ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

RİSOLAT

RİSOLAT

الذهاب إلى القناة على Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

إظهار المزيد
683
المشتركون
-124 ساعات
-57 أيام
-2030 أيام
أرشيف المشاركات
66-Савол Ассаламу алайкум Устоз Абу Солиҳ кўп ерларда Аёлига яқинлик қилишида қучоқлашида юзидан ўпишида ҳам савоб бўлади дийишябди шу ҳақида оят хадис билан тушунтириб берсангиз жазакумуллоҳу хайрон.! Жавоб: Ва алайкумуссалам. Ҳа, эркак киши ўз ҳалоли билан мубошарат қилишида ажр бор. Алҳмадулиллаҳ, Ислом дини савоб учун чексиз имтиёзлар қилиб берган, ҳар бир яхшилик учун ва ёмонликдан қайтгани учун мусулмон киши ажр олади. Саволдаги масалага ҳадис келган, қисқартириб келтирамиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларга жимоъ қилишингизда ҳам садақа бор», деди. Саҳобалар: Ё Расулуллоҳ! Шаҳватимиз келганида, унга шунда ҳам ажр борми? - дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳаром билан (шаҳватини) босганида унга гуноҳ бор, деб билармидингиз? Шу каби ҳалол билан қондирса унга ажр бор». (Муслим). © Устоз Абу Солиҳ ҳафизаҳуллоҳ @Zulmatdan_nurga

photo content

Аҳмад ибн Ҳанбал ҳукамолардан бири Ҳотамул Асомдан; одамлардан саломат қолишнинг йўли қандай бўлади? деб сўради. - У киши; Ўз молингиздан берасиз, уларнинг молидан олмайсиз, улар сизга озор берадилар, сиз уларга озор бермайсиз, уларнинг фойдасига ҳожатларини чиқарасиз, ўз ҳожатингизни чиқаришни тарк қиласиз, деди. - Имом Аҳмад: Бу иш ўта қийин, албатта, эй Ҳотам, деди. У киши: Шояд шунда улардан саломат қолсангиз, деди. © Заҳабий, «Сияр Аълам».

photo content

Зул Ҳижжанинг ўн кунини, туну кун тўлиқ ибодат билан ўтказиш, жони ва моли кетмайдиган жиҳоддан афзалдир. © Ибн Таймия, «Фатаво ал-Кубро», 5/340.

sticker.webp0.48 KB

Агар ботилни гапирадиган гапдор (шаллақи) билан ҳақни етказмайдиган унсиз соқов никоҳланган бўлса, улардан ҳақни билмайдиган ва адашган халқлар туғилади. © Ибнул Қоййим, «Савоиқул мурсала», 1/315. (Мослама таржима).

