cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

🌍𝙃𝙄𝙆𝙈𝘼𝙏𝙇𝘼𝙍 𝙎𝙝𝙊𝘿𝘼𝙎𝙄🌍

---ХИКМАТЛАР ШОДАСИ --. Насиҳат қиладиган инсонга эмас, ўрнак бўладиган инсонга эҳтиёж кўпроқ. Фатво берадиган кўп бўлади, аммо тақво билан яшайдиган оз топилади... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

إظهار المزيد
Uzbekistan65 577لم يتم تحديد اللغةالفئة غير محددة
مشاركات الإعلانات
179
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
Chorasizlik nima ekanligini bilasanmi?.. Qalbing qanot yozib uchib ketgan joyga, jasading bora olmasligidir "chorasizlik"... — Shams Tabriziy @Ansoriyya1
إظهار الكل...
Ҳаёт нақадар гўзал; Агар унда: - эсланадиган азиз; - таъсирланадиган қалб; - кўз қувонадиган жуфт; - собит турадиган ихлос; - улуғ мақсад сари юра оладиганинг йўл; - ва шу йўлда сен билан бирга садоқат билан юрадиган дўст бўлса! Маҳбубий https://t.me/hikmat222
إظهار الكل...
🌍𝙃𝙄𝙆𝙈𝘼𝙏𝙇𝘼𝙍 𝙎𝙝𝙊𝘿𝘼𝙎𝙄🌍

---ХИКМАТЛАР ШОДАСИ --. Насиҳат қиладиган инсонга эмас, ўрнак бўладиган инсонга эҳтиёж кўпроқ. Фатво берадиган кўп бўлади, аммо тақво билан яшайдиган оз топилади... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

#Ибрат Чўпони шундай бўлса, имоми қандай илм соҳиби экан?! Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи устози Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳининг ҳузурида ўтирганларида Шайбон исмлик бир чўпон кириб келди. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳига қараб: — “Эй Абу Абдуллоҳ, бу киши илм йўлида нуқсонга йўл қўйиб, бепарво бўлгани учун унга танбеҳ бемоқчиман”, деди. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи: — “Ундай қилма, у (бу илмга) қаноат қилмаган. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи Шайбонга шундай савол берди: — “Бир кеча ва кундузда беш вақт намоздан қай бирини адо қилганини эслай олмаган киши ҳақида нима дейсан? У нима қилиши керак (вожиб), эй Шайбон?”. Шайбон: — “Эй Аҳмад, бу қалб Аллоҳдан ғофил бўлиб қолибди. Уни шундай тарбия қилиш керак-ки, бундан сўнг ўз Хожасидан ғофил қолмасин”, дея жавоб берди. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи бу жавобни ҳушидан кетди. Ҳушига келганидан кейин устози Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи унга: — “Буни қўзғама, демаганмидим сенга”, дея танбеҳ берди. Шайбон бу халқнинг омий бир чўпони эди, бу умматнинг чўпони шундай илм соҳиби бўлган бўлса, имомлари қандай илм соҳиби бўлган эканлар? t.me/hikmat222
إظهار الكل...
🌍𝙃𝙄𝙆𝙈𝘼𝙏𝙇𝘼𝙍 𝙎𝙝𝙊𝘿𝘼𝙎𝙄🌍

---ХИКМАТЛАР ШОДАСИ --. Насиҳат қиладиган инсонга эмас, ўрнак бўладиган инсонга эҳтиёж кўпроқ. Фатво берадиган кўп бўлади, аммо тақво билан яшайдиган оз топилади... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

