ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

الذهاب إلى القناة على Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

تُعد قناة ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) في القطاع اللغوي الأوزبكية لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 112 201 مشتركاً، محتلاً المرتبة 294 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 472 في منطقة أوزبكستان.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 112 201 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 27 نوفمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -2 062، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -211، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 27.22‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 18.05‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 30 249 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 20 056 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 35.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 28 نوفمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

112 194
المشتركون
-21124 ساعات
+1807 أيام
-2 06230 أيام
أرشيف المشاركات
ЭРКАКНИНГ ЭРКАГИ (Бўлган воқеа) Турмуш ўртоғим вафот этганларидан кейин, уй-рўзғор ташвиши бутунлай менда қолди. Катта қизимни қарз-ҳавола олиб, амаллаб узатиб, анча қийналиб қолдим. Ҳали яна етилиб келаётган уч қизим бор эди. Иккинчи қизимга совчи келишни бошлаганда, совчиларни қайтариб юборавердим. Чунки биринчи тўйимдан, қолган қарзларимни ҳали тўлаб қутилмаган эдим... Бир куни иккинчи қизим билан Чорсуга бозор қилгани тушдик. Бозордан чиқиб, мошина тўхтатдим. Бир жигули келиб тўхтади. Кетарканмиз шофёр: "Қизингизни узатасизми?", деб сўради. Узатолмаслигимни, яқинда қарзга тўй қилганимни айтиб тушунтирдим. Шофёр бизни эшигимиз тагига ташлаб қўйди. Эртаси куни уйимизга совчи келди. Шофёрнинг аёли экан. Узатолмаслигимни, шароитим йўқлигини чиройли қилиб, тушунтирдим. Аёл чиқиб кетди... Бир кун ўтмай шофёрнинг ўзи совчи бўлиб келди. Ва: "Кеча аёлимни жўнатиб юборибсиз. Бугун ўзим келдим. Мени келганимни ҳеч ким билмайди. Сиз ҳам ҳеч кимга айтманг. Қизингизни илтимос бизга беринг. Ҳамма нарсангизни ўзим қилиб бераман. Бу гаплар шу ерда қолсин", деди. Мен ҳижолатда қолгандим. Шофёр қайта-қайта келиб, охири бизни кўндирди. Ва аёлини яна совчи қилиб жўнатди. Совчиларга розилик бердик. Ҳамма нарсамизни шофёр қилиб берди. Ҳаттоки гугуртгача... Мебель олиб, уйига жўнатганда ҳам мен жўнатгандек бўлиб кўриндим. Сир сирлилигича қолганди. Қудам иккимиздан бошқа ҳеч кимнинг бу ишлардан хабари бўлмади. Ҳаттоки куёвимни ҳам... Аллоҳнинг ишларини қарангда Ўзига осон экан. Қизимни тўйи чиройли ўтди. Ҳеч кимдан бир сўм қарз бўлмадим. Ҳозир қизимнинг 4 та фарзанди бор. Ҳар фарзандини туққанда, қайнотаси менга пул ташлаб кетарди. "Совға-саломни шу пулга қилинг", дерди мени қийнамаслик учун. Ҳамма қизимни узатдим алҳамдулиллаҳ. Шофёр қудам анча йил аввал вафот этдилар. Уларнинг ҳақларига ҳар қанча дуо қилсам ҳам оз. Роббим қудамни жойларини жаннат, қабрларини гулистон қилсин! Менинг оғиримни енгил қилган қудамнинг Қиёматдаги жавоблари ҳам енгил бўлсин! 🥀 Аллоҳим, ушбу ибратни ўқиётган хар бандангни Ўзинг қўллаб, мухтожларга кўмак беришга қодир - барокатли сахийлардан қилгин... Амин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
14 سبتمبر 2024, 01:02