Савол: Ассалому алайкум. Устоз салаф солиҳ деганда кимларни тушунамиз. Жазакаллоҳу хойрон. Жавоб: Ва алайкумуссалам. Бу ҳақида олимлар етарлича тушунча бериб ўтишган, деб биламан. Модомики эҳтиёж бор экан, тушунтириб бораверамиз экан ҳам. Хуллас: салаф арабча сўз бўлиб, луғат китобларида маъноси: тақаддум, собиқ ўтган, деб келади. Силафул қавм, дейилса: Олдин ўтган қавм ё қадимда ўтган одамлар, маъносида. Солиҳ фоилу лекин сифату мушаббаҳа, маъноси маълум. Аммо, уламолар тилида икки жиҳатдан тушунилади: Биринчиси: замон жиҳатидан, бу демак ушбу Муҳаммадия умматининг аввалги уч асрда яшаб ўтган: 1. Саҳобалар. 2. Тобеинлар. 3. Таба тобеинлар асри тушунилади. Улардан кейин бу давр инқирозга учраган, вақти тугаб улар билан салафлар даври чеклангандир. Иккинчи: манҳаж-йўналиш, тариқат, услуб жиҳатидан, бу демак то Қиёматга қадар давом этади. То Қиёматдан олдин саҳиҳ ҳадисларда ворид бўлган майин шаббода қалбида зарра мисқолича йимони бор мўминлар қўлтиқларини силаб ўтиб жонларини олгунича ушбу салфлар манҳажи-йўналиши, услублари бардавомдир. Аммо, бугунги салафия тоифаси бу истилоҳга кирмайди, магар ўша манҳажга мувофиқ бўлса уларга қўшилиб кетади. Лекин, салафия номланишига келсак, бунга уламолар тамбеҳ бериб, танқид қилиб ўтганлар. Чунки бу ном ўша уч асрдаги салафлар яшаб ўтган замон, бу ўшаларнинг йўналишларининг номи, янги тоифанинг номи бўлиши ғалатироқ. Нима бўлса ҳам турфа номлар билан ҳар асрда тоифалар пайдо бўлиши дуруст эмас. Аҳли Исломнинг номи Китобуллоҳда Ҳаж сурасининг охирги оятларида сариҳ келган, улар мусулмонлар. Мусулмонлар ичида аҳли суннанинг номи осорларда иттифоқ бўлиб ворид бўлган. Улар ўзларини суннатга нисбат берувчи ва суннатда бирлашган жамоатдан ажралиб фирқаланишдан сақланувчи: Аҳли сунна вал жамоадирлар. Ана уларга нусрат бор, нажот бор. Валлоҳу аълам. Умар Шоҳир t.me/risolat_net

65-савол Савол: Ассалому алейкум ва рохматуллоху ва барокатух. Хурматли Абу Солиҳ устоз юкоридаги оятни шархлаб беринг илтимос. ( لَا تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ يَفْرَحُونَ بِمَا أَتَوا وَّيُحِبُّونَ أَن يُحْمَدُوا بِمَا لَمْ يَفْعَلُوا فَلَا تَحْسَبَنَّهُم بِمَفَازَةٍ مِّنَ الْعَذَابِ ۖ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ ) آل عمران (188) Aal-Imran Қилганларига хурсанд бўлиб, қилмаганларига мақталишни суядиганларни азобдан нажотда деб ҳисоблама. Уларга аламли азоб бор! Жавоб: Ва алайкумуссалам ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб айтдики: "Ўйламангки: келтирган нарсаси ва қилмаган нарсаси билан хурсанд бўладиганларни, уларни азобдан ножот топади, деб ҳисобламанг ва уларга аламли азоб бор". (Оли Имрон: 188). Ушбу оятнинг умумий тафсири қуйидагича: Аллоҳ таоло қилган ишлари билан хурсанд бўладиган, қилмаганига мақтов эшитса ҳам ховлиқадиганлар ҳақида Муҳаммад алайҳиссолату вассаламга таакидлаб қайта-қайта хитоб қилдики, уларга азоб бор, улар азобдан қутилиб қолмайди, албатта аламли азоб бор, деди. Оят нозил бўлиши ҳақида муфассирлар ихтилоф қилган, кўп тафсирларда ғазотдан қолиб кетиб, озгина амаллари билан хурсанд бўлиб, мусулмонлар ғазотдан қайтса Пайғамбаримизга баҳоналар тўқиб, ёлғон узрлари билан узрланиб кейин ғазотдан келганлар билан бирга мақтов эшитиб хурсанд бўлганлар ҳақида нозил бўлиб тушганлиги ҳам келтирилади. Саҳиҳайнда Ибн Аббос розиаллоҳу анҳудан ушбу оят тафсирида шундай келади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўшалардан бир нарса сўради, сўраганини беркитиб бошқа нарсанинг хабарини беришди. Кейин ўзларича у киши сўраганини хабар берган бўлиб чиқишди ва у кишига бунинг учун мақтаб қўйишини талаб қилишди, ўзлари у киши сўрагани ҳақида беркитиб (бошқа) нарсани айтганидан хурсанд бўлишди. Хулоса оятда мунофиқларнинг сифати ҳақида хабар қилиняпти, киши агарчи мўмин, мусулмон бўлса ҳам, қилган амалидан хурсанд бўлиб, ёки қилмаганига мақтов эшитишни хуш кўрса, ёки мақтов чоғида хурсанд бўлиб турса, демак унда нифоқ бор, у росакам мунофиқ бўлмаса ҳам, мунофиқларга ўхшаган бўлади. Манашундай бузуқ сифатдан қаттиқ четланишга далолат қилган нарса, оятдаги таакидларни қайта-қайта келишидир. Оятга мувофиқ ҳадиси шариф келган: «Ким кўпиртириш учун ёлғон даъвони даъво қилса, Аллоҳ уни фақат озайтиради». (Муслим). Валлоҳу аълам. © Устоз Абу Солиҳ ҳафизаҳуллоҳ @Zulmatdan_nurga

