cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Mehrob.uz

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. Реклама учун: https://t.me/MehrobuzReklama_bot instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
249 398
المشتركون
-12124 ساعات
+707 أيام
-2 40430 أيام
توزيع وقت النشر

جاري تحميل البيانات...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تحليل النشر
المشاركاتالمشاهدات
الأسهم
ديناميات المشاهدات
01
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! ☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐☘️ 🤲 Аллоҳим, мен Сендан фойдасиз илмдан, хушуъсиз қалбдан, тўймас нафсдан, мустажоб бўлмайдиган дуодан паноҳ сўрайман. Омин! Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
16 4741 805Loading...
02
Дўст сифатида танланадиган киши Алқама Уторидий ўлими яқинлашган пайтда ўғлига васият қилиб, шундай деди: «Болажоним! Сен инсонлар билан дўст бўлишга эҳтиёж сезсанг: - Хизматини қилсанг, ҳурматингни сақлайдиган, дўст бўлсанг, сени гўзал хулқлар билан зийнатлайдиган, бирор нарсага муҳтож бўлсанг, ҳожатингни раво қиладиган инсон билан дўст бўл. - Яхшилик билан қўл чўзсанг, у ҳам чўзадиган, сенда яхши амални кўрса, яхши деб ҳисоблайдиган, ёмон ишингни кўрса, тўғрилайдиган инсон билан дўст бўл. - Сўрасанг, берадиган, жим турсанг, таскин берадиган, бирор ёмон воқеа содир бўлса, юпатадиган инсон билан дўст бўл. - Гапирсанг, гапингни тасдиқлайдиган, бирор ишга киришсанг, қўллаб-қувватлайдиган, тортишиб қолсанг, сени афзал кўрадиган инсон билан дўст бўл». Яҳё ибн Аксам айтади: «Маъмун: «Ҳозир бундай дўст қаерда бор?!» деди. Унга: «Ўғлига нима учун бундай васият қилганини биласанми?» дейишган эди, у: «Йўқ», деди. «Чунки Алқама ўғлининг ҳеч ким билан дўст бўлмаслигини хоҳлаган», дейишди». Изоҳ: Яъни юқорида Алқама айтган шартлар бирор кишида бўлмагани сабабли гўёки ўғлига: «Бирор инсон билан асло дўст бўлма», демоқда. «Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.
20 567278Loading...
03
Намоз вақтлари: 22.05.2024 - ЧОРШАНБА Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
34 305192Loading...
04
Ustozimizni tug’ilib o’sgan yerlari. @MEHROB_UZ
33 744113Loading...
05
Қазо намозининг учинчи ва тўртинчи ракатларида замсура ўқиш ❓Савол: Фарз намозининг қазосини ўқиётганда 3 ва 4-ракатларда замсура ўқиладими? 📩 Жавоб: Агар ўқиётган намози қазо экани аниқ бўлса, унда учинчи ва тўртинчи ракатларга замсура қилмайди. Аммо ўқиётган намози қазо экани аниқ бўлмай нафл бўлишининг ҳам эҳтимоли бўлса, (масалан, қазоси тугаган бўлиб эҳтиёт юзасидан ўқиётган бўлса) шундагина учинчи ва тўртинчи ракатларга замсура қилади. Бу ҳақда "Фатавои ҳиндия" китобида бундай дейилади: "Ўтган салафи солиҳларнинг кўплари киши билмаган ҳолда намози бузилган бўлиши мумкин, деб ўйлаб бир неча йиллик қазоларни ўқиганлар, "Музмарот" китобида шундай келган. Шундай ҳолатларда ҳамма ракатларда Фотиҳа ва замсурани ўқийди, "Заҳирия" китобида шундай келтирилган" ("Намоз китоби", Қазо бўлган намозларни ўташ боби). Валлоҳу аълам. Фатволар тўплами" китобидан. @mehrob_uz
44 500225Loading...
06
Оқиллар уч хил бўлади: Дунё уни тарк қилмай туриб, дунёни тарк этган киши; Яратувчисига йўлиқмай туриб Уни рози қилган киши; Қабрга тушишидан олдин уни обод қилган киши. Сиз ҳам оқиллардан бўлинг! @mehrob_uz
46 957319Loading...
