Sof.uz | Соф хабарлар
الذهاب إلى القناة على Telegram
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
إظهار المزيد4 669
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام
أرشيف المشاركات
⚡️Ўзбекистонда 2023 йил пилла мавсуми бошланди
1 кг пилла нархи 32147 сўмни ташкил қилади.
Ўзбекистонда 2023 йил пилла мавсуми бошланганлиги муносабати билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов пиллакорларга мурожаат йўллади.
Унга кўра, 2023 йилда 1 кг ҳўл пилланинг тавсиявий нархи 27 147 сўмни ташкил қилиб, тадбиркорларнинг бу нархга қўшимча ўз маблағлари ҳисобидан 5 минг сўмдан қўшиб тўлаш таклифлари маъқуллангач, 1 кг ҳўл пилла нархи 32 минг 147 сўмни ташкил қилиши айтиб ўтилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Жисмоний шахсларга айрим давлат кўчмас мулкларини хусусийлаштириш учун онлайн аукционга чиқариш бўйича ариза бериш ҳуқуқи берилади
“Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Батафсил: https://sof.uz/b45j
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Ўтган йилда аҳоли масканларининг 99 фоизи 2G, 87 фоизи 3G, 75 фоизи 4G алоқа қамрови билан қопланган
АОКАда Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос, Телекоммуникаци инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Муроджон Йўлдошев, Стратегик ривожлантириш департаменти бошлиғи Жаҳонгир Шукуров иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2022 йилда тизимда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Батафсил: https://sof.uz/uhk6
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Яшаш ва овқатланиш соҳасида қанча корхоналар фаолият кўрсатмоқда?
2023 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг сони 29 200 та бўлиб, жами корхона ва ташкилотлар улушининг 5,9 фоизини ташкил этди ва сўнгги йилларда ушбу корхоналарнинг динамикаси қуйидагича:
2019 йилда – 21 170 та
2020 йилда – 26 566 та
2021 йилда – 30 575 та
2022 йилда – 33 403 та
2023 йилда – 29 200 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Walt Disney 7000 ходимни ишдан бўшатиш жараёнини бошлайди
Дунёдаги кўнгилочар индустриядаги энг йирик медиа-конгломератлардан бири – The Walt Disney Company раҳбари Боб Айгер шу ҳафта компаниядаги оммавий ишдан бўшатишнинг биринчи босқичи бошланганини эълон қилди. Февраль ойида у ўз баёнотида компаниянинг бутун дунё бўйлаб 7000 нафар ходимини ишдан бўшатиш режасини эълон қилган эди, деб хабар беради CNN телеканали.
Боб Айгернинг таъкидлашича, ишдан бўшатиш жараёни уч босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқич шу ҳафтага режалаштирилган. Маълум қилинишича, ишдан бўшатилган ходимларга билдиришномалар кела бошлайди.
Бир неча минг киши ишдан бўшатиладиган иккинчи босқич апрель ойида бўлиб ўтади.
Учинчи босқич ёзнинг бошига мўлжалланган ва у компаниянинг етти минг ходимни ишдан бўшатиш бўйича режаларини якунлайди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Солиқ қўмитаси 27,1 млрд сўм фойда солиғи бўнак тўловларини қайтарди
Аввал хабар берилганидек, Солиқ қўмитаси томонидан Тошкент шаҳрида фойда солиғи бўнак тўловлари ҳисобидан бюджетга ундирилган ортиқча маблағларни қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Зудлик билан амалга оширилган тадбирлар натижасида 28 март куни соат 15:00 га қадар 367 та корхона бўйича ортиқча ундирилган 28,5 млрд сўмлик фойда солиғи бўнак тўловларидан 352 та корхонага 27,1 млрд сўм қайтарилиши таъминланди.
Яна қолган 1,4 млрд сўмлик маблағлар ҳам қайтарилиши таъминланади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2 ойда 416,1 мингта барча турдаги мобил телефонлар импорт қилинган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 24,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган 416,1 мингта барча турдаги мобил телефонлар (смартфонлар ва бошқа симсиз мобил телефонлар) импорт қилинган.
Ўзбекистон 2 ойда барча турдаги мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 374,4 мингта
— Вьетнам – 33 мингта
— Ҳиндистон – 8 мингта
— Корея – 181 та
— Туркия – 173 та
— Гонконг – 150 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Россия 2022 йилда Ҳиндистонга нефть етказиб беришни 22 баробарга оширган
2022 йилда Россия энергетика ресурсларини етказиб беришнинг катта қисми дўст мамлакатлар бозорларига йўналтирилди, деди Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари Александр Новак Россия Энергетика вазирлиги коллегиясининг якуний йиғилишида. Хусусан, Хитойга нефть етказиб бериш кўпайтирилди, Ҳиндистонга нефть экспорти эса 22 баравар ўсди.
"Энергетика ресурсларимизнинг катта қисми бошқа бозорларга, дўст мамлакатлар бозорларига йўналтирилди. Мисол учун, Ҳиндистонга нефть етказиб беришни оладиган бўлсак, улар ўтган йили 22 баробар ошган. Хитой ва бошқа бозорларга етказиб бериш кўпайди, бу соҳада амалга оширилган катта ишларнинг натижасидир”, деди у.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2023 йил 1 майдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 980 000 сўм этиб белгиланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.
2023 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади.
