бу лойиҳа ҳақида билмас эдик Биз бу лойиҳа ҳақида билмас эдик, у том маънода 27 май куни эълон қилинди. Эндиликда ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан боғланиб, уни амалга ошириш формати, платформаси ва бу ягона энергия тизимининг ишлашига қандай таъсир қилишини аниқлаш зарур. Энергетика ва хавфсизлик масалалари ҳам муҳим. Тез орада мулоқот бошлаймиз Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилаётган атом электр станцияси ҳақида. 28.05.2024 @bayonotuz
2 0262Loading...
12
Ота-онасининг айтганини қилиб, орзусидан воз кечади Бизад эркак киши ўқиса бўлди. Аёл кишини боқа олади. Аёл киши уйд ўтириб, болаларига қараб, ош-овқатини қилиб ўтирса бўлди, деган гап-сўзлар бор-да. Шунинг учун ҳам оталар, оналар қизининг ўқишига кўп эътибор бермайди. Бу нарса менинг жонимни чиқаради. Шундай қизларни кўраман, ўқишга киргиси келади, ростан билими зўр, лекин оиласи томонидан руҳсат берилмайди. У ҳам ота-онасининг айтганини қилиб, орзусидан воз кечади. George Washington University талабаси Амира Асқарова аёлларнинг таълим олишидаги тўсиқлар ҳақида. Uzbekistan's Club жамоаси томонидан суратга олинаётган O‘zbekistonlik.Students лойиҳасининг АҚШ мавсуми бешинчи эпизоди Uzbekistan's Club расмий YouTube каналига жойланибди. Бу галги эпизод қаҳрамонлари California State University талабаси Жавоҳир Шермуҳамматов ва George Washington University талабаси Амира Асқаровалар бўлибди. Улар кўпчиликни ҳайратга соладиган Америкадаги таълим ва ҳаёт ҳақида бир-биридан қизиқ ҳикоялари билан ўртоқлашишган. Шунингдек, жамоа лойиҳани қўллаб-қувватлаб келаётгани учун Ёшлар ишлари агентлигига ўз миннатдорчилигини билдиради. Лойиҳа ҳамкорлари - Ucell мобил оператори ва Chevrolet Uzbekistan бренди. Лойиҳа қаноти — «Uzbekistan Airways» миллий авиакомпанияси. Тўлиқ видеони томоша қилиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=QkrMop0xGCE
2 1196Loading...
13
АЭС қуриш ёки қуришдан бош тортиш мамлакатимиз келажаги билан боғлиқ ниҳоятда муҳим масаладир 2019 йилда сайловолди дастуримда энг муҳим стратегик масалалар бўйича қарорлар референдум орқали қабул қилинишига ваъда бергандим. Атом электр станциясини қуриш ёки қуришдан бош тортиш мамлакатимиз келажаги билан боғлиқ ниҳоятда муҳим масаладир. Шунинг учун мен уни умумхалқ референдумига қўйишни таклиф қиламан. Бир томондан, Қозоғистон дунёдаги энг йирик уран ишлаб чиқарувчиси сифатида ўз атом генерациясига эга бўлиши керак. Баъзи экспертлар кичик реакторли станциялар қурилишини маъқуллайди. Бошқа томондан, кўплаб фуқаролар ва бир қатор экспертлар атом электр станциялари хавфсизлигидан хавотирда. Семипалатинск ядро полигонининг фожиали меросини ҳисобга олсак, буни тушуниш мумкин. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда АЭС қуриш бўйича умумхалқ референдумини ўтказиш ҳақида. 01.09.2023 @bayonotuz
2 3058Loading...
14
Биз, шунчаки, шокдамиз. Ўзбекистонда ҳамма нарса арзон деб ўйлардим Биз “Ўзбекистон ҳаво йўллари” орқали Бишкекдан Тошкентга учяпмиз. Бор-йўғи 1 соатлик парвоз. Биз, шунчаки, шокдамиз. Билетлар нархи икки кишига 35 000 минг рубл (тақрибан 4 млн. 288 минг сўм). Мен Ўзбекистонда ҳамма нарса арзон деб ўйлардим. Нархларни тушунтириб беринг, улар нега бундай? “Ўзбекистон ҳаво йўллари” дунёдаги энг қиммат авиакомпания ҳисобланади Россиялик ёш ва саёҳатсевар оила “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг авиачипта нархлари ҳақида. @bayonotuz
2 61214Loading...
