ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

RİSOLAT

RİSOLAT

الذهاب إلى القناة على Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

إظهار المزيد
683
المشتركون
-124 ساعات
-57 أيام
-2030 أيام
أرشيف المشاركات
Умар ибнул Хаттоб розиаллоҳу анҳу ваъз қилиб шундай деди: Ўзингга тегишли бўлмаган нарса ҳақида гапирмагин. Душманингдан нари юргин. Фақатгина ишончли дўстингни огоҳлантиргин, ишончли киши фақат Аллоҳ азза ва жалладан қўрқадиган ва Унга итоат қиладиган кишидир. Фожир билан бирга юрмагин-ки, сенга фужурни ўргатади. Унга ҳаргиз сирингни очмагин. Ишларингда эса фақатгина Аллоҳдан қўрқадиганлар билан маслаҳат қилгин. © Ожуррий, «Одоби шарият»: 4/223. Risolat каналига аъзо бўлинг, улашинг, кузатинг! ®Risolat

Мусулмон киши, билганига амал қилиб борар экан, унинг иймони ҳам мустаҳкам томир отиб, вужудига ана ўша хурмо томирлари каби чирмашиб, гўё бетон ичидаги темир қовурғалар каби қаттиқ бирикиб, ўрнашиб қолади. Ҳар бир мусулмон шахс, ўз билганига, масъулият билан амал қилиб амалларини пухта қилиб, иймонини мустаҳкам, кўчмас тоғдек қилишини уддалаш учун тиришиб меҳнат қилсагина, ер юзи Ислом билан обод бўлади. Аллоҳ таоло айтади: "Ва агарда, алаббат улар, у-мавъизалар билан қилинаётган панд насиҳатларни қилганларида! Шубҳасиз улар учун яхшироқ ва (иймон-эътиқодларида ҳам) қаттиқроқ саботлик (яъни, мустаҳкамроқ) бўлар эди". (Нисо: 66). Аллоҳ таолодан тавфиқ сўраймиз, Ўзи бизларга гўзал оқибат берсин. Омин! ©Умар Шоҳир ®Risolat 🔗www.risolat.net

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтдилар: Онам менга шундай деди: Агарда илмга амал қилиш ниятингиз бўлмаса уни ўрганмай қўя қолинг, йўқса қиёмат куни сизга юк бўлади. © Risolat

Рамазон ойи - чиндан сидқи азимат қилган ва манашу ифлос зараркунандадан қутулмоқчи бўлган кишига яхшигина имкониятдир. © Ris
Рамазон ойи - чиндан сидқи азимат қилган ва манашу ифлос зараркунандадан қутулмоқчи бўлган кишига яхшигина имкониятдир. © Risolat

Набий ﷺ айтдилар: «Ҳасад - фақатгина иккитасига қилинади: 1. Аллоҳ таоло бир кишига Қуръон берган, бас у - уни туну кун тиловат қилади. 2. Аллоҳ таоло бир кишига мол-пул берган, бас у - уни туну кун инфоқ қилади». © Бухорий

«Бирор уйда ит ва сурат бўлса унга фаришталар кирмайди». (Бухорий, Муслим). Шайхул Ислом ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадис изоҳида ишорий тафсир услубида шундай дейди: Агарда манашу нарса - махлуқ бўлган фаришталарни уйга киришидан тўсган бўлса! Кўпак шаҳватлари, шаҳвоний суратлар тўлган қалбга - Аллоҳнинг маърифати, муҳаббати, Унинг зикридаги ҳаловати, ороми қандай киради ахир? Аллоҳ таоло бизларни хор қилишдан сақласин. Аллоҳдан дунё ва охиратда ҳам, афв ва офият сўраб қоламиз. © Risolat