• «Ғарибларга жаннат бўлсин»: Ғариб олимлар. Олим киши маъсиятни ўзида очиқ изҳор қилиши, авомга қилган энг катта зулмидир. Чунки авом олимга эргашади, яхшиликни кўрсатса унга ҳам эргашади, ёмонликни кўрсатса унга эргашади. Авом олимдан содир бўлаётган амални шариятдан, деб ўйлайди. Олимдан маъсият зоҳир бўлиши, ҳақни нашр бўлишидан тўсибгина қолмай, ҳақдан юз ўгиришга олиб боради, бундай олим лаънатга лоиқдир. Бу зиндиқ «олимлар» йўлидир. Шунинг учун чин олимларни ёмон отлиққа чиқаришни ўзларига усул қилиб олган мунофиқлардан ҳам ҳазир бўлинг. Аммо, яхшилик устида бўлган, ҳақни айтадиган олимга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади, ундан ҳақни олмаган одамлар ўзлари бузуқлигидан ҳақни қабул қилолмайди, ҳақ олим уларнинг ичида ғариб бўлиб яхшилик қилишда давом этади. Ғарибликка нима етсин?! - Ғариб ўзини ва бошқаларни ислоҳ қилиш билан ҳаёт кечиради. - Ғариб олим динни таълим олиб уни бузмай етказади, динни ҳимоя қилади, ундан бир ҳарфни ҳам беркитмайди. Умар Шоҳир

