683
المشتركون
-124 ساعات
-57 أيام
-2030 أيام
أرشيف المشاركات
683
Набий соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Ким катталаримизни улуғламаса, кичикларимизга раҳм қилмаса биздан эмас! Ва олимимиз ҳаққини билмаган ҳам».
Аҳмад, 22755. Ҳасан «Саҳиҳ ал-жомеъ», 5443.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Тўрт мазҳабдаги фуқаҳолар Шаввол ойида уйланиш мустаҳаб, яъни суннат эмас, лекин истиҳбоб қилинган, ёқтирилган иш, дейди, чунки авваллари жоҳилиятда Шаввол ойида уйланишдан араблар шумланар эди, шунга қарши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ойда уйланган, сабаби мубоҳ бўлгани учун ва шумланишга қарши юришни ёқтирганлари учун, шунинг учун фуқаҳолар истиҳбоб, деган, суннат мақсад қилинмаган!
Зотан бу ерда (Нававий раҳимаҳуллоҳнинг гапидан) хитобни англаган одамлар суннат иддаосини тушунмайди!!
#Мустаҳаб: суннат маъноси ҳам бор, бошқа маъноси ҳам бор, лекин айнан бу ерда тўлиқ суннат маъносида эмас, бўлмаса буни имомлар очиқ айтарди, ёки кўпчиликка маълум бўларди бу иш. Хусусан фуқаҳолар бир ишни суннат, демоқчи бўлса кўп ҳолатда очиқ айтади, бу суннат, ёки Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари, деб…
Шунинг учун ўзимиз тушуниб-тушунмай раддия ёзаман, ёки тузатаман, деб қолганларни чалғитмайлик, аввал ёзган одамга нисбатан ҳурмат қилиб шахсийга насиҳат қилингани, кейин унамаса ҳам ёзгани ёки нашр қилган нарсаси очиқ ихтилоф чиқармаган бўлса, ҳаромни ҳалол қилмаган ёки акси бўлмаса ҳам тортишмаган маъқул, айниқса бирор мўътабар имомдан нақл қилган бўлса…
Қизиқ! Базилар айнан арзимас нарсаларда танқид қилади, лекин бошқа кўп яхши ишларга баракалла демайди?! Ёки ундан ҳам баттари, мункарни инкор қилмайди…
Айб қалбдами ёки кўздами?!!!
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Шаввол ойида турмуш қуриш хуш кўрилади (мустаҳаб)».
©️ Шарҳу Муслим, 9/209.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
«Ҳар ким-ки қалбини одамларга боғлаган бўлса; унга ёрдам қилиши, ё ризқ бериши, ё тўғри йўлга бошлаши учун; демак қалби уларга сиғинибди. Ундайларда буларнинг миқдорида уларга нисбатан қулчилик пайдо бўлибди. Гарчи кўринишда улар учун амир бўлса ҳам, уларни бошқарадиган бўлса ҳам, уларни хизматга солса ҳам; Чунки оқил ҳақиқатларга боқади, ташқи кўринишга эмас!»
Ибн Таймия, «Убудият» рисоласи.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Repost from RİSOLAT
Ҳайит кунидаги суннатлар:
• Ювиниб-тараниш,
• Атирланиш,
• Энг кўркам либосларни кийиш (эркаклар учун кўчада ҳам, аёллар ҳар доимгидай фақат уйида),
• Намозгача такбир айтиш,
• Намозгача хурмодан тоқ еб олиш,
• Фитр закотини намозгача бериш (яъни ҳайит кунида),
• Намозга боришда-келишда икки ҳил бўлган қарама-қарши йўллардан бориб келиш,
• Намозни шаҳар дарвозасидан ташқарироқда адо қилиш (жамоат билан),
• Муҳтожларга кўмаклашиш,
• Ҳадия улашиш,
• Қалбларга хурсандчилик киритиш,
• Хусуматчилар орасини яраштириш.
© Абу Солиҳ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=922931564498954&id=100003463584084
683
Repost from RİSOLAT
𖦹 ТАНБЕҲ
Расулуллоҳ ﷺ: «Сизлардан ким-ки бир мункарни кўрса, ўз қўли билан ўзгартирсин. Бас, агар ундай қилолмаса, ўз тили билан, агар ундай ҳам қилолмаса, ўз қалби билан. Мана шу иймоннинг энг заифидир». (Муслим).
• Байрам арафасида содир бўлган мункарлар, суннатга мухолиф амаллардан кўрганларимиз:
- Ҳайит намозига эътиборсиз бўлиш, уни чиройлик кутиб олмаслик.
- Аёллар масжидга атирланиб, безаниб келиши.
- Эркак ва аёллар йўлларда, бозорларда аралашиб юриши.
- Такбирлар масжидларда жўр бўлиб, хўр бўлиб айтилиши билан чекланиши.
- Байрам, деб, кўнгил хушлансин, деб, мусиқалар, рақслар, ношаръий тамошалар кўрсатилиши.
- Байрам куни қабристонларни зиёрат қилиш керак, деб, билиш, у ерга бориш.
