ar
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

الذهاب إلى القناة على Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

تُعد قناة ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 119 541 مشتركاً، محتلاً المرتبة 282 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 437 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 119 541 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 12 يونيو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -722، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -139، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 37.87‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 19.24‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 44 791 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 22 755 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 42.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 13 يونيو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

119 541
المشتركون
-13924 ساعات
-2 2917 أيام
-72230 أيام
أرشيف المشاركات
Субҳоналлоҳ... Бу дунё инсон учун текис бўлмайди! – Мол дунё келиб, хотиржамликни олиб кетади. – Хотиржамлик келса, мол дунё йўқ бўлади. –Мол дунё ва хотиржамлик келса, солиҳа хотиндан маҳрум бўлинади. – Солиҳа хотин келса, яхши фарзанд йўқ бўлади. – Яхши фарзанд келса, кифоя қилгудек маблағ бўлмайди. – Етарли маблағга эга бўлсангиз, ноқобил фарзанд юзага келади. – Ҳамма нарса маромида лекин, соғликда муаммо бор. Барча ишинг текис бўлиши амри маҳол нарсадир. Дунё бизга раҳмат ўлароқ нуқсон ва камчилик узра бино қилинди. Агар ишлар сиз хоҳлаганингиздек ўхшайверса, бу энг катта мусибатдир. Чунки мукаммал ва тўла тўкис ҳаётга эга бўлиш орқали сиз дунёга овуниб, Аллоҳ таолога йўлиқишни ёқтирмай қоласиз. Ким Аллоҳга йўлиқишни яхши кўрса, Аллоҳ ҳам у билан учрашишни яхши кўради. Ким дунёни яхши кўриб, Аллоҳга йўлиқишни ёқтирмаса, Аллоҳ ҳам у билан учрашишни ёқтирмайди. 📖 Telegram.me/IBRATLI - Биз билан бирга бўлинг!

#НОДОН_ЎҒИЛ Онасини ресторанга оборган ўғил онаси овқат ичаётиб қўллари қалтираб овқатни тўкиб юборгани учун онасига бақира бошлади. Бечора она ресторанга келганига энди хурсанд бўлиб ўтирган эди... 😣😭 Охиригача кўринг... 👇

ДУНЁ НИМА, ЭЙ ОДАМ!? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бола эдим. Кекса аммам бўларди. Туриб-туриб, ғалати гаплар айтарди. Бир куни шундай деб қолдилар: — Осмонда меҳр кўп. Ер устида орзу кўп. Ер тагида армон кўп... — Бу нима деганингиз? — десам — Катта бўлганингда тушунасан, — деб қўяқолди. Ростини айтсам, катта бўлганимда бу гапларни унутиб юборган эканман. Яқинда тасодифан ёдимга тушди. Аммамнинг гапини энди англагандек бўлдим. «Осмонда меҳр кўп» дегани Аллоҳнинг карами кенг, бандаларига меҳрибон, дегани экан. «Ер устида орзу кўп» дегани одамзод борига қаноат қилмайди, бир орзуси ушалиши билан бошқасининг кетидан югуради, дегани экан. «Ер тагида армон кўп» дегани эса бандаси вафот этганидан кейин тириклик чоғида ўзи билиб-билмай қилган гуноҳлари учун армон чекади, дегани экан... Билмадим... Ҳарқалай мен шундай тушундим... Ўткир Ҳошимов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ОМОНМИСИЗ, ҚАДРДОНИМ?! Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик, "Омонмисиз, кадрдоним" денг. Опам,синглим, акажонларим Кўнглингизни бир дам қўйинг кенг. Танишмисиз ёки нотаниш, Ўзингизга қадрдон билинг. Бўлса ҳамки, минг ўй, минг ташвиш, Учрашганда табассум қилинг. Мен-чи, сизни бағримга босиб, Меҳрим билан гулларга ўрай. Яхши кунлар этсин-да насиб, Сизни доим бахтиёр кўрай. Қондошгинам, қилмангиз унут, Дунё бир кам, иши чигал-ку, Бугун мени кўрдингиз хушнуд, Эртага мен бўлмасман балки. Йиллар ўтар, ўтар чарх уриб, Дарё каби оқади фурсат. Ҳар тонг қўлни қўлларга бериб, Омонлашмоқ ўзи ғанимат. Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик, Омонмисиз, кадрдоним денг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Latifa🙂 Yosh bolakay otasiga dedi:  - Dada, dada. Bo'ldi bugundan boshlab men sizlar bilan yotmayman.  Dadasi:  - Nega yotmaysan o'g'lim?  Bolakay:  - E sizlar bilan yotsam, har ikki kunning birida yomon tush ko‘ryapman.  Dadasi:  - Qanaqa yomon tush ko'ryapsan?  Bolakay:  Davomi...😂👇

