ar
Feedback
Abdurahmon Meshayan

Abdurahmon Meshayan

الذهاب إلى القناة على Telegram

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

إظهار المزيد
3 545
المشتركون
-924 ساعات
+327 أيام
+25430 أيام
أرشيف المشاركات

photo content

photo content

​​"Она бор ҳаёт бошқача" Савоб олгайсан кўзидан- Оққувчи қувонч ёшқача. Оғринма койиш сўзидан, Она бор ҳаёт бошқача. Ўлганида бергунча ош, Қабрига қўйиб мармартош. Тушун эй йигит, эй қиз ёш, Она бор ҳаёт бошқача. Тиригида ет қадрига, Ўлса гул қўйиб қабрига. Қолгунча қалбинг қахрига, Она бор ҳаёт бошқача. Доллар тутгин қўлларига, Ҳам ўнгу ҳам сўлларига. Тилло сочгил йўлларига, Она бор ҳаёт бошқача. Тансиқ-тансиқ таом едир, Ўз хаққингга дуо дедир. Онасизлик билмам недир, Она бор ҳаёт бошқача. Соғломмидир ногиронми, Кексамидир навқиронми, Қаттиққўлми меҳрибонми, Она бор ҳаёт бошқача. Тиши тушса тишин қўйдир, Оёқ остига қўй сўйдир. Аввало меҳрингга тўйдир, Она бор ҳаёт бошқача. Бирга Париж, Лондонга бор, Отанг-ла Хаж, Умра юбор. Умрин сўраб Хаққа ёлбор, Она бор ҳаёт бошқача. @A_meshayan 20:50-02.07.2026 Абдурроҳман Мешаян

"Она бор ҳаёт бошқача" деган шеър ёздим. Бу сафар умуман муракааб сўзлар ишлатмадим, баддий пухта ҳам эмас, оддий самимий... @A_meshayan Абдураҳмон Мешаян

​​ТЎЙ ВА ЎЗБЕК Дунё ахли муттахам эмас- Сахий дея билар ўзбекни Хеч ким сўзинг ёлғондир демас Тўй камбағал қилар ўзбекни! Тушунмайман гохида бир дам Қиз узатмоқ байраммиё ғам? Ман-ман деган зўр бой бўлса хам Тўй камбағал қилур ўзбекни! Минг одамга едирмаса ош Гўё бўлур фақирлиги фош Кўз чиқарур қўяйин деб қош Тўй камбағал қилур ўзбекни! Дабдабаси эсдан оғдирар Кўз-кўз қилиб доллар ёғдирар Тўйдан кейин кўзи жовдирар Тўй камбағал қилур ўзбекни! Шаъриятда йўқдир "Чаллари" "Суннат туй" хам Исломдан нари Макрух, бидъат, хурофот, бари Тўй камбағал қилур ўзбекни! Андижонда асли қиз томон Қуда уйга тўй ўтган замон Қирқ кун ташир уч махал таом Тўй камбағал қилур ўзбекни! Тушунмайман зинхор ва зинхор Йўқми йигит томонда хеч ор Кулайму ё йиғлайму зор-зор Тўй камбағал қилур ўзбекни! Кўрдим тўй деб қарзга ботганни Қутулолмай ўзин осганни Сўкманг ушбу шеърни ёзганни Тўй камбағал қилур ўзбекни! Чақирмаса хофизлар зўин Ё бермаса зўрларга тўрин Гўё олар энг сўнгги ўрин Тўй камбағал қилур ўзбекни! Дейишади: Халқ нима дейди? Дейишмайди: Хақ нима дейди? Риёни деб бошини ейди! Тўй камбағал қилур ўзбекни! Хаттоки Лондонлик миллиардер Фарзандга камхарж қил тўйни дер Лек ўзбеклар... БИР КУН СОЧАР ҚИРҚ ЙИЛ ТЎКИБ ТЕР Тўй камбағал қилур ўзбекни! Увол қилиб нон-ошни хар он Исроф қилиб ту'й қил эй инсон- Дея ахир буюрмас ҚУРЪОН Тўй камбағал қилур ўзбекни! Дабдабани суй демас харгис Суйиб сўнгра куй демас харгиз Исроф қил деб буюрмас Хадис Тўй камбағал қилур ўзбекни! Шаъриятга амал қилса гар Киссасида тўла бўлгай зар Аммо бир хол юрагим эзар Тўй камбағал қилур ўзбекни! Ёмонликмас шеърдан муддао Бу аслида асрий муаммо Мехнат уни бой қилган. Аммо- Тўй камбағал қилур ўзбекни! Хасадданмас шоирнинг шеъри Ёзди оқиб манглайдан тери Минг афсуски юз йилдан бери Тўй камбағал қилур ўзбекни! @A_meshayan 13:42-14.11.2015 Абдурроҳман Мешаян

