ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

الذهاب إلى القناة على Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

تُعد قناة ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) في القطاع اللغوي الأوزبكية لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 111 309 مشتركاً، محتلاً المرتبة 292 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 472 في منطقة أوزبكستان.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 111 309 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 25 نوفمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -1 933، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -7، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 27.24‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 17.76‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 30 442 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 19 849 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 36.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 27 نوفمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

111 348
المشتركون
-724 ساعات
+3077 أيام
-1 93330 أيام
أرشيف المشاركات
ЎТИНЧ Раббим сендан сўрайман, Дерман ўтинчим олгин. Молу дунё демасман, Оқила келин бергин. Ибодатда сўрайман, Итоатла сўрайман. Қиёматли бўлай ман, Оқила келин бергин, Айбларимни очмасин, Элга сира сочмасин. Мендан сира қочмасин, Оқила келин бергин. Ўйламай сайрамасин, Ғийбатда яйрамасин. Ўғлимга қайрамасин, Оқила келин бергин. Маккор, лохас бўлмасин, Худбин, нокас бўлмасин, Назари пас бўлмасин, Оқила келин бергин. Ўзи саришта бўлсин, Эпчил хар ишда бўлсин. Мисли фаришта бўлсин, Оқила келин бергин. Сўзласа алдатмасин, Чехраси бўлсин гулгун. Ўйимдан хайдатмасин, Оқила келин бергин. Яхши келин давлатдир, Яхши келин савлатдир. Ёмонига мингланъатдир, Оқила келин бергин. Дерман Отабек Юсуф, Тилагим рўёб қилгин. Йўқса жонимни олгин, Оқила келин бергин. Отабек Юсуф •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 مايو 2025, 09:21

. ОҚИЛА КЕЛИН   Қайнона эндигина якиндагина туширган келинига деди:   -Барака топинг, қизим! Ўғлимни намоз ўқийдиган, масжидга ошиқадиган бўлишига сабаб бўлдингиз! Мен 30 йилда қилолмаган ишни, 30 кунда амалга оширдингиз! - деди, кўзёшлари қуйилиб... Келин:   -Онажон, тош ва хазина қиссасини биласизми? Бир замонлар каттакон харсанг тош бўлиб, у йўлни ўртасида турар, йўловчиларнинг йўлини тўсар экан. Бир киши уни болта билан уриб майдалашга ҳаракат қилибди. 99 марта зарба бериб чарчаб қолибди. Кучи етмабди! Сўнг у ерга бир киши келиб қолган экан, ундан: - Эй биродар, тошни майдалашга ёрдамлашиб юборинг! - дебди. Йўловчи рози бўлиб тошни қаттиқ урган экан, бир мартадаёқ бўлиниб кетибди. Қарашса, харсанг остида ҳамён тўла олтин бор экан. Бу икки киши уни талашиб қолишибди. Йўловчи: - Менинг зарбам билан тош бўлинди, хазина меники! - дебди. Хуллас, улар қозининг ҳузурига боришибди... Унда менинг ҳам қисман ҳаққим бор! Ахир мен уни 99 марта урдим. Чарчадим. Ўзим бўлаклай олардим! - дебди, аввалги киши... Йўқ, бунда ҳаққингиз йўқ, тошни мен синдирдим. Хазинанинг ҳаммаси меники, - дебди, иккинчи киши... Қози: Сиз тошни 99 марта урганингиз учун 99 қисми сизга. Бир ҳиссаси эса, бўлагнингиз учун сизга, - дебди иккинчи кишига... Агар биринчи кишининг 99 та зарбаси бўлмаганда эди, 100 - мартада тош бўлинмасди...    Она 30 йил ҳаракат қилиб ўғлига намоз ўқита олмади. Келинининг таъсирида 30 кунда намоз ўқийдиган бўлаганидан қувонди. Келиннинг гўзал ахлоқини қаранг-ки, натижани ўз меҳнати деб эмас, муштипар онанинг йиллар давомида чеккан заҳмати бесамар кетмаганини эътироф этиб, қайнонасини қувонтирди...     Ҳаётда кимнингдир машаққати эвазига осон обрў қозонадиганлар ҳам кам эмас... Лекин, Аллоҳ барчанинг амали-ю ниятини кўриб турибди... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 مايو 2025, 08:42

