ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

الذهاب إلى القناة على Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

تُعد قناة ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) في القطاع اللغوي الأوزبكية لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 111 309 مشتركاً، محتلاً المرتبة 292 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 472 في منطقة أوزبكستان.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 111 309 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 26 نوفمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -2 103، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -417، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 27.76‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 17.86‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 30 906 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 19 885 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 36.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 27 نوفمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

111 272
المشتركون
-41724 ساعات
+1657 أيام
-2 10330 أيام
أرشيف المشاركات
Қадр кечасини фойдали ўтказиш учун 27 тавсия: 1. Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг. 2. Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг. 3. Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш. 4. Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг. 5. Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин. 6. Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг. 7. Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ. 8. Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ. 9. Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг. 10. Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади. 11. Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин. 12. Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради. 13. Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг. 14. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш). 15. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг. 16. Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг. 17. Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш. 18. Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг. 19. Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер). 20. Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак. 21. Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир. 22. Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”. 23. Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади. 24. Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг. 25. Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади. 26. Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди. 27. Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларни ҳам огоҳ қилинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26 مارس 2025, 08:09

Repost from Click.uz
Bu 15 daqiqalik videoda biz Islomdagi asosiy ehsonlar, ayniqsa Ramazonda qilinadiganlari haqida oddiy tilda tushuntirib berishga harakat qildik. 📹 YouTube'da ko‘rish Yaqinlaringiz bilan bu videoni bo‘lishing. Alloh barchamizdan rozi bo‘lsin! 🌙 ____ В Рамадан добро умножается Мы записали короткое видео — всего 15 минут — о том, почему пожертвования особенно ценны в Рамадан Смотрите на YouTube — может, именно сейчас это напоминание нужно вам или вашим близким. Пусть добро идет дальше. Поделитесь роликом.
26 مارس 2025, 07:59
27 مارس 2025, ~06:57

#Эслатма Бугун сўраш керак бўлган кун! Бугун - айни дамда сўраш учун энг самарали вақт! Бугун қадр кечаси дуолар ўқдек учадиган пайт! Аср билан шом орасида, ифторликгача бўлган вақт ва қадр кечаси дуолар ўз нуқтасига тегадиган пайт! Сўранг! Сўранг! Сўранг! Фарзанд керакми, пул керакми, уй керакми, жой керакми, мошинадир балки... нон, ризқ, барака, неъматлар, кийим-кечаклар, нима керак бўлса сўрайверинг! У бугун албатта, беради! У Бугун дуоларни кечиктирмайди! У бугун ҳаммасини қабул қилади! Йиғланг, гуноҳларингизга йиғланг, тавбалар қилинг! Ва сўрашдан чарчаманг! Шом азони айтилгунча ва тонгга қадар биров билан гаплашманг, вақтингизни увол қилманг, дуо қилинг! Сўранг, сўрайверинг бугун сиз истаган нарсалар бериладиган Кундир! Роббим бизларни мағфират қилсин! Роббим бизларга фақат яхшиликни истасин, ёмонликдан ва ёмон инсонлардан паноҳ берсин! Амин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26 مارس 2025, 07:09

OQ eSIM – ikki karra foyda😱 ✅ 2 baravar ko‘proq internet ✅ Onlayn ulanish – ofisga borish shart emas, qulay va tez ✅ Ekologi
OQ eSIM – ikki karra foyda😱 ✅ 2 baravar ko‘proq internet ✅ Onlayn ulanish – ofisga borish shart emas, qulay va tez ✅ Ekologik tanlov – plastiksiz, ortiqcha chiqindilarsiz ❗️ Faqat yangi abonentlar uchun va faqat birinchi oyda 📱OQ eSIM-ni ulash @oqmobile’ga qo‘shiling va barcha afzalliklarini hoziroq sinab ko‘ring!
26 مارس 2025, 06:59
27 مارس 2025, ~06:57

РАМАЗОН МЕҲМОН ЭМАС биз меҳмонмиз... Тафаккур қилинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26 مارس 2025, 06:28

#маърифат_ёғдуси ✨ Муомаламиздаги ушбу арабча сўзларнинг маъносини билиб олинг. ✅ Рўза – бир нарсадан ўзини тийиш. Тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тийиш. ✅ Таровиҳ – роҳат-истироҳат деган маънони англатади. Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз. Мазкур намоз истироҳат ҳисобланади, ҳар тўрт ракъатни ўқиб бўлгандан кейин истироҳат олинади. ✅ Лайлатул Қадр – «Қадр кечаси». Бу муборак кеча «Қадр» деб аталишининг икки хил маъноси бор. Биринчиси «қадр», яъни қадри улуғ, иккинчиси «қадар», яъни бандаларнинг қадарини белгилашдир. Чунки Қадр кечаси қадри улуғ кечадир. Қадр кечаси бандаларнинг бир йиллик қадарлари – тақдирлари белгиланадиган кечадир. ✅ Фитр садақаси – Рамазондан фитрга (оғиз очиқлигига) чиқиш муносабати билан бериладиган садақа. ✅ Фидя – луғавий маъноси «фидо қилиш» бўлиб, шариат ҳукмига кўра, маълум бир нарсанинг ўрнига мол сарфлаш «фидя бериш» дейилади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26 مارس 2025, 05:10