Ey, farzand! Allohga itoatli bo‘lmoqni istagan banda har so‘zida: «Inshaalloh» deya boshlashi kerak. Payg‘ambar (s.a.v.) marhamat etadilar: «Inson uchun har qanday bir ishni boshlayotganda «Inshaalloh» demoqdan xayrliroq va go‘zalroq bir so‘z yo‘q». Bir ish uchun «Inshaalloh» deb so‘zga kirishmoq yoki ish boshlamoq o‘sha ishni Allohga havola etmoqdir. «Agar Alloh xohlasa» demakdir. Kishining ko‘ngli uch narsada ochiq va bo‘sh bo‘lishi kerak: 1. Qur’oni karim o‘qiyotganda. 2. Zikr qilayotganda. 3. Namoz o‘qiyotganda. Ibrohim Adham hazratlari aytadilarki, ko‘nglini ham uch holda hozirlamagan kishi uchun rahmat va fayz eshiklari ochilmaydi. Bir kishining orif ekanining uch alomati bor: 1. Jimligi (sukuti) — tafakkur 2. Boqishi (qarashi) — ibrat. 3. Xohishi (istagi) — ibodatdir. "Ey, farzand " 📚 •┈┈┈•• ✦🕊🤍🍃✦••┈┈┈• https://t.me/hikmat222
إظهار الكل...
ҒИЙБАТНИНГ ЗАРАРЛАРИ 1. Дуо қабул бўлмаслиги. 2. Яхшиликларнинг номайи аъмолдан камайишлиги. 3. Ёмонликларнинг номайи аъмолда кўпайишлиги. 4. Яхшиликларнинг қабул бўлмаслиги. 5. Қиёмат куни ҳақ эгаларининг фарёди. 6. Ҳисоб китобнинг қаттиқ бўлишлиги. 7. Қиёмат куни ҳасрат ва надомат зиёда бўлишлиги. 8. Қиёмат куни ғийбати қилинган кимса ғийбат қилган кимсанинг гўштини ейишлиги. 9. Қиёмат куни ўз гўштини ейишлик. 10. Қиёмат куни баданини тирноқлари ила тирнашлиги. 11. Жаҳаннамда қичима касалига мубтало бўлишлик. 12. Жаннатга энг охири ва дўзахга энг биринчи киришлик. 13. Охиратда маймунга айланишлик. 14. Қабр азоби жуда қаттиқ бўлишлик. 15. Мунофиқнинг сифати пайдо бўлишлик. 16. Охиратда хеч қандай эътибори бўлмаслик. 17. Мусулмонларга зулм қилишлик. 18. Шайтоннинг яхши кўргани бўлишлик. 19. Аллоҳ таъолога осийлик ва хилофлик қилишлик. 20. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хилофлик қилишлик. 21. Тутган рўзаси макруҳ рўза бўлишлик. 22. Ғийбат эшитгандан кейин адоват пайдо бўлишлик. 23. Сирлари ошкор бўлишлик. 24. Ғийбат сабабли таҳорати нуқсонли бўлишлик. Ғийбат ўзи нима? китобидан @hikmat222
إظهار الكل...
Ким оз ризққа рози бўлса, Аллоҳ билан боғланибди. Эй Одам фарзанди! Сен амал қилмайдиган нарсангни биласан-у, нечук билмаган нарсангни билишни талаб қилаверасан? Эй Одам фарзанди! Дунёда худди эртага ўлмай-дигандек ҳаракат қиласан. Гўё абадий яшайдигандек мол-дунё тўплайсан. Абу Ҳомид Ғаззолий "ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ" китобидан. *╚═══❖•ೋ° °ೋ•❖═══╝* https://t.me/hikmat222
إظهار الكل...
Алишер Навоий ва нақшбандийлик.docx0.49 KB
ОРЗУЛАРИНГИЗ АМАЛГА ОШГАНИДА ҲАМД АЙТИШ ОСОН Қандай офатга йўлиқсангиз ҳам, бўш келманг. Ҳаттоки олдингиздаги барча эшиклар ёпилиб қолса ҳамки, У сизга ҳечким билмайдиган яширин сўқмоқни кўрсатиб беради. Бу тор сўқмоқлар орасида қанчалар кўп жаннат боғлари борлигини сиз балки ҳозир кўрмаётгандирсиз. Сиз ҳамду санолар айтинг! Орзуларингиз амалга ошганида ҳамду санолар айтиш осон. Сиз эса орзуларингиз амалга ошмаганида ҳам ҳамду санолар айтинг. Шамс Табризий t.me/hikmat222
إظهار الكل...

• Мулойим бўлсанг, латта экан деювчилар топилади. Қаттиққўл бўлсанг, бемехр, бағритошга чиқаришади. • Илмдан гапирсанг амал хам қилиш керак дейишади. Амал қилсанг олдин яхшилаб ўрган дейишади. • Бидъатларни тарк қилсанг ваххобийга, зикрларни кўпайтирсанг сўфийга чиқаришади. • Мақтасанг маддох бўласан, танқид қилсанг ичи қорага айланасан. • Хақни гапирсанг ўрнимас дейишади, Индамасанг қўрқоққа чиқаришади. Бой бўлсанг харомдан топган, камбағал бўлсанг дангаса бўласан. • Одамлар шундай, биродар. Улар барибир гапиришади. Улар барибир тинч қўйишмайди. Улар барибир рози бўлишмайди. Сен уларга кўп хам ахамият берма! Сен сени Яратганни рози қилишга урин! Сенга хақиқий бахони У қўяди. Интернет саҳифасидан олинди. ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! t.me/hikmat222
إظهار الكل...
​​​​​​​​​​Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар 1. Росулоллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар. 2. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган. 3. Росулоллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган. 4. Росулоллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди. 5. Росулоллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар. 6. Росулоллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар. 7. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди. 8. Росулоллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар. 9. Росулоллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар. 10. Росулоллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган. 11. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган. 12. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар. 13. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган. 14. Росулоллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган. 15. Росулоллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган. 16. Росулоллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган. 17. Росулоллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар. 18. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган. 19. Росулоллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар. 21. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2). 22. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар. 23. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2). 24. Вафот эткан бандадан қабрда Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди. 25. Росулоллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди. 26. Росулоллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган. 27. Росулоллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган. 28. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди. 29. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради. 30. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар. 31. Росулоллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар. 32. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар. 33. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди. 34. Росулоллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар. 35. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади. ☝️Ушбу жума кунида Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо соллолоху аълайхи васалламга купрок саловат айтайлик ... ============================== Линк: @hikmat222 https://t.me/hikmat222
إظهار الكل...
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.