ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

الذهاب إلى القناة على Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

تُعد قناة ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) في القطاع اللغوي الأوزبكية لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 111 774 مشتركاً، محتلاً المرتبة 297 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 477 في منطقة أوزبكستان.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 111 774 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 24 نوفمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -2 222، وفي آخر 24 ساعة بمقدار 1 468، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 26.97‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 17.90‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 30 145 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 20 005 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 35.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 25 نوفمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

111 762
المشتركون
+1 46824 ساعات
+677 أيام
-2 22230 أيام
أرشيف المشاركات
Ёлғизлик атрофингда ҳеч ким қолмаслиги эмас, қалбингда ҳеч кимнинг қолмаслигида. Қалбимиздаги Азизлар омон бўлсинлар! Қалбимиздагилар, Сизларга КУН  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 أكتوبر 2025, 00:25

Шукр қилинг... Ҳаётда ҳамма нарса ҳам сиз истагандек бўлмаслиги мумкин. Орзулар кечикиши мумкин, қийинчиликлар йўлингизга чиқиши мумкин. Аммо… Соғ тан билан уйғонганингиз — неъмат. Оила аъзоларингиз саломатлиги — неъмат. Бир луқма ризқ, бир қадаҳ сув ҳам неъмат. Хотиржам янги кунни қаршилаябсиз.... Бу ҳам неъмат... Шукр қилган инсоннинг қалбида сокинлик, юрагида қаъноат, ҳаётида барака бўлади. Борини қадрлайлик, йўғига исён қилмайлик, фақат дуо ила Аллоҳнинг хукмига қўяйлик... 💐 Кун хайрли бўлсин сизларга, Азизларим... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 أكتوبر 2025, 23:19

#долзарб ❗️Cинган, дарз кетган идишда сув ичиш ёки таомланиш мумкин эмас Сабабини эшитиб, уйингиздаги учган идишларни ташлаб юборишингиз аниқ Сабаби...👇
24 أكتوبر 2025, 23:09
26 أكتوبر 2025, ~10:30

Шукр қилинг... Ҳаётда ҳамма нарса ҳам сиз истагандек бўлмаслиги мумкин. Орзулар кечикиши мумкин, қийинчиликлар йўлингизга чиқиши мумкин. Аммо… Соғ тан билан уйғонганингиз — неъмат. Оила аъзоларингиз саломатлиги — неъмат. Бир луқма ризқ, бир қадаҳ сув ҳам неъмат. Хотиржам янги кунни қаршилаябсиз.... Бу ҳам неъмат... Шукр қилган инсоннинг қалбида сокинлик, юрагида қаъноат, ҳаётида барака бўлади. Борини қадрлайлик, йўғига исён қилмайлик, фақат дуо ила Аллоҳнинг хукмига қўяйлик... 💐 Кун хайрли бўлсин сизларга, Азизларим... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 أكتوبر 2025, 23:09
24 أكتوبر 2025, ~23:10

Меҳрли  дуои  саломлари  ила тонгларга  файз   бахш  этган  Азизларим,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Шанба тонги муборак бўлсин.   Кунингиз файзу барокатли бўлсин!   Кун давомида хуш кайфият ҳамроҳингиз бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 أكتوبر 2025, 21:57

24 أكتوبر 2025, 21:04

Аллоҳим, ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин... Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим... Аллоҳга омонатсиз,    Яхши дам олинг! ┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉ Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 أكتوبر 2025, 12:03

​БАРАКАНИНГ РИЗҚДАГИ ОМИЛЛАРИ 1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа). 2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа). 3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий). 4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний). 5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба). 6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий). 7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин). 8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа). 9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад). 10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим). 11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий). 12. Барака буюкларингизда (Рафиий). 13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир). 14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий). 15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх). 16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий). 17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий). 18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий). 19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор). 20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор). 21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий). 22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи). 23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий). 24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом). 25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта). 26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа). 27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий). 28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий). 29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий). 📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
24 أكتوبر 2025, 11:01