15
Ўзбекистонда оиладаги зўравонликка қарши жиноий жавобгарлик кучайтирилганига бир йилдан кўпроқ вақт бўлди Бу вақт давомида қанча одам ушбу қонунбузарлик ортидан жавобгарликка тортилгани маълум қилинди. Суд статистикасига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ билан боғлиқ 2638 та жиноят иши ҳамда 10 091 та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган. Олий суд ахборотига кўра, МЖтКнинг 59−2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 4343 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 2344 нафарига жарима, 1999 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган. Жиноят кодексининг 126−1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 134 нафар шахс судланиб, уларнинг 51 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 83 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 2024 йилнинг биринчи чорагида эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси билан шаҳвоний шилқимлик қилишда айбланган 318 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Мазкур прогрессив қонуннинг қабул қилиниши аёлларга зўравонлик, шилқимлиқ қилиш учун жазо муқаррарлигини кўрсатиб берди. Шундай экан, СУКУТ САҚЛАМАНГ! Зўравонлик ҳақида ҳуқуқ мухофаза қилувчи органларга мурожаат килинг! @bayonotuz
2 6888Loading...
16
Бизнинг Ўзбекистондан бошқа захира ватанимиз йўқ! Ўзбекистонда АЭС қурилмаслиги керак, ҳар бир соғлом ақл эгаси, Ўзбекистонни ватаним деган ҳар бир ўзбекистонлик бу қандай кулфатлар яратишини англаб, тушуниб, ҳис қилиб турипти. АЭС бу сиёсий хатар. Давлат мустақиллигини сўроқ остида қолдиради. АЭС бу иқтисодий хатар. АЭС бу ижтимоий хатар. АЭС бу экологик хатар. Ёлғон гапириладиган маконда, ҳукумат халққа ҳисобдор бўлмаган юртда АЭС қурилмаслиги керак. Қайси ақл дунёни ядровий шантаж билан қўрқитаётганларга, ўзлари қурган иккита АЭСни босиб олганларга АЭС қурилишини ишониб топшириши мумкин? Бугун бор, эртага йўқ қанақадир Султоновлар, қанақадир Мирзамаҳмудовлар, қанақадир Аҳмедходжаевлар АЭС қуриб тажриба ўтказишмоқчи бўлишса, марҳамат, бунинг учун Ўзбекистондан бошқа макон танлашсин. Мен рози эмасман, рози бўлмайман. Бизнинг Ўзбекистондан бошқа захира ватанимиз йўқ! Иқтисодчи Отабек Бакиров АЭС масаласи ҳақида. 28.05.2024 @bayonotuz
2 62012Loading...
17
ИЭСларнинг ўрнини (АЭСдан) бошқа муқобил энергия боса олмайди АЭС қурмаса, Ўзбекистон яқин йилларда муттасил энергетик колапслардан боши чиқмайди. Мен ҳам АЭСлар мажмуасининг бир локацияга қурилиши ва айнан тендерларсиз бир компания қуришига қаршиман. АЭС қурилиши учун Ўзбекистонда бир мунча сезиларли даражада хавфсиз точкалар бор. Ўзбекистонда 80% дан кўп энергия қуввати ИЭСлар гарданида. Улар учун асосий ёқилғи ресурси табиий газ тобора камайиб бормоқда. Бу дегани узоқ 10-15 йилдан сўнг ИЭСларни ишлатиш қийинлашиб, улар "ишдан" чиқади. Унинг ўрнини бошқа муқобил энергия (ГЭС, ФЭС ва шамол) боса олмайди. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов АЭС мавзуси ҳақида. 27.05.2024 @bayonotuz
2 3556Loading...
