cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Davronbek Tojialiyev sahifasi

Давронбек Тожиалиев — журналист. Ziyouz.com портали асосчиси Блог: davronbek.ziyouz.com Facebook: https://www.facebook.com/davronbekt Twitter: https://twitter.com/ziyouz Youtube: https://www.youtube.com/@davronbekt

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
2 183
المشتركون
-124 ساعات
-137 أيام
-5430 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Интернет аҳлига, аввало, энг зарурий адабий асарларни тақдим этиш керак деб ўйлаганман. Уларни электрон форматга келтириш катта вақт ва ресурс талаб қиларди. Китобларни топиб, уни саҳифама-саҳифа сканердан ўтказиш; файлларни йиғиб, яхлит PDF форматга ўтказиш; PDF файлдан матн форматга ўгириш; матнни қайта ўқиб, хатоларини тузатиб чиқиш; сканер қилингандаги доғларни тозалаш ва текислаш; муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун шифрлаш; сайтга жойлаш учун охирги версияни ҳозирлаш; ниҳоят, файлни серверга жойлаш ва электрон кутубхонада эълон қилиш… Жараён анча узун ва машаққатли бўлса-да, менга олам-олам завқ берарди. Қолаверса, бу мен учун бир дорилфунун каби эди: ҳар бир матнни тайёрлаш жараёнида уни синчковлик билан ўқиб, билимимни оширар, дунёқарашимни кенгайтирар эдим. “Ёшлик” журналининг электрон архивини жамлашимга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлгансиз. Таҳририятда мавжуд архив жилдларини электронлаштиришга уч ойдан кўпроқ вақт кетган эди. Таҳририят берган йиллар бўйича жамланмани уйга олиб бориб, муқовани бузиб, ичидан журналларни олар ва сканердан ўтказар эдим. Йиллик архив тугагандан сўнг журналларни жамлаб, тикиб, яна қайта муқовалаб, таҳририятга қайтарардим. Марҳум бош муҳаррир Собир Ўнар топилмаган сонларни азза-базза уйидан олиб келгани ёдимда. Мен бисот кемтик бўлиб қолмасин дея таҳририят архивида сақланиб қолмаган сонларни қисталанг қиламан, раҳматли Собир ака қидира-қидира безор бўлдими, ахийри уйидаги китоб жавонларини ҳам ихтиёримга бериб қўйган эди. Бундай муносабат-музокаралар бошқа адабий журнал ва нашрлар билан ҳам бўлган. Таҳририятлар, машҳур олим, шоиру ёзувчиларнинг шахсий кутубхоналари аро кезиш, уларнинг маънавий бисотига ошно бўлиш ва энг нодир китобларни ўқирманларга тақдим этиш менга илҳом ва куч берарди. Кутубхонадаги қоғоз ҳидидан кўнглим ёришиб, чарчоқларим чиқиб кетарди. Бироз чанг тортган китобларни қўлга олиш, аср ошган битикларни ўқиш қанчалик мароқли эканини ашаддий китобхонлар яхши билади. Ziyouz.com порталида ўзбек матбуотида чоп этилган мақолалар архивини ҳам жойлагансиз. Бу аввал ҳам қилинмаган, ҳозир ҳам муқобили йўқ электрон манбадир. Ўзингизга қайси давр матбуоти ёқади? – Ўзбекистон матбуоти оталари – жадидларнинг мақолаларини ўқиб, улар қанчалар ҳурриятсевар, ҳақсўз кишилар бўлганидан фахр туйганман. Аммо юз йил олдин қаламга олинган муаммолар ҳали-ҳамон миллат тараққиётига тушов бўлаётганини кўриб куюнганман. Мустақилликдан олдинги “қайта қуриш” ва “ошкоралик” даври ўзбек матбуотининг чўққиси, назаримда. Ўзбекистонда фикрий ошкоралик 1987–1990-йилларда нашъу намо топди. Зиёлилар катта-кичик минбарларда халқ дарди ва мамлакат муаммоларини очиқ гапира бошлади. Эркин фикр учун асосий минбар эса, шубҳасиз, матбуот эди. “Қайта қуриш” даврида барча газета-журналлар, айниқса, адабий нашрларнинг ўқувчилари сони бир неча баробар ошди. Бугунги технология замонида у даврдаги нашрлар адади чўпчакдек туюлади. Ўша йилларда чоп этилган айрим газет-журналларнинг тиражини кўринг: “Ёш куч” журнали, 1990 йил, 1-сон – 550162; “Ёш ленинчи” газетаси, 1990 йил, 2-сон – 509195; “Фан ва турмуш” журнали, 1990 йил, 1-сон – 481071; “Ёшлик” журнали, 1990 йил, 1-сон – 315162; “Шарқ юлдузи” журнали, 1990 йил, 12-сон – 205807. 1990 йили “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси адади бир миллиондан ошади. 1989 йилда газетага обуна бўлганлар сони 636 899 кишини ташкил этган. Бу 1988 йилга қараганда 200 мингга, 1987 йилга нисбатан эса қарийб 300 минг кўпдир. Бундан ташқари, яна неча юз минглаб газета матбуот дўконларида сотилган. Менимча, Ўзбекистон тарихида бу рекорд ҳали такрорланмади. Халқ дардига тилмоч бўлган нашрлар у пайтларда қўлма-қўл ўқилган, талаш бўлган. Ўша кезлар республикамизда матбуот нашрлари сони кескин ўсгани сабаб қоғоз етказиб бериш муаммога айланган. Кўплаб вазирлик ва идораларнинг ички ахборот нашрларини чоп этиш вақтинча тўхтатилган. Ҳатто обуна бўлишни чеклаш ҳақида чақириқлар янграган.