🌹ХАЙРЛИ КУН МЕХРИБОНЛАРИМ Ассалом Азизларим, меҳрибонларим! Ширин сўз лутфида , гавҳар конларим! Мусаффо тонгингиз бўлсин муборак! Кўнгли боғ, меҳри тоғ, жона➖жонларим! Тилагим тиллодан бўлсин тахтингиз! Ҳамиша, хамма вақт кулсин бахтингиз! Оила аталган нурли қўрғонда, Порласин ҳамиша ҳаёт шамингиз! Фарзандлар камолин кўриб яшангиз! Ёрингиз жамолин кўриб яшнангиз! Уйингиз тўрини нурга тўлдирган, Узоқ умр кўрсин Ота- Онангиз! Тандир-ўчоқларда олов сўнмасин! Дераза ойнаси қиров бўлмасин! Меҳмонга мезбонлик қилинг ҳамиша, Хонтахта устига ғубор қўнмасин. Юз билан юзлашиб севиниб яшанг! Муҳаббат кўшкида севилиб яшанг! Тоғлардан баландлаб йиғиб савоблар, Жаннат ифорига кўмилиб яшанг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 سبتمبر 2024, 23:50

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
13 سبتمبر 2024, 22:02

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,             Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..  Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси - табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, дуоларимизда қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин..!! Бугунги  шанба  кунингиз файзу барокатли бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
13 سبتمبر 2024, 21:08

Агар бирор кишини бахтли қилишга имкон топа олмасангиз, Аллоҳ таолодан уни бахтли қилишини сўраб дуо қилинг. Чунки Аллоҳ унинг нимадан бахтли бўлишни сиздан кўра яхшироқ билади. Ё Аллоҳ, бизга ва биз яхши кўрган инсонларимизга ортидан бахтсизлик келмайдиган бахт ато эт!🤲🏻 Ҳайрли тун, Азизлар! Яхши дам олинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 سبتمبر 2024, 12:09

#Шерият РАНЖИМАСИН Соясида майли ўтир, Япроқ сендан ранжимасин. Покланиб, сўнг қабрга кир, Тупроқ сендан ранжимасин Бу йўл нозикдир, омон бўл, Нафсинг учун энг ёмон бўл, Исмоилча ёт қурбон бўл, Пичоқ сендан ранжимасин Ҳаволанма қўрисалар, Тўғри сўзла сўрасалар, Ўлсанг кафан ўрасалар - Матоҳ сендан ранжимасин Ошиғинг кечгани маҳал, Дод десин кўчганинг маҳал, Сувидан ичганинг маҳал, Булоқ сендан ранжимасин Маҳбубий ҳар мудом тик тур, Душманга қарши тетик тур, Фақат рукуъда эгик тур, Халлоқ сендан ранжимасин Соясида майли ўтир, Япроқ сендан ранжимасин. Покланиб, сўнг қабрга кир, Тупроқ сендан ранжимасин Маҳбубий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 سبتمبر 2024, 11:38

#Биласизми Агар сиз биродарингизга ўн миллион сўм қарз берсангиз ва қарзни уч ойдан кейин қайтаришига иттифоқ қилсангиз, шу к
#Биласизми Агар сиз биродарингизга ўн миллион сўм қарз берсангиз ва қарзни уч ойдан кейин қайтаришига иттифоқ қилсангиз, шу кундан бошлаб уч ой муддат тугагунича сиз ҳар куни ўн миллион сўмдан садақа қилаётганнинг савобини оласиз. Уч ой муддат ўтганидан кейин биродарингиз сиздан яна бир ой қўшимча муҳлат сўраса ва сиз унга бир ой муҳлат берсангиз, шу кундан бошлаб бир ой муҳлат тугагунича сиз ҳар куни йигирма миллион сўм садақа қилаётганнинг савобига эга бўласиз. Шу тариқа муҳлат узайган сари садақанинг миқдори ҳам ошиб бораверади. Шундай экан, қарз берган одам ҳечам зарар кўрмайди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 سبتمبر 2024, 10:40