18
АЭС қурмоқчи эканингни сани пул билан таъминлаб турган халққа тушунтирмайсанми? Ёзда қурилиши бошланармиш. Хўп, АЭС керакдир, лекин “кам қувватли АЭС”нинг нима кераги бор — шунча овора бўлиб қурганга яраша у-бу кам-кўстимизни тўлдирадигани қурилмайдими? Нега Россия билан қуриш керак буни, нега бир очиқ танлови, тендери йўқ? Нега бунинг нархи эълон қилинмаган? Бурнинггача қарзга ботиб ётган бўлсанг, қайси пулингга қурасан? АЭСни қўя турайлик, тўғонларинг қўшниларни сувга бўктирадиган бир давлат сифатида ўша қўшниларнинг розилигини олганмисан? Қанақасига ёздаёқ қурилиши бошланади — номига бўлса ҳам халқ билан маслаҳатдашилмайдими? Нега Жиззахда қуришингни, нега ёздаёқ қурилишни бошлашингни, нега айнан Россия билан, нега айнан кам қувватли АЭС қурмоқчи эканингни сани пул билан таъминлаб турган халққа тушунтирмайсанми? Ўзбекистонда Россия АЭСи қурилмасин! Бир ўзбекистонлик сифатида ман бу лойиҳага тўлиқ қаршиман! Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев АЭС қурилиши масаласи ҳақида. 27.05.2024 @bayonotuz
2 77612Loading...
19
Россия Ўзбекистонда йирик қувватли АЭС билан биргаликда, кичик қувватли майда АЭС энергоблокларини қуриши мумкин Россия Федерациясининг тегишли ҳужжатида келтирилишича, йирик қувватли энергоблоклар билан биргаликда майда қувватли АЭС энергоблоклари қурилиши мумкин. Ҳар бирининг қуввати 55 МВт бўлган 6 дона (умумий 330 МВт) кичик қувватга эга АЭС қурилиши жорий йил ёз ойидан бошланиши мумкин. Жиззахда қурилиши режалаштирилаётган ушбу қурилишга "Росатом" бош пудратчи бўлади ва маҳаллий компаниялар ҳам жалб қилинади. Россия Федерацияси ҳукумати ва УзАтом агентлиги Ўзбекистонда АЭС қуриш масаласи ҳақида. 27.05.2024 @bayonotuz
2 7083Loading...
20
Мудҳиш келажакдаги эҳтимолий радиация еки каррасига қимматлашган АЭСдан қашшоқлашиш? Марказий Осиё учун атом бомбага айланадиган 25 млрд.долларгача шишириб ўзлаштириладиган АЭС учун пиар тайергарликни бошлашган шонли энергетиклар свет ўчиришни кўпайтиришди. Мудҳиш келажакдаги эҳтимолий радиация еки каррасига қимматлашган АЭСдан қашшоқлашиш, қайси бири бизни биринчи бўлиб тамом қилади, билмайман. Энергетика вазирининг биринчи биринчи ўринбосари энди тўлақонли атом вазири. Албатта, алоҳида вазирлик қилиб берилмаса, ўксиб қолади. Қолаверса, буёғига пудрат қироли қимматлаштирилган аэс қуриб ўзбекистонликларни “қоқиштиради”. Иқтисодчи Отабек Бакиров энергетика ва АЭС мавзуси ҳақида. 26.05.2024 @bayonotuz
3 90215Loading...
21
Ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига келмасликни тавсия қиламиз Жорий йилнинг 26-27 май кунлари Тошкент шаҳрида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши ҳамда айрим кўчаларда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари давом этаётганлиги муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Зарурат бўлмаганда ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмасликни тавсия қиламиз. Маълум кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича зарурий чоралар кўрилган вақтда ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ҳамда чизиқларнинг талабларига қатъий риоя этишларини сўраймиз. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчиларни огоҳлантирди. 25.05.2024 @bayonotuz
5 30318Loading...
