ar
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

الذهاب إلى القناة على Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

إظهار المزيد
683
المشتركون
-124 ساعات
-57 أيام
-2030 أيام
أرشيف المشاركات
و من أفتى الناس بمجرد المنقول في الكتب على اختلاف عرفهم و عوائدهم و أزمنتهم و أمكنتهم و أحوالهم و قرائن أحوالهم فقد ضل و أضل ، و كانت جنايته على الدين أعظم من جناية من طبب الناس كلهم على اختلاف بلادهم و عوائدهم و أزمنتهم و طبائعهم بما في كتاب من كتب الطب على أبدانهم ، بل هذا الطبيب الجاهل و هذا المفتي الجاهل أضر على أديان الناس و أبدانهم و الله المستعان «Ким одамларга уларнинг урф-одатлари, замонлари, маконлари, аҳволлари, ҳолатларига далолат қилган нарсалари турли бўлишига қарамай фақат китоблардаги нақл қилинган нарсалар билан фатво берса; аниқ адашибди ва адаштирибди. Унинг диндаги бу жинояти одамларнинг барчасининг диёрлари, одатлари, замонлари, табиатлари турли бўлишига қарамай баданларга тегишли китоблардан бир китобдаги нарса билан даволаган кимсадан каттароқ. Балки бундай табиб ҳам жоҳилдир, бундай муфтий ҳам жоҳилдир, одамларнинг дини ва таналарига энг зарарлисидир. Аллоҳулмустаан». © Ибнул Қоййим, «Иъламул муваққиъйин», 78. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

23. Исломда Ҳарам, деб айтиладиган нечта масжид бор?
Anonymous voting

Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан: «Балоғат ёшига етиб қолган йигитлик ёшимизда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан
Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан: «Балоғат ёшига етиб қолган йигитлик ёшимизда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдик; Биз Қуръон таълимидан олдин иймон таълимини ўргандик, кейин Қуръондан таълим олдик; натижада у билан иймонимиз зиёда бўлди». «Сунан Ибн Можа», 61. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Одамлардан узлат қилиб четланишдай фойдали ишни билмайман; чунки сизни кўришдан тўсиб бўлм
Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Одамлардан узлат қилиб четланишдай фойдали ишни билмайман; чунки сизни кўришдан тўсиб бўлмайди-ки, магар бирор мусибатини сўкаётган кишини ёки бирор неъматга ҳасад қилувчини, ёки сиздан содир бўлган хатони тутиб-маломат қиладиган кимсаларни кўрасиз». «Сойдул хотир», 275. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Мўмин довюрак бўлади; чунки Аллоҳга суянади: шунинг учун дурустлик ва мардлик уларнинг сифати. Мунофиқ қўрқоқ бўлади; чунки Аллоҳга суянмайди: шунинг учун маккорлик ва номардлик уларнинг сифати. © Умар Шоҳир 𖣔 Рисолат - @risolat_net

photo content

𖦹 Ш У К Р Шояд буни бошқаларга етказишим Шайхнинг илмидан фойдаланганим учун шукр қилганимдан бўлса! Яъни кўпчилик мусулмонлар ва талабалар фойдаланиб турадиган фойдали исломий сайтлардан: https://islamqa.com/ar Чунки: «одамларга шукр қилмаган Аллоҳга ҳам шукр қилмайди, шунингдек Аллоҳга шукр қилмаган одамларга ҳам шукр қилмайди», дейилган. (Абу Довуд, 4811. Ибн Ҳажар, «Ҳидояту руввот», 3/222). Аллоҳ таоло Шайх Мунажжидга офият берсин, озод қилсин, чиройли сабр берсин… Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид: 1996 й. интернет тармоғида илк бор «Ислом савол ва жавоб» сайтини даъват учун очган шахсдир, араб тили ва ингилиз тилида 4 кишидан иборат кичик бир гуруҳ ёрдамида очилган; мақсад интернет тармоғида биринчи даъват сайти бўлиши учун! Агар билсангиз, шукрки бугунги кунгача Шайхнинг шогирдлари бошқарувида хизмат давом этмоқда, ҳаттоки у киши маҳбус бўлишига қарамай араб тили ва яна 15 та тилда шаръий илм тақдим қилинади. Қувонсангиз шундай ишга қувонинглар, Аллоҳ таоло айтади: «Айтинг: Аллоҳнинг фазли билан ва Унинг раҳмати билан - ана ўша билан қувонинглар, у улар тўплаган нарсалардан яхшироқдир». (Юнус: 58). Umar Shohir 𖣔 Рисолат - @risolat_net

