ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

الذهاب إلى القناة على Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

تُعد قناة ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) في القطاع اللغوي الأوزبكية لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 111 039 مشتركاً، محتلاً المرتبة 294 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 472 في منطقة أوزبكستان.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 111 039 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 27 نوفمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -2 062، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -211، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 27.22‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 18.05‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 30 249 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 20 056 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 35.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 28 نوفمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

111 861
المشتركون
-21124 ساعات
+1807 أيام
-2 06230 أيام
أرشيف المشاركات
#Ривоят ИЛОН АЙТГАН ҲАҚИҚАТ Луқмони ҳаким дунё кезиб юриб йўлида учраган овулдаги бир кишининг оғир бетоб эканини эшитди. Бор
#Ривоят ИЛОН АЙТГАН ҲАҚИҚАТ Луқмони ҳаким дунё кезиб юриб йўлида учраган овулдаги бир кишининг оғир бетоб эканини эшитди. Бориб уни текшириб кўрди ва хасталигига асабий толиқиш сабаб бўлганини англади. Бу шундай касаллик тури эдики, унга фақат кўлвор илоннинг заҳригина шифо бўлиши мумкин эди. Ҳаким илон қидириб, тўқайга борди. Қидирган илонини топиб, қопига жойламоқчи эди, жонзод унга нола қилди: −Менда нима қасдинг бор, эй Луқмон? −Сенда қасдим йўқ, Аллоҳнинг махлуқоти, − жавоб берди ҳаким. – Фалон қишлоқда, фалон киши оғир хаста ётибди, заҳрингдан унга дори тайёрламоқчиман. Илон айтди: −Унда мени тинч қўйганинг яхши. Ахир, ўша инсоннинг хасталигига хотинининг ўжар феъли ва заққум сўзлари сабаб бўлган. Сендай улуғ зот наҳотки инсон тилидаги оғуни кесишга илоннинг заҳри ожиз эканини тушунмаса? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 نوفمبر 2024, 07:40
11 نوفمبر 2024, ~07:41

Ётишдан аввал, чойшаби остига совун қўйинг. Натижасидан ақилдан озишингиз аниқ 👨🏻 Эрим хар куни ётишдан аввал, чойшаби ости
Ётишдан аввал, чойшаби остига совун қўйинг. Натижасидан ақилдан озишингиз аниқ 👨🏻 Эрим хар куни ётишдан аввал, чойшаби остига совун қўйиб ухлар эди. Сабаби мени жуда қизиқтирди. Буни қарангки эрим жуда хам ақилли инсон экан! Чойшаб остига совун қўйиб ухлаш сабабини билиб, мен хам бу ишни такрорлайдиган бўлдим. Мана 10 йилдирки бу усулни қўлламаган куним бўлмади Гап шундаки, чойшабингиз остига совун қўйиб ухласангиз, эрталаб ақлбовар қилмас...Батафсил👇
11 نوفمبر 2024, 07:31
12 نوفمبر 2024, ~05:34

Инсоннинг қадри нима билан ўлчанади, биласанми? Излаган, қидирган нарсаси билан! Инсон нимани изласа, ана ўшанга лойиқдир. Ру
Инсоннинг қадри нима билан ўлчанади, биласанми? Излаган, қидирган нарсаси билан! Инсон нимани изласа, ана ўшанга лойиқдир. Румий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 نوفمبر 2024, 06:50

​​АЖИБ ВОҚЕА Ўн саккиз йил аввал талаба эдик, битирув босқичларимиздан бири эди. Имтихон яқинлашган сари тайёргарлигимиз кучайиб борди. Дарслар эсдан чиқаверди, ўқийвердик, яна эсдан чиқаверди, биз яна ёдлайвердик. Кун келиб, синов бошланди. Хонада қирқ кишимиз. Ҳамма ўзининг аҳволини ўзи билади. Устоз кириб келиб, саломдан кейин "Ҳаммангиз тайёрмисиз?" дедилар. Зўрға "Ҳа" дедик. Имтихон саволлари хонтахта устига терилди. Беш дақиқалар сукут билан кутдик. У сакийнатдан ҳар ким бўладиганича бўлиб қолди. Чунки, энг қийин, мураккаб дарслардан бири эди, бундан, кимнидир тер, кимларнидир қалтироқ босди. Устоз "Ким учга рози? Ўрнидан турсин!" дедилар. Йигирмага яқин талаба шошилиб турди. "Зачёткангизни бериб, чиқиб кетинг" дедилар. Қутулганига хурсанд бўлиб, шошилиб чиқиб кетишди. Яна бирор дақиқадан кейин "Ким тўртга рози бўлса, бу ёққа келсин" дедилар. Қўрқиб, писиб, ўндан ортиқ бола устоз яқинига борди. "Сиз ҳам зачёткангизни қолдириб, чиқиб кетаверинг" деган гапни эшитиб, елкаларидан тоғ ағдарилди. Қолганлар бир-бирига "Энди ҳақиқийси бошланди. Ишқилиб бешга топширайлик" деди. Мен ҳам хавотир эдим. Баҳо варақаларимиз топшириш сўралди. Йиғиб, олиб бориб бердик. Устоз "Сизлар ҳам чиқаверинг, баҳоингиз беш" дедилар. Ажабо, мен ҳеч қаерда бундай тадбир кўрмагандим. Ҳар ким ўз қўли билан ўзининг баҳосини қўйганди. Устознинг исмлари Аюбхон домла эди... Салим АЙЮБИЙ 📖 Telegram.me/IBRATLI Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
11 نوفمبر 2024, 06:22

