ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

الذهاب إلى القناة على Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

تُعد قناة ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) في القطاع اللغوي الأوزبكية لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 112 201 مشتركاً، محتلاً المرتبة 294 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 472 في منطقة أوزبكستان.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 112 201 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 27 نوفمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -2 062، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -211، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 27.22‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 18.05‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 30 249 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 20 056 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 35.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 28 نوفمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

111 861
المشتركون
-21124 ساعات
+1807 أيام
-2 06230 أيام
أرشيف المشاركات
ИККИ ДЎСТ Тарихнинг қайсидир саҳифасида икки дўст бўлган экан. Иккаласи бир жойда таҳсил олиб, илм-маърифатда маълум даражага етибдилар. Олим бўлиб етишибдилар. Аммо, улар икки хил йўлни танлабди. Биринчи дўст таркидунёчиликни ихтиёр қилибди. Тоғларга чиқиб кетиб, кечаларини ибодат, зикр, Қуръон қироати билан, кундузларини рўза билан ўтказишни бошлабди. Бутун борлиғини Аллоҳга бағишлабди. Иккинчи қаҳрамонимиз эса илмини халққа етказиш учун ваъз-насихат қилибди, шогирдлар етиштирибди. Оила қурибди, касб-ҳунар қилиб бойлик тўплабди. Катта боғ, масжидлар, мадрасалар қурдирибди. Халққа соф ислом таълимотларини етказиш билан умрини ўтказибди. Аҳли солиҳ фарзандлар тарбиялаб, юзлаб шогирдларни камолга етказибди. Орадан йиллар ўтибди... Таркидунё қилган қаҳрамонимиз, асли шариат таркидунё қилишга тарғиб қилмаган бўлса ҳам, қалбидаги мустаҳкам эътиқоди ва Аллоҳга бўлган ишқи туфайли авлиёлик даражаларини топибди. Хатто, қушлар тилини тушунадиган кароматга эга бўлибди. Бир куни зикр қилиб ўтирса, иккита қуш гаплашаётгани қулоғига чалинибди. Улар бир-бирига, мана бу авлиёнинг бир дўсти бўлар эди ўша олим вафот этибди, дейишаётган экан. Бу хабарни эшитиб махзун бўлган авлиё унинг қишлоғи томон йўлга тушди. Йўлда ўзини ўзи койиб борар эди, у бола-чақасидан ошиниб келолмагандир, нега мен бир бора ҳол-аҳвол сўраб зиёрат қилиб қўймадим?! Энди ҳеч бўлмаса аҳли оиласига таъзия билдириб қўяй, деди. Қишлоқда бир катта боғга кўзи тушди. Бу кимники, деган саволга, фалон олимники, кеча ул зот вафот қилдилар, деб жавоб қилишди. Намоз учун масжидга кирди. Бутун жамоат ул зотни ҳаққига дуолар, таҳлиллар айтаётган эди. Мадрасаларни ҳали кўрмаган экан, кириб кўрди. Юзлаб, минглаб шогирдлар ул зотга бағишлаб хатми Қуръонлар қилмоқда. Ниҳоят дўстининг уйига борди. Фарзандлари ва аҳллари ҳам такбир-таҳлил, хатми Қуръонлар билан банд. Вафот қилган дўстининг ҳаққига қилинаётган дуолар, хатмлар тинмас эди. Ул зотдан моддий ва маънавий яхшиликлар кўрган қанча-қанча инсонлар у кишига бағишлаб эҳсон ва дуои хайрлар қилмоқда. Бу ҳолатни кўрган авлиё зот одамларга шундай хитоб қилибди: Огоҳ бўлинг, ибрат олинг! Мен бу киши билан бирга илм олганман. Аммо, иккаламиз икки хил йўл танлаганмиз. Бугунгилик кунда менга маълум бўлдики, дўстим танлаган йўл афзалроқ экан. Вафот қилганидан кейин ҳам унинг амал дафтари тўхтамаётганини кўряпман. Бу амал дафтари қиёматгача ҳам тўхтамаса ажаб эмас. Қанийди мен ҳам шу йўлни танлаган бўлсам эди. Аллоҳ сенга Ўз раҳматини ёғдирсин дўстим, сен ютдинг ИншаAллоҳ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 أكتوبر 2024, 10:08