• Савол: Ассалому алайкум! Менинг хужайним вафот этган, икки нафар фарзандим бор, бу фарзандларим тугилганда акика кила олмаганмиз, бунга уша пайтда шароитимиз булмаган. Катта кизим якинда етти ёшга тулади, мен уни етти ёшга тулган куни куй суйдириб акика килсам буладими? Акика хакида озгина маълумот берсангиз. • Жавоб: Ва алайкумуссалам. Алҳамдулиллаҳ... Агар имконингиз бўлса қилсангиз бўлади, бу фазилатли амаллар сирасидан. - Ақиқа: Чақалоқ етти кунлик бўлганида Аллоҳ таоло учун, фарзанд неъмат берганига ота шукр изҳор этиб ўғли учун икки, қиз бўлса бир жонлиқ-қўй сўйишдир. Манашу йўли суннат. - Етти кундан кейинроқ сўйса ҳам жоиз. Агар отаси ақиқа қилмаган бўлса киши ўзи учун ақиқа сифатида жонлиқ сўйишни хуш кўрган бўлса, бу ҳам машруъ бўлган, лекин асли отанинг зиммасидаги ҳақлардан саналади. - Унинг ҳукми: Тўғри қавлга кўра суннати муаккада. - Шунингдек унинг машруъ бўлиш ҳикмати: Фарзандни Шайтоннинг турли зиёнлари, ёмонликларидан сақланиши учундир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Бола билан ақиқа бор. Ундан қон чиқариб юборинглар ва ундан азиятни кетказинглар». (Бухорий). Яна бир ҳадисда: «Ҳар бир боланинг (яхшиликдан) тўсилиб қолиши (ёки тутилиб қолиши ёки ёмонликдан сақланиш кафолати) ақиқаси билан». (Термизий). - Ушбу ҳадис маъносида иккита машҳур гап юради: 1. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтади: Бу унинг шафоатидир. Яъни бундан мурод: агарда унга ақиқа қилинмасдан туриб болалик чоғида вафот қилган бўлса, ота-онасини (қиёмат куни ўтдан) шафоат қилмайди. 2. Бошқалар айтади: Фарзанднинг отаси Аллоҳ таолога жонлиқ сўйиб шукр қилгач, чақалоққа ёмонлик етишидан тўсиш учун қилади, чунки юқоридаги (икки) ҳадислар бунга очиқ далолат қиляпти, деганлар. Ибнул Қоййим «Туҳфа»да буни яхшилаб тушунтириб ўтган, манашу маъно тўғрироқ. - Аммо ақиқа еттинчи куни бўлишидаги ҳикмати: Бола туғулганида қалтис бир ҳолатда дунёга келади, яшаб кетиш ёки жон таслим қилиш, соғлом ёки нимжонлик орасида бўлади. Бу токи унинг жажжи вужуди тетиклигига, сиҳат-саломатлигига гувоҳлик берилгунича... хуллас соғлом туғулди, деб айтилгунича шу ҳолатда бўлади, албатта. Бу ҳолат ўша етти кун муддатни ўз ичига олади, дейди уламолар. Чунки етти кундан мурод бир ҳафтадир, ҳафта эса кун айланадиган муддат, боланинг кун айланадиган мудатда, бир ҳафта ичида текитиклашиб кетиши, умрининг аввалги ҳаёт кунларида тетиклашиб кетганига далолат қилади. Шундоқ қилиб аввалги поғонадан шукр билан, дуо билан кейинги ҳафталарни, кейин эса йилларни босиб ўтади, ин ша Оллоҳ. Демак манашу бир ҳафта муддат ичида болага чиройли, маъноли исм қўйиш, унинг шукронасига жонлиқ сўйиб ундан азиятни кетказиш, ёмонликлардан тўсиш каби етук амаллар, башариятнинг энг олди кишиси Муҳаммад алайҳиссалоту вассаламнинг умматига берган таълимотларнинг энг яхшиларидандир. Валлоҳу аълам. Умар Шоҳир