22
Ижтимоий соҳа объектлари хусусийлаштирилишига мораторий эълон қилиниши керак Ўзбекистонда ижтимоий соҳа объектлари, таълим, тиббиёт муассасаларини хусусийлаштириш, уларни сотувга қўйишга мораторий жорий қилиниши зарур. Таълим даргоҳлари, тиббиёт муассасалари сотилмаслиги ва унинг ўрнида бетон уйлар ёки савдо марказлари қурилмаслиги керак. Агар бундай объектларни хусусийлаштиришга эҳтиёж бўлган тақдирда бу борада қонунчилик ҳужжатларида аниқ нормалар, принциплар ишлаб чиқилмагунча бунга рухсат берилмаслиги керак. Нормалар шундай бўлиши керакки, хусусийлаштирилган ерларда, объектларда таълим ёки тиббиёт муассасаларидан бошқа ҳеч қандай фаолияти турига рухсат берилмаслиги керак. Шифохона ўрнида, шифохона, боғча ўрнида боғча бўлиши керак. Журналист Қобил Хидиров ижтимоий соҳа объектларининг хусусийлаштирилиши ҳақида. 23.05.2024 @bayonotuz
3 6210Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳамма кондиционер ёқади ва бирдан электр етишмовчилиги сезилади
“Халқимиз бойиб кетди, ҳаммада кондиционер бор. Ёзда кун исиб кетса, ҳамма кондиционер ёқади ва бирдан электр етишмовчилиги сезилади”.
Электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш лойиҳаси директори ўринбосари Баҳромбек Умарбеков электр етишмовчилиги ҳақида. @bayonotuz
إظهار الكل...
😁 9😡 9👎 4👏 2🤯 2
02:29
Video unavailableShow in Telegram
“Ҳисорак” сув омборига шикаст етмаган, ортиқча хавотирга ўрин йўқ — ФВВ баёноти Шаҳрисабз туман ҳокими ва Қашқадарё вилоят ФВБ бошлиғи видеомурожаат билан чиқиб, жиддий ҳодиса юз бермаганлигини маълум қилишди ва аҳолидан уй-жойларини ташлаб кетмасликни сўрашди. @bayonotuz
إظهار الكل...
00000.MP412.96 MB
😁 6👍 3
Uzbekistan’s Club "Мен Ўзбекистонликман — Қонимда ғалаба" лойиҳасидаги ҳамкорларига миннатдорчилик билдиради!
Лойиҳа доирасида махсус видеоролик суратга олинди.Uzbekistan’s Club жамоаси мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаган, жамоамизга елкадош бўлган ҳамкорларимиз, жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон аҳаллалари ассоциацияси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Vatandoshlar» жамоа фонди, Маънавият ва маърифат маркази, «Uzbekistan Airways» ва Ucell алоқа компанияларига ўз миннатдорчилигини билдиради. Шунингдек, видеороликни тасвирга олиш ишларига кўмак берган «Venkon PR», «United Soft», «Ahad Mix Group», «Dilshoh Media» ва «Art Craft» компанияларидан иборат махсус креатив ижодий гуруҳга, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган кинооператор Макс Суига ҳам алоҳида ташаккур изҳор этади!
Uzbekistan’s Club жамоаси лойиҳа "Мен Ўзбекистонликман — Қонимда ғалаба" лойиҳаси ҳақида. @bayonotuz
إظهار الكل...
👍 4👎 1🔥 1🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Агар учинчи марта кетсам, бошқа қайтиб келмайман
Соғлигим ҳақида тўлиқ айтиб берсам, анча вақт керак бўлади. Айни пайтда соғлигим анча яхши. Агар учинчи марта терма жамоани соғлигим туфайли тарк этсам, бошқа қайтиб келмайман.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ўз саломатлиги тўғрисида. 05.06.2024 Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи илк марта ўтган йилнинг июнь ойида соғлиғидаги муаммо сабаб, даволаниш учун ўз уйига кетган. Шундан сўнг, мураббий жорий йилнинг март ойида ҳам кутилмаганда соғлиғи билан юзага келган муаммолар туфайли ўз ватани Словенияга яна жўнаб кетишга мажбур бўлганди. Биздаги тасдиқланмаган маълумотга кўра, мураббий узоқ вақт даволаниш ва катта маблағни талаб этадиган онкологик ҳасталикка чалинган. @bayonotuz
إظهار الكل...