​​ОИЛА - СИНОВХОНА Она қариб қайнона бўлгач, нима ютади-ю, нималарни ютқазади? Ютгани мисқолча, ютқазгани бисёрдир. Келинг, унинг ютқизишларини эринмай санаб берайин: Қайнона келинли бўгунча умрини сарфлади, ҳуснини сарфлади. Игна кириб, игна чиқди – тер тўкди. Яхши емади, яхши киймади, тўйга тайёрланди. Чиройли уйларни келинга бўшатиб, ўзи минг розилик билан пойгакдаги эски уйга сурилди. Авваллари ўз уйи ўлан тўшаги эди, овозини хоҳлаган пардага қўйиб гапирарди. Энди эса орага истиҳола тушди, сўзни секингина, у ёқ-бу ёққа қараб айтадиган бўлди. Олдин бирор кун гўштсиз овқат қилса ҳам бўлаверар эди, энди уят бўлади. Орада бегона бор, қозон сифатли қайнаши керак. Келин йўғида ёзилиб ҳасратлар айтилар, ёзилиб режалар тузиларди. Энди эса тилини ютиб ўтириши керак. Сири ёйилиб кетиши, айби очилиб қолиши мумкин. Авваллари уйида подшодек ёйилиб яшарди, истаган ерида ястаниб ётаверар эди. Энди эса “Келиннинг олдида афт-бошим айб қилмагудайми, устимдаги кўйлак жуда эскирмаганми, шу рўмолни ўрасам бўлаверармикин?” деган андиша етмагандай, “Ётишим хунук кўринмаяптими?” деб чўзилгани пана жой қидирадиган бўлган. “Болаларим катта бўлди, энди тоғора бозор, касал бозордан қутулдим” деганида келини туғиб, онага айлангани-чи? Ўзиникиларда бақувват эди, энди бели бешга бўлинганда набира боқишларига нима дейсиз? Ундан ҳам баттари жонидан бўлган ўғлининг унга айтадиган гаплари тугаб бораётгани ва ҳоказо... Айтинг, қайнона шу туришида яйраб кўриняптими? Яна ҳамма гина қайнонаданми? Мана, ҳозир сизнинг гўшакдаги сўзларингизни эслаяпман: “Ахир, опажон, ёшлар ҳам яйрашсин, қайноналар уларнинг яхши яшашига ҳалақит бермасин-да”,-дедингиз. Болажоним, айтинг-чи, ким кўпроқ яшаш имтиёзига эга: қайноналарми ёки ёшлар? Ахир қайнона бу дунёдан чиқиб кетишга ҳозирданоқ тайёрланаётган одам-ку! Кетиб бораётган, ўтиб бораётган одамга иддао қиласизми? Жами уйланган фарзандларга мурожаат қилмоқчиман: ўғлонлар, қайнона аталган аёл умр бўйи йиққани, ясагани, яратгани, топган савобу луоларини сизга атаб, қолдириб кетяпти. Юрагим увушиб айтамнки, ҳатто у бир кишилик ўрнини ҳам сизга бўшатиб кетишга тараддуланяпти! У сизни деб ўпирилди, сизни деб қуриди. Кимнинг ўлгиси келади бу дунёда?! Унинг ҳам ҳеч ўлгиси йўқ аслида! Аммо “Қувватим кетиб, ёрдамим тугаганда, боламнинг харажатлари кўпайганда топганини еб ётавераманми?” деб ҳам кетишга чоғланиб қоларкан у. Унга яхшилаб қаранг. Озгина иш қилса, ҳансираб қоляпти, кетиб бораётганининг ишораси шу. Пешонасидаги ажинлар ажин эмас, уни етаклаб кетаётган йўллардир! Унинг кам гапириб, кам еганидан хавотир олинг. Бу унинг бу дунёлик сўзларни айтиб бўлдим, ейдиганимни еб бўлдим деб, ҳаёт дастурхонидан қўл артиб туришларидир. Кўришганда ҳам, хайрлашганда ҳам йиғлайдиган бўлиб қолди, бу видоларининг бошланишидир! Ўтиб кетган отасини гапиравериши, онасини соғинаверишидан ҳушёр бўлинг! Уларнинг ёнига талпиняпти у! Қайсики қайнона қовоғи солиқдир, билаверинг, ўғли унга эътиборсиз, келини эса бефарқдир! “Она, қанисиз?” деб туринг! “Она, сиз менинг тоғимсиз” деб туринг, музлари эримаса, мен кафил! Қайсики, қайнона ўғлини ошкора қизғанса, билингки, ўғил хотинпараст, келинида эса келинлик иффат-илми йўқ! Аслида бизнинг миллат бу борада ғоят билимдон бўлган, эшитинг, ўғлоним! Аёлингизнинг ҳам қулоғига қўрғошиндек қуйиб қўйинг! Оналарнинг умрини узайтириш, розиликлари ичра яшаш учун аждодларимиз қуйидаги қадриятларга амал қилганлар: Келин-куёв ота-оналари олдида бир-бирининг исмини атаб чақиришмаган (бу қизғанишлар кучайишининг олдини олади). Куёв ҳеч қачон оила аъзолари даврасида келинчакка гап қотмаган (бу “мана, мен аёлимга алоҳида эътибор бераётганим йўқ”, қўполроқ айтганда, “Унинг учун ўлиб турганим йўқ” деган ишорани берган). Келин ҳам шу пардада турган. Бу, ҳар ҳолда, оналарнинг руҳииятига хотиржамлик берган. Турсуной Содиқова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 مايو 2025, 08:41
03 مايو 2025, ~08:41