• Зул Ҳижжа ойининг ўн кунлиги ҳақидаги фазилатлари: - Аллоҳ таоло айтади: «Тонгга қасам. Ўн куннинг кечаларига қасам». (Фажр: 1, 2). «Ўн куннинг кечалари» тафсирида жумҳур муфассирлар Зул Ҳижжанинг ўн куни деганлар. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ Тафсирларида манашу қавл саҳиҳ деганлар. - Зул Ҳижжа ойининг ўн кунлик фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ибн Аббос розиаллоҳу анҳумодан саҳиҳ ҳадисда айтилади: «Аллоҳга манашу ўн кунликдаги солиҳ амаллар бошқа кунлардан кўра севимлироқдир». Шунда Ё Расулуллоҳ: Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳамми? - дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳам, магар киши жони ва моли билан чиқиб ундан бирор нарса қайтиб келмаса», дедилар. (Бухорий, Термизий). - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Амаллардан ушбу ўн кунликда Аллоҳнинг ҳузурида улуғроғи, суюклироғи йўқ. Бас, унда таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтиринглар». (Аҳмад). - Қуръони каримда: «Ва, Аллоҳнинг исмини маълум кунларда зикр қилинглар... », дейилган. (Ҳаж: 28). Бу оятни жумҳур уламолар Ибн Умар, Ибн Аббослар: Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги, деб тафсир қилганлар. - Дунёдаги кунлар ичида энг афзал, мисли йўқ кун Зул Ҳижжанинг ўн кунидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дунё кунларининг энг афзали ўн кунликдир». Яъни Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги. Шунда: Фисабилиллаҳ ҳам унга тенг эмасми? - дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фисабилиллаҳ ҳам унга тенг эмас, магар кишининг юзи тупроққ буланса», дедилар. (Баззор). Шунинг учун уламолар дунёдаги кунларнинг энг афзали Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги бўлса, дунёдаги кечаларниг энг афзали Рамазоннинг охирги ўн кунлигидир, деганлар. - Зул Ҳижжанинг ўн кунида Арафа куни бор, у катта ҳаж кунидир, мағфират кунидир, ўтдан озод қилиш кунидир, у кунда рўза тутган кишининг аввалги ва келаси йилги гуноҳлари кечириладиган кундир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўтган йил ва қолган йилга каффоратдир», дедилар. (Муслим, Аҳмад, Термизий). Сўнгра ушбу ҳадисдан келиб чиқиб уламолар шундай деган экан: Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида Арафа кунидан бошқа фазилати бўлмаганида ҳам, унинг фазилати учун етарли катта бир фазилат бўларди. - Яна Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида дин комиллиги ва неъматлар тамомига етгани ҳақидаги оят нозил бўлди: Яҳудийлар Умар розиаллоҳу анҳуга: Сизлар бир оят ўқийсизлар, агар у бизга нозил бўлганида, биз у кунни байрам қилиб олардик, дедилар. Шунда Умар розиаллоҳу анҳу жавоб бериб айтдилар: Мен уни қачон ва қаерда нозил бўлганини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша вақт қаерда бўлганини аниқ биламан: Арафа кунида ва биз ҳам Аллоҳга қасам Арофатда эдик. Суфён айтади ўша кун жумъамиди йўқми иккиландим: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим» ояти. (Моида: 3). - Дуо қилинадиган энг яхши кун ва ижобат бўлиши умид қилинган кун Зул Ҳижжадаги Арафа кунидир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Энг яхши дуо Арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган энг яхши нарса: Ла илаҳа илла Аллоҳ ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулк ва лаҳул ҳамд ва ҳува аъла кулли шайъин қодийр». (Молик, Термизий). - Зул Ҳижжада қурбонлик қилиш куни бор, у Ийдул Азҳонинг энг биринчи куни бўлиб Аллоҳнинг ҳузурида энг улуғ кунлардан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ табарока ва таолонинг ҳузуридаги энг улуғ кун наҳр-қурбонлик кунидир сўнгра қар-минода қоладиган кундир», дедилар. (Аду Довуд, Насоий). Ҳофиз ибн Ҳажар Зул Ҳижжанинг ўн кунлик фазилатлари бунчалик улуғлиги сабаби ҳақида тааммул қилиб айтадилар: Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида бўладиган имтиёзнинг сабаби зоҳир бўлишича, уммуҳотул (катта) ибодатлар у кунда жамъланиб келган: Намоз, рўза, садақа, ҳаж каби. Бошқа кунларда булар (бир бўлиб) келмаган. (Фатҳул Борий, 534). Абу Солиҳ Умар Шоҳир 22.08.2017

- Тилингиздан чиққунча эгалик қилган сўзингиздан эҳтиёт бўлинг, агар чиқса «у» сизга эгалик қилур. Модомики ОДАМ зоти гапирар экан, тилга берилган ҳаддан чиқмаслик ҳақида доим насиҳат ва танбеҳ олишга мустаҳиқдир. © Умар Шоҳир

