#устозлар_билан_мутолаа
✨ «Устозлар билан мутолаа» лойиҳасининг навбатдаги суҳбати бўлиб ўтди
✅ Бугун «Китобхонлик мактаби» лойиҳаси қошида очилган «Устозлар билан мутолаа» дарсларининг
27-сони ўтказилди. Тадбирга устоз
Анвар Аҳмад меҳмон бўлиб,
«Руҳий тарбия» китобининг 1-жузидаги ҳаж боби ҳақида суҳбат қилиб бердилар.
❓ Суҳбат давомида одатдаги савол-жавоб ўтказилиб, тўғри жавоб берганларга устоз
Анвар Аҳмад таржима ва шарҳ қилган
«Асмои ҳусно» китобининг
1-жузи ҳадя қилинди. Навбатдаги суҳбатнинг савол-жавоб қисми учун
«Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг
16-жузининг бошидан бошлаб ўқиб келиш вазифа қилинади.
🤲 Тадбир дуолар билан ниҳоясига етди.
❗ Келаётган шанба
28-ноябрь куни
14:00 да Самарқанддаги дўконимизда «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг 2-сони ўтказилади. Мазкур суҳбатдан бошлаб
«Тасаввуф ҳақида тасаввур» китобини ўқиш бошланади.
Кейинги ҳафта сешанба
1-декабрь куни
14:00 да тез кунда нашриётимиздан сотувга чиқадиган
«Ҳаммаси Қуръон ҳақида» китобининг тақдимоти ўтказилади.
@hilolnashr