Ким Қайси Мучалда Туғилган ❤️❤️❤️ Мучалингизни танлаб ўзингизни характерингизни билиб олинг қандай инсон экансиз ? Сигир 🐄. От 🐎 Сичқон 🐀. Қўй 🐑 Йўлбарс 🐅. Маймун 🐒 Қуён 🐇. Товуқ 🐔 Балиқ 🐟. Ит 🐕 Илон 🐍. Тўнғиз 🐖 Билиш учун пастдаги мучалингизни босинг 🌹👇👇
11 نوفمبر 2024, 06:12
12 نوفمبر 2024, ~12:12

ҚАЛБИМИЗДАГИНИ КЎРАМИЗ... 🎙Умид Ибратли хикоя Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
11 نوفمبر 2024, 02:30

ДАРАХТ Йўл ёқасидан кичикроқ бир дарахт қийшайиб ўсиб чиқибди. Кунлардан бир кун тунда шу атрофга безори ўғри тентираб келиб
ДАРАХТ Йўл ёқасидан кичикроқ бир дарахт қийшайиб ўсиб чиқибди. Кунлардан бир кун тунда шу атрофга безори ўғри тентираб келиб қолибди. Fира-ширада шарпани кўриб, қўрққанидан миршаб турибди, деб ўйлаб орқасига қайтиб кетибди. Кунларнинг бирида кечки пайт бу ердан ошиқ йигит ўтиб қолибди. Кўзига узоқроқда турган дарахт сарвқомат қиз бўлиб кўринибди. Миясига «Севгилим кутиб қолибди-ку», деган фикр келган йигит қувонганидан учрашув сари илдамроқ қадам ташлабди. Яна бир куни дарахт ёнидан она-бола ўтишибди. Қўрқинчли эртакларни кўп эшитган болакай йўлда «ажина» пойлаб турибди, деб ўйлабди-ю, йиғлаб юборибди... Аммо дарахт ҳар доим дарахтлигича турарди. Ҳаётда ҳам шунақа! Аслида атрофимизни ўраб турган олам ⸺ бор-йўғи бизнинг ўй-хаёлларимизнинг акси, холос... Нафиса таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 نوفمبر 2024, 02:00

Қишгача дарахтдан тушмаган япроқ бошқа япроқлар наздида хоин, дарахтнинг наздида вафодор, фасллар наздида эса қайсардир. Гумо
Қишгача дарахтдан тушмаган япроқ бошқа япроқлар наздида хоин, дарахтнинг наздида вафодор, фасллар наздида эса қайсардир. Гумон учун асос ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди. Кўпинча гумон ўз эгасининг табиатини ифода қилади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
11 نوفمبر 2024, 00:00

