ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

الذهاب إلى القناة على Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

تُعد قناة ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) في القطاع اللغوي الأوزبكية لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 112 201 مشتركاً، محتلاً المرتبة 294 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 472 في منطقة أوزبكستان.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 112 201 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 27 نوفمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -2 062، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -211، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 27.22‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 18.05‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 30 249 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 20 056 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 35.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 28 نوفمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

112 194
المشتركون
-21124 ساعات
+1807 أيام
-2 06230 أيام
أرشيف المشاركات
ТИРИКЛИК - БУЮКЛИКДИР Атиргул ғунча очаверади, дунёда кир кўзлар мавжуд бўлса ҳам... Шамоллар буғдой бошини силаб ўтаверади,  бу дон-кимнинг оғзига ризқ қилиб тутилишини билмаса ҳам... Йўллар ёмонни ҳам, яхшини ҳам ўз манзилига элтаверади!  Йиллар ҳам шундай... Гўдак ёмон одамга ҳам кулаверади... Ҳа, гўдак қотилга ҳам ўз ғуборсиз дунёси ичра туриб,  қиқирлаганча кулиб бериши мумкин! Қуёш балчиқ узра ҳам эринмай нур тўкаверади, баҳор уруш кезаётган юртларга ҳам ташриф буюраверади... Райҳон баргини эзғилаганга ширин исини тутади,  мевали дарахт баъзан ўзига отилган тошлар эвазига жимгина насиба илинади... Буларнинг бари нимага? Буларнинг бари-Сизу бизга дунёда яхшилик,  гўзаллик,  меҳр устивор эканлигини билдириш учун!  Ангалатиш учун... Яхшилик ҳамиша ғолиб бўлсин, меҳр сизу биздан аримасин... Азизахон Исмоилова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 سبتمبر 2024, 11:55

Яхшилар ҳали кўп экан... Алҳамдулиллаҳ! Кеча кечаси бир йигитни олдим. Самарқанд “питак”кача гаплашиб кетдик. Онаси амалиётдан яхши чиқибди-ю, аммо кўп қон йўқотибди. Кечаси соат 12 да яна қон керак бўлиб қолибди. Эрталабгача кутолмаймиз, дейишибди дўхтирлар. Донорларнинг рақамларини беришибди. Керак бўлаётган қон ҳам топилиши қийин, ноёб тур экан – “минус тўрт”. “Ярим кечаси бировга қўнғироқ қилиш жуда ноқулай бўларкан”, дейди. Аммо илож қанча, болапақир бирма-бир тилпон қилибди, баъзилари кўтармабди, баъзилари сўкиб берибди. Кейин энг охирги умиди – Оҳангаронда турадиган йигитга қўнғироқ қилибди. “Ҳозир бор-йўғи беш юз минг сўмим бор, аммо икки-уч кунда пул бўлади, унгача тилпонимни гаровга бериб тураман, лекин ҳозир онамга қон қуймасак, ўлиб қолади, ака”, деб йиғладим дейди. Хуллас, ўша оҳангаронлик йигит ярим кечаси бўлишига қарамасдан, шунча йўлдан етиб келиб, қон топширибди. Озодбек (ҳамроҳим) қўлидаги беш юз мингни узатган экан, устига яна бир милён сўм қўшиб қайтариб берибди... “Ҳозир онам яхши. Қишлоққа бориб, қариндошлардан қарзга пул олиб келишга кетяпман, дорихоналардан ҳам қарзим кўпайиб кетди”, деди. Кейин яна бир муҳим гапни айтди: “Ёлғиз ўғилман, яна бирорта акам ё укам бўлганида, майли, пули бўлмасаям, ёнимда турганида бунчалар қийналмасмидим... Фарзандларни кўпайтириш керак экан, ака...” Абдуғафур Искандар •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 سبتمبر 2024, 11:27

#Ибрат Жуда кучли фикр... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 سبتمبر 2024, 11:07