sticker.webp0.41 KB

photo content

sticker.webp0.32 KB

photo content

- Ҳатто бир кун Амирул мўминин Ҳарун Рошид у кишини олдига эшик қоқиб келди, (қисса узоқ бўлгани учун ҳаммасини ёзмадим). Халифа Имомга минг динор ҳадия қилолмай, яна гапларидан тасирланиб кўз ёш қилиб кетган ... Халифа: минг динорни олинг, аҳли-оилангизга инфоқ қилинг, Роббингизгаа қилаётган ибодатни кучайтириб олинг, деди. Фузайл: - Субҳан Аллоҳ! Мен сизи нажот йўлига далолат қиламан, сиз эса менга бунақа нарсаларни беришдан тийиласиз, Аллоҳ сизи саломат қилсин тавфиқ берсин, деб дуо қилди. Кейин Халифа ва у билан бирга кирганлар жим бўпқолдилар, (Фузайл ибн Иёз уларга гапирмай турганидан). Кейин чиқишди, чиқаётиб Ҳарун Рошид ёнидагига: Абу Аббос, агар мени биронтасига далолат қилсанг шунга ўхшаганига далолат қилгин, бу: мусулмонлар саййиди, деди. (Сабаби ундан олдин Халифа Ибн Уяйна ва Абду Pаззоқ олдига кириб бериб чиқишга муваффақ бўлган эди. Аввал йўл тўсар бўлган Фузайл ибн Иёз ўз замонасида ўз Ҳалифасининг гувоҳлиги билан мусулмонлар саййиди бўлди, йиғламай иложи йўқ). Кейин Фузайл ибн Иёз улар кетганидан кейин ичкарига аёли олдига кирди, аёли: кўриб, билиб турибсиз қийналяпмиз ахир, шу пулни олганизда..., деб гапини тугатмасидан Имом Фузайл: - Сиз билан менга ўхшаганлар ва туялари борларга ҳам ўз касби билан ейиш бор холос, туялар катта бўлса сўйиб енглар, деди. Ташқаридан буни Халифа эшитиб: - Қайтиб кириб пулни (минг динорни) берамиз деди, шояд қабул қилса. Фузайл ибн Иёз ҳам буни сезиб, чиқиб ховлисининг тўрисига бориб ўтириб олди. Ҳарун келиб ёнбошига ўтириб, уни гапиртирмоқчи бўлиб роса гапирди. Шундай қилиб турганида ичкаридан бир қора жория чиқиб: - Эй, кечаси билан қари одамга озор бердинглар, кетинглар энди, деди (танимаганидан). Сўнг улар кетишди. Аллоҳ Фузайл ибн Иёзни раҳим қилсин. © Risolat каналига аъзо бўлинг, улашинг, кузатинг: https://t.me/joinchat/AAAAAD-yA1cDxCxX9-tAaQ * Хозирги Туркманистон ҳудудларидан. ** Хуросон тараф.

Кишининг ўтмишдаги қора ҳаёти, Исломга қайтиб - унда фазл эгаси бўлишидан тўсмайди. ФУЗАЙЛ ИБН ИЁЗ... Фузайл ибн Иёз буюк олим, имом бўлиб етишишишдан илгари улуш (доля) олувчи бўлган. У киши Абивард* ва Сарохс** орасида хатарли ерларда туриб йўл тўсарлик, қароқчилик қиларди (хозирги тилда: ганстер, гоп стоп) қилган. (Баъзи ривоятларда: Абивард ва Сарохснинг ўзида улуш олиб юрган дейилади). У киши тавба қилишининг сабаби ҳақида Ибн Асокир айтади: Фузайл ибн Иёз бир жорияга ошиқ бўлиб қолди. Бир куни тўсиқ деворларга (жорияни кўргани) чиқаётиб уни қироат қилаётганини эшитиб қолди: - "Иймон келтирганлар учун уларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри учун, қўрқиш пайти келмадими ....". (Ҳадид: 16). Шунда Фузайл: - Эй Раббим, келди, албатта, деди. (Бошқа ривоятда ҳаёдан киймларини ўраб олиб шундай деди, дейилади). Сўнг девордан тушиб қайтиб кетди. Ва кеча уни яна айб қиладиган жойига қайтарди (яъни йўл тўсарлик ишига). Йўлга чиққан бир қанча йўловчилар бор эди. Улар суҳбатлашиб кетаркан, бирлари: кечаси йўлга чиқамиз, деди. Баъзилари: йўқ, шу ерда тонг оттирамиз, бўлмаса Фузайл йўлимизни тўсади, деди. (Бошқа ривоятда: ўша йўловчилардан баъзилари: биз билан манабу қишлоққа юринглар, чунки бу йўлда, олдимиздан Фузайл деган бир улуш олувчи чиқади, деди). Фузайл ибн Иёз: буни эшитиб қолиб: - Ўйлаб кўрдим, мен кечаси осийлик қилгани чиқсам, мусулмонлар бу ерларда мендан қўрқишяпди, дедим, дейди. Кейин: Эй Аллоҳ, дарҳақиқат мен Сенга тавба қилдим ва тавбамни Байтинга қўшни қилдим, деди. Шундан кейин то вафот топгунича қўшни бўлди. (Ибн Асокир). Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ - Аллоҳ таоло у кишини содиқ тавбаси билан мусулмонлар имоми, зоҳидлар улуғларидан, содиқ рижоллардан қилди. Аъмаш, Саврий, Мансур ибн Мўътамар, Сулаймон Таймий ва бошқа кибор, улуғ олимлардан илм олди. Кейин ўзлари Саврий, ибн Уяйна, Ибнул Мубарок ва бошқа катта имом олимларга илм берди, ҳадис ривоят қилди. Ибн Уяйна у кишини: Фузайл сиқот, деб қўлларини ўпар эди. Ибнул Муборак: Ер юзида мен учун ундан сиқотроғи қолмади, деганлар. Насойи: сиқот, ишончлик, солиҳ эркак, деганлар. Иброҳим ибн Ашъас: Фузайлдан бошқа қалбида Аллоҳнинг қўрқуви улуғ бўлган кишини кўрмадим, деди. Заҳабий: имом, қудва, собит, шайхул Ислом, деганлар. Ибн Ҳажар: сиқот-ишлнчли, обид имом, деганлар ва бошқа санолар олимлардан кўп айтилган. Аллоҳ у кишини Ўз динида фақиҳ қилди. Фузайл ибн Иёз тўғри сўз, содиқ сўз эгаси бўлди. Агар гапирса сўзида ҳайбати бор кишилардан эди ... (Шу каби тавба қилган олимлар сийратини ўқиб, тавбасида содиқ тургани учун - катта ютуқ бор экан, деб билдим).