إظهار الكل...
“Қайта қуриш” даврининг асосий қаҳрамонлари асосан шоир-ёзувчилар эди. Ҳар даврдаги каби, “ошкоралик йиллари”да ҳам ўз фикрини рўй-рост, ҳаққоний ва холис баён этган публицистлар билан бирга “ура-ура” (ҳозирги тил билан айтганда – тренд) мавзуларда “от сурган” ҳайбаракаллачилар ҳам бўлган, албатта… Ziyouz.com бугун мамлакатимиздаги энг катта электрон кутубхоналар сирасига киради. Буни замонавий техника жамияти учун улкан кашфиёт дейиш мумкин. Яна шундай виртуал лойиҳаларни амалга ошириш ниятингиз борми? Ziyouz.com даражасидаги бошқа катта лойиҳа қилиш режам йўқ. Бунга куч, журъат, шижоат қайда денг! Лекин янгиликлар қилиш ниятим бор. Порталнинг дизайни, шаклу шамойили анча эскирди. Уни “яшартириш”, замонавийлаштириш, қулайлаштириш ва янги технологияларга мослаш йўлларини ўйлаяпман. Шунингдек, китобхонликка оид “Ёшлар нима ўқияпти?”, “Зиёлилар нима ўқияпти?” деб номланган сўровномалар ва тадқиқотларни давом эттириш ниятидаман. – Сиз саёҳатни хуш кўрасиз. Тоғлар, юртимизнинг чиройли масканлари, табиатнинг улуғвор манзаралари ҳаммага ҳам ёқса керак, албатта. Шу ўринда бир савол: инсон ва табиатни нима боғлаб туради? Нима учун инсон табиатга бу қадар интилади? – Инсон ва табиатни тупроқ боғлаб туради. Одамзод ўзи яралган тупроққа қанчалар яқинлашса, шунчалар руҳи ором олади. Аҳмад Яссавий айтганидек, Бошим туфроқ, ўзим туфроқ, жисмим туфроқ, Ҳақ васлига етарман деб руҳим муштоқ. Табиат, тоғу тошлар билан жисму жонимиз бир. Техника-технологиялар бизни одамийликдан шу қадар йироқлаштирдики, бугун инсон ўзи барпо қилган цивилизациядан қанчалар узоқлашса, ўзлигига яқинлашади. Энг чиройли масканлар – одам қадами камроқ етган жойлардир. Чўққига чиқмагунча пастдаги гўзалликни кўриб, тоғларнинг салобатини теран ҳис қилиб бўлмайди. Қолаверса, неъматлар қадри сермашаққат сафарларда билинади. Табиат оҳанрабо каби ўзига тортаверади. Бирини кўрдим десангиз, кейин ундан-да чиройлиси, сирлиси чиқаверади. Хайриятки, руҳга таскин берадиган манзиллар бисёр. – “Муваффақият” деб аталмиш тушунча борки, уни ҳамма ҳар хил талқин қилади. Кимдир унга етишиш йўлини меҳнатда деб билса, яна кимдир омад билан боғлайди. Сизнингча, мувафаққиятга эришишнинг асл сири нимада? Журналистика соҳасида муваффақиятга эришишни дилига тугган ёшларга қандай тавсиялар берган бўлардингиз? – Муваффақият – нисбий тушунча. Уни ҳар ким ўз қаричи билан ўлчайди. Кимгадир муваффақият бўлиб кўринган жиҳат бошқалар учун сариқ чақага ҳам арзимаслиги мумкин. Дунёқараш, дид, ҳаётий тутумлар турфа бўлгач, муваффақият мезони ҳам ҳар хил бўлиши табиий-да. Менимча, ҳар қандай муваффақиятнинг ортида меҳнат туради. Меҳнатсиз омад нолга тенг. Сизга кутилмаган бўлиб кўринган омад замирида ҳам меҳнат ётади. Муваффақиятга эришишнинг сир-асрори йўқ. Аввало хайрли ният қилинг, сўнг пухта режа тузиб, ҳаракатни бошланг, бировларнинг гап-сўзи, дийдиёларига парво қилманг, мақсад сари шаҳдам қадам ташланг, такомил йўлида оғир меҳнатдан қочманг – қарабсизки, омад ҳам, муваффақият ҳам ўз оёғи билан келади. “Yoshlik” журнали, 2024 йил 2-сон @davronbekt
إظهار الكل...