07
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу санади билан ривоят қилинган ҳадислар 97. Яъиш ибн Валид ибн Ҳишом Зубайр ибн Аввомдан, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: "Сизга аввалги ўтган умматлар (мубтало бўлган) касаллик: ҳасад ва нафрат ўрмалаб кириб келади. Нафрат – бу қирувчидир. Мен нафрат сочни қиришини – айтаётганим йўқ, у динни қиради (йўқ қилади)". Сўнгра яна дедилар: "Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот номи билан қасамки, то мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Бир-бирингизга муҳаббатли бўлмас экансиз, мўмин бўлмайсиз". Кейин яна қўшимча қилиб: "Амал қилсангиз, сизни ўзаро муҳаббатли қиладиган ишнинг хабарини бераймий?" дедилар. "У қандай амал экан, Эй Аллоҳнинг Расули" дейишди. "Саломни орангизда кенг тарқатинг", дедилар. Муснади Кеший китобидан. @mehrob_uz
47 936144Loading...
08
ЗУЛМНИНГ ЖАЗОСИНИ ДУНЁ ВА ОХИРАТДА ҲАМ ОЛАСАН ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. @MEHROB_UZ
45 557104Loading...
09
ЗУЛМНИНГ ЖАЗОСИНИ ДУНЁ ВА ОХИРАТДА ҲАМ ОЛАСАН ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. @MEHROB_UZ
44 985263Loading...
10
Мол-дунёга муносабат Дунёдан олиш учун ҳаракат қилиш жоиз, лекин дунёга муҳаббат қўйиш ман қилинган*. Дунёни энг суюкли нарса, деб ҳисоблашдан қайтариш комил раҳмат ҳисобланади. Аллоҳ таоло буни қуйидагича баён қилган: «(Эй Муҳаммад:) «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака- укаларингиз, хотинларингиз, қариндошларингиз, касб билан топган молларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратингиз, ёқтирган масканларингиз Аллоҳдан, Пайғамбаридан ва Унинг йўлидаги жиҳоддан севимлироқ бўлса, унда Аллоҳ Ўз амрини келтиргунча кутаверинглар, Аллоҳ итоатсиз қавмларни ҳидоятга бошламайди», денг» (Тавба сураси, 24-оят). Изоҳ: * Ислом мол-дунёга тўрт эътибордан қарашни таълим берган: 1. Мол неъмат. Неъматга эса шукр қилиш, яъни уни берган Зотга миннатдорчилик изҳор этиш лозим. 2. Мол зарурат, яъни эҳтиёждир. Заруратни эса амалга ошириш, яъни эҳтиёжи миқдоридаги молни жамлашга уриниш лозим. 3. Мол омонат. Омонатга эса риоя қилиш, яъни зое бўлмаслигига эътиборли бўлиш лозим. 4. Мол фитна. Фитнадан эса эҳтиёт бўлиш, яъни ундан сақланиш лозим. @mehrob_uz
43 497210Loading...
11
7. Ва улар юкларингизни сиз жон машаққатисиз ета олмайдиган юртларгача кўтариб боради. Албатта, Роббингиз меҳрибон ва раҳмлидир. Бу оятда мол ва туя каби баъзи чорва ҳайвонларининг яна бир хусусияти, яъни, юк ташиш манфаати ҳақида гап кетмоқда. Асрлар давомида бу ҳам катта неъмат эди. Узоқ-яқин жойларга юк ташишда инсоннинг оғирини енгил қиладиган асосий восита-улов, масалан, ўша даврда туя эди. Унинг ёрдамида одамлар оғирдан-оғир юкларини узоқ-узоқларга осонлик билан етказар эдилар. Бу ишларни инсон ўзи яратиб қўйган ёки ўзидан-ўзи пайдо бўлиб қолган нарса билан эмас, балки Аллоҳ яратиб берган туя воситасида амалга оширар эди. Бу ҳолат Аллоҳнинг бандаларига меҳрибонлиги ва раҳмлилигидандир. @mehrob_uz
40 79621Loading...
12
Media files
38 7126Loading...