СЕН ОНАНГНИ ҚАЧОН ЙЎҚЛАДИНГ ? 🎙Рамзиддин Эгамбердиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 أكتوبر 2024, 07:45

ОЛТИН  СЎЗЛАР 🍀 Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яшагин. 🍀 Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар... 🍀 Ҳар бир кунингизни  гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади... 🍀 Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонмагин. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади ))) 🍀 Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади. 🍀 Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина  хотираларимиздан ўчира олади... 🍀 Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан... 🍀 Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди.  🍀 Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тшуниб етишимиз БАХТдир. «Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 أكتوبر 2024, 07:19

#ДИҚҚАТ БРИТВАДАН ВОЗ КЕЧИНГ!🪒 🙅‍♀ 3 дақиқада ҳунук бўлиб ўсиб ётган кераксиз тукларни зарарсиз кетказинг! Атиги 2 минг сўм
#ДИҚҚАТ БРИТВАДАН ВОЗ КЕЧИНГ!🪒 🙅‍♀ 3 дақиқада ҳунук бўлиб ўсиб ётган кераксиз тукларни зарарсиз кетказинг! Атиги 2 минг сўм турадиган вазелин, ҳечқандай бритвасиз, депилятсасиз ортиқча туклардан қутулишга ёрдам беради! Бу усулдан кейин, олинган тук ўрни қорайиб қўймайди ва тошмалар ҳам тошмайди! 1 дона вазелинни олинг ва.... Батафсил ўқиш 👇
20 أكتوبر 2024, 07:09
21 أكتوبر 2024, ~07:18

Шундай ака-укалар орамизда кўпаяверсин ✊ Жигарларга юбориб қўямиз •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 أكتوبر 2024, 06:45

АКА  ОТА  ЎРНИДАДИР Саъид ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ака-укаларнинг каттасининг кичикларидаги ҳаққи отанинг боладаги ҳаққичадир", дедилар". (Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган). Аканинг укаларидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққи кабидир. Шунинг учун оилада ота вафот этиб кетса, катта ўғил бошлиқ бўлиб қолади. Бошқа фарзандлар, яъни унинг укалари, сингиллари - ҳаммалари отага қандай итоат қилишса, катта акага шундай итоат қилишлари лозим. Чунки бу нарсани Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб турибдилар. Бинобарин, отага оқ бўлишдан сақлангандек, акаларнинг ҳам дилини оғритиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш, уларнинг иззат-ҳурматини ўрнига қўйиш укаларига, сингилларга вожибдир. Мусулмонларда бу ҳадиси шарифга яхши амал қилиб келинган. Оилаларда отадан кейин катта ака бошлиқ бўлиб қолган. Оиладаги бошқа ўғил-қизлар уни ота ўрнида ҳурматлаганлар, унга итоатда бўлганлар. "Кексаларни эъзозлаш" китобидан.📚 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 أكتوبر 2024, 06:15

#ТовбаларҚилай😳 Маккада ота ўз ўғлига нима сабабдан ўлим тилади видеони кўринг👇👇
#ТовбаларҚилай😳 Маккада ота ўз ўғлига нима сабабдан ўлим тилади видеони кўринг👇👇
20 أكتوبر 2024, 06:01
21 أكتوبر 2024, ~06:33

. УКАЛАРНИНГ ЗЎРИСАН УКАМ! Шундай акаларимиз бор бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 أكتوبر 2024, 05:30

​​ТАРИХИЙ БИТИК Ёшлигимда ўжар ва дангаса эдим. Акаларим оғил қуришаётганда ёрдам бермаганим эсимда. Ўшанда давор орасига бир шиша қолдиришган эди. Унинг ичида хат бор. Хатга шу оғилни қурган кишилар исми ёзилган. Албатта уларнинг орасида менинг номим йўқ. Кичик акамнинг айтишича ўша хатга “Ўрозбой укамиз лой ишларига ёрдам бермасдан бир чаккада олма еб ўтирди. У қўлини совуқ сувга ҳам урмайдиган ўжар. Дадамиз исмини Ўжарбой қўйса яхши бўларкан...” деб ёзишган экан... Оғилни буздириб ўрнига каттароқ, замонавий қилиб уй қурдириш ниятида уста қўйганимда ўша эски хотиралар тинчлик бермай қўйди. Шиша деворнинг қайси жойида эканини тахминан билганим учун усталар кетгач, кечқурун ўша қисмни буздим ва шишани топдим. Агар бирор ким ўқиб қолса лақабим аниқ “Ўжарбой” бўлиши тайин эди. Шишани топганимдан хурсанд бўлиб, уни боғ тўрига олиб ўтдим ва синдириб хатни олдим, ўша кунларни эслаб ўқишга тушдим: “Бу оғил 19.. йил ака-ука Худойназаровлар томонидан қуриб битказилган. Лой қорувчи: катта акаси. Ғишт қуювчи: кичик акаси. Ғишт терувчи: отамиз Муҳаммад Худойназаров. Чой келтирувчи укамиз Ўрозбой, яъни шу ҳовлининг бўлажак эгаси”. Аслиддин Мустафоев 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар.
20 أكتوبر 2024, 05:07