#психологдан_ривоят Бир одамнинг тўртта ўғли бор эди. Шошилиб қарор чиқармаслик, фикрлар юзаки бўлиб қолмаслик борасида ҳаётий дарс ўргатиш учун ота уларни узоқ водийда жойлашган катта дарахтни кўриб келишга юборди. Тўнғич ўғил қиш фаслида, иккинчиси баҳорда, учинчи ўғил ёзда, кенжа эса кузда борди. Барчалари дарахтни кўриб келишгач, оталари улардан: “Қани, ҳар бирингиз кўрган дарахтингизни бирма-бир шарҳлаб берингчи” деди. Тўнғич ўғил “Дарахт жуда ҳунук ва қуриган экан”, деди. Кейингиси “Дарахт ям-яшил баргли экан” деди. Учинчиси “Дарахт хушбўй гуллар билан қопланган экан” деди. Кенжа ўғил эса “Дарахтнинг мевалари кўп экан” деди. Буларни эшитган ота “Ҳар бирингиз тўғри гапирдингиз. Чунки сизлар турли фаслларда бордингиз. Aммо шуни билингларки, битта дарахтга бир фаслнинг ўзи билан ҳукм чиқармаслик керак. Aгар қишдаги кўринишига ишониб, “Дарахт қуруқ” десангиз, унинг баҳордаги яшиллигини, ёздаги гўзаллигини, куздаги ширин меваларини инкор қилган бўлиб қоласиз. Худди шунингдек, бир одам ҳақида ҳам битта вазиятдан, битта бурчакдан туриб, биргина одамнинг гапи билан ҳукм чиқарманглар. Унинг ҳамма томонини ўрганиб чиқиб, кейин хулоса чиқаринглар”, - деди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 نوفمبر 2024, 23:33

Яхши инсон ўзидан бахт, Ёмон инсон ўзидан тажриба, Хатокор инсон ўзидан дарс, Мукаммал инсон ўзидан гўзал из қолдиради... Жал
Яхши инсон ўзидан бахт, Ёмон инсон ўзидан тажриба, Хатокор инсон ўзидан дарс, Мукаммал инсон ўзидан гўзал из қолдиради... Жалолиддин Румий 🍃🌼🍃 Кун хайрли бўлсин, қадрдон! Дойимо гўзал ўйланг, гўзал сўзланг, табассумли ва очиқ чехрали бўлингки, ёмон ниятли инсон сизга яқинлашганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 نوفمبر 2024, 22:30

🆘#Диққат ВРАЧЛАР ХАЙРАТДА!!! БУ ВОСИТА БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!! Ўзбекистон фуқароларининг 70% дан ортиғи бўғим
🆘#Диққат ВРАЧЛАР ХАЙРАТДА!!! БУ ВОСИТА БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!! Ўзбекистон фуқароларининг 70% дан ортиғи бўғим касалликларидан азият чекмоқда, даҳшатли ўсишини кўрамиз... Батафсил малумот:👇 https://kshop2.biz/4gBDNt/ ⁉️Охиргача ўқинг (Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)
10 نوفمبر 2024, 22:29
11 نوفمبر 2024, ~23:42

Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим  🍁  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз-барака ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 نوفمبر 2024, 21:03

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Барчага хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 نوفمبر 2024, 20:00

Хайрли тун! 🌙Тангри ёмонликка дучор этмасин, Номардлар қўлида ночор этмасин. Ҳеч инсон дилига бермангиз озор, Сизга ҳам ҳеч зотдан озор етмасин. Аллоҳга омонатсиз... Тунингиз осуда ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 نوفمبر 2024, 11:41

ҚАНДАЙ ЯШАШИМИЗ КЕРАК... Нима бўлган тақдирда ҳам, ота-онангиз, яқинларингиз учун яшанг! Ўзингиз учун, фарзандларингиз учун яшанг. Бахт келиб кетгувчи. Қачондир яна келади. Умид билан яшайверинг... Худо суйган бандаларига дард бериб, синовларда синайди. Бугун сиз учун ёпилган эшиклар, эртага, албатта, очилади. Сиздан кетганларни ҳеч қачон қарғаманг. Аксинча, дуолар қилинг. Кўзингиздан оққан кўз ёшга айланиб, кафтингизга тўкилишсин. Сизни  бир умр яхши хотиралар билан эслаб юрсинлар. Нафратингиз олов бўлса, меҳрингиз дарё бўлсин. Бу ҳаётда кулиб туриб, йиғлашни ўрганинг. Йиқилсангиз, жонингиз чиқиб кетгудек оғриса ҳам, ё Аллоҳ деб ўзингиз туришга ҳаракат қилинг. Майли, жонингиз оғрисин, юрагингиз тилка-пора бўлсин, лекин тишингизни тишингизга босинг. Оғриқларга дош беринг. Ожиз нуқтангизни Аллоҳдан бўлак бандаси кўрмасин. Ҳалол бўлинг, ҳаромдан ҳазар қилинг. Мард бўлинг... Сабаби ҳаёт кучлиларни севади.Ожизларни эмас! Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 نوفمبر 2024, 09:44