#Qiziq_a Мевалардан бирини тангланг ва севганиз сизни қандай чақиришини билиб олинг❤️😉 Жавобларни билиш учун 👇 1-🍓. 6-🥑 2-🍌. 7-🍒 3-🥝. 8-🍊 4-🍎. 9-🍉 5-🍋. 10-🍍
13 سبتمبر 2024, 10:30
19 سبتمبر 2024, ~23:54

​​#Тафаккур "ИМТИХОН"ЛАРИМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР... Кеча кўнглингизни оғритган одамни бугун оламдан ўтганини эшитсангиз, «ажаб бўп
​​#Тафаккур "ИМТИХОН"ЛАРИМИЗ  ОМОН             БЎЛСИНЛАР... Кеча кўнглингизни оғритган одамни бугун оламдан ўтганини эшитсангиз, «ажаб бўпти, қутулибман» деёлмайсиз. Уни айблашга ортиқ тилингиз айланмайди. Ҳатто душманингиз бўлса ҳам, уни дуо қиласиз, мағфират тилайсиз. Эслаганда кўзингизга ёш келади. Нега шундай, биласизми? Чунки у сизга душман эмасди, у сиз учун Аллоҳнинг имтиҳони эди. Ва бу ҳақда Раббимиз ўз Каломида эслатган: «Баъзиларингизни баъзиларингиз билан имтиҳон этажакмиз», деган эди...  Бизга ноҳақлик қилаётганларга – уларни имтиҳон ўлароқ йўлимиздан чиқарган Раббимиз ҳурмати, сабр қиламиз. Ҳақ эканимизни исботлашга уринмаймиз. Чунки бу дунёда фақат ўлим ҳақ. Бизни Аллоҳнинг назарида туришимизга сабаб бўлаётган «имтиҳон»ларимиз омон бўлсинлар... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 سبتمبر 2024, 07:45

Дуо қилинг, деган дўстга дуоларимиз ато бўлсин. Дуоларимдасиз деган дўстга, жонимиз фидо бўлсин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Биз
Дуо қилинг, деган дўстга дуоларимиз ато бўлсин. Дуоларимдасиз деган дўстга, жонимиз фидо бўлсин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 سبتمبر 2024, 07:27

#Жуфтликлар учун❤️❤️❤️ Сиз қайси жуфтликка кирасиз🫶🏾🤍 Исмингиз бош харифини кўринг ва севганингиз исмини бош харифини кўринг сиз қандай гўзал бахтлик жуфтликка кирасиз билиб олинг💌🥰 А 💜 Ж ❤️ Н 💜 Ф ❤️ Б ❤️ З 💜 О ❤️ Х 💜 В 💜 И ❤️ П 💜 Ў ❤️ Г ❤️ Й 💜 Р ❤️ Ғ 💜 Д 💜 К ❤️ С 💜 Ч ❤️ Е ❤️ Л 💜 Т ❤️ Ш 💜 Ё 💜 М ❤️ У 💜 Э ❤️
13 سبتمبر 2024, 07:00
14 سبتمبر 2024, ~07:15

