ar
Feedback
Sof.uz | Соф хабарлар

Sof.uz | Соф хабарлар

الذهاب إلى القناة على Telegram

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia

إظهار المزيد
4 669
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
لا توجد بيانات7 أيام
لا توجد بيانات30 أيام
أرشيف المشاركات
Ўзбекистон 3 ойда 10 та давлатга шампун экспорт қилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг янва
Ўзбекистон 3 ойда 10 та давлатга шампун экспорт қилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида 10 та хорижий давлатга қиймати 2 млн АҚШ долларлик шампун экспорт қилган. Шампун экспорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 835 тоннага ошган. 2023 йилнинг 3 ойида Ўзбекистон энг кўп шампун экспорт қилган асосий давлатлар: Россия – 381 тонна Қозоғистон – 347 тонна Қирғиз Р. – 173 тонна Тожикистон – 131 тонна Туркманистон – 61 тонна Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

3 ойда “Афросиёб” поезди хизматидан 350 минг йўловчи фойдаланган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апр
3 ойда “Афросиёб” поезди хизматидан 350 минг йўловчи фойдаланган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига барча қатнов турлари бўйича жами темир йўл транспортида ташилган йўловчиларнинг 14 фоизи ёки 350,1 мингтаси “Афросиёб” тезюрар поездида ташилган. Бу эса бир кунда ўртача 3,9 минг йўловчи ушбу транспорт туридан фойдаланганини кўрсатмоқда. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Туркманистон Ўзбекистондан йўл олган юк транспортларини Россия ҳудудларига чиқишини таъминлайди Туркманистон Президенти Серда
Туркманистон Ўзбекистондан йўл олган юк транспортларини Россия ҳудудларига чиқишини таъминлайди Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таъкидлашича, Туркманистон Ўзбекистондан жўнаган юк транспортларини Россиянинг жанубий ҳудудларига чиқишини таъминлайди, деб ёзмоқда “Нейтраль Туркманистон” газетаси. “Шарқий ҳудудларни мамлакатимиз маркази билан боғловчи юқори тезликда ҳаракатланадиган автотрассалар Ашхабод – Туркманбоши (собиқ Красноводск) автобонига боғланса, қўшни Ўзбекистондан йўл олган юк автомобиллар Каспий халқаро денгиз портига чиқади. У ердан Кавказ, Европа, Россиянинг жанубий ҳудудлари ва Эроннинг шимолий ҳудудига, Форс кўрфази ва Оман қўлтиғига денгиз йўли орқали етиб олиш мумкин”, – дейилади Бердимуҳамедовнинг бугун Ашхабодда бошланаётган халқаро транспорт форуми қатнашчиларига йўллаган мурожаатида. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Энди гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл
Энди гаровга қўйилган мол-мулкнинг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктирилишига йўл қўйилмайди “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Батафсил: https://sof.uz/vwwg Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 5 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга
Долларнинг расмий курси пасайди Марказий банк 5 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 445,03 сўм (-14,43); 1 Евро – 12 652,48 сўм (+0,09); 1 Россия рубли – 146,15 сўм (+1,57). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди Ушбу қарор иқтисодиёт
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди Ушбу қарор иқтисодиётда нархлар ўсишининг янада секинлашишига ёрдам берувчи пул-кредит шароитларини таъминлаш, шунингдек, март ойидаги асосий ставка пасайтирилишининг ялпи талаб ва таклифнинг мувозанатлашувига ижобий таъсирларини давом эттиришга қаратилган, дейилади Марказий банк хабарида. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қайси ҳудудда энг кўп асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг ян
Қайси ҳудудда энг кўп асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 56,6 трлн. сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган. Жами асосий капиталга инвестицияларнинг ҳудудлар бўйича ҳажми: — Қорақалпоғистон Р. – 2,1 трлн сўм — Андижон вилояти – 2,8 трлн сўм — Бухоро вилояти – 4,2 трлн сўм — Жиззах вилояти – 1,8 трлн сўм — Қашқадарё вилояти – 3,1 трлн сўм — Навоий вилояти – 3,7 трлн сўм — Наманган вилояти – 3,1 трлн сўм — Самарқанд вилояти – 5,0 трлн сўм — Сурхондарё вилояти – 3,0 трлн сўм — Сирдарё вилояти – 4,3 трлн сўм — Тошкент вилояти – 6,8 трлн сўм — Фарғона вилояти – 3,9 трлн сўм — Хоразм вилояти – 1,7 трлн сўм — Тошкент шаҳри – 11,1 трлн сўм Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади Унга кўра, ▫️ 3 йилгача иш стажига эга бўлг
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади Унга кўра, ▫️ 3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан; ▫️ 3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан; ▫️ 5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан; ▫️ 10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан; ▫️ 15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Mastercard'нинг собиқ раҳбари Жаҳон банкининг янги президенти этиб тайинланди Девид Малпасс истеъфога чиққанидан кейин Жаҳон
