cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Водий футболи | Расмий

Водий футболи ва Ўзбек Футболи доирасидаги янгиликлар Kanaldagi postga muallif javobgar!

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
898
المشتركون
-124 ساعات
+137 أيام
+430 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Яхши янгилик дейишса,  нима экан дебман. Ўзларича супер дейишаётган лигалари учун ВАР техникалари сотиб олиб келишибди.  Қанча техника бўлганда ҳам,  уни тушинишмаса,  тўғрироғи тушинишни ҳоҳлашмаса нима фойда. Ўзбекистонлик хакамларга ВАР маймунларга айфун бергандек гапда,  нииа дедингиз.
إظهار الكل...
🔥 13👍 10👎 1💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Собиқ иттифоқ даврида юқори лавозимлардан бўшаган инсонларга қандай бўлмасин бирор ёғли иш топиб беришар эди. Шундай раҳбарлардан бирини туман шифохонасига бош врач вазифасига қўйишибди. Буйруқ бериб ўрганган одам,  яна ўша ишини давом эттирибди. Биринчи йиғилишни мутахасислар билан танишишдан бошлабди. Бири жарроҳман,  операция қиламан деса,  иккинчиси ЛОРман қулоқ кўраман депти. Ҳуллас ҳамма ўзини таништириб,  навбат окулистга келибди. Мен кўз касалликларини кўраман деса,  ҳалиги раҳбар бугундан жинсий аъзоларни ҳам кўрасан дебди. Ие ўртоқ бош врач,  кўз билан жинсий аъзоларни қандай боғлиқлиги бор,  деб ҳайрон бўпти. Шунда раҳбар,  жинсий аъзовингдаги муйни юлчи,  кўзингдан ёш чиқмасмикан,  мана боғлиқлик деб тушинтирибди. Хакамларни бошлиғи Лазиз Қучқаров ҳам футболни,  хакамликни умуман тушинмагандан кейин ўзи ҳоҳлаган қарорини айтаверадида. Кўз билан бошқа жойни фарқига бормаган бундай бошлиқлар,  ҳали кўп иш кўрсатишади.
إظهار الكل...
👍 15😁 4🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Миллий жамоамизнинг мундиалга чиқишини барчамиз бирдек ҳоҳлаймиз. Лекин сўнги паллаларда хакамлар саҳнага чиқиши мумкин ва жамоамиз ноҳақлик қурбони бўлиш эҳтимоли кафолатланмаган. Бунга асло ажабланмаган бўлар эдим,  шунчаки қайтар дунё деб қўя қоламан. Унитманг, супер деб аталадиган лигамиздаги ноҳақликлар жавобсиз қолмайди,  касри бош термамизга урса бугунги ноҳақ қарорларнинг жавоби бўлади ҳолос. Аҳир бу қайтар дунёку!!!
إظهار الكل...
🔥 8
Кейинги пайтларда супер деб аталадиган лигадаги ўйинларда ҳайратовур ишлар бўляптими?. Жамоалар тўплаган очколар ўртасидаги фарқни камлиги бизга АПЛ ни эслатаяпти деб бонг уришяпти. Аслида нимадир ўҳшамаяпти, ясамалиги билиниб қолаяпти. Сенаристлар қаердадир хато қилишган мухлисларни ишонтира олишмаяпти. Боз устига хакамларнинг жуда қўпол хатолари, кетма-кет берилаётган қизил карточкалар орқасида кимлар турибди экан. Наҳотки ўзбек футболи татализатор майдони бўлиб қолган бўлса, ким ҳоҳласа шуни қилишяпти. Майлида оҳири баҳайр бўлсин. @VODIY_FUTBOLI
إظهار الكل...
👍 13🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Шу кетиш бўлса ВАР хакамлари якуний қарорларни ҳал қилишади, майдондаги бош ҳакамлар шунчаки ҳуштак чалувчи вазифасини бажариб беради ҳолос. Азиз Асимов, А.Нажафалиев, Лутфулин каби танкаси кучли хакамлар энди ВАР да ўтириб олиб ўйин тақдирига очиқчасига таъсир кўрстишяпти., бу ҳали ҳолваси бўлиб қолмасайди. Яшасин ўзбек футболи!
إظهار الكل...
