ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

الذهاب إلى القناة على Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

تُعد قناة ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) في القطاع اللغوي الأوزبكية لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 111 309 مشتركاً، محتلاً المرتبة 292 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 472 في منطقة أوزبكستان.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 111 309 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 26 نوفمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -2 103، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -417، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 27.76‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 17.86‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 30 906 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 19 885 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 36.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 27 نوفمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

111 272
المشتركون
-41724 ساعات
+1657 أيام
-2 10330 أيام
أرشيف المشاركات
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥🔴🔴🔴 БEК БАРАКА ОПТОМ 💕Тўхтанг гўзалим..."яна рекламами" дея ўтказиб юборишга шошилманг! 😍Энг арзон оптом
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥🔴🔴🔴 БEК БАРАКА ОПТОМ 💕Тўхтанг гўзалим..."яна рекламами" дея ўтказиб юборишга шошилманг! 😍Энг арзон  оптом канал топдим🤗 💕 Сизнинг нозик дидингизга мос кийимларнинг барчаси шу ерда😍 ⏰ Тез кирволилар ўчирсам кегин бундай арзон канал тополмай қоласизлар... 📦Дастафка бутун Ўзбекистон бўйлаб мавжуд! ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️ 👉https://t.me/+2_G-ZAYNk880YzJi 👉https://t.me/+2_G-ZAYNk880YzJi ✅Каналга қўшилиш сўровини юбориб қўйинг ва гапларим шунчаки қизиқтириш учун эмаслигига ўзингиз гувоҳ бўлинг!😌
16 أبريل 2025, 22:59
17 أبريل 2025, ~23:07

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Азизларим АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Пайшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар! Энг яхши тилакларимиз Сизларга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз баракали ва сермазмун ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 أبريل 2025, 21:30

Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ Омонмисиз, қадрдон! Кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо булсин! Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!    Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу-корларига Аллоҳ барокатлар берсин! Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!   Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни Ўз паноҳингда асра! Ўтганларимизни мағфират айла! Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айла! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 أبريل 2025, 20:31

Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон, Жимгина назар сол кўҳна бу корга Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он, Дилини оч фақат Парвардиго
Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон, Жимгина назар сол кўҳна бу корга Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он, Дилини оч фақат Парвардигорга ХАЙРЛИ ТУН ! Аллохнинг панохидасиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 أبريل 2025, 12:11

Ўткан кунлар ва Бугунимиз Ўтган кунларда мехмонга Ҳар доим сиз учун эшигимиз очиқ, қачон хохласангиз ташриф буюринг, марҳабо
Ўткан кунлар ва Бугунимиз Ўтган кунларда мехмонга Ҳар доим сиз учун эшигимиз очиқ, қачон хохласангиз ташриф буюринг, марҳабо ! - дердик... Бу кунларда эса Келишингиздан олдин огоҳлантириб қўймабсизда,- демоқдамиз... Ўткан кунларда Ховли олма, қўшни ол ! -- дердик... Бу кунларда эса Сен менга тегма, мен сенга тегмайман! - демокдамиз... Ўткан кунларда қариндошларни Елкадошлар !  дейиларди... Бу кунларда эса : Қариндошларни қориндош - дейилмокда... Ўткан кунларда кунлик йиғилишимиз бўлса орамизда йўқларни сўраб - суриштирардик... Бу кунларда эса ё байрамларда ва ё таьзиялардагина кўришмоқдамиз... Ўткан кунларда Мен бугун нима яхшилик қилдим ?! -- деб ўзимизни тафтиш қилардик Бу кунларда эса Нимага у ҳеч кимга яхшилик қилмаяпти ?! -- деб ўзгаларни титкиламоқдамиз. Ўткан кунларда душман кимлигини яхши билардик. Бу кунларда эса дўст ким эканини ҳам билмай қолдик Дунё ўзгаргани йўқ аслида, балки инсонлар, қалблар ўзгариб кетди. Яқинларга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 أبريل 2025, 11:21