sticker.webp0.50 KB

sticker.webp0.37 KB

photo content

Ассалому алайкум раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Муҳтарам гуруҳ аъзолари, азиз биродарлар! Аввало - кириб келаётган Рамазон ҳаммамизга муборак бўлсин, -ин ша Оллоҳ- етиштирган Рабб таолога шукрлар бўлсин. Қуйида нафс тарбиясига тегишли «НАФС ТАРБИЯСИДАГИ ЁРҚИН УЧҚУНЛАР» қисқа сайланмани сизларга баҳолиқудрат таржима қилиб тақдим этмоқдамиз, марҳамат: http://risolat.net/тазкияту-нафс/ Зеро, Рамазонга нафсларимизни тарбиялаб киришимиз мақсадга мувофиқ ишдир, албатта! Умид қиламиз, ушбу лўнда сайланма, қисқа бўлишига қарамай - ҳар Рамазондан келаси Рамазонгача нафсларимизга руҳий ва баданий озуқа бўлсин, омин. © Risolat сайти ва телеграмм канали мудири: Абу Солиҳ.

sticker.webp0.25 KB

Рўзадорларнинг ажиб ҳолати: Кўпчилик одамлар рўза ҳақиқатини тушунмайдилар, албатта. Рўза ойида фақатгина моддий тйилишни тасаввур қиладилар холос. Шунинг учун уларнинг аҳволлари рўза ойида ҳам, бошқасида ҳам - ўзгармайди. Балки Рамазон, эҳтимол уларнинг дилларида дард туғдирар, у ойда жаҳлдор бўлар, ичида танглик, сиқилишлар пайдо қилар ёки тез ғазаб қиладиган бўлиб қолади. Кейин бундан: Рўзачилик, деб ўзларича узрланадилар. Бу аҳволлар сабаби; улар кўринишда рўза тутадилар, одатий рўза тутади, гўё ибодатдаги рўза эмас. Улар рўза ҳақиқатини тушунсалар эди ва чин қалбдан иймон билан, ажр талабида рўза тутсалар; ўзларида ҳам, ахлоқларида ҳам, ўзаро муомалаларида ва бошқа кўринишларида - тутган рўзалари учун далил ўлароқ катта салоҳиятли аломатлар кўринарди, албатта. 📚 Китоб: Рўза ва Рамазон китобидан олинди, 169-саҳифа. 🖋 Муаллиф; Абду Раҳмон Ҳасан ал-Майдоний. 🖊 Мутаржим: Абу Солиҳ. @risolat_net

sticker.webp0.25 KB