• Савол: Assalamu alaykum. Yana bir savolim boridi. Juma namoziga masjidda qanday niyat qilinadi. Niyat qildim juma namozini 4 rakat sunnatini yoki farzini debmi? • Жавоб: Ва алайкумуссалам. Алҳамдулиллаҳ... Жумъанинг фарз намози икки ракаат, ундан кейинги суннати агар масжидда ўқилса тўрт ракаат, уйда ўқилса икки ракаат суннат ўқилади. Кейин ниятнинг ўрни қалбда, у бирор феълни қасд қилиш демак. У тил билан айтилмайди, қалбдан ўтказилади холос, қаерда бўлса ҳам, масжиддами, уйдами фарқи йўқ, мисол: Жумъа намозини ўқийман, деган қасд қалбдан ўтиши шарт. Ададини фалонча ракаат ўқийман, деб ният қилиш шарт эмас. Агар нафл ёки суннат ўқимоқчи бўлсангиз унга ҳам суннат ўқийман, деб ниятингиздан ўтиши кифоя. Валлоҳу аълам. Умар Шоҳир

60-Савол assalomu aleykum Chindan sevsez bir qizni u bilan telofon orqali gaplashsez boladimi zamoni koryabsz hamani qolida telafon hozirda bolla bilan gaplashmagan qizla kam shu savolimga javob yozsez Жавоб: Ва алайкумуссалам. Катталар айтарди, агар бир қиз ёққан бўлса, унга даров совчи қўйиб уйланиб олиш керак, деб. Лекин ҳозирги ёлғон севдим, чиндан куйдим деб уйланишни ўйламай ёки журъати етмасдан сирлий ношаръий гаплашиш - бу зинодир. Эҳтимол бунинг орқасидан кўпчилик зинога ҳам йўлиққандур. Аллоҳ офият берсин. Шариятда уйланмоқчи бўлган киши: масалан бирор қизни суриштириб топиб ёки топтириб совчи қўйиб уйланиб, ҳалол қилиб тўйгунича гаплашаверади, яшайверади. Қоида: Замон шариятдаги собит аҳкомларни ўзгартираолмайди. Шунинг учун номаҳрам қизлар билан ношаръий гаплашиш жоиз эмас, шунингдек қизлар учун номаҳрам йигит-боллар билан ҳам. Бу ҳозирда кўпчилик балоланган зино турларидан. Албатта Аллоҳ таоло покизалар учун покизаларни, фосиқлар учун фосиқаларни рўбаро қилади: «Нопок аёллар нопок эрлар учундир, нопок эрлар нопок аёллар учундир. Покиза аёллар покиза эрлар учундир, покиза эрлар покиза аёллар учундир». (Нур: 26). Манашу оятни тааммул қилиб, киши ўзини покизи тутиши лозим, токи ўзига ҳам покиза аёл рўбаро бўлиши учун, покиза йўлдош билан покиза ҳаёт кечириб, покиза фарзандлар кўриши учун. Валлоҳу аълам. © Устоз Абу Солиҳ ҳафизаҳуллоҳ. @Zulmatdan_nurga

photo content

Ажоиб қисса бўлибди: Расмда Ганадаги қишлоқчада яшовчи Ҳасан Абдуллоҳ. Унинг қўлида кўриб турган матоҳингиз - Дрон, у Турк каналларидан бири учун видео лавҳа олаётганида, баногоҳ Абдуллоҳнинг ҳовлиси олдига қулаб тушган. Журналистлар Абдуллоҳнинг уйи тараф югуриб келишган эди, қаршиларида қўлида Дронни маҳкам ушлаб турган қарияни кўрдилар, у телевидения ходимлари билан қизиқиб: Бу матоҳ мени Маккага олиб борадими? - деди. Журналистлардан бири, бундан таъсирланиб Ҳасан оғанинг суратини твиттерга тарихий воқеъа сифатида жойлаб қўйди, у ўша заҳоти шов-шув бўлиб кетди! Туркия давлати Абдуллоҳнинг «сўрови»ни эътиборсиз қолдирмасдан, унга Макка ва ҳаж сафари учун чиптасини олиб берди. Куни кеча у Жиддага жўнаб кетди. Дин қардошимизнинг қувончи юзидан билиниб турибди, Аллоҳ ҳаж амалини қабул қилсин. Умар Шоҳир (Қиссани аввалроқ арабчасини кўргандим, кейин тополмай қолдим, русчаси учраб қолди. Русчадан биринчи марта таржима қилишим).