ЭСКИ ОДАМЛАР ЭНДИ ЙЎҚ..! 🎙Хайрулла Хамидов Telegram.me/ibratli Асл ибрат макони
16 أبريل 2025, 11:08

Бир одамнинг қадрдон уч дўсти тақдир тақозоси билан уч шаҳарда яшар эди. У дўстларининг садоқатини синамоқни мақсад қилди. Аввал бирига хизматкорини жўнатди. Хизматкор хожасининг иши юришмай, қарзга ботганини айтди. Дўсти уни юпатиб, у айтган қарзни тўлашга етгулик миқдордаги пулни бериб, изига қайтарди. Синовчи дўст биродарининг бу карамидан қувониб, хизматкорини иккинчи шаҳарга жўнатди. Иккинчи шаҳардаги киши ҳам дўстининг қарзга ботганини эшитиб ғоят қайғурди. Эртасига хизматкорнинг қўлига қарзни қоплайдиган ва яна ўн йил давомида тирикчилигига асқотадиган маблағ бериб жўнатди. Синовчи дўст бундан ҳам қувонди, шундай дўстларни берганига Аллоҳга шукрлар қилди. Учинчи шаҳарга жўнатишдан олдин хизматкорига қаттиқ тайинлади: “Бу дўстим бадавлат эмас, ўзи олим одам. Унда илмдан бошқа нарса йўқ. Шу сабабли “Хўжайинимнинг аҳволи ҳароб, катта қарзга ботган”, деб ваҳима қилма. “Ишлари ёмон эмас, фақат беш тангагина қарзлари бор, Худо хоҳласа яқин кунларда қарздан қутулиб, ишлари авж олиб кетади”, дегин. Хизматкор олим дўст хузурига бориб хожасининг буюрганини бажарди. Олим дўст бу хабарни эшитиб, бошини эгди. Сўнг ўрнидан туриб, ташқарига чиқди. Хизматкор ўтирган уйига назар солди: йиртиқ полос-у эски кўрпачадан бошқа ҳеч вақо йўқ экан. “Ҳеч бўлмаса беш тангаси бордир”, деб ўтирганида, уйига нотаниш одам кирди-да: “Хожаси беш танга қарз бўлиб қолган хизматкор сенмисан?”, деб сўради. “Ҳа”, деб жавоб берди хизматкор. -Мана сенга беш танга, буни уй эгаси бериб юборди. -Ўзи қани? -Ўзи меникида. У қул бозорида ўзини менга беш тангага сотди. Бу гапдан хизматкор ҳам ажабланди, ҳам даҳшатга тушди. Қулдорга эргашиб унинг уйига борди ва олим дўст қаршисида тиз чўкиб: “Ундай қилманг, пулни қайтариб берайлик”, деб ялинди. “Мен бу одам билан шартлашиб, беш танга эвазига беш йил ишлаб беришга ваъда бердим. Ваъдамга хилоф қила олмайман. Дўстимни муҳтожликдан қутқариш учун беш йил ишлаб бериш мен учун ҳеч гап эмас”,-деди олим дўст. Айтингчи сиз дустингиз учун нималардан ВОЗ кеча оласиз? Сизда сиз учун бирор нарсасидан ВОЗ кеча олдиган дуст борми? 📖 @Ibratli - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
16 أبريل 2025, 10:43

📖 ХИКМАТЛАР  📖 Улуғлар ҳузурида сергак бўлинг ва ўзингизга лойиқ сўз сўзланг. 📖 Ўз юкингизни бировнинг елкасига ортманг. Бадфеъл одам билан дўстлашманг. Ҳақ сўзни буюк деб билинг. 📖 Олижанобликни одат қилинг. Хасисликдан узоқ бўлинг. Ноаҳиллар билан суҳбатдош бўлманг. 📖 Ёрдамни олижаноб одамлардан сўранг. Ваъдангизга вафо қилинг. 📖 Сиздан умидвор бўлганларни ноумид қилманг. Бировнинг айбини қидирманг. 📖 Вафодор дўстлар билан алоқани узманг. 📖 Давлатли, неъматли бўлган вақтингизда дўстларни ёдга олинг. Душманингизни кичик деб ҳисобламанг. 📖 Қишда битадиган ишни ёзга, бугунги ишни эртага қолдирманг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 أبريل 2025, 07:18