13
Донишманд деди: «Гапнинг яхшиси – қисқа, аниқ ва чўзилмагани. Акс ҳолда зериктиради». Изоҳ. Гапда мақсад аниқ бўлса, унинг ифодаси ҳам аниқ бўлади. Аниқлик бўлмагани учун гап чўзилиб кетади. Ҳар бири нечта гапларга мазмун бағишлайдиган кўп маъноларни битта жумлага гўзал тарзда жойлаш жавомиъул калим дейилади. Қуръон ва ҳадис бошидан охиригача шу услубда баён қилинган, шу услубда қалбларни ҳайратга солган, шу услубда ақлларни лол қолдирган. Шу услуб, шу санъат жозибаси олиму уламони, адибу удабони тинимсиз ўзига чорлаган, тафаккур қилишга ундаган. “Унвонул баён”дан. @mehrob_uz
46 958273Loading...
14
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! 🍃 🕊 🌷 🍃 🕊 🍃 Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин! 🤲 ☘️ 🌾 🌷 ☘️ 🌾 🌷 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ ☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️ (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. Каналга аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
100 6104 558Loading...
15
ҚАНДАЙ ЯШАСАК, ШУНДАЙ ВАФОТ ЭТАМИЗ Деярли ҳар куни турли ёшдаги одамларнинг ўлими ҳақида эшитамиз. Аммо буни танамизда ҳис қилиб, ўз ўлимимиз ҳақида деярли ўйлаб кўрмаймиз. “Ҳали бор...” деган номаълум шивирдан хотиржам юрамиз. Мусулмон киши энг аввало, имонсиз, илмсиз вафот этишдан қўрқиши керак. Чунки инсон учун жонини имон билан топшириши олий саодат. Бунда эса илмнинг ўрни беқиёс. Одам табиатан ҳар нарсанинг яхшисини қўлга киритишни истайди. Масалан, ҳашаматли уй, замонавий улов, ҳеч кимда йўқ либослар. Буларга етишиб, боладек севинади. Ҳолбуки, тўғри ҳаёт кечириш тақво биландир: “Ким қандай яшаса, шундай вафот этади, қандай ўлим топса, шундай тирилтирилади”. @mehrob_uz
63 976667Loading...
16
Намоз вақтлари: 21.05.2024 - СЕШАНБА Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
57 071216Loading...
17
Яхши сабаб “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз” (Наҳл сураси, 97-оят). Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ оятдаги “ёқимли ҳаёт бахш этурмиз” лафзини “Аллоҳ ундай кишиларни бошқаларга муҳтож қилмайди" деб шарҳлаган. Бу жуда гўзал таъриф. Аммо "яхши ҳаёт" шу билан чекланмайди. Бемор бўлмаслик ҳам, йўқсил бўлмаслик ҳам яхши ҳаётдир. Аллоҳ таолонинг қадари қандай бўлса, унга рози бўлиш ҳам яхши ҳаёт кечиришдир. Тақдирдан норозилик эса танглик, машаққат ва қийинчиликдир. Аллоҳ сизга розилик неъматини, кенгчиликка шукр, қийинчиликда сабр неъматини берган экан, демак, сизга яхши ҳаёт ато этибди. @mehrob_uz
59 445431Loading...
18
96. Абу Матордан ривоят қилинади: "Масжиддан чиқсам, бир киши ортимдан: "Иштонингни кўтар, шундай қилсанг, кийиминг учун покизароқ, ўзинг учун тақволироқ бўлади. Агар мусулмон бўлсанг, бошингни қуйи тут", деди. Мен унинг ортидан юрдим. Олдимда изор кийиб, ридога ўранган, қамчиси ҳам бор, саҳролик аъробийга ўхшаш бир одам (кетиб борарди). Мен: "Ким экан бу киши" дедим. Бир киши менга: "Менимча, бу шаҳарда бегона бўлсанг кepaк?” деди. "Ҳа, басраликман", дедим. "У киши мўминлар амири Али (ибн Абу Толиб)дир", деди. Кейин у Бану Абу Муъайтнинг ҳовлиси олдига келди. Бу жой туя бозори экан. У киши: "Сотинглар, аммо қасам ичманглар. Чунки қасам маҳсулотни исроф қилади, баракани кетказади", деди. Кейин хурмо сотувчилар олдига келди. У ерда бир хизматчи аёл йиғлаб ўтирган экан. "Нега йиғлаяпсан?" деб сўради. У: "Манави киши менга бир дирҳамга хурмо сотган эди. Хожам уни қайтариб юборди. 👇 https://mehrob.uz/maqolalar/183
57 78356Loading...