سبحان الله: - ومن الجهالة أن يحكم الجهلاء علی العلماء، فيقولوا: فلان بن فلان أعلم من فلان بن فلان. فجعلوا أنفسهم أعلم من كليهما. الله المستعان. Субҳан Аллоҳ: - Жаҳолатни қаранг, жоҳиллар олимлар устидан баҳо бериб ҳукм қилишади: Фалончи Пистончидан билимдонроқ, дейишади. Ўзларини иккаласидан ҳам олимроқ қилиб олганичи! Аллоҳулмустаан. Умар Шоҳир

НАБАВИЙ ВАСИЯТ Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан, айтадилар: Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга уч нарсани васият қилдилар: 1. Ҳар ойдан уч кун рўза тутиш.* 2. Икки ракаат зуҳо (намози).** 3. Ва ухлашимдан олдин витр ўқимоғимни.*** © Муттафақун алайҳи. ----- * Сабрли, чидамли бўлади. Уларга ўн баравар ёки ундан кўп ажрлар берилади ... (Рўза фазилатлари беҳисоб). ** Жисмдаги аъзоларни боғловчи 360 та бўғимлардан садақани ўтайди. *** Аллоҳни зикр қилишдан ғафлатда қолмаганлар қаторида ёзилади. Risolat

- Аслида мубоҳ исмлар жудаям кўп, хоҳ ўғил болаларга бўлсин ёки қизларга бўлса ҳам исмлар жуда кўп, масалан: - Хадижа. - Оиша. - Сумайя. - София: Соф, покиза. - Ҳафса: Урғочи шеър. (Мўминлар онаси Ҳафса бинти Умар розиаллоҳу анҳумо). - Фарида: Бир дона, камёб. - Солиҳа. - Умида: Умидсиз бўлмасин дея қўйилади. - Мунира: Нур таратувчи. - Муаттар: Хушбўй ҳид таратувчи. - Нафиса: Қимматбаҳо. - Озода: Покизалик рамзи. - Соҳиба: Эгалик қилувчи. - Эъзоза: Қадирли, ҳурматга сазовар. - Абира: Тришқоқ ёки атир номига ҳам ишлатилган. - Марям: Новдаси кичик, япроғи кенг, қизил гул очувчи ўсимлик. Безак учун экилади. (Ийсо алайҳиссалом оналарининг исми Марям). - Асмо: Исмнинг кўплиги ёки ҳусн маъносида. - Ҳалима: Ҳалим, юмшоқ маъносида. (Пайғамбаримизга сут эмизган оналарининг исми Ҳалима Саъдийя). - Жамила: Гўзал. - Малика: (Хоббоб ибн Арот розиаллоҳу анҳунинг аёллари, ҳадис ривоят қилган). - Ойдин: Қоронғуликда ҳам порлаб турсин деб қўйилади. - Ҳожар: Яхши, дуруст маъносида ҳам келади. - Ҳамида: Мақталган. - Заҳро: Гул. - Обида: Ибодатгўй аёл. - Фотима: Фотима Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари. - Карима: Қўли очиқ. - Гулчеҳра. - Ҳуснида. - Одина. - Азиза. - Меҳринисо. - Дурдона. - Юмна: Ўнақай. - Ирода. - Гавҳарой. - Нодира. - Зебунисо. Баъзиларининг маъноси маълум бўлгани учун келтирмадим. Валлоҳу аълам. © Умар Шоҳир