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз баҳш этган қадрдонларим,    АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчамизни муродимизга етказсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Омонмисиз,  қадрдоним Муродбахш чоршанба  тонгги муборак бўлсин! Қалбингиз Аллоҳнинг уйи! Кўксингиз меҳрнинг чашмаси! Кўзингиз гўзаллик шайдоси! Қўлларингиз ҳайрнинг аскари! Оёқларингиз яхшиликнинг чопари! Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!" Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас! Қалбингизни эгасига очинг... Меҳр бисотингизни сочинг... Кўзларингиз гўзаллик нурига, Қўлларингиз дуонинг зўрига, Оёқларингиз Покнинг ҳузурига Сизни еткизмагунича толмасин! Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

Имом Ибн Жавзий айтадилар: * Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники; * Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳд
Имом Ибн Жавзий айтадилар: * Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники; * Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳдан; * Келажакни қайғурманг. У - Аллоҳнинг қўлида; * Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига, Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин, дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур; * Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам  Аллоҳ ҳеч қачон унутмас; * Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг; * Очиққўл бўлинг ва шу билан  мусибатларингиз кетади. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз. "Қалам" учун арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

8 ой аввал мен қиз фарзандни дунёга келтирдим. Қизимиз бир ёшга тўлмай фарзандимиз бизники эмаслигини сезиб қолдик! Ха бу жуд
8 ой аввал мен қиз фарзандни дунёга келтирдим. Қизимиз бир ёшга тўлмай фарзандимиз бизники эмаслигини сезиб қолдик! Ха бу жуда хам ёмон... Биз эрим билан тест қилдик, тест натижалари сезганимиздай фарзанд бизники эмаслигини аниқлади. Бутун шаҳар шифохоналарини ва ҳокимиятни бошимизга кўтардик, аммо ҳақиқий фарзандимизни топа олмадик. Ҳаётимиз тубдан ўзгариб кетти, менинг гумоним ҳамширадан эди, аммо ҳамшира алмаштирганини исботлай олмадик! Бир куни ақлбовар қилмайдиган ҳодиса юз берди, эримнинг компютерида беҳосдан бир файлга кириб қолдим, файлдаги дахшатли нарсани кўриб ҳушимни ёқотдим, чунки файлда ҳамшира ва эримнинг...😰 Батафсил…. 👈

Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳ номи билан бошлайман Анжир ва зайтунга қасам..       Тури Сийнийнга қасам...        Ва мана шу осуда шаҳарга қасамки...        Албатта Биз инсонни энг гўзал шаклда яратганмиз!        Сўнг уни “асфаласофилин”га қайтардик.        Фақат имон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларгина (бундан мустаснодирлар). Бас, улар учун чексиз мукофот бордир.          Бас, ҳисобни ёлғон дейишга сени нима ундаяпти?      Ахир, Аллоҳ ҳукм қилувчиларнинг энг Одили эмасми?!        Telegram.me/ibratli Асл ибрат макони ⠀ ⠀ ⠀ ⠀

Бир нарса ўргатайми? Тезкор замонда яшаймиз. Хаёлларимиз доим паришон. Эрталаб ишга шошамиз, кўпинча уйимизнинг , ёки машинам
Бир нарса ўргатайми? Тезкор замонда яшаймиз. Хаёлларимиз доим паришон. Эрталаб ишга шошамиз, кўпинча уйимизнинг , ёки машинамизнинг калитини топа олмаймиз. Баъзида энг зарур нарсамизни йўқотиб , излай бошлаймиз, топа олмаймиз! Хуллас, йўқотган нарсамизни тез топиш учун нима қилишимиз керак?! Бир жойга ўтириб ихлос билан «Тийн» сурасини ўқийсиз, ишонинг бироздан сўнг йўқотган нарсангиз топилади. Тажрибамдан кўплаб мисоллар келтиришим мумкин. Майли, биттасини айтаман. Ўтган йили бир ҳамкасбим синф журналини йўқотиб қўйди, бир хафта излаб, қидирмаган жойи қолмади , менинг шу сурага ихлос қилишимни биларди , телефон қилиб сўрагач, етти маротаба «Тийн» сурасини ўқибди. Мактабга келиб нима сабабдандир зинанинг тагига мўралайди ва журнални топиб олади. Ҳар сафар нарсамни йўқотиб, кейин топиб олсам менга шу ҳикматни ўргатган Ҳожи онани дуо қиламан. Ишонмасангиз, синаб кўринг, балки сиз ҳам мени дуо қиларсиз Феруза Салходжаева 📖 Telegram.me/IBRATLI     - Асл ибрат макони ⠀ ⠀