photo content

𖦹 Тавҳиднинг аҳамияти Аллоҳ таоло Анъом сурасидаги бирин-кетин оятларда 18 та пайғамбарни мақтаб зикр қилган эди (83-86 оятлар), сўнгра буни ушбу оят билан ниҳоялаб: «Борди-ю, ширк қилсалар; улардан нима амал қилган бўлсалар бекор бўлади», деди. Сўз тавҳид ҳақида бўлса; улуғ пайғамбарларга ҳам оғир хитоб турганда, қўпол бўлса ҳам қолганлар ҳеч эркаламасин, ҳеч ким енгил олмасин, асло! 𖣔 Рисолат - @risolat_net

22. Қайси пайғамбарнинг сақоли Қуръонда зикр қилинган?
Anonymous voting

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: قال ابن تيمية رحمه الله: "قال الله تعالى: { قل بفضل اللهِ وبِرَحمَتِهِ فبذلك فليَفرَحُواْ هو خير مما يجمعون}، ففضل الله ورحمته: القرآن والإيمان، من فرح به فقد فرح بأعظم مفروح به، ومن فرح بغيره فقد ظلم نفسه، ووضع الفرح في غير موضعه". مجموع الفتاوى (١٦/ ٤٩). Аллоҳ таоло айтади: «Айтинг: Аллоҳнинг фазли билан ва Унинг раҳмати билан - ана ўша билан қувонинглар, у улар тўплаган нарсалардан яхшироқдир». (Юнус: 58). «Аллоҳнинг фазли ва Унинг раҳмати: Қуръон ва иймондир, ким шулар билан қувонса, дарҳақиқат катта қувонч бўлган нарса билан қувонибди, ким бундан бошқаси билан қувонса ўз жонига зулм қилибди, қувончни ўз ўрнидан бошқа жойга қўйибди». ©️ «Фатаво», 16/49. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Саодатнинг аломати – банданинг ҳасанотлари ортида ва гуноҳлари кўз ўнгида бўлишидир. Ва бахт
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Саодатнинг аломати – банданинг ҳасанотлари ортида ва гуноҳлари кўз ўнгида бўлишидир. Ва бахтсизликнинг аломати эса – банда ҳасанотларини кўз ўнгида кўриб, ёмонликларини унитиб қўйишидир». «Мифтаҳ дарис саада», 2/259. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Шайхул Исломнинг камтарлиги وكان إذا أُثْنِيَ عليه في وَجْهِه يقولُ: واللهِ إنِّي إلى الآنَ أُجدِّدُ إسلامي كُلَّ وَقتٍ، وما أسلَمتُ بعْدُ إسلامًا جيدًا. ((مدارج السالكين)) (1/524). «Агар юзига очиқ мақтов айтишса, у киши шундай дер эди: Аллоҳга қасам, ҳозиргача ҳар вақт исломимни янгилаб тураман ва ҳали ҳануз исломга яхши таслим бўлолмадим». ©️ Ибнул Қоййим, «Мадориж», 1/524. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади: «Пайғамбарлардан қайси бир пайғамбар қийналмасин-ки, магар тасбеҳ билан истиғоса қилган-ёр
Ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади: «Пайғамбарлардан қайси бир пайғамбар қийналмасин-ки, магар тасбеҳ билан истиғоса қилган-ёрдам сўраган». ©️Ибнул Қоййим, «Жавобул кофий», 14. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Шайх Муҳаммад Амин Шинқитий раҳимаҳуллоҳи айтади: «Ўқинг ва Раббингиз Акром». Чунки У Зот башариятни яратиш ва пайдо қилиш неъмати билан икром қилди. Иккиси ҳам камолатга етказувчидир. - Биринчиси: яратишлик билан йўқдан пайдо қилиш. - Иккинчиси эса: жаҳолатдан кейин илм вужудга келишидир. Бу нарсанинг барчаси фақатгина пок бўлган, карамли бўлган Рабб таолодан бўлади. ©️ «Адвоул баён», 9/17. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Саффориний раҳимаҳуллоҳ айтади: «илмдан маҳрум бўлиш олти кўриниш билан бўлади: 1. Сўрашни тарк қилиш. 2. Жим турмай, қулоқ солиб тингламаслик. 3. Ëмон тушунча. 4. Ëмон ҳифз қилиш. 5. Уни тарқатмаслик ва ўргатмаслик. Ким илмини хазина каби яшириб олса ва тарқатмаса; Аллоҳ таоло уни унутишга мубтало қилади, бу унга ярашадиган жазодир. 6. Унга амал қилмаслик. Чунки амал қилиш, уни эслашни, тадаббур қилишни, риоя қилишни ва унга боқишни мажбур қилади, бордию амални тарк қилса унутади, албатта. Баъзи салафлар айтган: илмни сақлаб қолиш учун, унга амал қилиш билан ёрдам сўрардик. Яна баъзилар айтан: Илм амал билан яшайди, унга ижобат қилса қолади, бўлмаса кетади. Илм амал қилишдай бошқа нарсани ўзига ром қилиб жалб қилмаган». ©️«Ғозаул албоб», 1/42. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам Жаброил алайҳиссаломни асл суратда неччи мартда кўрганлар?
Anonymous voting