АКА - УКАЛАР ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК ? 🎙Абдукарим Мирзаев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 أكتوبر 2024, 01:31

Бугун 20 октябрь — Қиёматли ака-укалар куни экан. Бир донишманддан сўрашди: – Туғишган ака-укангизни кўпроқ яхши кўрасизми ёки дўстингизними? – Туғишган ака-укамни яхши кўраман, агар у менга дўст бўлса. Дўстимни яхши кўраман, агар у менга туғишганимдек бўлса. Туғишган ака-укаларимиз ва дўстларимиз омон бўлсинлар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
20 أكتوبر 2024, 00:49

БАХТ НИМА? ✍️Нурхон Элмирзаева 🎙️Рамзиддин Эгамбердиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 أكتوبر 2024, 23:00

Дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган яхшиларим,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 أكتوبر 2024, 21:30

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон! Бугун якшанба, кўпчилик  хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун... Оила аъзолар хаммаси бир дастурхон атрофида йиғиладиган кун бу кун... Оила МУКАДДАС  ва  у  АЛЛОХ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллох ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин. Барчангизга ушбу дам олиш куни яқинларгиз даврасида серфайз ва сермазмун  ўтишини тилаймиз. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 أكتوبر 2024, 20:30

Баъзан орқангизда суягани ҳеч ким йўқдай туюлса, ўша вақтда, ушбу оятни эсланг: "Аллоҳ Ўз бандасига етарли эмасми?!.." ("Зумар" сураси, 36-оят) ХАЙРЛИ ТУН! Аллоҳни панохида бўлинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 أكتوبر 2024, 11:31

МЕНГА ХАССА ОЛИБ КЕЛДИНГМИ, БОЛАМ ? Ота-оналар қариганда фарзандга эмас, ёғоч ҳассага суянадилар... ✍️Лобар АЗИЗ 🎙Рамзиддин Эгамбердиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 أكتوبر 2024, 09:40