​​Вилоят ажратадиган разилларга Ўзбек-русни камситмас, Яҳудийга отмас тош. Ўтган замонни титмас, Арман билан ейди ош. Беҳудага немиснинг- Қонатмас у бурнини. Фақат ўз ўзбегига, Кўрсатар у ўрнини. Миллатчилик қилмайди, Хатто ғазаб онида. Аммо маҳаллийчилик, Бордир унинг қонида. Қашқадарёдан келса- Яшашгами ўқишга. "Ҳинду" деб Тошкентликлар, Бошлар уни чўқишга. Мен буларга қарасам, Миллий ғурур ўлгандир. Ахир Амир Темур ҳам, Шаҳрисабзлик бўлгандир. Бухорий-Бухородан, Бобур-Андижон ёқдан. Наҳот ажратолмаслар, Булар қорани оқдан? Қулагандир қачондир, Афсус Қўқон хонлиги. Аммо қуламагандир, Авомнинг нодонлиги. Ҳануз Фарғоналикнинг, Қўқонлик гўштин ейди: "Сен Қўқонликман дема, Бизлардан пастсан" дейди. Ўйламайди хонликнинг, Ўтмишда қолганини. Бу маҳаллийчиликдан, Мамлакат толганини. Ташқи душман керакмас, Ичдан ўзни ағдариб. Юрарлар бир-бировдан, Кир ва хато ахтариб. Дегим келар:"Ўзгага- Тиғ санчмасдан нимага. Ўз ўзбегинг эй ўзбек, Ер қиласан нимага? Тилинг азал-азалдан, Асал ёки қандмасми? Собиқ султонинг юрти, Гўзал Самарқандмасми? Ё бу юртбошингга ҳам, Гапинг борми дегани? Уял, ғашинг келтирса, У Жиззахдан экани. Бизлар кеча ёш эдик, Бугун жиндек қарибмиз. Пойтахт келиб панд едик, Келгиндию "харипмиз" Пойтахт ҳамманикидир, Чида шеърим заҳрига. Тошкент қолмаган ахир, Сенинг онанг маҳрига. @A_meshayan 17:19-27.06.2026 Абдураҳмон Мешаян