Анъанавий журналистика бургага аччиқ қилиб кўрпага ўт қўймай, технология имкониятларидан оқилона фойдаланиш йўлларини қидиргани маъқул. Акс ҳолда, чапдасту учар замондошларимизнинг ҳар муқомга йўрғалашига чидамоқдан бошқа чорамиз қолмайди. Сирасини айтганда, “тўртинчи ҳокимият” вакиллари яна сафнинг аввалига ўтиб, жамиятни қийнаётган масалаларни дадил кўтариб чиқиши, “тренд”ларни хайрли ўзанга йўналтира олиши лозим. Соҳа олдидаги тақдируламал вазифа ўзгармаган: халққа ҳақ сўзни айтиш ҳамиша долзарб бўлиб қолаверади. Ziyouz.com портали ташкил этилганига бу йил 20 йил тўлибди. Шу кунгача интернет оламида бир қанча адабий-маърифий сайтлар очилди, лекин яшаб қолганлари бармоқ билан санарли. Албатта, бундай катта ахборот манбаини сақлаб туриш ҳам яхшигина харажат талаб қилади. Билишимча, сайтдан умуман даромад кўрмайсиз. Ziyouz.com порталининг барқарорлиги сабаби нимада? 20 йил давомида халққа беминнат хизмат қилишда сизга нима куч, далда, замонавий тилда айтсак, мотивация берган? Ziyouz.com портали 2004 йил 9 апрель куни дунё юзини кўрган. Ўшанда сайтда 20 тагина мақола бор эди. Веб-саҳифа html дастурий тилида ёзилган бўлиб, интернет тезлиги сустлиги сабаб (31 кбит/с) уни жойлашга бир соатча вақт кетган эди. Ярим йил ичида сайтдаги мақолалар сони 300 тага етган. У пайтларда киройи компьютерим ҳам йўқ эди. Таҳририятдаги компьютерда материалларни тайёрлаб, дискетага (атиги 1,44 Мб маълумот сиғарди) кўчириб, интернет кафега борар ва ўша ерда бутунжаҳон тўрига жойлар эдим. Интернет нархи ҳам жуда қиммат: соати 2000 сўм эди. Ўзим эса 4000 сўм стипендия олардим. Аввал-бошда бу ишимга яқинларим, айрим устозлар ҳам қарши бўлди. Уларга интернетнинг афзалликлари ва имкониятларини тушунтиришга ҳаракат қилдим. “Умид билан суқилган таёқ бир кун берар меваю япроқ” деганлари тўғри экан, бир-икки йилда сайт анча кўзга кўриниб қолди, илк ҳосил бера бошлади. Портал, айниқса, чет элдаги миллатдошларимиз учун айни муддао бўлган эди. Шунингдек, ўзбек тилини тадқиқ этаётган олимлар ҳам сайтга тез-тез мурожаат қиладиган бўлди. Бу орада хориж давлатлари адабий нашрлари билан алоқаларни йўлга қўйдим. Агар инсон бир ишни сидқидилдан, севиб қилса, ўша юмуш унинг ҳаёти мазмунига айланади. Мен учун ҳам Ziyouz.com аллақачон ҳаётимнинг ажралмас қисми бўлиб қолган. Портал материалларидан фойдаланиб номзодлик, докторлик диссертациялари ёқланаётгани, хорижда ўзбек адабиёти тадқиқ ва таржима қилинаётгани ҳақидаги хабарлар доим хурсанд қилади. Яқинда Англияда докторлик ишини ёқлаётган бир ватандошимиз билан суҳбатлашдим. “Сизга катта раҳмат. Четда юриб, сайтингиздаги электрон китоблардан 500 дан зиёдини ўқидим”, деди. Шукрки, бунақа эътирофларни тез-тез эшитиб тураман. Мотивация дегани шу бўлса керак. Ziyouz.com халқимизнинг зиёли бўлмоғига озгина бўлса-да ҳиссам қўшаётганидан бахтлиман. – 14000 та электрон китоб, 30000 га яқин мақола, тўпламлар... Айтишга осон, лекин рўёбга чиқариш жуда мушкул бўлган маърифий жамланма учун сизга мен ҳам ташаккур айтаман. Айтинг-чи, шунча китобу материалларни бир ўзингиз тайёрлаганмисиз? Бу жараён қандай кечган? – Бир неча ўн материалдан иборат мўъжаз сайтни росмана порталга айлантириш осон кечмаган, албатта. Мен иш бошлаган даврда интернетда ўзбек тилидаги материаллар жуда кам эди. Шу бўшлиқни тўлдириш мақсадида даставвал кўпроқ матнли материалларни жамлашга ҳаракат қилдим. Оз сондаги тайёр файлларни газета, журнал ва нашриёт таҳририятларидан олардим. Аста-секин муаллифларнинг ўзлари ҳам тайёр матнларни тақдим эта бошлади. Лекин асосий бисотни ўзим электронлаштириб, жойлашимга тўғри келди.