- Қариндошлар билан силаи раҳм қилишни тарк қилиш.
- Ёш болаларга исрофга олиб борувчи ўйин тамошаларга рухсат бериш.
- Аёллар эркаклар билан қўл бериб кўришиши. Расулуллоҳ ﷺ: «Мен аёллар билан қўл бериб кўришмайман», деганлар.
- Фақат таниган-билганларга салом бериб, табриклаб ёки яхшиликни танишларга қаратиб қўйишлик.
- Дастурхонларда керагидан ортиқ, очкўзлик белгиси билан тўлдириб ўтириш. Суннатда еб-ичиш, қоринга учдан бири билан кифояланишдир.
- Қодир бўла туриб қурбонлик қилишдан қизғониш.
Давом этишимиз мумкин ... ҳамма ўзини ва ёнидаги биродари хатоларини насиҳат ила тузатсин.
© Умар Шоҳир
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Repost from RİSOLAT
БАЙРАМ... ТАКБИР
- Рамазоннинг охирги кунида қуёш ботганидан то ҳайит намозигача такбир айтиш суннат бўлади.
- Такбир айтиш сийғаси:
• Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Ла илаҳа илла Аллоҳ.
• Валлоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, ва лиллаҳил ҳамд.
- Арабчаси:
• الله أكبر، الله أكبر، لا إله إلا الله.
• والله أكبر، الله أكبر، ولله الحمد.
© Абу Солиҳ
683
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Бандага бу замонда Аллоҳга иймон келтиришдан кейин энг яхши роҳат берадиган нарса; талаби илм ва солиҳа жуфтдир».
Байҳақий «Зуҳд», 282.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
𖦹 Олимлардан уч сифатдаги киши илм талаб қилолмайди ёхуд илм юқмайди:
1. Илмга муҳтожлигини кўрсатмаган.
2. Олимга ҳурмат кўрсатмаган.
3. Илмисиз ҳолатда олимга эътироз қилган.
✏️Умар Шоҳир
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال شيخُ الإسلام ابن تيمية رحمه الله:
"الصَّحِيحُ أنَّ مَن شَهِدَ العِيدَ سَقَطَتْ عَنْهُ الجُمُعَةُ لَكِنْ عَلى الإمامِ أنْ يُقِيمَ الجُمُعَةَ لِيَشْهَدَها مَن شاءَ شُهُودَها ومَن لَمْ يَشْهَدْ العِيدَ، وهَذا هُوَ المَأْثُورُ عَنْ النَّبِيِّ ﷺ وأصْحابِهِ".
"مجموع الفتاوى"، (٢١١/٢٤).
«Саҳиҳ қавл: ким ҳайитга шоҳид бўлса ундан жума соқит бўлади, лекин имом зиммасида жумани қойим қилиш бор; истаганлар унга (жумага) ҳам шоҳид бўлишлари ва ҳайитга шоҳид бўлмаган кишилар учун ҳам, мана бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам саҳобаларидан келган асардир».
«Фатаво», 24/211.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Repost from RİSOLAT
𖦹 17 апрель – Фаластин асирлари куни
Бугунги кунга қадар, Фаластин аҳолисининг 4850 нафари босқинчи Исроил қамоқхоналарида асирликда сақланмоқда. Улар зиндонда барча халқаро қонунларни бузган даҳшатли шароитларда сақланишлари ўнлаб инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан тасдиқланган.
Бундан ташқари, маҳбусларга нисбатан доимий қийноқлар, таҳдидлар билан турли хил кўрсатмалар ва зулмнинг турли шакллари қайд этилган.
Фаластинлик маҳбуслар орасида:
• 34 нафар аёл;
• 548 та умрбод қамоқ жазоси;
• 160 нафар ёш болалар;
• 530 та маҳбус эса бир неча ойлар ва керак бўлса, баъзи ҳолларда йиллар давомида айбсиз қамоқ жазосини ўтайди.
• 600 нафар Фаластиннинг босиб олинган пойтахти Қуддус аҳолиси.
• 650 нафар оғир касалликка чалинган, тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаётган ногирон маҳбуслар ҳам шулар жумласидан.
Ҳар кунги дуоларимиз, сионист золимлари зиндонларидаги қаҳрамонларимиз озод бўлишлари ва муқаддас ерларимиздан сионистлар вабосидан озод қилинишига қаратилган.
@voiceofpalestine
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
«Аллоҳдан Унинг фазлидан сўранглар». (Нисо сураси, 32-оят).
Ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтади: «Сўраниш фақатгина бериш учун буюрилган».
«Тафсири Бағовий», 2/205.
𖣔 Рисолат - @risolat_net
683
Қунутда душманга қарши дуо қилиш керак; дўст-душманлик эътиқодимизни мустаҳкамлаш, уларнинг ёмонлигидан сақланиш ва салафлар йўлига иқтидо қилиш учун. Аърож айтади: «Одамларни рамазонда кофирларни лаънатлаган ҳолларида топдим фақат».
© Торифий
𖣔 Рисолат - @risolat_net