#Диққат_савол 😳❗️ Қайси жонзот фариштани кўрганда овоз чиқаради?🤔 Саволни жавоби нима? Бу саволни жавобини 99% инсонлар топа олмаган! 🤯👇👇
16 أبريل 2025, 07:08
17 أبريل 2025, ~06:54

​​СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА... – Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг; – Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир; – Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни ҳам ўрганинг, худбин бўлманг; – Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг; – Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг; – Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир; – Ҳамиша аввал салом беринг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг; – Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг. "Ҳадис ва ҳаёт" китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 أبريل 2025, 00:14

#Сизга_аталган Қалби гўзал инсон меҳрли бўлар Хар сўзи маьноли сехрли бўлар Сўзлашгинг келади сўзлашган сайин Дилдан ғуборларинг кетиши тайин...             🌷 🌷 🌷 Ушбу номани ўқиётган гўзал қалб соҳибларига КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 أبريل 2025, 23:12

Кўкрагингизга ҳамир қўйиб юринг натижадан шокка тушасиз. Бир кеча қўллаш етарли❗️ Гап шундаки раҳматли бувим қайта-қайта такр
Кўкрагингизга ҳамир қўйиб юринг натижадан шокка тушасиз. Бир кеча қўллаш етарли❗️ Гап шундаки раҳматли бувим қайта-қайта такрорлайверар эдилар. Эсимни таниганимдан бери, бувим кўкракларига ҳамир қўйиб юрганларини кўрар эдим. Ғалати одат экана-а деб бувимдан сўрасам, бу одат эмас сир деб сабабини айтиб бердилар. Сабабидан шокка тушиб қолдим. Ўша кунни ўзида синаб кўрдим. Бир кечада бўлган ўзгаришдан ақлдан озай дедим Совет давридан сир сақлаб келинган бу усулни сири шундаки… Батафсил👇
15 أبريل 2025, 23:03
17 أبريل 2025, ~00:58

Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўла бўлсин! 📖 Telegram.me/IBRATLI     - Асл ибрат макони . ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
15 أبريل 2025, 21:16

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Барчага муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар соҳиби бўлиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимиздв файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинч-тотувликни барқарор қилсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
15 أبريل 2025, 20:00

УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.🥀 "Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…" ОҚШОМ ХАЙРЛИ, ТУН ФАРАҲБАХШ БЎЛСИН! Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 أبريل 2025, 12:11

БИР КУН ДУНЁ ТУГАЙДИ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 أبريل 2025, 11:52

