cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Тез ёрдам | | Tez yordam

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари.Тез тиббий ёрдам стандартлари асосида фаолият юритамиз. Реклама: @reclame_agenc Чат: @TezyordamUZB_chat

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
9 335
المشتركون
+1024 ساعات
+877 أيام
+18630 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Маҳзун бўлма... @TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
إظهار الكل...
Тиббий деантология нимада ? - тиббиёт ходимлари ўртасидаги ўзаро ҳурмат. - тиббий ходим ва бемор ўртасидаги самимий муносабат. - бир шифокор қилган хатони бемор яқинларига у шифокорни ёмон кўрсатмасликда. - шифокор ёзган тавсияларни йўқ бу бўлмайди хато ёзилган деб беморга тушунтирмасликда (аслида бироз қўшимчалар қиламиз леченя яхши ёзилган деб айтиш мумкин). - тиббий ходимлар бир-бирига ҳасад қилмасликда. - ёш кадрларни қўллаб - қувватлашда ва уларни сиқувга олмасликда. - ўз манфаати йўлида беморларга оғир моддий ва манавий зарар бермасликда. Бу фикрлар кузатувларим натижасида ёзилди ва бу қаторни узоқ давом эттириш мумкин. ©Др. Достон Рустамович. @TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
إظهار الكل...
02:16
Video unavailableShow in Telegram
Тез ёрдамда ўзгаришлар. Энди тез ёрдам фақат оғир касалларга боради: грипп, томоғ оғриғи, иситмалаш, бош оғриғи ва шунга ўхшаш ҳолатларда юборилмайди. @TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
إظهار الكل...
Тез тиббий ёрдамда атропин қўлланилиши: Атропин 0.1% 1 мл яъни 1 мл ичида 1 мг атропин сулфат сақлайди. Фармакологик гуруҳи: М- холиноблокатор Таъсир механизми : марказий ва периферик м-холинорецепторларни блокланиши яъни ацетилхолинни рагбатлантирувчи таъсирига тўсқинлик қилади: - меъда - ичак, сўлак, меъдаости бези, бронх, кўз ёш, тез безларининг секрециясини камайтиради; - ички аъзоларнинг ( ўт йўллари, ўт қопи, сийдик чиқариш канали, қовуқ ) силлик мускулларини тонусини камайтиради; -қорачиқларни кенгайтиради , суюқлик оқиб чиқишини қийинлаштиради, кўз ички босимини оширади; - адашган нервни тонусини камайтиради ва бу юрак уриш сонини кўпайишига, гисс тутамида ўтказувчанлигини ортишига олиб келади; Қўлланилиши: - меъда ва ўн икки бармоқли ичак яра касалликларини зўрайишида яъни кучли оғриқларда ; - ўткир панкератит, пилороспазмда, ўт қопи, ўт чиқарув йўллари ва сийдик чиқарув йўллари спазмида; - брадикардияда ва АВ блокадасида; Қоллаш: - меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси , ўткир панкреатит ҳуружларида , буйрак ва жигар санчиғларида дори воситаси - тери ёки мушак орасига ёшга, вазнга қараб 0.25 -1 мг юборилади. - брадикардияни йўқотиш учун 0.5- 1 мг ни вена ичига юборилади . Агар жойига қайтмаса 5 минутдан сўнг такрорлаш мумкин. Ножўя таъсирлари ( агар нормадан ортиқча қўлланилса): бош оғриғи, бош айланиши, тахикардия, ичаклар атонияси, фотофобия, мидриаз ваҳаказолар. ©Др.Ибракҳимов Турсунбой. @TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
إظهار الكل...
ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИ (ЎЮҚТЕ) ШАКЛЛАРИ. 1. Ҳушдан кетиш. 2. Коллапс. 3. Шок. 4. Ўткир чап қоринча етишмовчилиги. Ҳушдан кетиш (синкоп, синкопал ҳолат). Бош мия қон-томирларининг қисқа вақтга спазми (бош миянинг аноксик ишемияси). Патогенези асосида парасимпатик нерв системасининг қўзғалиши ёки симпатик иннервациянинг сусайиши натижасида бош миянинг ўткир аноксик ишемияси ётади. Сабаблари. Функционал ва патологик бўлади. Функционал сабабларга (экстрацеребрал) - жисмоний ва руҳий зўриқиш, стресс ҳолатлари, кучли қўрқув ёки ҳаяжон, медикаментоз терапия, ортостатик ҳолат, дезадаптацион ҳолатлар киради. Органик сабабларга эса церебрал, соматоген (кардиоген, нейроген, анемик, дисциркулятор, интоксикацион, гиповолемик, гипоксик, респиратор ва бошқа сабаблар) киради. Клиникаси. Қисқа вақт, бир неча сониядан то 2-3 дақиқагача давом этади, бош айланиши, ўзини ёмон ҳис қилиш, қулоқларида, шанғиллаш, кўз олди қоронғилашуви, кучайиб борувчи ҳолсизлик заминида бемор ҳушидан кетади. Нафаси юзаки, тери ранглари оқарган, баъзи ҳолларда брадикардия, гипотония, умумий мушак гипотонияси кузатилади. Баъзан эса, ихтиёрсиз сийиш ва дефекация ҳам кузатилиши мумкин. Постсинкопал даврда бемор аста-секин ўзига кела бошлайди, бир оз дезориентация ва амнезия кузатилиши мумкин. Горизонтал ҳолатда бемор ҳушининг тикланиши ҳушдан кетиш диагнозини қўйишда аҳамиятга эга. Шошилинч ёрдам чора-тадбирлари. Энг аввало, таъсирловчи омил бартараф қилинади. Сўнгра ҳаётий муҳим функциялар ҳолати: нафас, қон айланиш тизими кузатилиб, баҳо берилади. Беморга тоза ҳаво келишини таъминлаш (сиқиб турган кийим тугмаларини ечиш, деразани очиш). Беморни чалқанча ётқизиш, бош қисмини пастга қилиб, оёқ тарафини кўтариш. Таъсирловчи усуллар: новшадил спирти ҳидлатиш ёки чаккасига суртиш, совуқ сув пуркаш ёки юзига енгил уриш тавсия этилади. Кўпчилик ҳолатларда бемор ўзига келади. Узоқ давом этган ҳушдан кетиш ҳолатларида м/о ёки т/о га 1% ли мезатон, 10% ли кофеин, брадикардия кузатилганда 0,1% ли атропин сульфат эритмаси қўлланилади. Қолган ҳолатларда симптоматик терапия ўтказилади. @TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
إظهار الكل...
00:13
Video unavailableShow in Telegram
❤️Hurmatli shifokor hamkasblarimiz! Shifokorlar uchun yangi IT platformadan ro'yxatdan o'ting 🇺🇿 Platformada yangi kurs paydo bo'ldi: Nafas qisilishi bilan og’ir vaznli bemor: nima qilish kerak? Klinik tekshiruv Oldingi ma'ruzamizni ham eslaylik: Qanday qilib arterial gipertenziya bilan og'rigan bemor yurak yetishmovchiligi bo'lgan bemorga aylanadi? Ta’lim oling va dalillarga asoslangan tibbiyotning raqamli hamjamiyatiga a’zo bo’ling 🇸🇱 DOC.DORICLUB.UZ veb-saytida ro'yxatdan o'tib va 5 daqiqada mutlaqo bepulga o’zingiz uchun shaxsiy Web-saytingizga ega bo’ling — ❤️Образовательные курсы по кардиологии и другим специальностям доступны на IT-платформе DOC.DORICLUB.UZ
إظهار الكل...
Мияда қон айланишининг ўткир бузилиши турлари: 1. Бош мияда қон айланишининг ўткинчи (ўтиб кетувчи) бузилиши (24 соат ичида ўчоқли мия симптомларининг асорациз ўтиб кетиши) А. Транзитор ишемик атака - мия инфарктисиз, қайтар ўчоқли мия симптомлари билан намоён бўладиган бош миянинг вақтинчалик ишемияси. Б. Серебрал гипертоник криз 2. Инсултлар (Кичик инсултлар ҳам бор, улар 21 кунгача асорациз ўтган инсултлар ҳисобланади) 1) Ишемик инсулт: А. Эмболик Б. Тромботик C. Гемодинамик Д. Лакунар - нонкортикал (мия пўстлоғига таъсир этмаган) инсулт. Шу сабабли бунда кортикал белгилар бузилиши (афазия- нутқ йўқлиги, гемианопсия - кўриш майдони ярмини кўра олмаслик, агнозия - сезгини тушуниш қобилияти йўқолиши, апракция - координацияланган ҳаракат бажариш қобилияти йўқолиши) кузатилмайди 2) Геморрагик инсулт: А. Паренхиматоз Б. Субарахноидал C. Интравентрикуляр Д. Аралаш 3. Ўткир гипертоник энсефалопатия: бош миянинг ўткир филтрацион шиши. ©toifa_javoblari @TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
إظهار الكل...
Ботулизмни симптомларига қуйидагилар киради: 4 Д симптоми. Диплопия - кўриш функциясини бузилиши, бунда битта предметни 2та  кўради; Дизартрия - нутқни бузилиши ; Дисфагия - ютиш актини бузилиши; Диспное- нафас олишни бузилиши (хансираш). ©Др.Ибракҳимов Турсунбой @TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
إظهار الكل...
00:38
Video unavailableShow in Telegram
Тиббиёт нега ривожланмаяпти? @TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
إظهار الكل...
Тиббиётда ҳам жуда катта штат қисқартиришлари бўлиши мумкин. Соғлиқни сақлаш ташкилотларида қисқартирилиши мумкин бўлган штатлар ҳақидаги маълумотлар тарқалди. @TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
إظهار الكل...