Ҳожи Бектоши Валийдан сўрадилар: — Дунё моли деганда, нимани тушунасиз? Валиюллоҳ шундай жавоб қилдилар: — Бировнинг нонини ема, ўз нонингни бировдан қизғонма. Қўлинг очиқ, кўнглинг очиқ, дастурхонинг очиқ бўлсин. Айбларни ёп, сирларни махфий тут, ғазабингни ют, ҳамд айт... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 سبتمبر 2024, 10:40

#Диққат #Топишмоқ Битта бўлиб кирасиз, учта бўлиб чиқасиз, чиқдим деб ўйлайсизу-у, аслида эса киргансиз. Кўпчилик буни топа олмади сиз топа оласизми😅 Топишмоқ нима ҳақида? ЖАВОБ Шу ерда👇🏻
07 سبتمبر 2024, 10:30
08 سبتمبر 2024, ~19:44

АЙБ АТРОФДАМИ...? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 سبتمبر 2024, 03:23

📖 Кеча бир дўстим суҳбатлашиб туриб, ажойиб бир эсдалиги билан бўлишди. У Малайзияда таҳсил олиб юрган вақтида бир профессорнинг айтган насиҳатларини айтиб берди.  Менга бу бошқача таъсир қилди.  Профессор қуйидагиларни айтган экан: “Ҳар ким ўзига лойиқ одам билан оила қуради: яхши бўлсангиз, жуфтингиз ҳам яхши бўлади, ёмон бўлсангиз, ёрингиз ҳам шундай бўлади. Бу Қуръони каримнинг ҳақиқати, ҳаёт қонунидир.  Аллоҳ таоло Китобида: “Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир”, деб айтган. Бу сўзнинг маъносини чуқур тушуна олмаганман. Вақт ўтгани сайин тушуниб, ҳайратда қолдим. Жуда кўп оилаларни сиртдан кузатдим, ўргандим. Яхши деб ўйлаган йигитнинг аёли ночор чиққанини кўрганда, юқорида зикр қилинган ояти кариманинг маъноси қани, деб ўйладим.  Бироқ, бироз вақт ўтганидан сўнг яхши деб ўйлаган йигитнинг қилиқлари чиқиб, биз ўйлагандек эмас эканини кўрдим. Шунга ўхшаш мисолларга кўп дуч келганидан сўнг, Аллоҳ  таолонинг сўзлари ҳақиқат эканига ишончим комил бўлди. Менинг бўйдоқларга  айтадиганарим: бўлажак ёринг қандай бўлишини истасанг, аввал ўзинг шунга лойиқ бўлишга ҳаракат қил. Илмли бўлишини истасанг ўзинг илм талабида бўл, одобли бўлишини хоҳласанг, ўз одобингга қараб қўй, тақволи бўлишини истасанг, ўзинг тақводорликни касб эт”. Жуда фойдали насиҳатлар.  Умуман олганда, юқорида зикр  қилинган оятни, профессор  сўзларидаги маънони олдинлари ҳам билсамда, бу сафар бошқача таъсирландим. Чуқур англагандек бўлдим. Мен бўлажак ёримнинг қандай  бўлиши ҳақида кўп ўйлаб  ташвишланмайман, аммо  ўзимнинг қандай эканимга  ташвишланаман. Сабаби Аллоҳ таолонинг менга насиб этадиган ёри яхши ёки ёмон бўлиши ўзимга боғлиқ эканини тўлиқ тушунаман, ҳурматли аёллар, Ўз камчиликларимиз устида ишлаб, одоб-ахлоқимиз амалларимизни гўзал қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Аллоҳ таолодан бугуним кечагимдан, эртам бугунимдан яхши бўлишини сўрайман! 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
07 سبتمبر 2024, 02:57