​​ИБРАТ БЎЛСИН Сафоҳўжа янги олган машинасида кибр билан елиб бораркан бирдан кўзи кўча четидаги қабристонга тушди. Қизиқ, анчалар бўлиб кетибди, қабристонга дадасини қабрини зиёрат қилгани кирганига. ...Хароб бир ҳолатда эди. Тушиб ҳам кетгандир деб ҳаёлидан ўтказди... Тўхтаб кирмоқчи бўлди, лекин вақт тиғиз эди... Бугун янги ҳамкорлар билан учрашуви бор. Индамай ўтиб кетди... ... Шанба куни уйи олдида турганди бир мўйсафид келиб: – “Ўғлим, яхшимисан, биламан ишинг кўп, тинмайсан, лекин безабонлар дунёсидан ҳам бир хабар олгин, отангни гўри тушиб кетибди. Ичига кириб бир кучук тўртта бола туғибди. Кучукчаларни инграшидан қидириб борсак отангни гўрининг тушиб кетган тарафида экан.” – деди... ...Сафохўжа бошидан совуқ сув қуйгандек бўлди. Ишчиларига телефон қилиб чақириб қабристонга келишди. Отасини қабрини тузатиб, устига чиройли қилиб мақбара қурдирди... Уйига келди-да, ўйга толиб қолди: – “Иккита ўғлим бор, бир кун мани ҳам қабрим бу болалар қўлига қолса, итларга туғруқхона бўлиши аниқ... Ўлим ҳақ, барибир бир кун ўламан, эртагаёқ бориб яхши усталарни олиб келиб ўзимга мақбара қурдираман. Энг кўркам ва энг мустаҳкам. Ичига ит у ёқда турсин, қурт ҳам киролмайдиган қилиб.”... ...Эртасига қабристон четидан ўзи учун жой танлади. Қурилиш ишлари бошланиб кетди. Нақд 3 минг доллар сарфлади. Агар илгари уч қаватли уйи ва супер машинаси унинг фахри бўлган бўлса, энди қабри билан фахрланарди... Ҳақиқатан бунақаси ҳали ҳеч кимни ақлига келмаганди... ...Кунлар ўтди... ...Сафохўжа яна молу дунё дардида ўз ишига шўнғиб кетди. Эртаю кеч молу давлат кетидан қуварди... Бир кун ўртоқлари билан сув омборига дам олишга боришди... Зиёфат зўр ўтди. Дастурхонда инсон жонидан бошқа ҳамма нарса бор эди... 50та, 50та билан ҳаммасини кайфи ошиб қолди... Сув бўйида моторли қайиқ билан пул ишлаётган бола “Бу маст акаларни ҳам пул ишлай..” деган мақсад билан улар ёнига келди... ... Сафо туриб: – “Қани кетдик ука, ман минаман моторли қайиғингга..”, - дея ўртоқларини ҳам ундади... 4 киши моторли қайиққа миниб сув омбор ўртасига қараб сузиб кетишди... Қайиқ катта тезликда сувда учиб борар эди... ... Сафохўжа ўрнидан туриб телефони билан дўстларини суратга ола бошлади... Қайиқчи бола: – “Ака, ўтиринг, йиқилиб кетасиз сувга..” ,- деб огоҳлантирди... – “Йиқилсам, қирғоққа сузиб чиқаман..”,- деб яна сурат олишда давом этди... ... Шу пайт ароқ ўз кучини кўрсатиб, гандираклаб орқасига йиқилди. У сузишни билмасди, қўл оёқларини қимирлатишига қарамай сув тубига торта бошлади... ...Катта тезликдаги қайиқ анча ўтиб кетиб, ортга қайтиб келиб уни излай бошлашди. Сув аллақачон ўлжасини тубига тортиб кетганди. Уни тирик топишдан умидини узган дўстлари ғаввосларни олиб келиб ўлигини излай бошлашди. Сув омборни ўртаси анча чуқур, ҳам сув остида оқим борлиги туфайли ўликни топиш қийин бўлди. 5 кун давом этган қидирув самара бермади. Қишлоқ аҳли, танишлар келиб сув бўйига, ғойибга жаноза ўқиб кетишди... ....Мустаҳкам қурилган қабр эса эгасиз қолиб кетди.... Саъдий айтади: Эй, сен ҳожа, бу дунёдан бехабар, Эртаю кеч тўплаяпсан симу зар, Аслида бу дунёдан бир газ кафан улушинг, Лекин ҳали гумондир бунга лойиқ бўлишинг..! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️ Аллоҳ йўлида улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 أبريل 2025, 11:01

🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤 BOSHLANG’ICH KURSI 🗓Boshlanish sanasi: 21-Aprel Harflarni to’g’ri talaffuz qilishni va arab tilidagi matnl
+1
🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤 BOSHLANG’ICH KURSI 🗓Boshlanish sanasi: 21-Aprel
Harflarni to’g’ri talaffuz qilishni va arab tilidagi matnlarni to’g’ri o’qiy olishingizga maksimal yordam beramiz
🟢Kurs haqida batafsil 📝Kursga yozilish uchun murojaat qoldiring. 😎@arabic_asadbek
15 أبريل 2025, 10:33
16 أبريل 2025, ~11:07

МЕЁРИНИ БИЛИНГ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 أبريل 2025, 09:38

15 أبريل 2025, 07:40
15 أبريل 2025, ~07:40