FCNAVBAHOR | Расмий канал
“Навбаҳор” футбол клубининг расмий канали Таклиф,мурожаат ва рекламалар учун: @ulugbek197526 📩
إظهار المزيد7 433
المشتركون
+224 ساعات
+537 أيام
+49530 أيام
- المشتركون
- التغطية البريدية
- ER - نسبة المشاركة
جاري تحميل البيانات...
معدل نمو المشترك
جاري تحميل البيانات...
Photo unavailableShow in Telegram
Иброҳим Йўлдошев жарроҳлик амалиётини ўтказди
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 5 июль куни Наманганда ўтказилган Ўзбекистон Coca Cola кубоги 1/8 финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бухоро” (1:0) ўйинида жамоамизнинг 25 ёшли ҳимоячиси Иброҳим Йўлдошев тиззасидан жароҳат олганди.
Йўлдошев кеча Туркиянинг Истанбул шаҳрида жарроҳлик амалиётини ўтказди.
Биз Иброҳим Йўлдошев билан боғланганимизда, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтганлиги, соғлиги жойида эканлигини таъкидлаб, “Навбаҳор” клуби раҳбарияти ҳамда ходимлари, жамоамиз мураббийлар штаби ва футболчилари, шунингдек, мухлисларга ўзининг алангали саломини етказди.
Биз маҳоратли ҳимоячининг жароҳатидан тезроқ фориғ бўлиб, “лочинлар” сафига қайтишига тилакдошмиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
👍 50❤ 4👌 2😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
Биринчи давра якунлари: Ким қанча ўйнади?
https://pfcnavbahor.uz/index.php/uz/yangiliklar/klub-yangiliklari/4538-birinchi-davra-yakunlari-kim-ancha-jnadi-3
👍 12🏆 1
00:55
Video unavailableShow in Telegram
“Навбаҳор” Медиа тақдим этади:
ДХХ кубоги мусобақасининг 2024 йилги Наманган вилояти босқичи ҳал қилувчи 3-ўрин учун ва финал баҳсларига барча мухлисларни таклиф этамиз.
IMG_1872.MOV4.80 MB
👍 9🏆 2
02:20
Video unavailableShow in Telegram
“Навбаҳор” Медиа тақдим этади:
Иккинчи давра баҳсларига жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган “лочинлар”нинг кечаги машғулотидан видеоролик.
IMG_1865.MOV27.84 MB
👍 9
Бугун ДХХ кубогининг ҳал қилувчи ўйинлари ўтказилади
Бугун футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақасининг 2024 йилги Наманган вилояти босқичи ҳал қилувчи 3-ўрин учун ва финал баҳслари бўлиб ўтади.
Мазкур ўйинлар Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” стадионида ўтказилади.
Бронза медаллари учун бўладиган беллашувда Чуст туманининг “Машҳад” ҳамда Попнинг “Марғизор” жамоалари майдонга тушишади. Ушбу учрашув соат 16.45 да старт олади.
Финал баҳсида эса Чортоқ туманининг “Ласкидон” ва Тўрақўрғоннинг “Боғишамол” жамоалари бош соврин учун кураш олиб боришади.
Мазкур ўйин соат 18:00 да бошланади.
Барча футбол мухлисларини ушбу баҳсларга чорлаб қоламиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
👍 12
Олимпиячиларимиздан назорат баҳсида йирик ҳисобда ғалаба!
📋 Айни кунларда Олимпиада-2024 мусобақасига Франциянинг Ницца шаҳрида тайёргарлик кўраётган, у ерда сўнгги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мазкур йиғин доирасида кеча Франциянинг “Рейсинг Грасс” жамоасига қарши назорат баҳси ўтказиб, унда йирик – 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Голларга Остон Ўрунов, Умарали Раҳмоналиев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев ҳамда Алишер Одилов (2 та)лар муаллифлик қилишди.
Ўйин мураббийларнинг келишувига мувофиқ, ёпиқ тарзда бўлиб ўтди.
Бўлажак Олимпиада баҳсларида олимпиячиларимизга омад ёр бўлишини тилаймиз!
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
👍 10🏆 1
Машғулотларда футболчиларга куч–қувват, 2-давра баҳсларида эса жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
🔥 16👍 14😢 4👌 1🏆 1
Иккинчи давра баҳсларига тайёргарлик давом этмоқда
Жамоамиз аъзолари иккинчи давра баҳсларига тайёргарликни бугун ҳам давом эттиришди.
Бугунги “Марказий” стадиони майдонида бўлиб ўтган машғулотни мураббийлар – Дмитрий Ан ва Шерзод Жўраевлар олиб боришди.
Уларга машғулотлар жараёнида доимгидек клубимиз техник директори Мустафо Байрамов ҳамда дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаевлар ёрдамлашишди.
👍 10😢 4❤ 1🏆 1
Photo unavailableShow in Telegram
Биринчи давра якунлари: Энг яхшилар қаторида кимлар эътироф этилишди?
https://pfcnavbahor.uz/index.php/uz/yangiliklar/klub-yangiliklari/4537-birinchi-davra-yakunlari-eng-yakhshilar-atorida-kimlar-e-tirof-etilishdi
👍 16😁 2
Photo unavailableShow in Telegram
Биринчи давра якунлари: Томошабинлар ташрифи
https://pfcnavbahor.uz/index.php/uz/yangiliklar/klub-yangiliklari/4536-birinchi-davra-yakunlari-tomoshabinlar-tashrifi-3
👍 17😢 1🏆 1
اختر خطة مختلفة
تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.