#Турмуш_чоррахасида ​​Иброҳим ва Илёсга ҳунарманд оталаридан кичкинагина ҳовли қолди. Ака-уканинг иккови ҳам меҳнаткаш, камсуқум, худди оталари сингари ҳалол, тўғри эди. Аммо нима бўлди-ю, ишхонасидан камомад чиқиб, Иброҳим аканинг бўйнига қўйилди. Иброҳим ака тушунди – кимлардир еган сомсанинг пулини унга тўлаттиришмоқчи. Нима ҳам қила оларди – осмон узоқ, ер қаттиқ. Ишдан бўшаш-ку, майли, аммо камомадни қандай тўлайди? Сотай деса, қўлга кирадиган бойлиги йўқ, хотини тақинчоқларини сотиб бераман дегани билан, унинг пули ҳам ҳеч қанча бўлмайди. Шундай ўйлардан эзилиб ёлғиз ўтирганида: «Ака, уйдамисиз?» дея укаси овоз берди. «Келавер», деган жавобни эшитиб, ичкарига кирди, акасига рўпарама рўпара ўтирди. – Ака, «участка»га харидор топдим, пули камомадни ёпишингизга бемалол етади. Иброҳим аканинг капалаги учди – нима деяпти укаси? Ҳовлини сотишса, кўчада қолишади-ку! «Ё ўзи томонни қолдириб, биз томонни сотамиз, деяптими?» – Эсласангиз, пойдевор қуйилаётганда ўнг томондаги қўшни «айтган пулингизни бераман, ерингизни менга сотинг», деб роса ялинганди. У билан келишиб қўйдим, бугун-эрта пулни берадиган бўлди... Иброҳим аканинг димоғига нимадир тиқилди. Укаси ҳақида ҳозиргина ўйлаган ўйларига уялиб кетди. Бечора Илёс, неча йил йиғиниб сотиб олган, яқинда Иброҳим ака, ўзи ва ўғиллари билан пойдевор қуйишган «участка»сини гапираётган экан. – Раҳмат, ука, – дея олди зўрға. – Аммо... Иброҳим ака бир пас ўйланиб қолди, кейин секингина гап бошлади: – Бизда-ку иккита қиз, ортиқча уйга эҳтиёжимиз йўқ. Лекин сенга барибир жой керак, олдингда икки ўғилни уйлантириш бор. Майли, участкангни сотамиз. Кейинроқ, Худо берса, ўрнига жой олиб бераман. Агар олиб беролмасам, ўтирган уйимизни бўшатиб, чиқиб кетамиз. Албатта, Илёс бу гапга кўнмади. Лекин акаси қайсарлик қилиб туриб олгач, ноилож «хўп» деди. Шундай қилиб, камомад тўланди, Иброҳим ака бошқа жойга ишга кирди. Орадан бир неча йил ўтди, ака қизларини узатди. Иккала тўйни ҳам «аввал қарзингни узмайсанми, кейин тўй қилмайсанми?» деган гапни эшитиб қолишдан чўчиб, минг истиҳола билан ўтказди. Бу орада уканинг ҳам ўғиллари бўйига етди. Лекин Иброҳим ака жой олиб беролмади. Илёс ҳовлининг икки хона уй солса бўладиган очиқ жойи¬га пойдевор қуйиш ҳақида маслаҳат солганида, ака уйни бўшатишга ишора деб тушунди. Зотан, бу келишув унинг ўзидан чиққан эди. Иброҳим ака шундан кейин бир жойдан ижарага уй топди. Аммо иддао қилаётгандек кўринмай деб укасига индамади,  ҳамма иш битганда айтганим маъқул, деб ўйлади... Кичик ўғли Илёсга телефон қилиб: «Дада, тез келинг, амакимлар кўчиб кетишяпти», деганда олдинига ишонмади. Уйга етиб келганида дарвоза олдидаги юк машинасини, акасининг айвонидаги тугун-бўғчаларни кўриб гап нимадалигини тушунди. Кўзида ёш билан уйдан айвонга нарса ташиётган янгасини, ўзи томон хижолатомуз табассум билан келаётган акасини кўриб кўнгли бузилди. Иброҳим аканинг: «Ука», деб бошлаган гапини бўлди: – Ака, охиратда Худойимга нима деб жавоб бераман? – Бу нима деганинг? Келишувимизга кўра... – Келишгандик.?! Жондек акамга Сенинг розилигинг учун эмас, қарзга пул бергандим, дейманми? Бу ишни кўрганлар оқибат қолмаган экан, силаи раҳм деган гаплар бекор экан, демайдими? Наҳот мени сиздан пул ё жой талаб қилади деб ўйласангиз? Болалагимиз ўтган уйдан сизни чиқариб юбориб, келин тушириш, тўй қилиш татийдими менга, ака?.. Ака-ука янги қуйилган пойдевор устида ерга қараганча ўтиришар, аканинг хотини лаш-лушлар орасида тик турган кўйи кўзёшларини артарди. Илёснинг хотини, уч ўғли эса юк машинасига жойлаб улгурилган нарсаларни бир-бир амакиларининг уйига олиб кира бошлашди... ...Уй битди, ҳовлига келин тушди. Илёс ака саломга чиққан келинига аёли орқали уқтирди: акамни «амаки» эмас, «дада», десин... 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар...
07 سبتمبر 2024, 02:00