🤯 6👍 4🤔 2🔥 1😁 1
“Мақсадимиз 2030 йилга бориб болалар орасидаги хавфли ўсма касалликлардан тузалиш даражасини 60 фоиздан ошириш” — болалар жарроҳи Тожиддин Мустафоев Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “Далилларга асосланган ҳаракат” мавзусидаги болалар онкологияси ва гематологияси бўйича I халқаро конгрессда иштирок этаётган Республика болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази болалар жарроҳи Тожиддин Мустафоевнинг айтишича, онкологик касалликлар нафақат Ўзбекистонда, балки дунё энг оғир турдаги касаллик ҳисобланади. “Бир йилда Республикамизда 26 мингдан ортиқ кишида хавфли ўсма касаллиги аниқланса, шунинг ўртача 3,5 фоизини болалар ташкил қилади. Бутун дунёда ҳам хавфли ўсма касалликларида болаларнинг улуши 3-5 фоиз. Болалардаги хавфли ўсма касалликлари баъзи бир жиҳатлари билан катталардаги ўсмалардан фарқ қилади. Бугунги анжуманда айнан мана шу жиҳатларга алоҳида эътибор берилмоқда. Бунда асосий мақсад етакчи мамлакатларда қўлланилаётган ташхис қўйиш ва даволаш стандартларини Ўзбекистонда ҳам амалиётга жорий қилиш. Бунда ЖССТ билан бизнинг ҳукуматимиз биргаликда 2030 йилга бориб болалар орасидаги хавфли ўсма касалликлардан тузалиш даражасини 60 фоиздан оширишни режалаштирмоқда”, — деди болалар жарроҳи Тожиддин Мустафоев. Офлайн ва онлайн, яъни гибрид форматда ўтаётган тадбирда 300 нафарга яқин қатнашчилар, жумладан ЖССТ, Халқаро болалар онкологияси жамияти, Европа онкология мактаби, нуфузли хорижий университетлар клиникалари ва тиббиёт марказлари вакиллари, шунингдек, халқаро ва миллий илмий доиралар, фуқаролик жамияти, оммавий ахборот воситалари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этмоқда. Тадбир ялпи мажлис ва 12 та панел бўлимларидан иборат. Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Қарорда профилактика сифатини ошириш, болаларнинг онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларини эрта аниқлаш ва даволаш, уларни даволаш қамровини кенгайтириш ва самарадорлигини таъминлаш каби масаллар ўрин олган. @bayonotuz
إظهار الكل...
👍 5👏 2
00:48
Video unavailableShow in Telegram
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги лойиҳага старт берилди Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлашга қаратилган “Men O‘zbekistonlikman – Qonimda g‘alaba” лойиҳаси бошланмоқда. Шу муносабат билан ЎзМТРК Медиа маркази катта павильонида мазкур видеороликни тасвирга олиш жараёни бўлиб ўтади. Айтишларича, суратга олиш жараёнида ўзбек футболи юлдузларидан Элдор Шомуродов ҳам қатнашаётган экан. Эҳтимол, футбол муҳлисларига Олимпиадада уни ҳам кўриш насиб қилар.
إظهار الكل...
tg.mp445.75 MB
👍 3🔥 2👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Техник сабабларга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган...
2024 йил 3 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази томонидан "КРИПТОВАЛЮТАЛАР САВДОСИ ЖОИЗМИ?" деган мавзуда савол-жавоб лойиҳаси техник сабабларга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий тармоқларда эълон қилинганини маълум қиламиз. Фатво маркази директори Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва у кишининг ўринбосарлари муборак ҳаж сафарида экани, мазкур фатво лойиҳаси атрофидаги илмий-тадқиқот ишлари ҳали ниҳоясига етмагани ва шунингдек, замонавий масалаларни кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилаётганини билдирамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси криптовалюталар савдоси ҳақида. 3.06. 2024 Маълумотучун, аввалроқ Фатво маркази криптовалюталарни ўзаро айирбошлаш ва улар билан савдо-сотиқ қилиш шаръан жоиз эмаслигини, чунки криптовалюталар шариат томонидан пулга қўйилган талабларга мос эмаслигини маълум қилганди. @bayonotuz
إظهار الكل...