19
Энг оғир жазо Ҳар бир жиноятнинг жазоси бор. “Шунча одам гуноҳ қиляпти-ю, лекин жазо олмаяпти-ку?” дейишга шошилманг. Жазо деганда ҳар бир гуноҳкорнинг бошига самодан тушадиган бир чақмоқ ё шунга ўхшаш бало назарда тутилмаган. Ҳамма жазо ҳам Фиръавнники сингари денгизда чўкиш, Қорунники сингари ер ютиш бўлавермайди. Фиръавн ва Қорунга берилган жазолар Жабборнинг интиқомидир. Булардан ҳам баттар жазолар бор. Шулардан бири Аллоҳ бандасининг гуноҳи туфайли унинг қалбини Ўзидан тескари қилиб қўйишидир. Бунда банда тирик бўлса-да, қалби ўлади. Олдидан жаноза кўтариб ўтилса-да, титрамайди, тафаккур қилмайди. Қуръон оятларини эшитса-да, таъсирланмайди. Йиллар ўтади-ю, аммо ибодат қилмайди. Азонни эшитади, лекин масжидга бормайди. Рамазонлар келиб-кетади, аммо уни ғанимат билмайди. Истиғфор айтиб, кўздан надомат ёшлари оқмаслиги, қўллар дуога кўтарилмаслиги, тиллар тасбеҳ, зикр айтмаслиги – булардан ортиқроқ жазо борми?! Раббимизнинг эшиги бизга ёпилиб қолиши энг қаттиқ жазодир, аслида! Аллоҳ асрасин!
75 2421 038Loading...
20
«Одамларнинг гапларига парво қилма. Ҳашаротлар ҳар доим ёруғлик таратувчи чироққа ўзларини урадилар». @mehrob_uz
57 979627Loading...
21
ЗУЛМ - ҲАРОМ АМАЛДИР @MEHROB_UZ
56 01892Loading...
22
ЗУЛМ - ҲАРОМ АМАЛДИР ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. @MEHROB_UZ
57 991233Loading...
23
6. Ва сиз учун уларда кечки пайт (ўтлоқдан) қайтаётганларида ва эрталаб (ўтлоққа) кетаётганида чиройли-жамол бор. Бу жамолни, бу чиройни чорвачилик билан машғул бўлганлар ҳис қиладилар. Айниқса, ушбу ояти карималар нозил бўлган жойда ва вақтда бу жамолнинг ўзига яраша аҳамияти бор эди. Мазкур ояти каримадан чорва ҳайвонларида нафақат моддий, балки маънавий манфаатлар ҳам борлигига ишорат қилинаётганини тушуниб оламиз. @mehrob_uz
53 94461Loading...
24
Media files
49 94113Loading...
25
Эҳсоннинг энг чиройлиси аввал қилингани. Изоҳ. Биров бировга яхшилик қилди. Кейин иккинчи киши аввалгисига яхшилиги баробарида ёки ундан-да кўпроқ қилиб яхшилигини қайтарди. Мана шу ҳолатда аввал қилган кишининг яхшилиги чиройли саналяпти. Чунки у хайрнинг бошида бўлиб қолди. Гўё яхшилик йўқ эди, у бошлаб берди, иккинчи киши эса уни давом эттирди. Мажозан айтсак, йўқдан бор этиш, борни бор этишдан мартабада баландроқдир. “Унвонул баён”дан. @mehrob_uz
59 661306Loading...
26
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸 🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот! ☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин! 🌷Амин йа роббал аламин! Каналга аъзо бўлинг! https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
111 9654 538Loading...