​​Мактублардан сатрлар Янги келинлик пайтларим, ҳаммадан гумон қилаверар эдим. Айниқса қайнонамлардан. Ким-ким билан гаплашса, "мен тўғримда гаплашишяпти" деган, ёмон гумон келаверар эди. Бир куни пешинга ош қилиб, тагини куйдириб қўйдим. Сузиб келганимда, қайнонам оз еб, қошиқни суриб қўйдилар. Ичимда: "Энди роса ўғлига ёмонлайди", дедим. Эрим ишдан келгач, она-бола гаплашиб ўтиришди. "Бошланди", дедим. Эрим хонага киргач сўрадим: "Ойижон нима дедилар? Ошимни гапирдиларми?" "Йўқ: "Келинни айлантириб кел, уйда сиқилиб қолмасин", деб айтдилар", деб жавоб берди эрим. Ҳайрон қолдим. Бир хато қилсам, юрак ховучлаб: "Қайнонамлар ҳозир ўғлига ёмонлайди, гиж-гижлайди", деб, ўзимни ўзим бекорга сиқар эканман. Кейин билсам, ҳар хато қилганимда қайнонамлар мени фақат мақтар эканлар. Ҳаёлимга келган шум гумонли ўйлардан секин-аста халос бўла бошладим. Қайнонамлар кўзимга фариштадек кўрина бошладилар. Қайноналар золим, бемеҳр бўлади деган фикр менга қаердан ўрнашиб қолган билмадим...Лекин менинг қайнонам олтинга тенглар. Зулфия Маҳмуд •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 مايو 2025, 07:09

#Дахшат 😳 Мени қўйиб юборинг ❤️ Тўй зўр бўлди. Гўзал келинчак ва шахзодалардек куёвга ҳамманинг ҳаваси келарди. Фақат, келин
#Дахшат 😳 Мени қўйиб юборинг ❤️ Тўй зўр бўлди. Гўзал келинчак ва шахзодалардек куёвга ҳамманинг ҳаваси келарди. Фақат, келиннинг ҳаёли жойидамас, ичига чироқ ёқса ёришмас эди. Тўй тугаб, келин-куёв ҳам уйларига йўл олишди. Ташқарига чиққан куёв деразадан келиннинг ким биландир телефонда гаплашганини эшитиб, ҳайратдан қотиб қолди. Хонага отилиб кирди. Наҳотки, келин...😱 Давоми бу ерда👇
03 مايو 2025, 06:59
04 مايو 2025, ~07:37

03 مايو 2025, 06:05

Яхши инсон ҳеч қачон бировга озор бермайди ва бировга ёмонлик тиламайди. Одамлардан "фаришта"ликни кутманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмон томони ва ҳар ёмонни бир яхши томони бор. Назарингиз ҳар инсоннинг яхши томонини кўрсин, имкон топсангиз ёмон томонига ямоқ бўлинг, яширинг... Ўзгага озор бериш ўзингизга бахтсизлик келтиради, шундай экан, қўлингиздан келса яхшилик қилинг, қўлингиздан келмаса ёмонлик тиламанг, ёмонламанг ҳам... Чунки, олдинда ҳар бирининг тўлови бор... бу қайтар дунё... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 مايو 2025, 05:08