8 ой аввал мен қиз фарзандни дунёга келтирдим. Қизимиз бир ёшга тўлмай фарзандимиз бизники эмаслигини сезиб қолдик! Ха бу жуд
8 ой аввал мен қиз фарзандни дунёга келтирдим. Қизимиз бир ёшга тўлмай фарзандимиз бизники эмаслигини сезиб қолдик! Ха бу жуда хам ёмон... Биз эрим билан тест қилдик, тест натижалари сезганимиздай фарзанд бизники эмаслигини аниқлади. Бутун шаҳар шифохоналарини ва ҳокимиятни бошимизга кўтардик, аммо ҳақиқий фарзандимизни топа олмадик. Ҳаётимиз тубдан ўзгариб кетти, менинг гумоним ҳамширадан эди, аммо ҳамшира алмаштирганини исботлай олмадик! Бир куни ақлбовар қилмайдиган ҳодиса юз берди, эримнинг компютерида беҳосдан бир файлга кириб қолдим, файлдаги дахшатли нарсани кўриб ҳушимни ёқотдим, чунки файлда ҳамшира ва эримнинг...😰 Батафсил ўқинг... 👈
26 مارس 2025, 05:00
27 مارس 2025, ~06:00

Эй Роббим! Агар менга мол-дунё ато этсанг, бахтимни олиб қўйма! Агар менга куч-қувват ато этсанг, ақлимни олиб қўйма! Агар ме
Эй Роббим! Агар менга мол-дунё ато этсанг, бахтимни олиб қўйма! Агар менга куч-қувват ато этсанг, ақлимни олиб қўйма! Агар менга обру-эътибор ато этсанг, камтарлигимни олиб қўйма! Агар менга тавозеъни ато этсанг, шону шавкатимни олиб қўйма! Агар менга куч-қудрат ато этсанг, афвимни олиб қўйма! Агар менга муваффақият ато этсанг, интилишимни олиб қўйма! Агар менга соғлик саломатлик ато этсанг, иймонимни олиб қўйма! Агар мен Сени унутсам, Сен мени унутма! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга  эслатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26 مارس 2025, 04:09

Chery Tiggo 7 Pro премиум кроссоверини ойига атиги 4,003,000 сўмга харид қилинг Бундан ташқари, сиз қуйидагиларни оласиз: ✅ 5
Chery Tiggo 7 Pro премиум кроссоверини ойига атиги 4,003,000 сўмга харид қилинг Бундан ташқари, сиз қуйидагиларни оласиз: ✅ 5 йиллик кафолат ёки 150,000 км ✅ Бепул тест-драйв ✅ Бошланғич тўлов 50% ✅ Фоизсиз муддатли тўлов имконияти ҳам мавжуд 🔥Фойдали харидларни амалга оширишга шошилинг! Батафсил маълумот учун: +998712765555
26 مارس 2025, 04:07
27 مارس 2025, ~06:00

❗️Рамазон охирида уч муҳим эслатма Яқинларингизга ҳам улашинг ва Рамазоннинг сўнгги кунларини янада қадрли деб билишларига сабабчилардан бўлинг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга  эслатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26 مارس 2025, 00:01

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ҚАДР КЕЧАСИ МУБОРАК! Бугун Рамазоннинг 26 чи кунидан 27 чи тунига ўтар кечаси
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ҚАДР КЕЧАСИ МУБОРАК! Бугун Рамазоннинг 26 чи кунидан 27 чи тунига ўтар кечаси - Қадр кечаси деб умид қилинган. ОГОҲ БЎЛИНГ! БУГУН МИНГ ОЙДАН АЪЛО ҚАДР КЕЧА ОЛДИДАМИЗ. Аллоҳ қадр кечасини топиш билан бизларни икром қилсин. Дуоларимизни ижобат айлаб, икки дунё саодатига етказсин. Амин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларни ҳам огоҳ қилинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 مارس 2025, 23:42

Дуои саломлари ила Рамазон тонгига  файз  бахш  этган қадрдоним,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Рамазоннинг 26–куни, муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин. Тутган рўза ва ибодатингизни Аллоҳ қабул қилсин. Барча рўза ахлини Райён жаннатида жамласин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 مارس 2025, 21:01