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Тақдируламал вазифа ўша-ўша Ziyouz.com портали асосчиси Давронбек Тожиалиев билан суҳбат – Давронбек ака, ўзингиздан қолар гап йўқ, матбуот ҳар бир миллатнинг кўзгуси, халқ овозининг минбари ҳисобланади. Бугунги замон журналисти сифатида соҳа олдида турган энг долзарб вазифа нимада деб ҳисоблайсиз? – Газета-журнал, радио-телевидение кўп вақтлар инсонлар учун ҳақиқат минбари вазифасини бажаргани маълум. Бугунга келиб, ижтимоий тармоқларнинг жадал ривожланиши билан минбарлар ҳам кўпайиб кетди. Ҳозир, таъбир жоиз бўлса, ҳамманинг ўз минбари бор. Оммага ёқадиган недир аломат қилиқ кўрсатилса бас, аудитория ҳам, эргашувчилар ҳам топилади. Афсуски, миллий журналистикамиз интернет майдонини бой бермоқда. Негадир анъанавий журналистикамизда муҳофазакорлик кучли. Айрим ҳамкасбларимиз ижтимоий тармоқлар ва интернетга қарши уруш очган гўё.
إظهار الكل...
Соат 2.00 да масофанинг ярмидан кўпини босиб ўтдик. Кечаси ҳаво янада салқинлаша бошлади. Чўққига яқинлашганимиз сари шабада шамолга айланди. Соат 4.00 да 3500 метр баландликка кўтарилдик. Шарқ тарафдан тонг ёришиб бормоқда. Яссироқ тош устида бомдод намозини ўқиб олдим. Шу ерда нонушта қилдик. Чўққига чиқиш довони бўлгани учун бу ерда шамол жуда кучайди. Ҳаво ҳарорати ҳам 3-4°C даражага тушиб кетди. Шамол билан келгани сабаб тўрт қават кийим ичидан ҳам танани изиллатмоқда. Атроф ёришиб, атрофдаги маҳобатли чўққилар мана мен деб кўкрак кера бошлади. Қуёш чиқиб келаётган бўлса ҳам пастдан юқорига эсаётган шамол ҳалиям совуқ ҳарорати билан биз томон эсарди. Соат 5.00 да чўққига олиб борувчи асосий тизмага чиқиб олдик. Аввалига туганмас тошлар, кейин қор устидан юқорига кўтарилдик. Қор музлаган, демак бу ерда кечаси ҳарорат 0°C атрофида бўлган. Лекин қор 4 кун аввалгига нисбатан анча камайибди. Тоғ қирраси бўйлаб юқорига кўтарилишга қарор қилдик. Аввалига 3812 метр баландликда жойлашган Қорақуш-2 (ёлғон чўққи) чўққисига кўтарилдик. Ўтган сафар шошилишда чўққининг орқа тарафига ўтмаган эканман. Бу ердан пастда яна бир цирк бўлиб, бир нечта музлаган кўллар бор экан. Кунга терскай бўлгани учун қорлар эримаган, шу тарафдан юқорига муздек шамол эсмоқда. Асосий Қорақуш чўққисининг устида эса унинг эгалари – қоп қора қарғалар учмоқда. Шу ердан тоғнинг ўтиш қийин участкаси бошланди. Аввалига тоғнинг жуда тор, иккала тарафи жар бўлган қисмидан ўтдик. Кейин маҳаллий сайёҳлар “арра” деб атайдиган участка бошланди. Бу узоқдан қараганда аррани эслатиб, ингичка қиррали баланд тошлар йиғиндисидир. Бу ердан ўтиш учун тоққа тирмашиб чиқиш малакаси керак бўлади. “Арра”дан эсон-омон ўтиб олгандан кейин “карниз”дан юришга тўғри келди. Тоғда “карниз” деб тоғ қиррасига кўпроқ йиғилиб қолган қор-муз уюмига айтилади. Бу қисм жуда хавфли бўлиб, унинг ости одатда 60-70 даража нишабликда бўлади. Кун исиётган пайт бу жойдан қор кўчиш хавфи юқори бўлади. Олдимизда яна бир тошлоқ тепалик, ундан кейин эса чўққининг тепасига чиқилади. Соат 6.30 шерикларим (Асек Жумакеев, Юлия