Биласизми, ҳар биримизнинг бисотимизда жудаям бебаҳо, қийматини пул билан ўлчаб бўлмайдиган, аммо ҳар доим, ҳар куни, ҳатто ҳар лаҳзада бошқаларга ҳеч бир эвазсиз, тўловсиз, беминнат улашсакда, ҳеч қачон тугамайдиган ва камайиб қолмайдиган бойликларимиз бор. Бу ЯХШИ СЎЗ ва МЕҲР. Атрофингиздагилардан шу неъматларни дариғ тутманг... Кунингиз ва кўнглингизни яхши сўз ва меҳр безасин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
07 سبتمبر 2024, 00:02

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
06 سبتمبر 2024, 21:31

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,             Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..  Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ният ва дуоларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!! Бугунги  шанба  кунингиз файзли ва барокатли ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 سبتمبر 2024, 20:17

Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин! Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз. Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 سبتمبر 2024, 12:05

☝️САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ: 1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар. 2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир. 3- У Алл
☝️САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ: 1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар. 2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир. 3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради. 4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир. 5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди. 6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади. 7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади. 8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир. 9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади. 10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади. 11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди. 12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради. 13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади. Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 سبتمبر 2024, 11:47

​​​​И Б Р А Т Бугун бир араб қўшним таъсирли воқеани айтиб берди: Яқинда бир киши вафот этибди. Банкдаги пуллари 300 млн риёл (80 млн доллар) экан. Қарашса, яқин меросхўрларидан ҳеч ким йўқ экан. Маҳкама ходимлари изланиб, унинг уч узоқ жияни (амакиваччасининг ўғиллари) борлигини аниқлашипти. Уларни чақириб: - Фалончини танир эдингизми?, - дейишипти. - Ҳа, ора-сира кўришиб турардик, кейинги йилларда биз билан алоқа қилмай қўйган - депти меросхўрлар. - Амакингиз вафот этди. Сизларга банкдаги пуллардан фалонча пул қолди, ҳар бирингизга 100 млн риёлдан, - депти қози. Пулларни ҳамда қолдириб кетган кўчмас мулкларини ҳам уларга хатлаб бергач, қози уларга депти: - Кўриб турибсиз, амакингиз охиратга сафар қилди. Ҳозир унинг савобга энг муҳтож пайти. Маслаҳатим шуки, сизга қолдириб кетган миллионлардан ҳар бирингиз 1 млндан ажратиб, 3 млнга яхшигина мўжаз бир масжид қуриб, амакингизга атасангиз, савоби сизга ҳам, унга ҳам бориб турар эди, - депти қози. Шунда ҳар бири юз млн ҳамда кўчмас мулкка эга бўлган меросхўрларнинг иккитаси шу 1 млнгина пулни беришдан бош тортган экан! ======== Хулоса, пул ўзингизники экан вақтда эҳсон ва садақани қилиб олинг. Зеро, сизга фойда берадигани ҳам шу бўлади. Устоз Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 سبتمبر 2024, 11:09