👍 14
Ўзбекистон футболи тепасига Умид Аҳмаджонов келгач, бир неча ўзгаришлар қилишни бошлаган эди. Шулардан биттаси “Олтин водий” лойиҳаси бўлиб, бу лойиҳа водийда болалар футболини ривожлантириш, академиялар очиш, шу орқали Ўзбекистон футболини ривожлантиришга қаратилган эди. Афсуски Аҳмаджонов кетгач, бу лойиҳа ҳам йўқ бўлиб кетди, кейинги раҳбар ўзидан олдингини яхши томонини ҳеч қачон кўрмаган, бу аниқ. Лекин қайси журналист шу лойиҳа ҳақида қизиқиб кўрди, аҳир жуда қизиқарли ва фойдали лойиҳа эдику. Балки бундай лойиҳа бўлганлигини билмассизлар ҳам. Яна бошқа саволимиз бор, яқинда УФА хисобчиси катта миқдордаги пулни ўзлаштириб, қочиб кетганлиги ҳақида ҳабарлар тарқалди. Тез кунда расмий маълумот бўлишига ваъда беришди. Шу билан бу муаммо ҳам ёпилиб кетди. Журналистик суриштирув усталари, бирортангиз шу нарсага қизиқиб кўрдингизми, оҳири нима бўлди , деб. Бизга бир нарса қизиқ, молия соҳасини кўпчилик билади, ҳеч қачон хисобчи ўзича пулни ўзлаштира олмайди, чунки унда фақат иккинчи имзо ҳуқуқи бор. Биринчи имзо эса раҳбарга тегишли бўлади, демак... Мана кўрдингизми хурматли журналистлар қанча муаммолар бор, сиз бўлсангиз... Шу ўринда яна такрорлаб ўтаман, бизни хурматимизга лойиқ журналист укаларимиз бор, уларга доим таъзимдамиз. (Яна давом этамиз)
إظهار الكل...
👍 2
ШЎРЛИК МУХЛИСЛАР Кейинги пайтларда спорт журналистларига осон эмаслигини бот-бот эслатиб туришибди, айнан мухлислар босими туфайли улар ҳақиқатни ёзишдан безиб қолишди дейишмоқда. Шунингдек, бугунги кунда мотивация, негатив каби янги сўзлар урчигандек, жамоатчиликда, интернетда бир жумла кўп эслатиляпти, бу ҳам бўлса нимага хатоларни гапирилмай ёзган одамни муҳокама қилинади деган иборани ҳам сийқаси чиқиб кетди. Бу ҳеч қандай ўткир гап эмас, шунчаки аччиқ ҳақиқатдан қочиш учун журналистлар томонидан топилган бир фикр. Бугунги кунда ҳеч кимга осон эмас, замон, фан ва техника жадаллик билан ривожланиб бормоқда, меҳр, оқибат тушунчалари йўқолиб кетиш арафасида. Бунга эса ҳурматли журналистларимиз, шу жумладан спорт журналистлари ҳам “ҳисса” қўшишмоқда. Келинг, бир нечта фактларга тўҳталиб ўтамиз. Ўзбекистон супер (деб аталадиган) лигасининг сўнги тури анчагина шов-шувларга сабаб бўлди. Жамоатчиликнинг, мухлисларнинг асосий эътибори “Қизилқум”- “ Андижон” ўйинига қаратилди, бу ҳақда жуда кўп гапиришди. Биз ҳеч ким айтмаган фикрларни ўртоқлашмочимиз, майли кимгадир ёқса-ёқмаса. Мутахассис эмасмиз, ўша воқеаларга баҳо бериш фикридан йироқмиз. Майли мутасаддилар қарорларини айтиб ҳам бўлишди, қайсидир журналист шошганлиги учун узр сўраб ҳам чиқди. Лекин, айтингчи, ким ҳақиқатга тик қарай олди, ўша “даҳо” Азиз Асимовга қарши эътироз билдира олди. Бечора бош хакам Асимовни обруси йўлида қурбон қилиндику, ёки сиз бошқача фикрдамисиз. Асимов ёш йигитчага тайзиқ ўтказмаган деб ким гарантия беради, гапимиз нотўғри бўлса нимага баҳсли ҳолларда бош хакамни чақирмади. Гап пенальти бор ёки йўқлигида ҳам эмас, нимага ВАР хаками ўзи қарор чиқаряпти. Ўз фаолиятини эндигина бошлаган йигитча бош хакам бўлиб, ВАРда Асимов ишлашини ўзи ҳам асосий рол Азизда бўлишини кафолатлагани ёлғонми. Наҳотки буни УФА, ПФЛ ёки хакамлар қўмситаси тушинмаса. Улар мухлислар устидан кулишди, сиз журналистларчи, шу