Mastercard'нинг собиқ раҳбари Жаҳон банкининг янги президенти этиб тайинланди Девид Малпасс истеъфога чиққанидан кейин Жаҳон банки президенти лавозимини Mastercard собиқ раҳбари Ажай Банга эгаллади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизматига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда. Ташкилот раҳбарияти 3 май, чоршанба куни Ажай Бангуни беш йиллик муддатга сайлади. Mastercard'нинг собиқ раҳбари 14-президент сифатида Жаҳон банки гуруҳининг барча ташкилотларига, шу жумладан бош ташкилот – Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкига раҳбарлик қилади. Ташкилотнинг янги президенти 2023 йил 2 июндан иш бошлайди. Маълумот ўрнида, Жаҳон банкининг амалдаги президенти Малпасс 15 феврал куни ўз лавозимини тарк этиш қарорини эълон қилди. У ташкилотни тўрт йилдан ортиқ бошқарган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Эрон шу ойда илк маҳаллий электромобилини тақдим этади Эронда электромобиллар ишлаб чиқарила бошлайди, биринчиси тез орада та
Эрон шу ойда илк маҳаллий электромобилини тақдим этади Эронда электромобиллар ишлаб чиқарила бошлайди, биринчиси тез орада тақдим этилади, деб хабар беради Irna агентлиги. Эрон стандартлаштириш миллий ташкилоти бош директори Меҳди Эслампанаҳ биринчи маҳаллий электромобил май ойи ўрталарида тақдим этилишини маълум қилди. «Президент қароридан сўнг мамлакатимиз мутахассислари томонидан яратилган илк маҳаллий электромобил сифатли ишлаб чиқариш йилида май ойининг ўрталарига қадар кенг оммага тақдим этилади», - деди у. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Март ойида 447 та “Onix” автомобили ишлаб чиқарилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноат
Март ойида 447 та “Onix” автомобили ишлаб чиқарилган Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2023 йилнинг март оймда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони: “Cobalt” - 10 101 дона “Damas” - 7 419 дона “Lacetti-Gentra” - 5 968 дона “Nexia T-250” - 1 376 дона — "Tracker" - 573 дона — “Onix” - 447 дона Махсус енгил автомобиллар - 2 454 дона Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Brent маркали нефтининг нархи 75 долларгача тушди 2023 йил июль ойида етказиб бериладиган Brent нефтининг нархи Лондоннинг IC
Brent маркали нефтининг нархи 75 долларгача тушди 2023 йил июль ойида етказиб бериладиган Brent нефтининг нархи Лондоннинг ICE биржасида 5,16 фоизга, яъни бир баррел учун 75,3 долларга тушди, дея хабар беради ТАCC агентлиги. Brent фючерслари секинлашди ва бир баррель учун 75,52 доллар (-4,89 фоиз) даражасида барқарорлашди. 2023 йил июнь ойида етказиб бериладиган WTI нефти фючерслари нархи 5,12 фоизга пасайиб, бир баррель учун 71,9 долларни ташкил қилди. Эслатиб ўтамиз, кеча халқаро биржаларда Brent нефтининг бир баррели 79,66 доллардан сотилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Эслатиб ўтамиз, АҚШ 2023 йил учун Brent маркали нефть нархи бўйича прогнозни пасайтирган. ОПЕК+ ташкилотига аъзо бўлган баъзи давлатлар эса нефть қазиб олиш ҳажмини ихтиёрий равишда камайтиришга киришган. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қайси ҳудудда аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми кўп? Статистика агентлиги маълумо
Қайси ҳудудда аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми кўп? Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида республикамизда жами асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар таркибида аҳоли маблағлари ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар улуши 9,5 фоизни ташкил этди. Ҳудудлар кесимида аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар улуши: — Қорақалпоғистон Р. – 12,3 фоиз — Андижон вилояти – 8 фоиз — Бухоро вилояти – 12,6 фоиз — Жиззах вилояти – 6,9 фоиз — Қашқадарё вилояти – 13,7 фоиз — Навоий вилояти – 9,7 фоиз — Наманган вилояти – 12,9 фоиз — Самарқанд вилояти – 5,9 фоиз — Сурхондарё вилояти – 14,6 фоиз — Сирдарё вилояти – 1,5 фоиз — Тошкент вилояти – 12,1 фоиз — Фарғона вилояти – 17,8 фоиз — Хоразм вилояти – 19,1 фоиз — Тошкент шаҳри – 3,9 фоиз Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Қатар энг бой давлатлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади Американинг Global Finance Magazine нашри дунёнинг энг бой давлатл
Қатар энг бой давлатлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади Американинг Global Finance Magazine нашри дунёнинг энг бой давлатлари (The Richest Countries in the World) рейтингини тузиб, унга 185 та давлат киритди. SA-News хабарига кўра, Марказий Осиё давлатлари орасида: Қозоғистон бу рейтингда 50-ўринни эгаллаган. Туркманистон 77-ўринни эгаллади. Ушбу рейтингда Ўзбекистон 127-ўринни, Қирғизистон 142-ўрин ва Тожикистон 153-ўринни эгаллади. Қатар дунёнинг энг бой давлати деб топилди. Иккинчи ўринда Люксембург, учинчи ўринда Сингапур. Энг камбағал давлатлар - Малави, Конго, Марказий Африка Республикаси. Рўйхат Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси маълумотлари асосида тузилган. Нашр аҳоли жон бошига сотиб олиш қобилияти паритетини инобатга олди, бу эса яшашнинг нисбий қиймати ва мамлакатлардаги инфляция даражасини ҳисобга олади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Ўзбекистонда доллар, евро ва рублнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 4 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расм
Ўзбекистонда доллар, евро ва рублнинг расмий курси кўтарилди Марказий банк 4 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади. Унга кўра: 1 АҚШ доллари – 11 459,46 сўм (+21,45); 1 Евро – 12 652,39 сўм (+124,34); 1 Россия рубли – 144,58 сўм (+1,08). Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