Боброва, Иван Кулик) билан ҳақиқий чўққининг устига чиқдик. Денгиз сатҳидан 3864 метр баландликдаги гўзалликни таърифлашга сўз ожиз. Атрофдан Чотқол ва Қурама тизмаларининг барча чўққилари кўриниб турибди. Қорақуш чўққисининг орқасида яна иккита цирк бор экан. Қор билан қопланган гўзал водий ичида музлаган шаршаралару кўлларга қараб кўзингиз тўймайди. Чиққунча танада йиғилган барча чарчоқлар бир зумда тарқаб кетади. Қайтишда “арра”дан ўтмасликка, паст билан – цирк орқали айланиб, асосий сўқмоққа тушиб олишга қарор қилдик. Соат 11.30 да машинамиз тўхтаган жойга тушиб келдик. Телефондаги сафар ёзгич дастур 18 км юрилгани, жами 2500 метр кўтарилганини кўрсатди. Пастдан юқорига – чўққимиз ҳали кўринмайдиган баланд тоққа қарарканман, шундай жойга шикастсиз чиқариб-туширган, Ўзининг буюк мўъжизаларини қалб билан, кўз билан кўриб ҳис қилишга мушарраф қилган оламлар Парвардигорига ҳамд айтдим. Тошкент – Ангрен – Эртош – Қорақуш 2023 йил 3 4 июль Батафсил видеоси: https://youtu.be/VruRRveZrWU
إظهار الكل...
Qoraqush choʻqqisi (3864 metr) | Қорақуш чўққиси (3864 метр)

Йиқилган курашга тўймас, дейдилар. Лекин узоқ ва машаққатли муҳорабага бунчалик тез қайтаман деб ўйламагандим. Аллоҳ бераман деса, ҳамма йўллар очиқ. Ўтган шанба куни Чотқол тизмасининг энг баланд иккинчи нуқтаси Қорақушнинг фақатгина биринчи чўққисига чиққаним, ёлғиз қолиб кетганим ва бошқа сабабларга кўра, ҳақиқий чўққига 300 метр қолганида ортга қайтганим ҳақида ёзгандим. Ўша кунги қарорим қанчалик тўғри бўлганига бу сафар амин бўлдим. Бу мавсумда чўққини яхши билмасдан чиқиш катта хато экан. Орадан 4 кун ўтиб, чоршанба куни асрдан кейин йўлга чиқдик. Бу сафар тоғ йўлини тунги салқинда босиб ўтишга келишдик. Тунги соат 22.00 да Эртош қишлоғидан, 1700 метр баландликдан тоғ сафарини бошладик. Ёз пайтида тунда юришнинг завқи ўзгача. Асосийси, яхши ёритадиган чироқ олволиш керак. Ҳаво салқин, тоза, бироз шабада бор. Айниқса, муздаккина сойдан кечиб ўтгандан кейин танага янада мусаффолик югурди. Соат 2.00 да масофанинг ярмидан кўпини босиб ўтдик. Кечаси ҳаво янада салқинлаша бошлади. Чўққига яқинлашганимиз сари шабада шамолга айланди. Соат 4.00 да 3500 метр баландликка кўтарилдик. Шарқ тарафдан тонг ёришиб бормоқда. Яссироқ тош устида бомдод намозини ўқиб олдим. Шу ерда нонушта қилдик. Чўққига чиқиш довони бўлгани учун бу ерда шамол жуда кучайди. Ҳаво ҳарорати ҳам 3-4°C даражага тушиб кетди. Шамол билан келгани сабаб тўрт қават кийим ичидан ҳам танани изиллатмоқда. Атроф ёришиб, атрофдаги маҳобатли чўққилар мана мен деб кўкрак кера бошлади. Қуёш чиқиб келаётган бўлса ҳам пастдан юқорига эсаётган шамол ҳалиям совуқ ҳарорати билан биз томон эсарди. Соат 5.00 да чўққига олиб борувчи асосий тизмага чиқиб олдик. Аввалига туганмас тошлар, кейин қор устидан юқорига кўтарилдик. Қор музлаган, демак бу ерда кечаси ҳарорат 0°C атрофида бўлган. Лекин қор 4 кун аввалгига нисбатан анча камайибди. Тоғ қирраси бўйлаб юқорига кўтарилишга қарор қилдик. Аввалига 3812 метр баландликда жойлашган Қорақуш-2 (ёлғон чўққи) чўққисига кўтарилдик. Ўтган сафар шошилишда чўққининг орқа тарафига ўтмаган эканман. Бу ердан пастда яна бир цирк бўлиб, бир нечта музлаган кўллар бор экан. Кунга терскай бўлгани учун қорлар эримаган, шу тарафдан юқорига муздек шамол эсмоқда. Асосий Қорақуш чўққисининг устида эса унинг эгалари – қоп қора қарғалар учмоқда. Шу ердан тоғнинг ўтиш қийин участкаси бошланди. Аввалига тоғнинг жуда тор, иккала тарафи жар бўлган қисмидан ўтдик. Кейин маҳаллий сайёҳлар “арра” деб атайдиган участка бошланди. Бу узоқдан қараганда аррани эслатиб, ингичка қиррали баланд тошлар йиғиндисидир. Бу ердан ўтиш учун тоққа тирмашиб чиқиш малакаси керак бўлади. “Арра”дан эсон-омон ўтиб олгандан кейин “карниз”дан юришга тўғри келди. Тоғда “карниз” деб тоғ қиррасига кўпроқ йиғилиб қолган қор-муз уюмига айтилади. Бу қисм жуда хавфли бўлиб, унинг ости одатда 60-70 даража нишабликда бўлади. Кун исиётган пайт бу жойдан қор кўчиш хавфи юқори бўлади. Олдимизда яна бир тошлоқ тепалик, ундан кейин эса чўққининг тепасига чиқилади. Соат 6.30 шерикларим (Асек Жумакеев, Юлия Боброва, Иван Кулик) билан ҳақиқий чўққининг устига чиқдик. Денгиз сатҳидан 3864 метр баландликдаги гўзалликни таърифлашга сўз ожиз. Атрофдан Чотқол ва Қурама тизмаларининг барча чўққилари кўриниб турибди. Қорақуш чўққисининг орқасида яна иккита цирк бор экан. Қор билан қопланган гўзал водий ичида музлаган шаршаралару кўлларга қараб кўзингиз тўймайди. Чиққунча танада йиғилган барча чарчоқлар бир зумда тарқаб кетади. Қайтишда “арра”дан ўтмасликка, паст билан – цирк орқали айланиб, асосий сўқмоққа тушиб олишга қарор қилдик. Соат 11.30 да машинамиз тўхтаган жойга тушиб келдик. Телефондаги сафар ёзгич дастур 18 км юрилгани, жами 2500 метр кўтарилганини кўрсатди. Пастдан юқорига – чўққимиз ҳали кўринмайдиган баланд тоққа қарарканман, шундай жойга шикастсиз чиқариб-туширган, Ўзининг буюк мўъжизаларини қалб билан, кўз билан кўриб ҳис қилишга мушарраф қилган оламлар Парвардигорига ҳамд айтдим. Тошкент – Ангрен – Эртош – Қорақуш 2023 йил 3 4 июль Батафсил видеоси:

https://youtu.be/VruRRveZrWU

Йиқилган курашга тўймас, дейдилар. Лекин узоқ ва машаққатли муҳорабага бунчалик тез қайтаман деб ўйламагандим. Аллоҳ бераман деса, ҳамма йўллар очиқ. Ўтган шанба куни Чотқол тизмасининг энг баланд иккинчи нуқтаси Қорақушнинг фақатгина биринчи чўққисига чиққаним, ёлғиз қолиб кетганим ва бошқа сабабларга кўра, ҳақиқий чўққига 300 метр қолганида ортга қайтганим ҳақида ёзгандим. Ўша кунги қарорим қанчалик тўғри бўлганига бу сафар амин бўлдим. Бу мавсумда чўққини яхши билмасдан чиқиш катта хато экан. Орадан 4 кун ўтиб, чоршанба куни асрдан кейин йўлга чиқдик. Бу сафар тоғ йўлини тунги салқинда босиб ўтишга келишдик. Тунги соат 22.00 да Эртош қишлоғидан, 1700 метр баландликдан тоғ сафарини бошладик. Ёз пайтида тунда юришнинг завқи ўзгача. Асосийси, яхши ёритадиган чироқ олволиш керак. Ҳаво салқин, тоза, бироз шабада бор. Айниқса, муздаккина сойдан кечиб ўтгандан кейин танага янада мусаффолик югурди.
إظهار الكل...