Repost from Qo'qonliklar 24
🆘#АСТАҒФИРУЛЛОХ ЎЗБЕКИСТОНДА ХАММАДАН ЯШИРИЛГАН СИР ОЧИЛДИ 😳 Муҳим хабар Ҳамма, ҳамма билиши шарт👇
🆘#АСТАҒФИРУЛЛОХ ЎЗБЕКИСТОНДА ХАММАДАН ЯШИРИЛГАН СИР ОЧИЛДИ 😳 Муҳим хабар Ҳамма, ҳамма билиши шарт👇
10 نوفمبر 2024, 09:34
11 نوفمبر 2024, ~09:36

#ДИҚҚАТ #ОГОҲ_БЎЛИНГ АЁЛИНГИЗНИ ОНАСИНИ ҲEЧ ҚАЧОН БУНДАЙ СЎКМАНГ, АКС ҲОЛДА АЁЛИНГИЗГА ТАЛОҚ ТУШАДИ🚫 Баъзан билиб билмай, ша
#ДИҚҚАТ #ОГОҲ_БЎЛИНГ АЁЛИНГИЗНИ ОНАСИНИ ҲEЧ ҚАЧОН БУНДАЙ СЎКМАНГ, АКС ҲОЛДА АЁЛИНГИЗГА ТАЛОҚ ТУШАДИ🚫 Баъзан билиб билмай, шайтон макри устун келиб, аёлимизни ҳар хил номақбул сўзлар билан сўкиб қўямиз. Аммо энг ҳавфли ва дахшатли бир сўз борки, жанжал вақтида ҳеч қачон бу сўзни тилингизга олманг, акс ҳолда хотингизга тўғридан-тўғри ”талоқ” тушиши мумкин. Бу сўз 👹😳👇 ДАВОМИ👇👇👇
10 نوفمبر 2024, 09:33
10 نوفمبر 2024, ~09:33