1 порция паловнинг ўртача нархи қанча? Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўрта
1 порция паловнинг ўртача нархи қанча? Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2023 йил апрель ойи учун): 1 порция ошнинг ўртача нархи: 🔸Қорақалпоғистон Р. – 20 400 сўм 🔸Андижон вилояти – 22 400 сўм 🔸Бухоро вилояти – 23 000 сўм 🔸Жиззах вилояти –22 400 сўм 🔸Қашқадарё вилояти – 23 800 сўм 🔸Навоий вилояти – 20 400 сўм 🔸Наманган вилояти – 19 800 сўм 🔸Самарқанд вилояти – 24 000 сўм 🔸Сурхондарё вилояти – 23 400 сўм 🔸Сирдарё вилояти – 22 800 сўм 🔸Тошкент вилояти – 21 500 сўм 🔸Фарғона вилояти – 19 000 сўм 🔸Хоразм вилояти – 22 400 сўм 🔸Тошкент шаҳри – 27 900 сўм Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Brent нефти нархи 80 доллардан пастга тушди Brent нефтининг бир баррели халқаро биржада 79,66 доллардан сотилмоқда. Бу ҳақда
Brent нефти нархи 80 доллардан пастга тушди Brent нефтининг бир баррели халқаро биржада 79,66 доллардан сотилмоқда. Бу ҳақда Anadoly агентлиги хабар беради. Душанба кунги сўнгги аукционда эталон маркали нефтнинг бир баррели нархи кунни 79,31 доллар билан якунлади. 2 май соат 09:07 ҳолатига кўра, Brent нефти нархи 0,25 фоизга тушиб, бир баррели 79,11 долларни ташкил қилди. WТI русумли нефтнинг бир баррели фьючерс нархи б 75,46 долларни ташкил этди. Бозорлар АҚШ Федерал заҳира тизимининг (ФЗТ) фоиз ставкалари бўйича қароридан келиб чиққан прогнозларга, шунингдек, Хитойнинг заиф иқтисодий маълумотларига муносабат билдирмоқда. Бугунб 3 май куни ФЗТнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Мутахассисларнинг катта қисми бу сафар ФЗТ асосий чегирма ставкасини оширишига ишонишга мойил. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида мактабларда таълим бераётган эркак педагоглар сони кўп Статистика агентлиги маълумотлариг
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида мактабларда таълим бераётган эркак педагоглар сони кўп Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023 ўқув йилида республика бўйича умумтаълим муассасаларида таълим бераётган педагоглар сони (ўриндошларсиз) 521,6 минг нафарни ташкил этган. Шундан, 159,9 минг нафари ёки жамига нисбатан 30,7 % ини эркак педагоглар ташкил этган. Ҳудудлар кесимида умумтаълим муассасаларида таълим бераётган эркак педагоглар сони: — Қорақалпоғистон Р. – 9,9 минг нафар — Андижон вилояти – 10,4 минг нафар — Бухоро вилояти – 7 минг нафар — Жиззах вилояти – 11 минг нафар — Қашқадарё вилояти – 22,9 минг нафар — Навоий вилояти – 5,3 минг нафар — Наманган вилояти – 11 минг нафар — Самарқанд вилояти – 23,1 минг нафар — Сурхондарё вилояти – 19,7 минг нафар — Сирдарё вилояти – 4,8 минг нафар — Тошкент вилояти – 9,8 минг нафар — Фарғона вилояти – 13,3 минг нафар — Хоразм вилояти – 7,9 минг нафар — Тошкент шаҳри – 3,8 минг нафар Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Дўмбира овози нафақат адирларда, балки қалбларда ҳам акс-садо бераётир... 6 – 8 май кунлари Гулистон шаҳрида III Халқаро бахшичилик санъати фестивали бўлиб ўтади. Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Кредит тарихи салбийлиги сабабли кредит ажратиш рад этилиши мумкинми? Батафсил: https://sof.uz/uxoo Энг сўнгги хабарларга обу
Кредит тарихи салбийлиги сабабли кредит ажратиш рад этилиши мумкинми? Батафсил: https://sof.uz/uxoo Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb