ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

الذهاب إلى القناة على Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

تُعد قناة ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) في القطاع اللغوي الأوزبكية لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 111 309 مشتركاً، محتلاً المرتبة 292 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 472 في منطقة أوزبكستان.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 111 309 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 25 نوفمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -1 933، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -7، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 27.24‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 17.76‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 30 442 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 19 849 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 36.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 27 نوفمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

111 348
المشتركون
-724 ساعات
+3077 أيام
-1 93330 أيام
أرشيف المشاركات
26 апрел - Муҳаммад Юсуф таваллуди куни! ​​​​ЭЪТИРОЗ Муҳаммад Юсуфнинг ўрнин талашиб, Шеърлар ёзишади, тўлдириб қоғоз. Бири "
26 апрел - Муҳаммад Юсуф таваллуди куни! ​​​​ЭЪТИРОЗ Муҳаммад Юсуфнинг ўрнин талашиб, Шеърлар ёзишади, тўлдириб қоғоз. Бири "Эрка кийик" бошини қашиб, Бири "Қизғалдоқ»қа чанг солар бехос. Шоир ўлиб бўлгач, эртаси куни, Шогирдлари сони кўпайди, бирдан. Елкасига ортиб, устоз юкини, Миннатдор бўлдилар, шу қаро ердан. Муҳаммад Юсуфга менгзашиб ўзни, "Ўзликдан батамом кечганмиз"- дейди. Ҳатто, ёлғонларга буркатиб сўзни, "...Бирга ўтирганмиз, ичганмиз"- дейди. Қолмайди, ҳеч бирин виждони оғриб, Бу доғ кетмас энди, ювса кўпиклаб. Қаранг, Марҳаматга - қабрига бориб, Йиғламоқ бўларлар, кўзин тупуклаб. Кўрсам, шеъриятдан келади кечгим, Эшитсам, қалбимга озор етадир. Муҳаммад Юсуфга ўхшамас, ҳеч ким, Мухаммад Юсуфнинг ўрни биттадир. Ўлмасбек Самарқандий. t.me/Samarqandiy77 ┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
26 أبريل 2025, 02:02

Аллоҳим сизга шундай кўз берсинки, инсонларни фақат яхшиликларини кўринг. Сизга шундай қалб берсинки, Аллоҳнинг бандаларига фақат эзгуликлар улашинг. Сизга шундай тоқат берсинки, ҳаётнинг ҳар зарбасига чидаб беринг. Сизга шундай забон берсинки, ҳеч бир бандани ранжита олманг. Сизга шундай умр берсинки, ҳар нафасингизда Аллоҳ билан бирга бўлинг... Аллоҳ таоло кунингизни сиз кутгандан ҳам гўзалроқ қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
26 أبريل 2025, 00:00

Биласизми, ҳар биримизнинг бисотимизда жудаям бебаҳо, қийматини пул билан ўлчаб бўлмайдиган, аммо ҳар доим, ҳар куни, ҳатто ҳар лаҳзада бошқаларга ҳеч бир эвазсиз, тўловсиз, беминнат улашсакда, ҳеч қачон тугамайдиган ва камайиб қолмайдиган бойликларимиз бор. Бу ЯХШИ СЎЗ ва МЕҲР. Атрофингиздагилардан шу неъматларни дариғ тутманг... Кунингиз ва кўнглингизни яхши сўз ва меҳр безасин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 أبريل 2025, 23:16

ДИҚҚАТ САВОЛ 😳❗ Ислом Каримов 50 млрд доллорга сотмаган нарса нима эди? 🤯 1994- йил Ливан давлатининг энг бой одами Самарқандга келади ва Каримовдан бир нарсани унга сотишини эвазига эса 50 млрд доллор беришини айтади. 🫨🤑 Шунда И. Каримов бу нарсани Саудия Арабистони шаҳзодасига ҳам бермаганини айтади.👀 Бу қимматбаҳо нарса нима эди?👇
25 أبريل 2025, 23:01
27 أبريل 2025, ~00:10

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган қадрдоним,    АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Тонгда қилган дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
25 أبريل 2025, 21:33

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар онимиз эса ғанимат. Шундай экан, доим бир-биримизга меҳр - эътиборли бўлайлик Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси - табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, дуоларимизда қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин..!! Бугунги  шанба  кунингиз файзу барокатли бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
25 أبريل 2025, 20:00

Аллоҳим, ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин... Ўзингдан ўзгага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим, барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим... Дуоларимдасиз қадрдон...                Хайрли тун! ┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉ Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 أبريل 2025, 12:02

25 أبريل 2025, 11:21

ЎЗЛИГИНГДАН ВОЗ КЕЧМА 🎙Икром Шариф •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 أبريل 2025, 09:21

Бир қишлоқда бутун оламга донғи кетган донишманд яшаркан. Ака-ука унинг ёнига келиб, шогирдликка олишини сўрашибди. Қария фақат бир кишини олиб қолишини айтибди ва ўспиринларни синамоқчи бўлибди. Мўйсафид ака-укаларнинг ҳар бирига биттадан топшириқ берибди. Улар эса, ўз навбатида, ўз топшириқларини сидқидилдан бажаришга киришибдилар. Бир оз вақт ўтгач, донишманд йигитларнинг ёнига келибди ва уйга сув олиб келишни сўрабди. Ака бирдан сакраб туриб, сувга кетибди. Ука эса биринчи топшириқни бажаришни давом эттирибди. Ака сувни олиб келиб, энди аввалги топшириғини бажаришга киришган экан, чол иккаласидан томни таъмирлашни илтимос қилибди. Ака сув тўла челакни қўйиб, томга чиқиб кетибди. Ука эса жойидан жилмабди. Яна бир муддатдан кейин айёр чол ака-укаларга ёғоч тўсиқни тузатишни буюрибди. Ака томдан тушиб, тўсиққа қараб кетибди. Қария яна томдан шикоят қилибди. Аканинг тили осилиб, кучсиз ерга ўтириб қолибди. Ука эса биринчи топшириғини тугатибди, кейин томга чиқиб, уни ҳам тузатибди. Донишманд мийиғида кулиб қўйибди. У шогирдликка укасини олиб қолибди ва ўз танловини шундай изоҳлабди: - Сен мақсад сари интилишни ва ўз ҳаёт йўлингдаги муҳим жиҳатларни танлашни биласан. Аканг эса бошқаларда яхши таассурот қолдириш мақсадида барча ишга бирданига киришади, ўз кучи ва вақтини мақсадли тақсимлай олмайди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 أبريل 2025, 08:33

​​Кичкина инсонлар тенгини қидиради, буюк инсонлар эса ўзини, ўзлигини қидиради. 🍃 Одоб - гапирганда тилини, ёлғиз қолганда қалбини, ташқарига чиққанда кўзини сақлаш демакдир. 🍃 Шу чашманинг ҳолига қаранг, сув ичадиган идиши йўқ, Синдирманг биров қалбини, тузатувчи устаси йўқ. 🍃 Айтдилар, эй, Юнус! Бу эшиk борлиқ эшигидир, Калити эса йўқликдир. Бор бўлиш учун йўқ бўлишинг керак! 🍃 Ибодат учун келдик, ҳисоб учун қайтамиз, Дунёда меҳмон биз, тирилиш учун ўламиз... 🍃 Қаерга боқсанг кўрганинг юзингдир, Кимда нима кўрсанг асли ўзингдир! Юнус Эмро •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 أبريل 2025, 07:17

Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?
Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васалламнинг Пайғамбарликларига гувоҳлик берган ҳайвон қайси?
25 أبريل 2025, 07:07
26 أبريل 2025, ~07:00

