✨Фариштам✨
Онажон меҳрингиз тополмаяпман, Бу аччиқ дардларни енголмаяпман.
إظهار المزيد759
المشتركون
+424 ساعات
+57 أيام
-330 أيام
- المشتركون
- التغطية البريدية
- ER - نسبة المشاركة
جاري تحميل البيانات...
معدل نمو المشترك
جاري تحميل البيانات...
Юрагимга ботар берган озори,
Соҳталарга тўлган дунё бозори.
Кўрмагандим бундай инсон беорин,
Одамларга менда ишонч қолмади.
✍Фаришта
Мулойим мушукдек кириб ичимга
Ёлғондан куч қўшар яна кучимга
Улар деб оқ тушди қора сочимга
Одамларга менда қолмади ишонч.
✍Асқарова Турсуной
Яхшилигим зумда унутар бари,
Мендан юзин буриб кетарлар нари.
Барчани ютади бир кун ер қари,
Одамларга менда ишонч қолмади.
✍Фаришта
Раҳмимни келтириб турар мулойим
Сохта, ношудларга тўлди саройим
Уларга ҳам инсоф берар Худойим
Одамларга менда қолмади ишонч.
✍Асқарова Тусуной
Соҳталикдан кийган эгнига либос,
Сўзлайдилар бирам либосига мос.
Эрмак қилиб ортдан кулдилар ҳолос,
Одамларга менда қолмади ишонч.
✍Фаришта
Фойдам текканида ойман кўзига,
Энди ишонмайман бирон сўзига.
Хатто қарамайман безбет юзига,
Одамларга менда қолмади ишонч.
✍Асқарова Турсуной
Дилингиз оғритмай ўйлаб сўзладим,
Нажот қидирдингиз бирга изладим.
Фақат сизлар учун фойда кўзладим,
Одамларга менда қолмади ишонч.
✍Фаришта
Афсус билишмади кўрсатган меҳрим
Энди кўз ёшига келмайди раҳмим
Сабримни мустаҳкам яратган, Роббим
Одамларга менда қолмади ишонч.
✍Асқарова Турсуной
Қалб кўзи оч, нафси бузуқ кушанда,
Яхшиликни банда билмас эканда.
Кўзлари очилар вақти келганда,
Одамларга менда қолмади ишонч.
✍Фаришта
Аёвсиз озорлар бериб қалбимга
Кеч бўлар етасиз, бир кун қадримга
Излаб ҳам келарсиз, балки қабримга
Одамларга менда қолмади ишонч.
✍Асқарова Турсуной
2024. 05. 11
👍 2
Балки қайсардирман балким аҳмоқдирман балки соддадирман лекин соҳта эмасман мениям оғрийдиган юрагим бор лекин аразлашни ҳафа бўлишни уддалай олмайман нега шунинг учун юрагим кўп оғриса керак балки...
Лекин ҳич қачон афсусланмаганман афсусланмиман ҳам бу тақдирни мени пешонамга ёзган Роббимга шукур....
👍 2👌 1
АФСУС ҚИЛИБ
ҚОЛМАЙСИЗМИ
АРМОНЛАРДА..?
Кетсам агар сиздан кечиб узоқларга,
Чидайсизми соғинч тўла фироқларга.
Жавоб топа олмай қийин сўроқларга,
Афсус қилиб қолмайсизми армонларда.?
✍Фаришта
👍 1👌 1