27
Расулуллоҳ совчи бўлган аёл Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари орасида Жулайбиб исмли хунук бир киши бор эди. Пайғамбар алайҳиссалом унга уйланишни маслаҳат бердилар. У: “Менга турмушга чиқадиган аёл топилмаса керак”, деди. Набий алайҳиссалом: “Аммо сен Аллоҳнинг ҳузурида қадрлисан”, дедилар. Сўнгра Жулайбибни уйлантириш учун қулай фурсат бўлишини кутдилар. Кунларнинг бирида ансорийлардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга у зот уйланишлари учун ўз қизини таклиф қилиб келди. Шунда у зот: “Мен уни ўзим учун эмас, балки Жулайбибга сўрайман”, дедилар. “Ундай бўлса, аёлим билан маслаҳатлашиб олай”, деди ансорий. Кейин хотинининг олдига бориб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизимизни Жулайбибга сўраяптилар”, деди. Хотинининг жаҳли чиқиб: “Аллоҳга қасам, қизимни Жулайбибга бермайман. Уни казо-казолар сўраганида ҳам бермадик-ку!” деди. Ота ташвишга тушди. Ноилож қизини Жулайбибга узата олмаслигини айтгани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига отланди. Шунда қизи парда ортидан: “Менга ким совчилик қилди?” деб сўраб қолди. Улар: “Расулуллоҳ”, дейишди. Қизи: “Сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг илтимосларини рад этмоқчимисиз? Мени Расулуллоҳ сўраган кишига узатинглар. Чунки у зот мени номуносиб жойга бермайдилар”, деди. Отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб, бўлган гапларни айтиб берди. Пайғамбар алайҳиссалом мамнун бўлдилар ва қизни Жулайбибга никоҳлаб: “Аллоҳим, уларга яхшиликларингни мўл-кўл қил, ҳаётларини оғир қилмагин”, дея дуо қилдилар. Уларнинг тўйига эндигина бир неча кун тўлганда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғазотга чиқадиган бўлдилар. Жулайбиб ҳам у зот билан бирга жангга йўл олди. Жанг ниҳоясига етганда саҳобалар орада йўқ кишиларни қидира бошлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Орангиздан бирор кишини йўқотиб қўймадиларингми?" деб сўраган эдилар, саҳобалар: “Фалончи фалончилар йўқ”, дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Мен эса Жулайбибни йўқотиб қўйдим”, дедилар. Саҳобалар Жулайбибни жанг майдонига яқин жойдан, етти мушрик жасади ёнидан топишди. Жулайбиб уларни ўлдиргач, уни ҳам бошқалар ўлдирган эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг жасадига қараб: “Жулайбиб етти мушрикни ўлдирди, кейин уни ўлдиришди. У мендандир, мен унданман”, дедилар. Сўнг унинг жасадини поклаб, қабр кавлаб, ўзлари лаҳадга қўйдилар». Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Аллоҳга қасамки, ансорлар орасида ўша аёлдан кўра совчиси кўпи бўлмаган. Жулайбибдан кейин барча эркаклар унга совчи қўйишга мусобақалашиб қолишган эди”. @mehrob_uz
65 699327Loading...
28
Намоз вақтлари: 20.05.2024 - ДУШАНБА Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
60 619262Loading...
29
«Одамлар китобга ўхшайдилар. У китоблар орасида муқоваси билан кишини чалғитадигани ва мундарижаси билан кишини ҳайратга соладигани бор». @mehrob_uz
65 132543Loading...
30
РАСУЛУЛЛОҲ СУЙИБ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАНЛАР Хайс Бу ажойиб овқатлардан биридир. У хурмо ва майдаланган пишлоқ (сузмадан) тайёрланади. Бу иккиси ёғ ва қаттиққа аралаштирилади. Хайс Расулуллоҳ алайҳиссалом даврларида машҳур бўлган. У зот баъзи саҳобаларини уйларига олиб бордилар. Ойша онамиздан: “Уйда бирон нарса борми?” деб сўрадилар. Онамиз хайсдан озгина ҳозирлади. Расулуллоҳ алайҳисалом ундан тановул қилдилар ва саҳобаларга ҳам улашдилар. Бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом Ойша онамизнинг олдига кирдилар. Онамиз у зотга: “Ё Расулуллоҳ! Бизга хайс ҳадя қилинди. Ундан сизга олиб қўйган эдим", деди. У зот олиб келишни айтдилар ва ундан едилар. Хайс никоҳ тўйларида ҳам берилган. Расулуллоҳ алайҳиссалом Сафия бинти Ҳуяй онамизга уйланганларида дастурхонга хайс тортилган. (Галдаги егулик – хатифа. Бизни кузатишда давом этинг). @mehrob_uz
62 020205Loading...