Оддий курер ва бадавлат "Гелик" ҳайдовчиси. 'Бу шунчаки авария эмас, бу ҳаётий дарс! ​Курернинг аҳволини кўриб, юрагингиз эзилади... У ҳаёти давомида тўлай олмайдиган зарарни етказиб қўйди.😢 ​🔥 'БУ ВОҚЕАНИ ОХИРИГАЧА КЎРИБ, ҲАЙРАТДАН ЁҚА УШЛАЙСИЗ! ОХИРИ НИМА БЎЛДИ?" ​🎥 ВОҚЕАНИНГ ДАВОМИ БУ ЕРДА: 👇

Бошқаларни хурмат қилинг. Олам шундай яралганки, хаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади. Фақат одамлар кўпинча манманлиги туфайли буни сезмайди. Синчков ва сезгир бўлинг! Бошқаларга хурматсизлик кўрсатиб, сиз биринчи навбатда ўзингизни хурмат қилмаган бўласиз. Эсда тутинг, бошқа одамнинг олами, туйғулари муқаддас ва дахлсиздир. Сизни ўраб турган оламга бўлган хурматингиз сизнинг бахт- саодатингиз гаровидир. Самимий бўлинг. Одамларнинг фақат яхши, ижобий хислатларини кўришга интилинг. Эсда тутинг, хар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза ва самимий бўлса, одамлар сизга ўзининг энг яхши томонларини кўрсатади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#ҚУЁН_ГЎШТИ_ХАРОММИ😱 🐇"Қуён гўшти" йейилиши жоиз бўлган махсулотми ёки йейиш мумкинмасми 😥Кўпчилик буни билмас экан. Қуён гўшти йейиш гуноҳми 😔 Буни хамма мусулмонлар билиб қўйиши керак. ИншаАллох фойдали бўлади. 👉 Батафсил билиб олиш

Биласизми қадрдон, ўн йил ўтиб, бугун қанақа поябзал кийганингиз, сочингизни қандай турмаклаганингиз ёки қайси бренддан кийин
Биласизми қадрдон, ўн йил ўтиб, бугун қанақа поябзал кийганингиз, сочингизни қандай турмаклаганингиз ёки қайси бренддан кийинганингиз аҳамиятга эга бўлмай қолади! Аксинча, қандай яшаганингиз, кимларга яхшилик қилганингиз, вақтингизни ким ва нималарга сарфлаганингиз, мана шулар аҳамиятли бўлиб қолади. Шундай экан, бугунги ўй хаёлларингиз нималар билан банд, вақтингизни нима учун ва ким учун сарфлаяпсиз, тафаккур қилинг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Мусулмон ахлига савол ❔ ИНСОН ВАФОТ ЭТГАНИДА НЕГА КЎЗЛАРИ ОЧИҚ ҚОЛАДИ? 🥹 Шунда Мухаммад (С.А.В) айтдилар буни сабаби... ЖАВОБИ бу ерда👈🏻

Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди. Ҳар куни янги саҳифа… Бир бети маҳзун кечса, кейинги саҳифаси қувончга тўла бўлади. 🌿 Шундай экан, "Хавотир олманг!" Қоронғуликдан кейин ёруғлик, мусибатдан кейин албатта омад шодлик келади... Ҳаёт саҳифаларини варақлайверинг-да, ишингизда Аллоҳга таваккал қилинг. Ўзи шундоқ ҳам ҳаёт қисқа, назарингиз яхшилик ва гўзалликларда бўлсин, улардан баҳра олиб, завқланиб яшанг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀

🤯 Заковатчиларни бошини қотириб қўйган савол! ❓Гана давлатида эр-хотин ажрашиш маросими учун бир қонун қабул қилинган. Бу қонун кучга киргач, ажрашишлар сони қисқара бошлаган. ЗАГС идораси ичида эр-хотинга бир талаб қўйилган. Шундан кейин ажралишлар камайган. ❗ДИҚҚАТ САВОЛ: Қандай қонун ажралишлар сонини камайишига сабаб бўлган?