Бир аёл Аллоҳнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига келиб: -“Эй, Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга менга қалбимни шодликка тўлдирадиган солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилинг” - деди. Мусо алайҳиссалом Аллоҳга ўша аёлга фарзанд беришини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла у зотга: -Мен уни “АҚИЙМ” (туғмас) деб ёзиб қўйганман,- деб жавоб берди. Мусо алайҳиссалом халиги аёлга: -Аллоҳ азза ва жалла “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти,- дедилар. Аёл йиғлаб қайтиб кетди... Орадан бир йил ўтгач, аёл яна келиб, Мусо алайҳиссаломга: -Эй, Аллоҳнинг Набийси, Роббингизга яна бир бор менга солиҳ фарзанд беришини сўраб дуо қилинг,- дея илтимос қилди. Мусо алайҳиссалом Аллоҳдан у аёлга фарзанд беришини сўраб дуо қилдилар. Аллоҳ азза ва жалла: -Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман,- деди. Мусо алайҳиссалом халиги аёлга: -Аллоҳ азза ва жалла “Мен уни “Ақийм” деб ёзиб қўйганман” деяпти,- дедилар... Орадан бир йил ўтгач, Мусо алайҳиссалом бояги аёлни қўлида чақалоқ кўтариб кетаётганини кўрдилар. Ундан: -Бу бола ким?!- деб сўрадилар. Аёл: -Бу менинг ўғлим, - дея жавоб берди. Мусо алайҳиссалом Аллоҳдан: -Э, Роббим, Сен у аёлни “Ақийм” деб ёзиб қўйгандинг. Қандай қилиб унда бола бўлди?!- деб сўрадилар. Шунда Аллоҳ таоло айтдики... ДАВОМИ:👇🏼
03 مايو 2025, 04:59
04 مايو 2025, ~04:47

03 مايو 2025, 03:54

Бир келин айтади: "Эрим мени севишининг асосий сабаблари: — Ҳеч қачон оиласини ёмонламадим, — Онасини ўзимнинг онамдан ортиқ кўрдим, — Ака-укаларига ўз жигарларимдек жон куйдирдим, — Ўзимни оиламдан унинг оиласини устун қўйдим, — Оқибатли бўлишлари учун ҳар ҳафта овқат қилиб чақирдим, — Эримнинг уйидаги гапни она уйимга бориб айтмадим" Шу ишлар доимий одатимга айланган! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 مايو 2025, 02:29

😱Қахрамон ака 🪱ЧУВАЛЧАНГ КАПСУЛАСИ препаратини нима учун тавсия қилишларини асли сабаби! ✅- Суяк емирилиши ✅- Суяк раки ✅- Грыжа ✅- Артрит ✅- Артроз ✅- Остеохондроз ✅- Подагра ✅- Ревматизим ✅- Бу‌гим огриклари ✅- Бу‌гимларда суюклик етишмаслиги ✅- Елка ва ку‌л огриклари ✅- Умртка, бел огриклари ✅- Пай чу‌зилиш ✅- Буйрак огриклари ЧУВАЛЧАНГ КАПСУЛАСИ- Сиздаги барча огрикларни ва Грыжани тез фурсат ичида асоратсиз даволовчи малхам, Германия медицинаси ва табобат оламида тан олинган. Табиий гиёхлардан таёрланган Германия Давлатида машхур булган 1 чи ракамли махсулот. 100% натижага эришиш учун 2 курс ( 2 кутиси) тавсия этилади. 2 КУТИСИНИ НАРХИ 💵500.000 МИНГ СУМ 👥Батафсил маълумот ва буюртма учун ☎️ +998-95-991-08-03 ☎️ +998-95-991-08-03 Даставка бор ва бепул 📭
03 مايو 2025, 02:21
04 مايو 2025, ~04:47

КЎНГИЛДА ҚОЛИНГ У, КЎНГИЛДАН ҚОЛМАНГ 🎙Осиё Мухтарова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
03 مايو 2025, 00:19

#Хайрли_кун Бу курраи заминда бир марта яшайсан, шундай экан, хатога йўл қўйсанг узр сўра, шод бўлсанг мамнуният изҳор қил. Ҳамиша гўзал хулқла хулқланиб, гўзал сўзлаки, суҳбатинг яқинларингга ҳузурли бўлсин. Айтган дил изхорларинг кўнгилларни яшнатсин. Бугунги кун хайрли ва баракотли ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 مايو 2025, 23:09