Аллоҳим! Сендан гўзал рўза ва гўзал хотима сўраймиз. Бизларни Рамазон ойида ютқизиб, зиён кўрувчилардан қилиб қўйма! Аллоҳим! Бизларни Рамазонда мағфиратга эришганлардан, дўзахдан озод этилганлардан қилгин! Амин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 مارس 2025, 20:50

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Қалбимизда иймон порласин Ибодат ахлини Аллоҳ қўлласин Муштоқ қалбимиз зиёга тўлсин Рамазон тонги муборак бўлсин! Рамазон ойининг яна бир гўзал тонгини қарши олдик Алҳамдулиллаҳ! Аллох тутган рўза ва ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин! Аллоҳнинг саломи ✨ Пайғамбар ﷺнинг дуоси ✨ Қуръоннинг нури ✨ Рамазоннинг таровати сиз билан бирга бўлсин! Аллоҳим, қалбларингизга хотиржамлик, яқинларингизга соғлик, хонадонингизга файзу-барака ва барчамизга ғам-ташвишсиз, машаққатсиз, кун ато этсин.. Кун давомида ажру савоблари кўп амаллар соҳиби бўлиш насиб қилсин! Амин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 مارس 2025, 20:35

✨Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин! Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъмат ва имконлар ичра эканлигингизни англайсиз. Аллоҳ сизни ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!         ЯХШИ  ДАМ  ОЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 مارس 2025, 12:07

Аллоҳим ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин... Дуоларда, ибодатларда бардавом бўлайлик, Азизлар... Ўзингдан бошқага муҳтож этма
Аллоҳим ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин... Дуоларда, ибодатларда бардавом бўлайлик, Азизлар... Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил, Аллохим... Барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим... Гўзал ойнинг интизор кутиладиган ифтор оқшомлари тугаб, ғанимат бўлиб борябди... Дуоларни кўпайтирайлик... ┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉ Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 مارس 2025, 12:02
25 مارس 2025, ~20:33

Сени шундай дўстинг борми? Сен шундай дўстмисан? Дўстларингизга юбориб қўйинг •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 مارس 2025, 10:34

Инсоннинг бахтли ёки бахтсиз эканлигининг аломатлари. 1. Илми зиёдалашган сари камтарлиги, рахмати зиёда бўлиб боради. 2. Амали кўпайган сари эхтиёткорлиги, қўрқуви зиёдалашиб боради. 3. савобли амали купайган сари ғурурга кетмайди, аксинча Аллоҳдан қўрқадиган бўлиб қолади, Аллоҳ қабул килмай кўяди, деб. 4. Бахтли одам, саодатли одам умри зиёдалашган сари, ёши улғайган сари дунёга бўлган хирси камаяди. Охиратга талпиниб қолади. 5 Бахтли инсон молу-дунёси кўпайган сари сахийлиги, карами кўпайиб боради. Булар бахтли инсоннинг аломатлари. Энди шуни муқобилида бахтсиз инсонлар бор. 1.Бахтсиз инсон илми купайган сари кибри кучайиб боради, 2. Умри зиёдалашган сари, ёши улғайган сари дунёга бўлган хирси кучаяди. 3. Бахтсиз инсон қадри, хурмати, мартабаси кўтарилган сари кибри, фахри ўзини катта олиши зиёдалашиб боради Демак бу айтилган илмни купайиши, амални купайиши, мол, дунё, қадр, мансабни кучайиши ёки йўқ бўлиши барчаси имтихон. Мана шу имтихондан қайсидур инсонлар ўтиб саодатга етишади ва қайсидур инсонлар шу имтихондан ўта олмай бахтсиз бўлади. Аллоҳим барчамизни бахтли саодатли қилсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 مارس 2025, 10:05

Рўзангизни Аллоҳ қабул қилсин! Рамазон!  Шамолдай учиб ўтиб кетма, бизни покла, бизни яшнат... Бизни Жаннатга яқинлаштир... Хузурли ифтор лаҳзалари ва дуоларингиз ижобати Сизга хамрох бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 مارس 2025, 09:37

Мен ҳаммани кечирдим, масҳара қиганни ҳам, қалбимни озорлаганни ҳам, туҳмат қиганни ҳам, хурмат қимаганни ҳам,... Ортимдан ом
Мен ҳаммани кечирдим, масҳара қиганни ҳам, қалбимни озорлаганни ҳам, туҳмат қиганни ҳам, хурмат қимаганни ҳам,... Ортимдан оммага гапириб, қаршимдан чиқолмаганни ҳам... Кечирдим.... Чунки кечирмаганларинг қиёмат куни қаршингга чиқаркан... (Уларни қиёматда ҳам кўрсатмасин Роббим) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 مارس 2025, 08:50