Қорақуш чўққисига асосан икки маршрут орқали чиқилади. Биринчиси биз борган Эртошсой дараси орқали, иккинчиси Қизилча дараси билан. Биринчи маршрут анча қийин, узоқроқ, лекин чиройли. Қизилча маршрути эса қисқа, 2000 метр баландликдан бошланади. Қизилча дарёси ўзани орқали юқорига кўтарилади. Сафарни соат 5 да 1700 метр баландликдан бошладик. Аввалига текис йўл билан дарё қирғоғига етиб келдик. Дарёдан кечиб тоғ ён бағрига чиқдик. Шу ердан арчазор оралаб, тоғ устига чиқиб олдик. Энди тоғ усти билан фақат юқорига юрамиз. 2500 метр баландликда чўпонларни учратдик. Фарғонанинг Варзакидан келишибди. 2800 метр баладндликдаги чўпонлар қароргоҳидан юқорига кескин кўтарилиш бошланади. Бу ёғи чағир тош ва шағал йўлдан юрилади. Денгиз сатҳидан 3160 метр баландликда маҳаллий аҳоли Қизилқия деб атайдиган тоғ Қорақушхона тоғлари билан туташади. 3500 метр баландликда ҳаво айний бошлади. Устимизга қора булут ёпирилиб келди. Маълум муддат булут олдимизни туман каби тўсиб қўйди. Бирдан момагулдурак билан дўл ёға бошлади. Катта бир қоянинг орасида жой бор экан, шу ерни вақтинча бошпана қилиб, дўлнинг ўтиб кетишини кутдик. 20 дақиқалардан сўнг дўл тўхтаб, ҳаво бироз очилди. Йўлни давом эттиришга қарор қилдик. Яна икки юз метр баландликка кўтарилиб, цирк деб номланган жойга етиб келдик. Альпинистлар тўрттала тарафи чўққилар билан ўралган, ўртаси худди пиёладек ботиқ жойни цирк деб аташади. Юқоридан қараганда цирк аренасини эслатгани учун бўлса керак. Бу ерда ҳали қор эримаган, баъзи жойларда қалинлиги 3 метргача етади. Шеригим шу ердан қайтадиган бўлди. Бир ўзим қолиб кетдим. Пойабзалга қор ва музда оёқни тутиб турадиган мушуктирноқни тақиб йўлга тушдим. Манзилгача бир километр масофа қолди. Мендаги трекка кўра, қорли йўлакдан пастга – циркка тушиб, сўнг асосий чўққига яна 200 метр юқорилаш керак. Ёмғир ва дўлдан кейин қор анча юмшаган ва сирпанчиқ бўлиб қолибди. 100 метрлар қорда юргандан кейин юқоридан тоғнинг қирраси билан кетишга қарор қилдим. Юқорида расмга олай деб, чўнтагимга қўл солгандим, телефоним йўқ. Охирги марта пастда қор устида суратга олгандим. Йўлда қаердадир тушиб қолган. Ишқилиб, қорда юмалаб, цирк томон тушиб кетмаган бўлсин-да. Ичида кўп маълумотларим бор. Асосийси, маршрут треки шунда. Кўнгилга хавотир оралади. Телефондаги трек бўлмаса йўлда адашиб қолиш мумкин. Қоронғига қолиб кетсам, йўл топиш қийинлашади. Телефон топилса яхши, топилмаса қоронғи тушганча пастга тушиб олиш керак. Асосий чўққигача ҳали 700 метр бор. Орада бироз хавфли жойлардан ўтиш керак. Маршрутдан эса ташқарига чиқиб кетдим. Ҳув анаги қор уюмидан ва аррадек қиррали жойдан эсон-омон ўтиб олиш керак. Ҳеч бўлмаса иккинчи чўққига чиқишга қарор қилдим. Буни ёлғон чўққи ҳам дейишади. Сабаби узоқдан қараганда бу чўққи баланддек кўринади. Аслида асосий чўққидан 60 метр пастроқ. Денгиз сатҳидан 3800 метр баландликда сафарни тўхтатишга қарор қилдим. Истиржони айтиб, келган йўлимдан телефонимни қидиришни бошладим. Йўқолса ёмон-да, ичида қанча сурат, маълумотларим бор эди, уларни қайта тиклаш ўзи муаммо. Майли, тақдирга ёзилганига розиман, эсон-омон чўққидан тушиб олсам бўлди. Шундай хаёллар билан тушаётиб, чўққидан 100 метр пастда телефонимни топдим. Қиррали тошлар орасидан ўтаётганимда чўнтакдан тушиб қолган экан. Юз тарафи билан катта тош устига тушибди. Мен экрани пачоқ бўпкетди деб ўёлагандим, чизилмабди ҳам. Кўнгил хотиржам бўлди. Яна бир марта расмга олиб, пастроққа, рюкзагимни қолдирган жойга тушдим. Телефондаги трекка қараб, асосий чўққидан тушиб олдим. Тушишда мушуктирноқни ечмадим. Шағалли йўлакларда у билан юриш жуда қўл келди. 17 километрлик ушбу сафарда жами 2332 метр кўтарилдим (elevation gain). Батафсил видеоси: https://youtu.be/jokz6Q9rfDM
إظهار الكل...