биз билан оддий ҳақиқатини нимага оммага етказмайсиз, футболимиз раҳбарларига огоҳ қўнғироғини чалмайсиз. Ахир журналист дегани халқ билан давлат ўртасида кўприк бўлиши керак эмасми. Азиз Асимов ўтган мавсумдаги хурмача қилиқлар учун , “Нефтчи”ни қимматли очколардан маҳрум қилган қарорлари учун Лазиз Қўчқоров фарғоналик мухлислардан кечирим сўраб чиққан эди. Нимага бу иш яна давом этяпти, яна Асимов трентта. Қайси журналист Асимовнинг хатоларини ёзиб чиқишга журъат топа олди, менимча ҳеч ким. Бу йилги иккита дербида кетма-кет, Фарғонада ва Наманганда Асимов ишлади, ўйин натижасига таъсир қилувчи хатолар бўлмади, лекин юрагини олдириб қўйган “Нефтчи” мухлислари бу хакамдан чўчиб туришлари, бу руйҳатга эди водийнинг яна бир жамоаси мухлислари андижонликлар қўшилгани камми. Хакамллар қайси жабҳаларга суяниб танлади,нимага ўша хакамлар қумитаси, кел, мухлсиларни озгина ҳурмат қилайлик, шу хакамни бошқа ўйинга қўяйлик дея олмайди. Чунки Асимов кимларнидир эркатойи бунга шубҳа йўқ, лекин нимага журналистлар айнан шундай муаммога диққат қаратишмайди. Икки мавсум аввал “Локомотив” супер лигадан тушиб кетгач, Сhemponat.asia сайтида бир хабар кетди. Унда супер лигада ўрнини сақлаб қолган “Локо” деган жумла бор эди. Хабарни биринчилардан ўқидик шекилли, дарров изоҳ қолдирдик. Ҳурматли админлар, жамоа ўрнини сақлаб қолмадику, тўғирлаб қўйинглар деб, маслаҳат бердик. Шу заҳоти хато тўғирланди, леки бизни “шунчаки мухлис” никимиз блокка ташланди. Ўша сайт ходимлари , бошқа журналистлар, айтинг сўз эркинлиги қаерда қолди, буни устига биз кўпчиликни орасида кулгига қолмасликлари учун огоҳлантирган эдик. Айнан ўша жумлаларинг, хатони айтган инсон айбдор бўлиб қолишини ўзларингиз бошлаб бердиларингку. Қани сўз ва иш бирлиги, қани демократия, биз мухлислар шунчалик ожизмизми, устимиздан ҳоҳлаганингизни қиласиз.
إظهار الكل...
🔥 3👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Paxtakor - Navbahor uchrashuvi uchun biletlar narxi 100-150 ming ekan. Nima Paxtakor faqat vodiy jamoalari kelsa biznes qiladi holosmi? Yoki muxlislarni stadionga kirmaslik uchun yangi gʻoyami bu?
إظهار الكل...
🤬 5👍 1🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун "Нефтчи" матбуот хизмати вакили, хамда @VODIY_FUTBOLI канали асосчиси ҳамкасбимиз дўстимиз Абдулазиз Абдувоҳидов уммат бўлган кунларини нишонламоқда. Уммат бўлган кунингиз муборак бўлсин дўстим Абдулазиз. Ҳамиша оилангиз бахтига соғ саломат бўлиб юринг. Ижодий фаоллик, бахт ва омад ёр бўлсин! 👉 @VODIY_FUTBOLI 👍
إظهار الكل...
👍 1🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
ТУҒИЛГАН КУН МУБОРАК! Бугун "Нефтчи" жамоасининг фаол ва серқирра ижодкор мутахассиси Абдулазиз Абдувоҳидовнинг шукрона куни. Фурсатдан фойдаланиб, "Нефтчи" ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилари, ишчи-ходимлар ва барча мухлислари номидан Абдулазиз Абдувоҳидовни таваллуд айёми билан чин дилдан муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, оилавий тинчлик-фаровонлик, бахт-саодат ва келгусида зафар ва омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз. Туғилган кунингиз муборак бўлсин, Абдулазиз! "Нефтчи" ПФК жамоаси 👍👍👍 👍👍👍 👍👍👍
إظهار الكل...
🎉 1
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.