​​​​Қадрдоним, яшаш шундайки, ҳислар борасида ҳам бизлар КИМЛАРДАНДИР ҚАРЗМИЗ... Йўл қараб кутган кўзларни... Бизни деб йўл босган оёқларни... Йўқлигимизда шаънимиз учун курашганларни... Дуоларига ўзимиз билмас-исмимизни қўшганларни... Бошимизга мушкулот тушганда чўзилган қўлларни... Кўзларнинг совуқ жангини ҳис қилганимизда-бизга далда бўлган ҳайриҳоҳликни... Қарзини узолмадик... Дўстим бир иш қилсангиз- "Аллоҳ йўлига"  деб қилинг... Яхшилик кўрсангиз "Аллоҳ рози бўлсин!" денг... Сиз бормаганда у кутган кўзларга Аллоҳнинг нури борсин... Сизни деб елган оёқларнинг табибга иши тушмасин... Мудом у даврада йўқ экансиз,  шаънингизни ҳимоя этувчилар-ўзи ёлғиз қолмасин... Сизга ёрдам учун узатилган қўлларга Аллоҳнинг арқони кифоя қилсин! Ўша ҳайриҳоҳ нигоҳлар Аллоҳдан ажрини олсин... Дуоларингизда сиз ҳам ғойибларни дуо қилинг! Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
24 أكتوبر 2025, 10:26

#Илтимос бу видеони барча келинлар кўришсин 😭 Хозирги кунда хаммада шу холат... Давоми 👇
24 أكتوبر 2025, 10:16
26 أكتوبر 2025, ~21:45

#Эслатма Бугун сўраш керак бўлган кун! Бугун - айни дамда сўраш учун энг самарали вақт! Хозир дуолар ўқдек учадиган пайт! Аср
#Эслатма Бугун сўраш керак бўлган кун! Бугун - айни дамда сўраш учун энг самарали вақт! Хозир дуолар ўқдек учадиган пайт! Аср билан шом орасида ўқилган дуолар ўз нуқтасига тегадиган пайт! Сўранг! Сўранг! Сўранг! Фарзанд керакми, пул керакми, уй керакми, жой керакми, мошинадир балки... нон, ризқ, барака, неъматлар, кийим-кечаклар, нима керак бўлса сўрайверинг! У бугун албатта, беради! У Бугун дуоларни кечиктирмайди! У бугун ҳаммасини қабул қилади! Йиғланг, гуноҳларингизга йиғланг, тавбалар қилинг! Ва сўрашдан чарчаманг! Шом азони айтилгунга қадар биров билан гаплашманг, вақтингизни увол қилманг, дуо қилинг! Сўранг, сўрайверинг бугун сиз истаган нарсалар бериладиган Кундир! Роббим бизларни мағфират қилсин! Роббим бизларга фақат яхшиликни истасин, ёмонликдан ва ёмон инсонлардан паноҳ берсин! Амин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 أكتوبر 2025, 07:53

Қиз инстаграмга ушбу суратни қўйгач 1 соат ичида 200 минг обуначи оқиб келди Қиз бундан жуда ҳайратда эди. Аммо суратни иккин
Қиз инстаграмга ушбу суратни қўйгач 1 соат ичида 200 минг обуначи оқиб келди Қиз бундан жуда ҳайратда эди. Аммо суратни иккинчи бор ўзи кўрганида барчасини тушунди ва бундан афсуслана бошлади. Сабаби...
24 أكتوبر 2025, 07:43
25 أكتوبر 2025, ~07:48

ХАҚҚИМИЗГА ДУО ҚИЛГАН БИРОДАРИМ 🎙 Шерзод Карим Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони
24 أكتوبر 2025, 05:59