​​ЛИФТДАГИ ДАРС. 🕋Каъбаи шарифда пешин намозини адо қилиб, мехмонхонага қайтдик. Меҳмонхонанинг ошхона, таҳоратхоналарини тозалаб юрадиган хабаш йигит иш кийими билан лифтга чиқмоқчи бўлиб турган экан. Дарров салом берди. Алик олдим. ,,Осмондан келиб" қаерданлигини сўрадим. Африканинг ,,бир бурчагини" айтди. Мендан ҳам қаерданлигимни сўради. ,,Бухорийларданмиз" дедим. (Назаримда ,,Шум бола"филмидаги Эргаш Каримов ўйнаган образдек гапирдимов.) 🧹Фаррош йигитнинг кўзлари ўйнаб кетди... ,,Роваҳул Бухорий"" деб "ҳар бир сўзи далил, ҳужжат бўладиган Устознинг авлоди экансиз-да. Қуръонни ҳам яхши билсангиз керак..?" деди. "Ҳа-да..!"(Паст келгим келмади) У еттинчи қаватда тушар экан, мен саккизинчи қаватга тушаман. Лифтнинг тугмаларини босдик 7 ва 8. Кўринишда ёнма-ён тургани учун 78 га ўхшаб қолди. Фаррош йигит ,,78 бўлди" деб кулди. Кутилмаганда мендан ,,Бақара сурасининг 78 - оятини айтиб беринг" деб қолди-ю... Дарров ,,осмонимдан ерга тушдим". "Китобдан қарамасам айтолмайман" дедим. Бахтимга унинг қаватига етиб қолдик. У тушиб кетаётиб елкамга қоқиб, "Қуръонни яхшироқ ёдланг," деди. Эсанкираб хонага кирдим. Мусҳафни очиб Бақаранинг 78- оятини кўрдим-у, йиғлаб юбордим: (وَمِنْهُمْ أُمِّيُّونَ لَا يَعْلَمُونَ الْكِتَابَ إِلَّا أَمَانِيَّ وَإِنْ هُمْ إِلَّا يَظُنُّونَ) "..Уларнинг ичида китобдан бехабар, хомхаёлдан бошқани билмайдиган омилар бор. Улар фақат гумон қиладилар холос." (Бақара сураси 78 - оят) Яхшиям фаррош йигит аҳволимни кўрмади.😭 Раҳимжон Нишонов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 أبريل 2025, 05:41

Кўзларимиз қанчалик яхши кўради? 👀Келинг, кўз бўйича тест ўтказиб кўрамиз. Суратда қайси рақамни кўряпсиз? А) 3246 Б) 1246 Д
Кўзларимиз қанчалик яхши кўради? 👀Келинг, кўз бўйича тест ўтказиб кўрамиз. Суратда қайси рақамни кўряпсиз? А) 3246 Б) 1246 Д) 3240 С) 1240 👉ТEСТ ЖАВОБЛАРИ:
25 أبريل 2025, 05:13
26 أبريل 2025, ~05:12

Яхши инсонларнинг яхши томони шуки, улар дойим камингизни тўлдирадиган нимадир беришади... яъни, Орзуси сўнганга УМИД Кўнгли яримга ТАСКИН Рухи синганга ТАЯНЧ Ожизларга куч бўладиган ДАЛДА, ЁРДАМ ва ИМКОН беришади... Борингизга шукр яхшилар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 أبريل 2025, 01:00

Бугун фазилатли Жумъа куни: - Дуолар ижобат бўладиган; - Каҳф сурасини ўқиганга икки Жумъа орасида нур бериладиган; - Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва саломлар кўпроқ айтиладиган; - Поклик ва хушбўйликка кўпроқ эътибор бериладиган; - Хурсандчилик изҳор қилинадиган; - Аразлашганлар бир-бирини кечирадиган; - Жумъа намози адо этиладиган; - Қариндошлар ҳолидан хабар олинадиган; - Эҳсону садақалар кўпайтириладиган; - Фарзандларга байрам шукуҳи улашилиб, бугун улуғ кунлиги тушунтириб бориладиган; - Масжидлар мўмин-мусулмонлар билан тўладиган КУНдир. Аллоҳ таоло барчамизга юқорида айтилган амалларни қилиб, улкан ажру савоб олишимизни насиб этсин! Аллох  жумъа  кунини  барчамизга муборак қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Аллох йўлида тарқатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 أبريل 2025, 00:30

ОНАЛАР УЗОҚ ЯШАСИН, ФАРЗАНДЛАРИНИНГ МЕҲРИГА ҚОНИБ ЯШАСИН •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
25 أبريل 2025, 00:15

💐 ОНАМ БИЛАН ХАЖГА БОРСАЙДИМ "Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради". • Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир. Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди.  Инсон уддалай олмаса-да, яхши ва гўзал ниятда бўлиши, юксак мақсадлар кўзланган дуолар қилиши керак. Дуо, яхши ният ва эзгу мақсадлар инсонни икки дунё саодатига сазовор этади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 أبريل 2025, 23:40

#Жума_муборак                      Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан хаж ва умра  ибодатини  Аллоҳдан сўрадим! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Азизларим! 🌹Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ﷺ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 أبريل 2025, 23:09

📨 Диққат Савол 😳 Бир инсон 1868-йил Шанба куни туғилиб 1968-йил Пайшанба куни вафот етди. У 25 -ёшида вафот етди. Қандай қилиб у 25-ёш бўлиши мумкин? 👀 Тўғри жавоб 👇
24 أبريل 2025, 22:59
26 أبريل 2025, ~05:12