2023 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 347 000 сўм;
ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 677 000 сўм;
ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 747 000 сўм этиб белгиланади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
⚡️Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7 фоизга, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 7 фоизга оширилмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
“Андижон” халқаро аэропорти вақтинча ёпилмоқда
Реконструкция ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йил 1 апрелдан “Андижон” халқаро аэропортида самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш вақтинча тўхтатилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Долларнинг расмий курси пасайди
Марказий банк 29 мартдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.
1 АҚШ доллари – 11 391,94 so‘m (-13,54);
1 Евро – 12 321,52 so‘m (+42,38);
1 Россия рубли – 148,73 so‘m (-0,33).
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Гибрид автомобилларга алоҳида фарқловчи давлат рақами берилади
Ҳукумат қарори билан айрим қарорларга ўзгартиришлар киритилди
Унга кўра:
электромобилларга бериладиган алоҳида фарқловчи давлат рақами белгилари гибрид автомобилларга ҳам берилади;
юридик шахсларнинг автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган юридик шахс номи, жойлашган жойи, СТИР рақами бўйича амалга оширилади;
ЙҲХДХ органларида рўйхатга олиш ҳаракатларини амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжатларнинг сақланиш муддати 5 йилдан 3 йилга қисқартирилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
«ҚазТрансОйл» АЖ Ўзбекистонга 25 минг тонна Россия нефтини жўнатишни бошлади
«ҚазТрансОйл» АЖ «Омск-Павлодар-Чимкент-Шағир» йўналиши бўйича Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистон Республикасига 25 минг тонна Россия нефтини жўнатишни бошлади, деб хабар беради «ҚазТрансОйл» АЖ матбуот хизмати.
Нефть жўнатиш Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган нефть етказиб бериш жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
2023 йилда «ҚазТрансОйл» АЖнинг магистрал нефть етказиб бериш тизими орқали Россия нефтининг Ўзбекистон Республикасига транзит ҳажми 250 минг тоннани ташкил этади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Солиқ қўмитаси: ортиқча ундирилган фойда солиғи бўйича бўнак тўловлар қайтарилади
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида қайд этилган фойда солиғи бўйича ҳолатлар Солиқ қўмитаси томонидан зудлик билан ўрганилди.
Батафсил: https://sof.uz/ils
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Илон Маск АҚШ ташқи сиёсатидаги пасайиш ҳақида гапирди
Америкалик бизнесмен ва миллиардер Илон Маск АҚШ ташқи сиёсати таназзулга юз тутганини айтди. У Fox News телеканалининг халқаро ҳисоб-китобларда доллар ролининг пасайиши ҳақидаги гапларига шундай изоҳ берди, деб ёзади “ТАСС”.
Унинг айтган гаплари Хитой фаол ташқи сиёсати орқали турли давлатлар, жумладан, Эрон ва Саудия Арабистони каби йирик нефт ишлаб чиқарувчилар билан савдо алоқаларини мустаҳкамлаётгани ҳақида эди. Шунингдек, Пекин ушбу давлатлар билан ҳисоб-китобларда доллар ўрнига миллий валюталарга ўтаётгани қайд этилди.
"Америка ташқи сиёсати бронза даражасидан пастга тушди", - дейди тадбиркор.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Банкрот бўлган Silicon Valley банкини рақиби сотиб олди
First Citizens BancShares банкрот бўлган Silicon Valley Bank (SVB) активлари ва кредитларини сотиб олди, деб хабар беради ВВС.
Батафсил: https://sof.uz/om34
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Пилла етиштириш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади:
▫️ тут уруғи тайёрлаш;
▫️ тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;
▫️ тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;
▫️ тут ипак қурти парваришлаш;
▫️ тирик ва қуриқ пиллани саралаш;
▫️ тирик пиллани қуритиш;
▫️ пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;
▫️ пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);
▫️ уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;
▫️ тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;
▫️ тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;
▫️ тут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;
▫️ тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
2 ойда қарийб 20 мингта телефон импорт қилинган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 2,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 20 минг дона мобил телефон импорт қилинган.
Ўзбекистон 2 ойда мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 16 714 дона
— Вьетнам – 3 013 дона
— Гонконг – 150 дона
— Ҳиндистон – 120 дона
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
Европа Иттифоқи ички ёнув двигателига бўлган талабни юмшатди
Германия Европа Иттифоқининг ички ёнув двигателига қўйган талабларини юмшатишга муваффақ бўлди, дея хабар беради Euronews.
Брюссель ички ёнув двигателли автомобилларни 2035 йилдан кейин рўйхатдан ўтказишга рухсат берди, бироқ улар янги углеродли нейтрал синтетик ёқилғида ишлаши керак.
Март ойи бошида йирик саноатга эга Германия кейинги ўн йилликнинг ўрталарида ички ёнув двигателлари бўлган янги автомобиллар ва фургонларни сотишни тақиқлаб қўйди.
Берлин электромобилларни алоҳида кўриб чиқиш кераклигини таъкидлади. Қайд этилишича, улар углерод-нейтралдир, чунки улар муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилади ва саноат фаолияти натижасида ҳосил бўлган карбонат ангидридни ўзлаштиради.
Ҳозирги вақтда бундай ёқилғи премиум тоифадаги автомобилларни ишлаб чиқарувчи немис ва италян компаниялари томонидан илгари сурилмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
