ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

الذهاب إلى القناة على Telegram

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

إظهار المزيد
4 669
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام
أرشيف المشاركات
Apple даромади кескин тушиб кетди 31 декабрда якунланган 2023-молия йилининг биринчи чорагида Apple'нинг соф даромади кескин
Apple даромади кескин тушиб кетди 31 декабрда якунланган 2023-молия йилининг биринчи чорагида Apple'нинг соф даромади кескин пасайиб, 29,998 миллиард долларга ёки ҳар бир акция учун 1,88 долларга етди. Йиллик кўрсаткичларда пасайиш 13,4 фоизни ташкил этди, дейилади ҳисоботда. Ўтган молиявий йилнинг шу даврида даромад 34,63 миллиард долларни ёки ҳар бир акция учун 2,1 долларни ташкил этган эди. Компаниянинг даромади ҳам ўтган йилги 123,9 миллиард доллардан 5,6 фоизга тушиб, 117,2 миллиард долларга тушди. Ўтган чоракда iPhone сотувидан тушган даромад 65,76 миллиард долларгача, Mac компьютерларини сотишдан эса 7,74 миллиард долларгача камайган. Ўтган йили ушбу соҳалардаги фойда мос равишда 71,63 миллиард ва 10,85 миллиард долларни ташкил қилган. Батафсил: https://sof.uz/kje Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
03 فبراير 2023, 04:42

Ўзбекистон 2022 йилда хорижга қиймати 43,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган телевизор экспорт қилган Статистика агентлигининг д
Ўзбекистон 2022 йилда хорижга қиймати 43,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган телевизор экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилда хорижга қиймати 43,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 237,1 мингта телевизор экспорт қилган. Телевизор экспорти 2021 йил билан солиштирилганда қарийб 129,5 мингтага ошган. Ўзбекистон 2022 йилда энг кўп телевизор экспорт қилинган давлатлар: — Россия – 146,7 мингта — Озарбайжон – 47,8 мингта — Қозоғистон – 24,7 мингта — Тожикистон – 6 мингта — Арманистон – 3 мингта — Қирғиз Р. – 2,5 мингта — Туркманистон – 2,4 мингта Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
03 فبراير 2023, 04:06

“Қаттиқ совуқ”дан қийинчилик кўрган тадбиркорларга кредит, солиқ, божхона ва бошқа тўловлар бўйича енгилликлар берилади Жумладан: ➖ 2 минг нафар кичик ва ўрта тадбиркорларнинг январь-мартда муддати келадиган 4,7 триллион сўм кредит тўловлари 1 июнга қадар узайтирилади; ➖ 29 мингта тадбиркорнинг 2 триллион сўм солиқдан қарзини 1 июлга қадар фоизсиз, қўшимча гаровсиз ва “пеня”сиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади; ➖ қуввати пасайган 545 та саноат корхонасига ишлаб чиқаришни тиклаш ва айланма маблағ учун 8 триллион сўм кредит ажратилади; ➖ носоз ускуналарни таъмирлашга кредитлар ажратилади, улар бўйича 2,5 миллиард сўмгача кафиллик берилади ва кредит ставкасининг 4,5 фоизи қоплаб берилади; ➖ 27 мингта тадбиркор учун давлат мулки ижара тўлови 1 апрелга қадар ўзгармайди ва уни бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади (тадбиркорларда 52 миллиард сўм қолади); ➖ давлат мулкини сотиб олган тадбиркорлар учун тўловлар, фоиз ва “пеня” 1 апрелга қадар тўхтатиб турилади; ➖ ишлаб чиқариш биноларининг ҳар бир юқори қавати учун тадбиркорларга мол-мулк солиғидан 10 фоиздан чегирма берилади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
03 فبراير 2023, 03:17

⚡️Аномал совуқ натижасида қийинчилик кўрган тадбиркорларга енгилликлар берилади Айни дақиқаларда Шавкат Мирзиёев Наманган вил
⚡️Аномал совуқ натижасида қийинчилик кўрган тадбиркорларга енгилликлар берилади Айни дақиқаларда Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида тадбиркорлар билан учрашмоқда. "Бу йил қиш ниҳоятда совуқ келди. Кўплаб тадбиркорлар бундан қийналганини билиб турибман", — деди Президент. Хусусан, республикада 3 мингта ҳудудий саноат корхонасида 7 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилмаган (уларда 350 минг аҳоли банд). Ҳисоб-китобга кўра, зарур чоралар кўрилмаса, биринчи чоракда ялпи маҳсулот ўсиши 1,5 фоизгача пасайиши мумкин (5 фоиздан 3,5 фоизгача). "Олдимизда долзарб вазифа — “қаттиқ совуқ” оқибатларини бартараф этиб, бизнес фаолиятини тезроқ изга тушириш", — деди Шавкат Мирзиёев. Шу боис, иқтисодиётда йўқотишлар ўрнини қоплаш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш учун бугун алоҳида Президент қарори имзоланган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
03 فبراير 2023, 03:15

Метан "заправка"ларга 5 баробар кўп газ етказиб берилади Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда Наманган вилоятида тадбирк
Метан "заправка"ларга 5 баробар кўп газ етказиб берилади Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда Наманган вилоятида тадбиркорлар билан бўлаётган учрашувда маълум қилди. Жумладан, саноат ва хизмат кўрсатишни тиклаш учун, республика бўйича: кунига 80 миллион куб метр газ ва 126 миллион кило-ватт соат электр етказиб берилади; бир ҳафта ичида газ қуйиш шахобчаларига кунлик 5 миллион куб метр газ етказиб берилади (ҳозир – 1 миллион куб метр).
03 فبراير 2023, 03:12

Ўзбекистон 2022 йилда 10 та хорижий давлатларга қиймати 5,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган лимон экспорт қилган Статистика аг
Ўзбекистон 2022 йилда 10 та хорижий давлатларга қиймати 5,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган лимон экспорт қилган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилда 10 та хорижий давлатларга қиймати 5,7 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 5,3 минг тонна лимон экспорт қилган. Лимон экспорти 2021 йил билан солиштирилганда 164 тоннага ошган. 2022 йилда Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар: Россия – 3,6 минг тонна Қозоғистон – 1,1 минг тонна Қирғиз Р. – 611 тонна Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар: Фарғона вилояти – 2,1 минг тонна Тошкент вилояти – 646 тонна Хоразм вилояти – 613 тонна Наманган вилояти – 428 тонна Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
03 فبراير 2023, 02:58

Credit Suisse: Швейцариядаги йирик компанияларнинг деярли 6 фоизи Россия бозорига қайтишни хоҳлайди Украинадаги махсус операц
Credit Suisse: Швейцариядаги йирик компанияларнинг деярли 6 фоизи Россия бозорига қайтишни хоҳлайди Украинадаги махсус операция туфайли Россия бозорини тарк этган йирик Швейцария компанияларининг тахминан 6 фоиз яқин уч йил ичида қайтиб келишни хоҳлайди. Бу ҳақда Швейцариянинг Credit Suisse банки тадқиқот институти томонидан эълон қилинган сўровномада маълум қилинди. "Бундан ташқари, сўровда қатнашган йирик компанияларнинг 6 фоизи яқин уч йил ичида Россияда ўз фаолиятини бошлаш ёки қайта тиклашни режалаштирмоқда", — дейилади нашрда. Credit Suisse маълумотларига кўра, ўтган йили Россияда микрофирмаларнинг 4 фоизи, кичик корхоналарнинг 3 фоизи, ўрта корхоналарнинг 8 фоизи ва деярли ҳар тўртинчи йирик компания ўз фаолиятини тўхтатган. Батафсил: https://sof.uz/jw69 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
03 فبراير 2023, 02:28

Қозоғистонда 2022 йилда энг талабгир автомобиль брендлари рейтингида "Chevrolet" етакчилик қилди Қозоғистон автомобиль бизнес
Қозоғистонда 2022 йилда энг талабгир автомобиль брендлари рейтингида "Chevrolet" етакчилик қилди Қозоғистон автомобиль бизнеси ассоциацияси маълумотларига кўра, 2022 йилда мамлакатда жами 123 778 дона янги енгил ва тижорий автомобиллар харид қилинган бўлиб, энг талабгир автомобиль брендлари рейтингида "Chevrolet" етакчилик қилди. Қозоғистонликлар томонидан энг кўп харид қилинган автомобиль моделлари орасида "Cobalt" 23 178 дона сотуви билан биринчиликни сақлаган ҳолда, энг талабгир модель бўлиб 2022 йилни якунлаган. Батафсил: https://sof.uz/kbko Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
03 فبراير 2023, 01:55

