ar
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

الذهاب إلى القناة على Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

إظهار المزيد
683
المشتركون
-124 ساعات
-57 أيام
-2030 أيام
أرشيف المشاركات
«Афсуски, баъзи исломий диёрларда шариат номидан ишлар юритилиш учун муфтийлар қўйилди». Албоний, «Ҳуда ван нур», 254. (кассе
«Афсуски, баъзи исломий диёрларда шариат номидан ишлар юритилиш учун муфтийлар қўйилди». Албоний, «Ҳуда ван нур», 254. (кассетадан). 𖣔 Рисолат - @risolat_net

«Қалб ҳам бадан каби касал бўлади, унинг шифоси тавба ва ҳимиятдадир. Худди ойна каби шалтақ бўлади, уни ярқиратиш зикр билан
«Қалб ҳам бадан каби касал бўлади, унинг шифоси тавба ва ҳимиятдадир. Худди ойна каби шалтақ бўлади, уни ярқиратиш зикр биландир. Худди жисм каби ялонғоч қолади, унинг зийнат-либоси тақводир. У худди бадан каби оч қолади, ташналикда қолади, унинг таоми ва шароби маърифат ва муҳаббат, таваккул, иноба ва хизматдир». Ибнул Қоййим «Фавоид», 1/98. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Суфён Саврий Иброҳим ибн Адҳамга келиб айтар эди: «Эй Иброҳим! Аллоҳга дуо қил; бизни «тавҳидда» бўлган ҳолимизда жонимизни о
Суфён Саврий Иброҳим ибн Адҳамга келиб айтар эди: «Эй Иброҳим! Аллоҳга дуо қил; бизни «тавҳидда» бўлган ҳолимизда жонимизни олсин». Ибнул Жавзий, «Сабот», 80. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

«Оқил киши ёмонликдан яхшиликни ажратиб-билган эмас, оқил, деб: икки яхшиликдан яхшироғини ва икки ёмонликдан ёмонроғини била
«Оқил киши ёмонликдан яхшиликни ажратиб-билган эмас, оқил, деб: икки яхшиликдан яхшироғини ва икки ёмонликдан ёмонроғини биладиган ҳамда шариат; «фойдаларни ҳосил қилиб ва уни комил қилиш, фасодни йўқ қилиб ва уни камайтириш устига бино бўлганини», биладигандир. Йўқса, бир феълни бажариш ва тарк қилиш борасида тарозида ўлчай олмаган кимсалардан бўлиб қолади; натижада вожиботларни тарк қилиб, ҳаром қилинган ишларни қилиб ва (керак бўлса) буни тақводан, деб билади». Ибн Таймия, «Фатаво», 10/514. 20/54. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

«Қалб қотиши фисқни мерос қилиб беради, агар баттарлашса бидъатни, зулматни, ҳавойи нафсга эргашишни ҳам мерос қилиб қолдирад
«Қалб қотиши фисқни мерос қилиб беради, агар баттарлашса бидъатни, зулматни, ҳавойи нафсга эргашишни ҳам мерос қилиб қолдиради. Агар янада кучайса куфр ва нифоқни ҳам қолдиради, кўпинча мана шуни ҳам, анавани ҳам мерос қолдиради». Ибнул Қаййим, «Калом аъла масалатис симаъ», 367. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

«Қалб идиш мисолидир, агар уни бир нарса билан тўлдирсанг, бошқа нарсага унда жой қолмайди. Агар у дунё муҳаббати билан тўлса
«Қалб идиш мисолидир, агар уни бир нарса билан тўлдирсанг, бошқа нарсага унда жой қолмайди. Агар у дунё муҳаббати билан тўлса, Аллоҳ ва Расулининг муҳаббатидан эътиборсиз қолса, инсонда фақатгина касб (пул топиш) қилиш ташвиши қолади холос». Усаймийин, «Фатҳу зил жалали вал икром», 9/366. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

«Агар ўзингда вақтларни фойдасиз зое қилинганини кўрсанг, сенга қалбингни кўздан кечириб чиқиш вожиб бўлади, чунки бу фақатги
«Агар ўзингда вақтларни фойдасиз зое қилинганини кўрсанг, сенга қалбингни кўздан кечириб чиқиш вожиб бўлади, чунки бу фақатгина Аллоҳ таолонинг зикридан қалб ғафлатда қолганидан бўлади». Усаймийин, Аҳзоб сураси тафсиридан, 499. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