31
#Дуо Ҳалол ризқ ва чиройли амал талабида ўқиладиган дуо Дуонинг арабча матни: اللهمّ ارزقني طيّباً واستعملني طيّباً. Ўқилиши: Аллоҳуммарзуқний тоййибан вастаъмалний тоййибан. (солиҳа) Маъноси: Эй Аллоҳ! Мени ҳалол билан ризқлантириб, (солиҳ) ҳалолга амал қилдир. Файзул қодир 5 ж. 438 – бет. @mehrob_uz
61 764944Loading...
32
ЭНГ БУЮК ИЙМОН СОҲИБИ БЎЛГАН САҲОБА ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. @MEHROB_UZ
61 99674Loading...
33
ЭНГ БУЮК ИЙМОН СОҲИБИ БЎЛГАН САҲОБА ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. @MEHROB_UZ
64 125219Loading...
34
Аёл йиғласа, оғзига қўлини қўяди. Эркак йиғласа, кўзига қўлини қўяди. Гуноҳ кўпроқ қайси аъзодан содир бўлса, ўша ерни яширгандек… @mehrob_uz
68 335808Loading...
35
... Булутдан ёмғир ёға бошлаганда эса, кўнгиллари хотиржам тортиб, ёғаётган нарсанинг манфаатли бўлишини сўраганлар. Чунки баъзан ёмғир манфаат ўрнига зарар ҳам келтириб қолиши мумкин. Баъзида ёмғир туфайли ўсимликларга офат тушади. Кўпроқ ёғса, селга айланиб, вайронгарчилик келтиради. Шунинг учун бундай ҳолатларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиб, тўпланаётган булутдан ёғадиган ёмғирнинг манфаатли бўлишини Аллоҳ таолодан сўрашимиз лозим экан. ♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇 Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
63 544209Loading...
36
Мусибатлар, шу жумладан, ўлим ҳам ҳаётнинг бир парчасидир; улар табиий ва муқаррар ҳодисалардир. Инсон кулфатга умуман дуч келмаслиги учун йўқ бўлиши керак. Чунки мусибатлар ўзгариш ва бузилиш хусусиятига эга нарсаларнинг эврилишига асосланади. Агар дунёда бузилиш, чириш бўлмаганида эди, борлиқ ҳам бўлмасди. Мусибатлар рўй бермаслигини исташ борлик ва йўқлик қонунияти бўлмаслигини исташдир. Бунинг эса асло иложи йўқ. ал-Киндий. @mehrob_uz
56 650254Loading...
37
Хайрли тонг! ☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️ «Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг» «Иброҳим сураси», 7-оят. Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇 t.me/mehrob_uz
98 6313 425Loading...
38
АМАЛ Уч киши майхонада учрашишди. Уларнинг биринчиси тўқувчи, иккинчиси дурадгор, учинчиси эса гўрков эди. Тўқувчи айтдики: "Бугун икки танга олтинга бўздан тайёрланган майин кафанлик сотдим. Шунга бир ичайлик". - Мен ҳам энг зўр тобутимни сотдим. Шаробимизга яхши бир тандир гўшти ҳам қўшсак бўларди. - Битта қабр қазигандим, лекин хўжайиним икки баравар кўп пул берди. Асалли ширинлик ҳам олайлик". Туни бўйи майхонадагилар уларга шароб, гўшт ва ширинлик ташиш билан овора бўлишди. Жуда хурсанд эдилар. Мижозлар жуда кўп пул сарфлашди. Майхонадан чиққанларида ой анча юқорилаб бўлганди, йўл бўйлаб юриб қўшиқ айтишар, бир-бирига суяниб зўрға кетишарди. Майхоначи билан аёли эшик олдида туриб уларни кузатардилар. Майхоначи қўлларини бир-бирига қовуштириб, аёлига кулимсиради. - "Воҳ! - деди аёл. - Бу жаноблар бирам бой ва қувноқ эканлар! Қанийди ҳар оқшом келганларида! Шунда ўғлимизни майхоначи бўлиб, бундай оғир ишларни қилишига ҳожат қолмасди, уни ўқита олардик, натижада роҳиб бўларди. «Кесик қанотлар» китобидан @mehrob_uz
66 643208Loading...