Онлайн-аукционда 401 миллион сўмга автомобиль рақами сотилди Платформа маълумотларига кўра, Ўзбекистонда "чиройли" автомобиль
Онлайн-аукционда 401 миллион сўмга автомобиль рақами сотилди Платформа маълумотларига кўра, Ўзбекистонда "чиройли" автомобиль рақами онлайн-аукционда 401 миллион сўмга сотилди. Кимошди савдосига "01 О 101 ОО" русумли автомашина рақами қўйилиб, бошланғич баҳоси 180 миллион сўмни ташкил этди. Бироқ, савдолар жараёнида харажат 401,4 миллион сўмга ошган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
03 فبراير 2023, 01:18

Деҳқон хўжаликларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади Президент қарорига мувофиқ: деҳқон ҳўжаликлари ва кичик тадб
Деҳқон хўжаликларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади Президент қарорига мувофиқ: деҳқон ҳўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади; ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади. Бунда, ташаббускор лойиҳада камида ўттиз фоиз улуш билан иштирок этиши лозим; илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредитни ўз вақтида амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини кенгайтириши учун кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади; Батафсил: https://sof.uz/kvx Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
02 فبراير 2023, 23:29

Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобил импорт қилган? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2
Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобил импорт қилган? Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон 34 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган. 2022 йилда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар: Хитой – 11 159 та Корея – 9414 та Қозоғистон – 7208 та Россия – 1499 та АҚШ – 555 та Япония – 157 та БАА – 128 та Германия – 125 та Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
02 فبراير 2023, 22:52

Англия банки асосий ставкани кетма-кет ўнинчи марта оширишга қарор қилди Буюк Британия Марказий банки асосий ставкани кетма-к
Англия банки асосий ставкани кетма-кет ўнинчи марта оширишга қарор қилди Буюк Британия Марказий банки асосий ставкани кетма-кет ўнинчи марта - 0,5 фоиз пунктига, 4 фоизгача оширишга қарор қилди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати ўз сайтида маълум қилди. "2023 йил 1 февралда якунланган йиғилишда Англия банкининг пул-кредит сиёсати қўмитаси кўпчилик овоз билан банк ставкасини 0,5 фоиз пунктга, яъни 4,0 фоизга ошириш учун овоз берди", — деди регулятор. баёнот. Декабрь ойи ўрталарида Англия банки ставкани кетма-кет тўққизинчи марта - 50 та базавий пунктга, йиллик 3,5 фоизга оширган эди. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
02 فبراير 2023, 10:10

Advance: АҚШнинг потенциал банкротлиги Хитой учун ҳақиқий зарба бўлади Қўшма Штатларнинг потенциал банкротлиги бутун дунё учу
Advance: АҚШнинг потенциал банкротлиги Хитой учун ҳақиқий зарба бўлади Қўшма Штатларнинг потенциал банкротлиги бутун дунё учун, хусусан, Хитой учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Американинг потенциал банкротлиги бутун жаҳон иқтисодиётига, айниқса, ҳали ҳам дунёнинг етакчи валютаси бўлган АҚШ долларига жиддий зарба беради. Масалан, Хитой Қўшма Штатларнинг банкрот бўлишидан жиддий қўрқади. Нашрнинг қўшимча қилишича, Хитой катта эҳтимол билан ҳали доллар учун жиддий рақобат ярата олмайди. АҚШ облигациялари ва бошқа қимматли қоғозлар бозори 24 триллион долларни ташкил этади. Хитойнинг қимматли қоғозлари 3,3 триллион долларга баҳоланган, бу шунчаки етарли эмас. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Хитойга кўплаб товарларни етказиб беради ва энг йирик экспортчи бўлиб қолади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
02 فبراير 2023, 09:32

Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки ра
Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди   Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш),  168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Батафсил: https://sof.uz/3ia Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
02 فبراير 2023, 08:40