𖦹 КУСУФ ва ХУСУФ Кусуф: қуёш ёруқлигини ой тўсиши бўлса, хусуф: ой нурини қуёш тўсишидир, дейилган ва бошқа буларга яқин маънода таърифлар берилган. Кусуф ҳолатида намоз қилиш тўрт мазҳабда ҳам таакидланган суннатдир, у тунги намоздан кўра кўпроқ таакид қилинган, Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ ҳаттоки: тарк қилиш жоиз эмас, деган. Ҳанафий мазҳабида вожиб, дейилган мўътабар қавл бор. Хусуф ҳолатида Ҳанафий ва Моликийлар ўқилмайди, деган. Шофеъий ва Ҳанбалилар ўқилади, дейди. Оиша онамиздан: «Офтоб ва ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир, бирортасининг ўлими ёки ҳаёти учун тутилмайди, агар ана ўшани кўрсангизлар; Аллоҳга дуо қилинглар, такбир айтинглар, намоз қилинглар ва садақа беринглар, эй уммати Муҳаммад!» (Бухорий, 1044, Муслим, 901). Унинг вақти тутилгандан токи айрилгунча: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврида қуёш хусф қилди, шунда бир нидо қилувчини юборди: Намозга жамланинг! деб нидо қилди. Улар тўпландилар ва олдига ўтиб такбир айтиб намоз қилди…».(Бухорий, 1066, Муслим, 901). Яъни азон ёки иқомат айтилмайди, фақатгина намозга нидо қилинади холос. Киши бу ҳолатда бир ўзи намоз қилса ҳам жоиз. Бу намоз эркак ва аёлларга ҳам машруъ қилинган. Унинг сифати ҳақида келган энг саҳиҳ ҳадис Муваттода келган: Ҳар бир ракаатда икки рукуъ ва икки сажда қилади, ҳар рукуъдан олдин Фотиҳа сураси билан узунроқ зам сура ўқилади. Ҳанафий мазҳабида Бухорийда, 1040 келган ҳадисга биноан бошқа намозлардан сифати фарқ қилмайди, дейилган. Ададида ихтилоф йўқ: икки ракаат. Кусуф ёки хусуф одамлар кўз билан кўрганда ўқилиши мўътабардир, фалакий ҳисоблар билан белгиланиб ўқилмайди, магар кўринса ва ҳисоб ҳам тасдиқ қилган бўлса эътибори бор, гарчи бироз кўринса ҳам, албатта. Бу ҳодиса билан Аллоҳ таоло бандаларини қўрқитиб туради, у Қиёмат кунининг кўринишларидан биридир ва Аллоҳ таоло агар: «бўл», деса бутун коинот ўзгариб-бузилиб кетиши мумкин бўлган эслатмани англатади. Бефарқ жоҳиллар, қалби қотган ўликлар бундай оят-аломатлардан бирор ҳаракатга келмайди, хотиржамлар, бундан ҳам баттари агар шу каби Қиёмат ёки азобдан дарак берадиган оят-аломатларни кўриб томоша қилиб завқ оладиганлар бор, дуо қилиб балои-қазодан паноҳ сўрамайди! 𖣔 Рисолат - @risolat_net

photo content

photo content