Вилоят ажратадиган разилларга Ўзбек-русни камситмас, Яҳудийга отмас тош. Ўтган замонни титмас, Арман билан ейди ош. Беҳудага немиснинг- Қонатмас у бурнини. Фақат ўз ўзбегига, Кўрсатар у ўрнини. Миллатчилик қилмайди, Хатто ғазаб онида. Аммо маҳаллийчилик, Бордир унинг қонида. Қашқадарёдан келса- Яшашгами ўқишга. "Ҳинду" деб Тошкентликлар, Бошлар уни чўқишга. Мен буларга қарасам, Миллий ғурур ўлгандир. Ахир Амир Темур ҳам, Шаҳрисабзлик бўлгандир. Бухорий-Бухородан, Бобур-Андижон ёқдан. Наҳот ажратолмаслар, Булар қорани оқдан? Қулагандир қачондир, Афсус Қўқон хонлиги. Аммо қуламагандир, Авомнинг нодонлиги. Ҳануз Фарғоналикнинг, Қўқонлик гўштин ейди: "Сен Қўқонликман дема, Бизлардан пастсан" дейди. Ўйламайди хонликнинг, Ўтмишда қолганини. Бу маҳаллийчиликдан, Мамлакат толганини. Ташқи душман керакмас, Ичдан ўзни ағдариб. Юрарлар бир-бировдан, Кир ва хато ахтариб. Дегим келар:"Ўзгага- Тиғ санчмасдан нимага. Ўз ўзбегинг эй ўзбек, Ер қиласан нимага? Тилинг азал-азалдан, Асал ёки қандмасми? Собиқ султонинг юрти, Гўзал Самарқандмасми? Ё бу юртбошингга ҳам, Гапинг борми дегани? Уял, ғашинг келтирса, У Жиззахдан экани. Бизлар кеча ёш эдик, Бугун жиндек қарибмиз. Пойтахт келиб панд едик, Келгиндию "харипмиз" Пойтахт ҳамманикидир, Чида шеърим заҳрига. Тошкент қолмаган ахир, Сенинг онанг маҳрига. @A_meshayan 17:19-27.06.2026 Абдураҳмон Мешаян

​​Ўтмишдаги антиқа солиқлар Султон дебди бир куни, Менга қара ҳой вазир. Ҳазинага қарасам, Бўшаб қолибди ҳозир. Бирор чора топмасанг, Уни тўлдирмоқликка. Фармон бергум жаллодга, Сени ўлдирмоқликка. Вазир дебди бир ажиб, Фикр келди ҳаёлга. Солиқ солайлик ҳар бир, Ўлган эркак-аёлга. Биласизми ҳар куни, Қанча одам ўлади. Солиқ солсак мурдага, Ҳазина ҳам тўлади. Чиндан ҳам урушларда, Анча одам ўлибди. Бу солиқнинг ортидан, Ҳазина ҳам тўлибди. Оз муддат ўтиб тағин, Султон чорлаб вазирни. Дебди: Агар емоқлик, Истамасанг таъзирни. Хазинани тўлдиргин, Тўлдирганинг бўшабди. Вазир шунда яна бир, Ғоясини тўшабди. Энди ҳар бир туғилган, Гўдакка солиқ солиб. Яйраймиз ҳазинани, Лиқ-лиқ тўлдириб олиб. Бизга не халқдан қарғиш, Ё раҳматми ёғилар. Ўйлаб кўринг ҳар куни, Қанча гўдак туғилар. Қанча одам ҳар куни, Ота-она бўлибди. Бунинг ортидан яна, Ҳазина ҳам тўлибди. Ҳар гал ҳазина такрор, Қолган чоғларда бўшаб. Ғоя тўқийверибди, Вазир шоирга ўхшаб. Қўшиқ тинглаб қўйганга, Бормиш наво солиғи. Касал бўлиб қолганга, Яна даво солиғи. Солиқ солингачгина, Дарахтлар гуллашибди. Бу иккови хаттоки, Ҳавони пуллашибди. Фақатгина маддоҳлар, Эмиш бундан розилар. Руҳий хаста бўлибди, Буни кўрган қозилар. Адолат Машраб билан, Ўзин осибди дорга. Дарвешлар буни кўриб, Кириб кетибди ғорга. Ёзмабли бирор шоир, Қалби тўлиб аламга. Солиқ солиб қўйишгач, Юз тиллодан қаламга. Пешонамдан ҳеч дарча- Очманг, бўлмадим воқиф. Шеърдаги барча-барча, Ўхшашликлар тасодиф. @A_meshayan 13:33-25.06.2026 Абдураҳмон Мешаян