«Қалб қотишининг сабаблари; гуноҳлар, маъсиятлар, кўп ғафлатда қолиш, ғофил ва фосиқлар билан алоқада бўлиш». Ибн Боз, «Фатав
«Қалб қотишининг сабаблари; гуноҳлар, маъсиятлар, кўп ғафлатда қолиш, ғофил ва фосиқлар билан алоқада бўлиш». Ибн Боз, «Фатаво», 5/244. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасам, аёл ўз эрининг ҳаққини адо қил
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасам, аёл ўз эрининг ҳаққини адо қилмагунча ўз Раббисининг ҳаққини (ҳам) адо қилолмайди». («Саҳиҳ Ибн Можа», 1515). «Аёл киши агар турмуш қурса; унга ўз ота-онасидан кўра эри кўпроқ эгалик қилади ва эрига итоат қилиши вожиброқ бўлади. Аллоҳ ва Расулининг ҳаққидан кейин аёлга эр ҳаққидан вожиброғи йўқдир». Ибн Таймия, «Фатаво», 32/260. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

«Инсон замонидаги шарафни, вақтидаги қадрни билиши керак; бирор лаҳзасини қурбатдан бошқа нарса учун зое қилмасин». Ибнул Жав
«Инсон замонидаги шарафни, вақтидаги қадрни билиши керак; бирор лаҳзасини қурбатдан бошқа нарса учун зое қилмасин». Ибнул Жавзий, «Сойдул хотир», 34. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

«Қуръондан энг аввал нозил бўлган нарса тавҳидга чақириқ ва мўминларга, итоаткорларга жаннат башоратидир, ҳамда кофир ва осий
«Қуръондан энг аввал нозил бўлган нарса тавҳидга чақириқ ва мўминларга, итоаткорларга жаннат башоратидир, ҳамда кофир ва осийларга дўзахдир. Қачонки нафслар бунга қониқгач аҳкомлар нозил бўлди». Ибн Ҳажар, «Фатҳул Борий», 9/40. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

«Ким вақтини Аллоҳнинг зикри, Қуръон қироати, ахёрлар суҳбати билан муҳофаза қилиб, ғофиллар суҳбатидан узоқ турса; қалби тоз
«Ким вақтини Аллоҳнинг зикри, Қуръон қироати, ахёрлар суҳбати билан муҳофаза қилиб, ғофиллар суҳбатидан узоқ турса; қалби тоза ва юмшоқ бўлади». Ибн Боз, «Фатаво», 5/244. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

قِيلَ: النُّعَاسُ فِي مَجْلِسِ الذِّكْرِ مِنْ الشَّيْطَانِ وَكَذَلِكَ الِاحْتِلَامُ فِي الْمَنَامِ مِنْ الشَّيْطَانِ. «Шунинг учун айтилган: зикр мажлисида уйқусирамоқ шайтондан, шу каби уйқудаги эҳтилом ҳам шайтондан». Ибн Таймия, «Фатаво», 17/522. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ айтади: Қалб давоси бештадир: 1. Фикр юритиш билан Қуръон ўқиш. 2. Қоринни бўшатиш. 3. Қиёмул лайл.
Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ айтади: Қалб давоси бештадир: 1. Фикр юритиш билан Қуръон ўқиш. 2. Қоринни бўшатиш. 3. Қиёмул лайл. 4. Саҳарда ёлвориш. 5. Солиҳлар мажлиси. «Замму қосватул қолб», 3. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