ДЎСТ (бўлган воқеа) Суҳбатдошим ҳикоя қиладилар, --  Бир куни бир кишини олдиларига бир яқин дўстлари кўпроқ миқдорда пул сўраб келибдилар, -- Дўстим хозирда менда бунча пул йўғу, аммо бир танишимдан сўраб олиб бераман иншааллоҳ деб, уйларига кириб таҳорат олиб икки ракат намоз ўқиб, чиқибдилар ва биргаликда ўша танишларини олдига йўл олишибди... йўл йўлакай, бир масжид чиқибди, дўстим хозир 10 дақиқа кутиб туринг мен шу  масжидга кириб чиқайин дебдилар, Масжиддан чиқиб яна йўлда давом этишибди... Шу зайлда йўлда яна иккита масжидга кириб чиқибдилар, дўстлари хайрон, қорни шишиб уфф менга бир киши қараб турган бўлса, ахир намоз вақти бўлмаса, дўстимга нима бўлган ўзи деб, озгина хафа бўлгандек бўлибдилар... -- Манзилга етиб бориб танишларини чақиришибди, у киши чиқиб салом аликдан сўнг, биродар шу менга 5000$ пул зарур бўлиб қолди деб сўрабдилар, халиги киши, хўп бўлади деб дарров уйдан пулни олиб чиқиб берибдилар. - Қайтишда халиги дўстлари сўрабди, дўстим ишим дарров битар экан, мен шошиб турган бўлсам, намоз вақти бўлмаса, шуни олиб бериб кейин масжидга кириб ишингизни бажарсангиз бўлмасмиди? дебди.. -- Дўстлари жилмайиб,  Эҳҳ дўстим манашу сизни ишингиз тез битиши учун, сизни олдингизда хижолат бўлиб қолмайин деб, уйда ва масжидларда икки ракаатдан нафл намоз ўқиб Аллоҳдан юзимни ёруғ қилишини, шу дўстимнинг ишини тез битиришини сўраб ялиниб, дуо қилиб чиққан эдим... Мана Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ дуоимни ижобат этди..ишингиз тезда битди... кутганингизга рози бўлинг биродарим,- деб қўйибди... Илхом Холмирзаев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллох йўлида тарқатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 أكتوبر 2025, 05:38

قيل لأحمد بن حنبل رَحِمَهُ اللهُ: ما حسن الخلق؟ قال: «هو أن تحتمل ما يكون من الناس». Аҳмад ибн Ҳанбалдан (р.а) сўрашди: «Ҳусни хулқ нима?» У зот дедилар: «Одамлардан етадиган азиятга сабр бардош қилишдир». 🍃 Ҳусни хулқ — инсонга яхши муомала қилиш. Ҳусни хулқ — ўзини тутиш, вазминлик ва кечириш. Ҳусни хулқ — тилингни сақлаш, қалбингни тозалаш. 🍃 Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: «إِنَّ مِنْ أَحَبِّكُمْ إِلَيَّ وَأَقْرَبِكُمْ مِنِّي مَجْلِسًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ، أَحَاسِنَكُمْ أَخْلَاقًا» (Тирмизий ривояти) Маъноси: «Менга энг севимли ва Қиёмат кунида менга энг яқин бўладиганлар — хулқи энг гўзал бўлганлардир». •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 أكتوبر 2025, 04:03

АЛЛОҲ  ТАОЛО  СИЗНИ СЕВИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ •"Яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади" "Бақара" сураси, 195- оят •"Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" "Бақара" сураси, 222- оят •"Ва (албатта, Аллоҳ) ўзларини мудом пок тутувчиларни севади" "Бақара" сураси, 222- оят •"Зеро, Аллоҳ тақво қилувчи кишиларни севади" " Оли имрон" сураси, 76 - оят •"Албатта, Аллоҳ сабр қилувчиларни севади" "Оли имрон" сураси, 146 - оят •"Аллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта, (Аллоҳ) Ўзига таваккал қилувчиларни севади" "Оли имрон" сураси, 159 - оят •"Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади" "Моида" сураси, 42- оят Тафаккур қилинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 أكتوبر 2025, 03:08

#Ибратли БУНАҚАСИНИ КЎРМАГАНСИЗ 😳 Ўғил умрага эмас қабристонга юлланма берди ва охирини кўринг 😱 Батафсил...
24 أكتوبر 2025, 02:58
25 أكتوبر 2025, ~07:48

🌹 ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН ! Бугун: - Ота-она ва яқинлар ҳолидан хабар олинадиган; - Эҳсон - садақалар кўпайтириладиган; - Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган кундир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларни табрикланг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 أكتوبر 2025, 00:33

🏠 Aqlli uyni joydan turmay boshqaring – Alisadan chiroqni yoqishni yoki changyutgich robotni ishga tushirishni soʻrang: “Alisa, chiroqni oʻchir” Oʻzingiz sinab koʻring!
24 أكتوبر 2025, 00:28
25 أكتوبر 2025, ~00:28

«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди: 1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди. 2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди. 3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди. 4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди. 5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди». •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 أكتوبر 2025, 00:09