Бир дўстим билан суҳбатлашиб кетаётгандик. Масжид яқинига келганда ундан бироз кутиб туришини, мен ибодатимни якунлаб чиқишимни илтимос қилдим. У ҳазил аралаш: - Мен ҳам кирсам Худо кечириб юборармикин? -, деди. - Албатта! - Кириб Унга нима дейман? - "Я Аллоҳим! Кеч келдим, аммо келдим. Мени рад этма!" дейсан, бўлди. У бироз ўйланиб қолди. Юзидаги табассум дарров аксига ўзгарди. Индамай ортимдан кирди. Мен уни масжидга кузатдим, ўзим "Таҳоратхона" томон юзландим. Мен масжидни бошқа томонида намозни адо қилдим. Кетар чоғ дўстимни олдига бордим. Аммо уни топа олмадим. Ташқарига чиқиб кеткандир дея кўчага чиқдим. Масжид ҳовлисидан уни топа олмадим. Қалбимда бироз шубга ортди. Нотўғри гапириб қўйдиммикин? Ёки кетиб қолдимикин, деб рақамига қўнғироқ қилдим. Жавоб йўқ. Бироз ҳижил бўлиб масжидга кирдим. Масжиднинг бир чеккароғига ўтириб, қилган ишларимни сарҳисоб қилай, қаерда хато қилдим, ранжитдимми йўқми деб ўйлай бошладим. Мендан сал нарироқда кимдир паст овозда йиғларди. Таажжубланиб қарасам дўстим. Икки қўли билан оғзини маҳкам ёпиб, йиғлаябди. Танам музлаб кетди. Индамадим. Ортидан жим кузатдим. У нималарнидир пичирлар, "Илтимос кечир!" дерди. Кўзим ёшланиб уни кузатиб туравердим. Қалбини бўшатмагунича безовта қилмай дедим. Бироздан сўнг у мени пайқади. Масжиддан чиққунча лом-мим демади. Сўнг чуқур нафас олиб: - "Сен ёмон дўст экансан!" деди. Ҳайратим янада ортди. Индамай унга қарадим. У: - "Шунча йил менга намоз ўқишни ўргатмадинг!" деди. Нафасим бўғзимга тиқилиб қолди... • • • "Роббим! Мен ҳам келдим! Кеч келдим, аммо келдим. Илтимос мени ҳам рад этма..." •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 سبتمبر 2024, 06:16

Ўзингизни Туғилган санъасига қараб қандайлигизни билиб олинг!!! 👇Пастдаги санъалардан ўзингизни туғилган санъасини топинг ва
Ўзингизни Туғилган санъасига қараб қандайлигизни билиб олинг!!! 👇Пастдаги санъалардан ўзингизни туғилган санъасини топинг ва босинг 1🔴 2🟠 3🟡 4🟢 5🔵 6🟣 7⚫️ 8⚪️ 9🟤 10🔴 11🟠 12🟡 13🟢 14🔵 15🟣 15⚫️ 16⚪️ 17🟤 18🔴 19🟠 20🟡 21🟢 22🔵 23🟣 24⚫️ 25⚪️ 26🟤 27🔴 28🟠 29🟡 30🟢 31🔵
13 سبتمبر 2024, 05:58
14 سبتمبر 2024, ~06:38

МАДИНАГА БОРСАМ... 🎙Қамариддин Бекмухаммад •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 سبتمبر 2024, 04:23

Ассалому алайкум! Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон! 🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади. Хадис шарҳидан. Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 سبتمبر 2024, 03:22

Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг! Жума кунининг ҳайру барокати Сизга бўлсин диндошим! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 سبتمبر 2024, 02:34

#Биласизми ЖУМА КУНИНИНГ 6 СИРИ Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни: 1️⃣. Дуолар ижобат бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари). 2️⃣. Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).   3️⃣. Қадамлар остидан нурлар чиқади. Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар. 4️⃣. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади. Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб,  масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар. 5️⃣. Гуноҳлар мағфират этилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан  хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар. Бошқа ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди", деганлар. 6️⃣. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари). Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик. М. Зуфарова тайёрлади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларни ҳам огоҳ этинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 سبتمبر 2024, 02:00

🌹ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН ! Бугун: - Ота-она ва яқинлар ҳолидан хабар олинадиган; - Эҳсон - садақалар кўпайтириладиган; - Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган кундир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларни табрикланг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
13 سبتمبر 2024, 01:35

👍👍👍👍👍 Batafsil #Жума_муборак                      Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан хаж ва умра  ибодатини  Аллоҳдан сўрадим! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон! 🌹Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ﷺ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
13 سبتمبر 2024, 00:18

АЛЛОҲГА ИЛТИЖО Фарзандим ўхшасин Расулуллоҳга •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
12 سبتمبر 2024, 23:30