Qoraqush togʻi (3800 metr) | Қорақуш тоғи (3800 метр)

Қорақуш тоғи Чотқол тизмасида жойлашган энг баланд чўққилардан бири. У ерга Оҳангарон туманининг Эртош қишлоғидан борилади.

Саёҳатчилар гуруҳидаги танишлардан фавқулодда таклиф тушди. Бу йил ҳисобидан ҳали ҳеч ким бормаган манзил: Қорақуш чўққиси (3864 метр). Аввалига мос об-ҳаво ойнасини кутдик. Прогнозлар ҳар куни ёмғир, қор, чақмоқ ва булутли об ҳавони кўрсатарди. Шанба куннинг биринчи ярми учун прогноз яхшиланди. Қорда юриш учун мушуктирноқларни олволдик. Шанба куни тунги соат 2 да Қамчиқ довони сари йўлга тушдик. Довоннинг Тошкент вилояти Оҳангарон туманига қарашли Эртош қишлоғининг бурилишига 4.20 да етиб келдик. Шу ердан биз чиқадиган чўққи остонасигача яна 7-8 км юрилади. Қишлоқ ичидаги йўллар асфальт қилинган. Эртошсой ирмоғи кўпригидан ўтиб ўнгга кирилади. Бу ёғи тоғ йўли. Яна 1-2 километр машинада кириш мумкин.
إظهار الكل...
Дўстлар дам олиш кунига осонроқ маршрутни сўрашган эди. Тошкентдан 80 км узоқликдаги Қорақиясой шаршараларини танладим. Бу ерга Ғазалкент орқали Оқтош қишлоғига олиб борадиган кўприкдан ўтиб борилади. Оқтош санаториясига етмасдан қишлоқ марказидаги тўрткўчадан ўнгга бурилиб, 7 км юрилади. Охирги 3 км йўл асфальт қилинмаган. Биз машинани йўл охирига 300 метр етмасдан асалари боқилаётган далаҳовлида қолдирдик. Қорақиясой дарасида 10 га яқин мавсумий шаршаралар бўлиб, улар асосан баҳорда мавжуд бўлади. 2 та катта шаршарада эса йил бўйи сув бўлади. Биринчи шаршара Қорақиясойнинг асосий ўзанида жойлашган. Унгача 3 км лик тоғ сўқмоғидан юриш керак. Йўл-йўлакай сойнинг кенгроқ жойларидаги табиий ҳовузларда чўмилиш мумкин. Шаршара денгиз сатҳидан 1500 метр баландликда, канъонли дарада жойлашган бўлиб, юқориси баланд қоялар билан ўралган. Баландлиги 10 метр. Шаршара остидаги ҳовузнинг чуқурлиги 2 метрга етади. Шаршаранинг юқорисидан чегара олди зонаси бошланади. Махсус рухсатсиз ўтиш мумкин эмас. Иккинчи шаршарага бориш учун Қорақиясой бўйлаб ортга 500 метрча қайтиб, сойга қўшиладиган бошқа ирмоқ томон қўшни дарага кўтарилиш керак. Ирмоқ бўйлаб, 300 метр юрилгач, катта шаршара олдидан чиқасиз. Иккинчи шаршара биринчисидан узун, лекин суви камроқ, қояга ёйилиб тушади. Баландлиги 20 метрча чиқади. Батафсил видеоси: https://www.youtube.com/watch?v=KlSZvYfLfPg 1-шаршара локацияси 2-шаршара локацияси
إظهار الكل...
Qoraqiyasoy sharsharalari | Қорақиясой шаршаралари

Қорақиясой шаршаралари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида, Қоржонтов тоғ тизмасида жойлашган.

Орадан икки йил ўтиб, Ҳисор бизни яна ўзига чорлади. Хўжагул ота чўққисига (3218 метр) кўтарилар эканман, яна ўша эски хотиралар уйғонди. Ўшанда булут ва туман сабаб чўққининг асл гўзаллигини кўролмаган эканман. Хўжагул отадан Осмонталошга чиқиб борган йўлларим, туманда орқасини кўрмай, чўққи деб ошиб ўтган 8 та чўққичаларим намоён бўлиб турибди. Шунингдек, бу ердан Ахча Бурун ва Чимбой, Хўжақулбарс, Бедил, Сепоя чўққилари ҳам яққол кўриниб туради. Батафсил видеода: https://youtu.be/BNRDN_BdD1M
إظهار الكل...
Xoʻjagul ota choʻqqisi (3218 metr) | Хўжагул ота чўққиси (3218 метр)

Хўжагул ота чўққиси (3218 метр) Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида, Ҳисор тоғ тизмасида жойлашган.

اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.