😁 12👍 4🤔 2
Саида Мирзиёева ўз саҳифасида ўғли Шавкат билан Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини қандай нишонлашгани ҳақида пост қолдирди. «Фарзандларимиз — ҳаётда бизга берилган энг бебаҳо неъмат», деб ёзади С.Мирзиёева. @bayonotuz
إظهار الكل...
👎 11👍 5👏 2
Профессионал спортни тезроқ “мустақил ҳаёт”га олиб чиқиш ўрнига, уни боқиманда қилишда давом этяпмиз Спорт ва маданият соҳаларини ривожлантириш учун давлат бюджети харажатларининг расмий динамикаси: 2018 йил — 1 345,5 млрд сўм; 2019 йил — 2 417,3 млрд сўм; 2020 йил — 2 340,7 млрд сўм; 2021 йил — 3 609,5 млрд сўм; 2022 йил — 4 289,6 млрд сўм; 2023 йил — 5 330,2 млрд сўм;
Охирги 6 йилда спорт ва маданиятга солиқларимиздан бераётган пулларимиз 4 баравар ўсган. Лекин, маошларимиз 4 баравар ошмади, ҳаётимиз ҳам 4 бараварга яхшилангани йўқ. Тўғри, ҳаваскор спортни (болалар спортини) давлат молиялаштириши ва тартибга солиши керак. Лекин, бюджет дефицити ва ташқи қарзлар массаси ошиб бораётган қийин даврда профессионал спортни тезроқ “мустақил ҳаёт”га олиб чиқиш ўрнига, уни боқиманда қилишда давом этяпмиз (янги даврдаги янги раҳбариятнинг асосий миссияси шу эди, лекин ҳозирча барчаси қоғозда қолиб кетяпти). Спортдаги (футболдаги) натижаларимиз ҳар қанча яхшиланиб, дунёни ўзимизга қаратмайлик, бу натижалар шу спортга пул бераётган қолган соҳаларнинг фалажланаётгани эвазига рўй бераётганини тушунишимиз керак (иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов айтганидек: “спортчига пул беряпмизми, билингки, қайсидир мактабдан китобини олиб қўйяпмиз”).
Спорт журналисти Ҳусан Сабитов иқтисодиёт ва спорт ҳақида. @bayonotuz
إظهار الكل...
👍 16👏 2🤔 2🔥 1😡 1
Шов-шувларга бой «Баҳодир Ялангтўш» тарихий фильми Миллий кино саройида премьера қилинди Аштархонийлар даврида яшаб ўтган саркарда, Регистон ансамбли асосчиси, илм-фан ҳомийси бўлган буюк тарихий шахс Амир Баҳодир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли ёритилган ушбу фильм Ўзбекистон президенти ташаббуси билан суратга олинган. Лойиҳани тасвирга олиш жараёнлари Жаҳонгир Аҳмедов етакчилигидаги ижодий гуруҳ томонидан амалга оширилибди. Айтиш жоизки, фильм ортида буюк тарихий сиймоларимиз, уларнинг залворли фаолияти ва амалга оширган қаҳрамонликларини дунёга янада кенгроқ танитиш каби катта мақсад бор ва фильмни кўргач, бу мақсадни жамоа аъло даражада уддалай олган деган фикрга келдим. Тан олиш керак, «Баҳодир Ялангтўш» ўзбек киносида томошабин кутган ва хоҳлаган лойиҳа бўлибди. Бундай натижа билан Жаҳонгир Аҳмедов ва унинг жамоасини табриклайман. Фильмни тез кунларда катта экранларда томоша қилиш мумкин. @bayonotuz
إظهار الكل...
👍 6👎 2