Она.... Албатта ўқинг 😪😭👇 —Қизим бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди ва шу кундан менинг ҳаётим дўзахга айланди. Бир неча ку
Она.... Албатта ўқинг 😪😭👇 —Қизим бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди ва шу кундан менинг ҳаётим дўзахга айланди. Бир неча кун йиғлаб юрдим, уни йўқотганим аламидан қутулолмадим. Аммо бир куни тушимда қизимни кўрдим: қизалоғим 2 та жуда катта челакда нимадир кўтариб юрарди. Бу унинг учун жуда қийин эканлиги дарҳол сезилди ва қизимдан: "Чалакларда нима бор?" - деб сўрадим! ва қизим ғамгин овозда йиғлаб жавоб берди...давоми 😭👇
02 مايو 2025, 22:59
03 مايو 2025, ~23:32

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Шанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! 📖 Telegram.me/IBRATLI     - Асл ибрат макони .
02 مايو 2025, 21:02

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Қуёшнинг шуъласи ерни ёритар, Бир оғиз ширин сўз дилни ёритар. Севинч ёшартирар, қайғу қаритар, Доим кулиб юринг, сизга ярашар! Шанба тонги муборак бўлсин Азизлар!!! Бошланган яна бир мунаввар кун барчамизга муборак бўлсин, дойимо дилингиз шод, виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин! Аллоҳ барча эзгу ниятларингиз ижобат берсин! Яқинларингизга меҳр ила хуш кайфият улашинг... Кунингиз файзу барокатли бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 مايو 2025, 20:01

🌙 Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин! Йўл қўйган хато ва камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги тонгга барчани соғ-омон етказсин! Хайрли тун, Азизлар! Аллоҳга омонатсиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 مايو 2025, 12:06

​​Бир авлиёга савол беришди... - Аллоҳ мени эшитадими? - Ҳа! - Нега унда мен сўраган нарсани бермаяпти? - Чунки табиб беморга шифо бўладиган дорини беради, бемор сўраганини эмас... Шифони нимада деб биласиз қадрдон..? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 مايو 2025, 11:32

ТАМА ВА ОЛЧОҚЛИК ҲАҚИДА Турк шоири Юнус Эмро НАФСнинг тўққизта ўғли борлигини қайд қилган. Таъма – шу ўғилларнинг тўнғичи эка
ТАМА ВА ОЛЧОҚЛИК ҲАҚИДА Турк шоири Юнус Эмро НАФСнинг тўққизта ўғли борлигини қайд қилган. Таъма – шу ўғилларнинг тўнғичи экан. У инсонни тўғри йўлдан оздиргач, нафсининг бошқа фарзандлари: кибр, ҳасад, кин, туҳмат кабилар фаол ҳаракатга тушишар экан. Таъма – манфаат ҳирси бўлиб, у ақлни олишга, ялтоқиликка ундайди. Табиийки, бунда инсонийлик шаъни таҳқирланиб, ғурур хорланади. Таъма йўлига кирган кўнгил юлғирлик ва эришишга бениҳоя ўч бўлади. Кимдаки, таъмагирлик, олчоқлик туйғуларини пайқасангиз, бундай кимсаларнинг самимиятига ҳеч қачон инонманг. Бундайлар мақсадига эришиш учун сотмоққа, мансаб ва мартабаларда ўсмоқ учун эгилишга, тўғрилик шиори остида ёлғонга, яхшиликни унутмоққа, беписандликка моҳир бўладилар. Улар дунёга берилиб, Худони унутган инсонлардир. PS. Афсуски, одамийлик фазилатлари тобора камёб, олчоқлик эса зиёд бўлиб бормоқда... Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...
02 مايو 2025, 11:31
02 مايو 2025, ~11:32

​​САВОЛ - ЖАВОБЛАР “Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сабр” дедим. “Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим. “Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим. “Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим. “Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим. “Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим. “Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим. “Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим. “Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим. “Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – муҳаббат” дедим. “Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – табассум” дедим. “Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим. “Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим. “Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – уйқу” дедим. “Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг умумий давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” дея дуога қўл очмоқдир” дедим. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
02 مايو 2025, 11:03