#Диққат ҚЎҚОНЛИКЛАР УЧУН ЯНГИ ОЧИЛГАН ҚЎҚОН КАНАЛИ ХОЗИРОҚ УЛАНИБ ОЛИНГ 👇👇👇 https://telegram.me/+a2fA1Qq5eCBkNWMy QO‘QONLI
#Диққат ҚЎҚОНЛИКЛАР УЧУН ЯНГИ ОЧИЛГАН ҚЎҚОН КАНАЛИ ХОЗИРОҚ УЛАНИБ ОЛИНГ 👇👇👇 https://telegram.me/+a2fA1Qq5eCBkNWMy QO‘QONLIKLAR UCHUN YANGI OCHILGAN XABARLAR KANALI😳 QO‘SHILING 👇👇👇 https://telegram.me/+a2fA1Qq5eCBkNWMy
06 سبتمبر 2024, 10:47
09 سبتمبر 2024, ~05:39

1) Солиҳлардан бири: “Кимнинг жумаси мақбул бўлса, ҳафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади”, деган экан. 2) Солиҳлардан бири деди: “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”. 3) Tовус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди. (“Tариху восит”) 4) Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди. (“Aхбарул қудот”) 5) Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яʼни дуо билан машғул бўлар эди. (“Зодул маод”, 1/382) 6) Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади. (“Tариху димашқ”) Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 سبتمبر 2024, 10:00

​​Бугун аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг! Кўплаб хайрли дуола
​​Бугун аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг! Кўплаб хайрли дуолар қилинг, Иншааллаҳ, ижобат бўлади. Яқинларингизни ҳам огоҳ этинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 سبتمبر 2024, 09:13

«Алҳамдулиллаҳ» дейиш ҳақида «Алҳамдулиллаҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз? У: - Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир. - Қу
«Алҳамдулиллаҳ» дейиш ҳақида «Алҳамдулиллаҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз? У: - Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир. - Қуръондаги биринчи калимадир. - Энг афзал дуодир. - Қиёмат куни одамларнинг энг афзали ҳам ҳамд айтувчилар бўлади. - Жаннат кўчати. - Дунё ва охират у билан тугалдир. - Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам - ҳар бир ҳолатда айтилади. Эй, тангрим! То рози бўлгунингга қадар Сенга ҳамд бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллох йўлида тарқатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 سبتمبر 2024, 08:45

Жаннатда нима бору нима йўқ? Энг яқин инсоним, шу видеони сизга юборяпман, илоҳим сизу бизга Жаннатларда юз кўришиш насиб қилсин 🤲 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 سبتمبر 2024, 07:40

#​​Биласизми 📚Қуръони Каримда жаннат қуйидаги номлар билан зикр қилинган: 🌷Ал-жаннаҳ - Жаннат: боғ, қалин дарахтзор. 🌷Ал-ҳусна - яхшилик, гўзаллик. яхши, гўзал жой. 🌷Ал-Ғурфа - болхона, баландликдаги хона. 🌷Ал-Фирдавс - катта бўстон, ҳамма дарахтлар бор боғ. 🌷Жаннатун-наъим - неъматларга тўла жаннат. 🌷Жаннату адн - собит, барқарор. Бу жаннатдаги махсус жой ҳам дейилади. 🌷Жаннатул-хулд - мангулик жаннати. 🌷Жаннатйн алияҳ - олий, юксак жаннат. 🌷Жаннатул-маъва - бошпана жаннат. 🌿Дарул-ахироҳ - охират ҳовлиси. 🌷Дарус-салам - тинчлик диёри. 🌷Дарул-қорор - қарор топиш диёри. 🌷Дарул-муттақин - тақводорлар диёри. 🌷Дарул-муқомаҳ - абадий турар жой. 🌷Мақомун амин - эмин, ишончли мақом. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
06 سبتمبر 2024, 07:15