«Қалбда қотиш бўлади; уни Аллоҳнинг зикридан бошқаси эритмайди, банда қалбидаги қотишни Аллоҳ таолони зикр қилиш билан давола
«Қалбда қотиш бўлади; уни Аллоҳнинг зикридан бошқаси эритмайди, банда қалбидаги қотишни Аллоҳ таолони зикр қилиш билан даволаши керак». Ибнул Қаййим, «Вобил», 71. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аниқки, жаннатга мусулмон бўлган жондан бошқаси кирмайди. Ва Аллоҳ бу динга фожир киши билан (ҳам) ёрдам беради». Муслим, 111. ____ Шарҳ: Ушбу ҳадисда икки муҳим нуқта айтилди: 1. Жаннатга лойиқ одамда энг камида ислом сифати бўлиши лозим, яъни мусулмон бўлиши шарт. Мусулмон киши ислом шартлари билан динланган кишидир, шаҳодат калимаси, намоз, қодир бўлса закот, рўза ва ҳаж амалларини бажариш билан. Шу билан бирга унинг тили ва қўли бошқа мусулмонларга ҳам зарар бермайдиган ахлоқли бўлади. Мўминнинг сифати ва даражаси мусулмон кишиникидан баландроқ бўлади, унинг ички дунёси ҳам, ташқи исломидай гўзал, иймон билан нурланган, зийнатланган бўлади, шубҳа ва шаҳватлар уни анча-мунчага алдолмайди ва ҳоказо оят ва ҳадисларда айтилган бошқа оли мақомлардаги кишилар мўминлар, улар албатта мусулмонлардан аввалроқ жаннатга кирадилар. 2. Ҳадис давомида бу динга фожир киши ҳам Аллоҳ таолонинг ёрдами билан фойда тегиши ҳақида айтилди, бу ушбу умматнинг фазилатидан. Аслида фожирлик мусулмон сифатига эга кишиларда учраши мумкин, шу билан аҳли сунна вал жамоа эътиқодида; ундай кишилар яъни гуноҳкор фожир кишилар кофир бўлиб қолмайди, ёки дўзахда аниқ азобга киради, деб айтилмайди, бундай тушунчалар хавориж ва мўътазила тоифасининг тушунчаси бўлиб аҳли суннага зиддир. Балки фожир бўлса ҳам ислом шартлари билан келган киши иншааллоҳ жаннатга киради, гуноҳларини Аллоҳ таоло хоҳласа кечиради, хоҳласа азоблайди, Ўзи билади, деб эътиқод қилиш тўғридир. Қолаверса ҳадисда фожир бўлишига қарамай динга Аллоҳнинг изни билан ёрдам бериши ҳақида хабар бердики, бу ҳам унинг ҳукмида тароҳум билан ёндашиш кераклигига ишорадир. Албатта, фожирлик яхши эмас, лекин унинг жаннатга киришида умид бор, тавба қилиб ё солиҳ амали билан динга ва мусулмонларга ёрдам бериши билан ҳадисда айтилган мақсад юзага чиқадиган бўлса, ундай киши ҳатто мақталишга ҳам арзийди, албатта. Валлоҳу аълам. © Умар Шоҳир 𖣔 Рисолат - @risolat_net

photo content

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қозилар учтадир: иккита қози дўзахдадир ва битта қози жаннатдадир. Киши ноҳақ ҳу
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қозилар учтадир: иккита қози дўзахдадир ва битта қози жаннатдадир. Киши ноҳақ ҳукм қилди ва буни билди; ана у ўтдадир. Ва билмайдиган қози; бас одамларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳалок қилди, у ўтдадир. Ҳақ билан ҳукм қилган қози, ана у жаннатдадир». (Термизий, 1322). 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Ф О Й Д А Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: قال ابن تيمية رحمه الله: «النفع المتعدي ليس أفضل مطلقا، بل ينبغي للإنسان أن يكون له ساعات يناجي فيها ربه، ويخلو فيها بنفسه ويحاسبها، ويكون فعله ذلك أفضل من اجتماعه بالناس ونفعهم. ولهذا كان خلوة الإنسان في الليل بربه أفضل من اجتماعه بالناس» «شرح عمدة الفقه» (3/ 650). «Бошқаларга ҳам манфаати бўлган нафл ишлар мутлақ афзал эмас, балки инсон учун Раббисига муножот қиладиган вақтлари бўлиши керак, унда ёлғиз ўзи билан қолиб ва нафсини ҳисоб қилиши лозим; мана шу феъли одамлар билан тўпланиб ва уларга фойда беришидан афзалроқ бўлади. Шунинг учун тунда инсон ёлғиз Раббиси билан қолиши одамлар билан ижтимо қилишидан афзал бўлган». «Шарҳу умда», 3/650. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ғийбат қарздан ёмонроқдир. Қарзни тўласа бўлади, ғийбатни тўлаб бўлмайди». «Ҳилятул авл
Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ғийбат қарздан ёмонроқдир. Қарзни тўласа бўлади, ғийбатни тўлаб бўлмайди». «Ҳилятул авлиё», 7/275. 𖣔 Рисолат - @risolat_net