​​#Ҳикоя Кексалик ҳаловатини истайсизми? Ўғил уй қуриш тарадудида юрибди. Ҳар куни ҳисоблайди-чамалайди, янги ҳовлининг қаерига нима қуришни мўлжаллайди, хоналар сонини чамалайди. Ҳар куни кўчага-чиқиб кирганда, ота-онаси яшайдиган хона деразаси олдига бориб улар билан салом-алик қилади. Буни қарангки, ўғил ҳар куни ўша хона олдидан кам деганда беш-олти маротаба ўтса-да, дераза ойналаридан бири сингани, шабадани тўсиш учун ойнасиз ромга ёстиқ тиқиб қўйилганини “кўрмайди”... Тўй бошлаганидан бери аёлнинг ороми йўқ. Ҳар куни эрига алланималарнинг рўйхатини тутқазади-да, гап орасида “Қиз узатиш осонми?!” деб қўяди. Тилла тақинчоқлару чинни идишларни бир неча маротаба алмаштирди “модадан қолган” эмиш. Парда, мебеллар, келин-куёв сарполарини хориждан олиб келди. Она бир четда мунғайибгина ўтирибди. Тўнғич неварасининг ҳам тўйи кўнглига сиғмаётгани шундоқ юз-кўзидан сезилиб турибди. Набираси ¬ ўғлининг ўғли оғир касалликка чалинган, операцияси учун катта миқдорда пул керак экан. Ўғли боши қотиб унча пулни қаердан топишни ўйлаб эзиляпти. Боласи фарзандининг дардида эзилаётган онанинг кўнглига тўй сиғсинми? “Қизим, шунча пулни бугун урф бўлиб эртага эскирадиган матоҳларга сарфлагунча, укангга бер, ўғлини даволатсин, савобидан ҳам сен, ҳам фарзандларинг баҳраманд бўлади” деган ифодани онасининг кўзидан ўқиёлмаётган аёл эса дабдаба васвасига ғарқ бўлган... Беш нафар фарзанди бор. Беш болани тарбиялаб, ўқитиб элга қўшдилар. Орзу-ҳавасли тўйлар қилиб уйлантирдилар, узатдилар. Уйлар қуриб, бешик тўйлар қилиб фарзандлари олдидаги қарзларини уздилар. “Болалардан тинчидик, Худога шукур”, деганларида қарашса, етмишни қоралаб қўйишибди. Энди тўй-маъракаларда кекса отахон-онахон дея уларни тўрга ўтирғизиб эъзозлашади. Муборак ҳаж зиёратига бораётганлар маҳалланинг ёши улуғ, пиру бадавлат кексалари дея улардан фотиҳа олишади. Шундай кезларда отанинг ҳам, онанинг ҳам кўнглида “Қанийди, бизга ҳам шундай улуғ ибодатга бориш насиб этса” деган хўрсиниқ аралаш илинж уйғонади. Болалар эса омонат дунё ҳаваслари ва тирикчилик ташвишларининг асирига айланган, ота-онасининг кекса қалбидан кечаётган орзулардан бехабар... Мулоҳазаларимиз кўзгусидаги қиёфалар аксини танияпсизми, юртдошим? Улар мен, сиз, ҳаммамиз. Баъзан узоқдаги ота-онамизга бирровгина қўнғироқ қилиб қўйишга вақт топмайдиган, “иши кўп”, “бош қашишга вақти йўқ” одамлар... Эрта бир кун сизу биз ҳам қариймиз. Ота-онамиз ва ён-атрофдаги кексаларга меҳр-мурувват кўрсатиш билан фарзандларимизга ибрат бўлайлик. Бугунги амалларимиз пиру бадавлатлик ва кексалик ҳузур-ҳаловатимизнинг тамал тошларига айлансин. Умида АЗИЗ 📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
19 أكتوبر 2024, 09:20

#Ибрат ​"Мени танидингизми?", деб ёши улуғларни қийнаманг ва хотираларини синаманг! Салом беринг, исмингизни айтинг ва ўзинги
#Ибрат ​"Мени танидингизми?", деб ёши улуғларни қийнаманг ва хотираларини синаманг! Салом беринг, исмингизни айтинг ва ўзингизни танитинг, бўлди. Улардаги жон - тана оғриғини унутиш алами билан кучайтирманг! Уларнинг хотираси хиёнат қилган бўлса, сизнинг одобингиз хиёнат қилмасин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 أكتوبر 2024, 09:00

Солиҳ дўстлар: • Агар кўринмай қолсанг, улар сени қидирадилар. • Агар ўзлари учун дуо қилишса, сени ҳам унутишмайди. • Агар ғ
Солиҳ дўстлар: • Агар кўринмай қолсанг, улар сени қидирадилар. • Агар ўзлари учун дуо қилишса, сени ҳам унутишмайди. • Агар ғафлатда қолсанг, огоҳлантирадилар. • Улар юлдуз кабидир, агар ҳаёт уммонида кеманг адашиб қолса, унга тўғри йўлни кўрсатадилар. • Улар сени қалбдан севишгани кифоя қилади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
19 أكتوبر 2024, 07:23

ЗАКОВАТНИ ПОРТЛАТГАН САВОЛ 🤯 7 - синф ўқувчиси берган саволга, 92% одамлар тўғри жавоб бера олмади, хатто заковатчилар хам!
ЗАКОВАТНИ ПОРТЛАТГАН САВОЛ 🤯 7 - синф ўқувчиси берган саволга, 92% одамлар тўғри жавоб бера олмади, хатто заковатчилар хам! ИНСОННИНГ ҚАЙСИ ОРГАНИ, ИНСОН ВАФОТИДАН КЕЙН ХАМ ЎСА ОЛАДИ? (яъни бу орган, инсон қабрда ётканида ҳам ишлаб туради ва ўсади 😮) Жавоби бу ерда👇
19 أكتوبر 2024, 07:02
20 أكتوبر 2024, ~06:51