39
Намоз вақтлари: 19.05.2024 - ЯКШАНБА Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
66 462247Loading...
40
Дунёнинг барча ширинликларини тотдим. Офиятдан ширинроқ нарса кўрмадим. Унинг бор аччиқликларини ҳам татиб кўрдим. Одамларга ҳожатинг тушишдан кўра аччиқроқ нарса топмадим. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу @mehrob_uz
69 331637Loading...
00:10
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! ☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐☘️ 🤲 Аллоҳим, мен Сендан фойдасиз илмдан, хушуъсиз қалбдан, тўймас нафсдан, мустажоб бўлмайдиган дуодан паноҳ сўрайман. Омин! Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
إظهار الكل...
👍 103 34🔥 2😱 2😢 2
Дўст сифатида танланадиган киши Алқама Уторидий ўлими яқинлашган пайтда ўғлига васият қилиб, шундай деди: «Болажоним! Сен инсонлар билан дўст бўлишга эҳтиёж сезсанг: - Хизматини қилсанг, ҳурматингни сақлайдиган, дўст бўлсанг, сени гўзал хулқлар билан зийнатлайдиган, бирор нарсага муҳтож бўлсанг, ҳожатингни раво қиладиган инсон билан дўст бўл. - Яхшилик билан қўл чўзсанг, у ҳам чўзадиган, сенда яхши амални кўрса, яхши деб ҳисоблайдиган, ёмон ишингни кўрса, тўғрилайдиган инсон билан дўст бўл. - Сўрасанг, берадиган, жим турсанг, таскин берадиган, бирор ёмон воқеа содир бўлса, юпатадиган инсон билан дўст бўл. - Гапирсанг, гапингни тасдиқлайдиган, бирор ишга киришсанг, қўллаб-қувватлайдиган, тортишиб қолсанг, сени афзал кўрадиган инсон билан дўст бўл». Яҳё ибн Аксам айтади: «Маъмун: «Ҳозир бундай дўст қаерда бор?!» деди. Унга: «Ўғлига нима учун бундай васият қилганини биласанми?» дейишган эди, у: «Йўқ», деди. «Чунки Алқама ўғлининг ҳеч ким билан дўст бўлмаслигини хоҳлаган», дейишди». Изоҳ: Яъни юқорида Алқама айтган шартлар бирор кишида бўлмагани сабабли гўёки ўғлига: «Бирор инсон билан асло дўст бўлма», демоқда. «Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.
إظهار الكل...
👍 150 31😢 28👏 9🤩 6😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
Намоз вақтлари: 22.05.2024 - ЧОРШАНБА Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
إظهار الكل...
👍 147 75😍 11😢 3😱 2🤩 1🕊 1
02:18
Video unavailableShow in Telegram
Ustozimizni tug’ilib o’sgan yerlari. @MEHROB_UZ
إظهار الكل...
👍 190 43🔥 16😢 10😍 8🕊 4
Photo unavailableShow in Telegram
Қазо намозининг учинчи ва тўртинчи ракатларида замсура ўқиш ❓Савол: Фарз намозининг қазосини ўқиётганда 3 ва 4-ракатларда замсура ўқиладими? 📩 Жавоб: Агар ўқиётган намози қазо экани аниқ бўлса, унда учинчи ва тўртинчи ракатларга замсура қилмайди. Аммо ўқиётган намози қазо экани аниқ бўлмай нафл бўлишининг ҳам эҳтимоли бўлса, (масалан, қазоси тугаган бўлиб эҳтиёт юзасидан ўқиётган бўлса) шундагина учинчи ва тўртинчи ракатларга замсура қилади. Бу ҳақда "Фатавои ҳиндия" китобида бундай дейилади: "Ўтган салафи солиҳларнинг кўплари киши билмаган ҳолда намози бузилган бўлиши мумкин, деб ўйлаб бир неча йиллик қазоларни ўқиганлар, "Музмарот" китобида шундай келган. Шундай ҳолатларда ҳамма ракатларда Фотиҳа ва замсурани ўқийди, "Заҳирия" китобида шундай келтирилган" ("Намоз китоби", Қазо бўлган намозларни ўташ боби). Валлоҳу аълам. Фатволар тўплами" китобидан. @mehrob_uz
إظهار الكل...