Ўзбекистон полиэтилени асосан Туркияга экспорт қилинган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 20
Ўзбекистон полиэтилени асосан Туркияга экспорт қилинган Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йила 21 та хорижий давлатга қиймати 267,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 267,7 минг тонна полиэтилен экспорт қилган. Полиэтилен экспорти ҳажми ўтган 2021 йил билан солиштирилганда 26,1 минг тоннага камайган. 2022 йилда Ўзбекистон энг кўп полиэтилен экспорт қилган давлатлар: Туркия – 95,4 минг тонна Хитой – 54,1 минг тонна Латвия – 41,3 минг тонна Россия – 36,2 минг тонна Қозоғистон – 20,5 минг тонна Буюк Британия – 6,1 минг тонна Литва – 4,2 минг тонна Грузия – 3,2 минг тонна Португалия – 1,7 минг тонна Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
02 فبراير 2023, 06:58

Долларнинг расмий курси ошди Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👉🏼 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram
Долларнинг расмий курси ошди Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👉🏼 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram
02 فبراير 2023, 06:08

Chainalysis: 2022 йилда Шимолий Кореяга алоқадор хакерлар 3,8 миллиард долларлик криптовалютани ўғирлашди Ўтган йил криптовал
Chainalysis: 2022 йилда Шимолий Кореяга алоқадор хакерлар 3,8 миллиард долларлик криптовалютани ўғирлашди Ўтган йил криптовалютани ўғирлаш бўйича рекорд даражадаги энг ёмон йил бўлди, хакерлар Шимолий Корея билан боғлиқ бўлган тажовузкорлар бошчилигида 3,8 миллиард долларни ўғирлашди, улар ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ, деб маълумот бермоқда чоршанба куни АҚШда жойлашган блокчейн таҳлилий фирмаси. Chainalysis ҳисоботида йил давомида хакерлик фаолияти, март ва октябрь ойларида "катта кўтарилишлар" кузатилган. Ҳисоботда айтилишича, октябрь ойи криптовалюта хакерликлари бўйича тарихдаги энг катта бир ой бўлди, 32 та алоҳида ҳужумда 775,7 миллион доллар ўғирланган. Батафсил: https://sof.uz/26w Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
02 فبراير 2023, 04:57

Байден АҚШ Конгрессини "кераксиз тўловларини" тақиқлашга чақирди АҚШ президенти Жо Байден Конгрессни "кераксиз тўловлар"ни та
Байден АҚШ Конгрессини "кераксиз тўловларини" тақиқлашга чақирди АҚШ президенти Жо Байден Конгрессни "кераксиз тўловлар"ни тақиқловчи қонун қабул қилишга чақирди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида ёзган. Америка раҳбари бундай тўловлар қаторида самолётда фарзандининг ёнида ўтиргани ва кабель телевидениеси режасидан бош тортгани учун қўшимча тўловни киритди. Шунингдек, меҳмонхонада қолиш учун курорт тўлови ва тадбирлар учун чипталарни сотиб олиш учун хизмат тўлови мавжуд. "Конгресс учун кераксиз тўловларининг олдини олиш бўйича қонун қабул қилиш вақти келди", — деди Оқ уй раҳбари. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
02 فبراير 2023, 04:08

Январь ойида Еврозона инфляцияси 8,5 фоизгача секинлашади Европа Иттифоқи Статистика бошқармаси (Eurostat) дастлабки маълумот
Январь ойида Еврозона инфляцияси 8,5 фоизгача секинлашади Европа Иттифоқи Статистика бошқармаси (Eurostat) дастлабки маълумотларига кўра, Евроҳудудда истеъмол нархлари январь ойида йиллик ҳисобда 8,5 фоизга ошди. Шундай қилиб, инфляция декабрь ойида 9,2 фоиз дан секинлашди ва 2022 йил май ойидан бери энг паст даражага этди. Йиллик ҳисобда энг юқори инфляция Латвияда (21,6 фоиз), Эстонияда (18,8 фоиз) ва Литвада (18,4 фоиз) қайд этилган. Нархларнинг энг паст ўсиши Малта (6,7 фоиз), Кипр (6,8 фоиз) ва Францияда (7,0 фоиз) кузатилди. Батафсил: https://sof.uz/jk55 Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
02 فبراير 2023, 03:06

Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз берилади Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига
Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз берилади Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ имтиёзлари берилиши белгиланган. Бунда иштирокчилар фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб қуйидаги муддатларда озод қилинади: 3 млн АҚШ долларидан – 5 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 3 йил; 5 млн АҚШ долларидан – 15 млн АҚШ долларигача инвестиция учун – 5 йил; 15 млн АҚШ доллари ва ундан кўп инвестициялар учун –10 йил. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
02 فبراير 2023, 02:15