👍 229 45👏 10😱 8🕊 4
Photo unavailableShow in Telegram
Оқиллар уч хил бўлади: Дунё уни тарк қилмай туриб, дунёни тарк этган киши; Яратувчисига йўлиқмай туриб Уни рози қилган киши; Қабрга тушишидан олдин уни обод қилган киши. Сиз ҳам оқиллардан бўлинг! @mehrob_uz
إظهار الكل...
👍 349 144😢 64🕊 20🔥 8👏 6😍 6
Photo unavailableShow in Telegram
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу санади билан ривоят қилинган ҳадислар 97. Яъиш ибн Валид ибн Ҳишом Зубайр ибн Аввомдан, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: "Сизга аввалги ўтган умматлар (мубтало бўлган) касаллик: ҳасад ва нафрат ўрмалаб кириб келади. Нафрат – бу қирувчидир. Мен нафрат сочни қиришини – айтаётганим йўқ, у динни қиради (йўқ қилади)". Сўнгра яна дедилар: "Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот номи билан қасамки, то мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Бир-бирингизга муҳаббатли бўлмас экансиз, мўмин бўлмайсиз". Кейин яна қўшимча қилиб: "Амал қилсангиз, сизни ўзаро муҳаббатли қиладиган ишнинг хабарини бераймий?" дедилар. "У қандай амал экан, Эй Аллоҳнинг Расули" дейишди. "Саломни орангизда кенг тарқатинг", дедилар. Муснади Кеший китобидан. @mehrob_uz
إظهار الكل...
208👍 123🕊 15🔥 7😍 5😢 4🤩 4👏 1😱 1
ЗУЛМНИНГ ЖАЗОСИНИ ДУНЁ ВА ОХИРАТДА ҲАМ ОЛАСАН ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. @MEHROB_UZ
إظهار الكل...
😢 70👍 37 18🤩 8💯 5🕊 2👏 1😱 1
02:02
Video unavailableShow in Telegram
ЗУЛМНИНГ ЖАЗОСИНИ ДУНЁ ВА ОХИРАТДА ҲАМ ОЛАСАН ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. @MEHROB_UZ
إظهار الكل...
👍 129 33😢 17🎉 3🕊 3😱 2👏 1💯 1
Мол-дунёга муносабат Дунёдан олиш учун ҳаракат қилиш жоиз, лекин дунёга муҳаббат қўйиш ман қилинган*. Дунёни энг суюкли нарса, деб ҳисоблашдан қайтариш комил раҳмат ҳисобланади. Аллоҳ таоло буни қуйидагича баён қилган: «(Эй Муҳаммад:) «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака- укаларингиз, хотинларингиз, қариндошларингиз, касб билан топган молларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратингиз, ёқтирган масканларингиз Аллоҳдан, Пайғамбаридан ва Унинг йўлидаги жиҳоддан севимлироқ бўлса, унда Аллоҳ Ўз амрини келтиргунча кутаверинглар, Аллоҳ итоатсиз қавмларни ҳидоятга бошламайди», денг» (Тавба сураси, 24-оят). Изоҳ: * Ислом мол-дунёга тўрт эътибордан қарашни таълим берган: 1. Мол неъмат. Неъматга эса шукр қилиш, яъни уни берган Зотга миннатдорчилик изҳор этиш лозим. 2. Мол зарурат, яъни эҳтиёждир. Заруратни эса амалга ошириш, яъни эҳтиёжи миқдоридаги молни жамлашга уриниш лозим. 3. Мол омонат. Омонатга эса риоя қилиш, яъни зое бўлмаслигига эътиборли бўлиш лозим. 4. Мол фитна. Фитнадан эса эҳтиёт бўлиш, яъни ундан сақланиш лозим. @mehrob_uz
إظهار الكل...
👍 209 76😢 18🕊 11😍 4