У ЯСИН СУРАСИНИ 40 КУН ЎҚИДИ...КEЙИН ЭСА...     Бир муслима ҳикоя қилади: Одамзод яшар экан бошидан бахтли ва синовли кунларни кечириши табиий ҳол. Бундан анча йиллар аввал ҳосилига интиқлик билан кўз тикиб  турган уч гектар олхўри боғимиз қийғос гуллаб турган вақтида бир кечада ўзини совуққа олдирди. Биз эса ўшанда боғ учун шунча қилган меҳнат , киритган сармоямизга чапак чалиб қолавердик.     Ҳаммадан ҳам ёмони умиддан жудо бўлиш экан. "Мол аччиғи - жон аччиғи" деганлари топиб айтилган гаплигига ўшанда  амин бўлгандик.  Хўжайиним бир кунда куйиб, унниқиб  кетдилар.    Гарчи бари синов Аллоҳдан эканлигини яхши англаб, ҳис қилсак- да ўзимизни ўнглашимиз қийин бўлди.     Мен ҳам тушкунликка тушдим , аммо билдирмаслик ҳаракатидаман. Эру- хотин бир биримизга далда бериб термуламиз. Хўжайин қўл силкидилар :     - Бош омон бўлса дўппи топилади. Кетганга ачинмайлик. Сабр билан дуо қилайлик- чи, бизга аталгани ҳам бизни четлаб ўтмас. Хўжайиним дуо дейишлари билан хаёлимга ярқ этиб узоқ йиллар аввал  бўлиб ўтган бир воқеа келди.      Ўшанда ўн тўрт ёшлардаги ўспирин қиз эдим. Бир куни уйқудан турсам ўнг қўлимнинг усти қизариб , қичишиб турибди. Иккита ерида эса ҳудди ари чаққани каби қизил нуқта кўринади . Ўша нуқталардан кўнгилни беҳузур қиладиган симиллаган оғриқ тарқаларди. Орадан уч кун ўтмай ўша нуқтачалар ҳуникдан-ҳуник ғудда сўгалга айланди.  Бир ой ичида эса иккала қўлимда ўнлаб катта-кичик сўгаллар пайдо бўлди. Мен ҳатто ўзим қараганда сесканиб ,  жирканадиган сўгаллар ва бундай ҳолга тушиб қолганлигим учун тинимсиз йиғлар эдим. Ота - онамнинг кўрсатмаган шифокорлари , қаратмаган табиблари қолмади. Ҳар бир муолажадан кейин дардим аримас , қайтага  баттар авж олар эди.     Шундай кунларнинг бирида уйимизга дадамнинг бир оғайнилари ўз онаси билан меҳмонга келишди.  Меҳмон ая менинг қўлларимни беркитиш учун  енгимни узун қилиб тушириб кийиб олган кийимимни кўриб ҳайрон бўлди.  Шунда ойижоним ўкинч билан бор воқеадан у кишини ҳабардор қилдилар.     Ая эса кўп ўйланмадилар. Мени ўз ёнига чақириб ўтказдилар ва сочларимни силаб қуйидаги маслаҳатни бердилар: - Қизим. Дардни берган Аллоҳ шифосини ҳам беради. Фақат сен бунга ишонишинг ҳамда ихлос қилишинг керак бўлади. Шу вақтгача қанча шифокорга қаратибсизлар , аммо "бош шифокор"ни назардан қочирибсиз. Мен оламлар Роббиси - Қодир Эгам ҳақида гапиряпман. Энди қизим бундай қиласан. Сен қирқ кун мобайнида чин дилдан ихлос билан "Ясин сураси"ни ўқийсан. Ўқиб қўлларингга дам солсанг ҳам бўлади. Унутма, фақат ихлос билан ўқи. Бир кунда қанча қодир  бўлсанг , кўнглинг қанча ўқишни тиласа шунча ўқишинг мумкин.     Мана мени айтди дейсан, бор дардинг шу билан ариб кетади. Мен аянинг сўзларига жудаям ишондим. Ўша куннинг ўзиданоқ "Ясин" сурасини ўқишга киришдим. Ва ...     Ва мўъжиза юз берди ! Ўн кунларда сўгалларим қуриб қовжирай бошлади. Буни кўриб "Ясин"ни  янада азм-у жаҳд билан  ўқий бошладим.   Ая айтган қирқинчи кунга бориб сўгаллардан ному нишон қолмаган эди.     Боғ билан боғлиқ бўлган воқеадан кейин "Ясин" сураси бекорга кўнглимга келмагандир деган хаёлга бордим ва бор гапни Хўжайинимга айтдим. Эр - хотин иккимиз дилимизга таскин,  ишимизга ривож беришини сўраб қалблар шифоси бўлмиш "Ясин" сурасини  ўқий бошладик. Дастлабки ҳис қилганимиз энг биринчи ўринда кўнглимизнинг ёп- ёруғ , руҳимизнинг эса енгил бўлиб қолганлиги бўлди.     Кўп ўтмай деҳқон хўжалигимизга катта фермадан бир киши излаб келди. У боқаётган қорамоллари учун озуқавий қовоқ ва қанд лавлаги экиб беришимизни сўради. Унинг таклифи маъқул бўлиб шартнома имзоладик. Кузга бориб ҳосил кўтарилганда эса ҳайратдан оғзимизни очиб қолдик. Фермага топширилган сабзавотлар шу қадар оғир тош босди-ки , бу баҳорда олхўри мевасидан чамалаган фойданинг бир неча баробар ортиғига тенг келар эди. Муслима Солиха •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 نوفمبر 2024, 08:31

​​🌱 РАЙҲОН Биз ҳали элликка кирамиз Райҳон. Ўғлимиз уйлаймиз, қиз узатамиз. Кýриб набиралар шириндан шакар. Уларга бешик сўнг туй тузатамиз. Битмаган бу уйлар битади ҳали. Ҳовлимиз бола лим, бозор бўлади. Бахт қолар,тахт қолар, қолар халоват. Кетгани ғам-андуҳ, озор бýлади. Биз ҳали олтмишдан ошамиз Райҳон. Аллоҳ умримизни бериб турса бас. Сени кампир дейман, чол ата майли. Орзуга айб йýқ, бу ҳам бир ҳавас. Каттамиз ақлли, кенжамиз доно. Қизларинг ýзингдек ҳушли, меҳрибон. Суҳбатлар қурамиз ёшлигин эслаб. Боқиб бизга таниш юлдузлар томон. Биз ҳали етмишга етамиз Райҳон. Сочга оқ қўнади юзимизга доғ. Кўзимиз кулдириб, шодлаб кўнглимиз. Тотли мева берар боғбони биз боғ. Невара уйламоқ бýлар ўйимиз. Сен келин излайсан, келининг ёнда. Насиб нафақадан пул йиғиб бирга. Бу гал тýй қиламиз ҳоов Гулистонда. Биз ҳали саксондан сакраймиз Райҳон. Қýлимиз ушлайди учинчи пойни. Ховлида сýрида ичамиз насиб. Невара келиннинг қýлидан чойни. Мен соқол қўяман кўкрагимгача. Набирам тортқилаб ýйнамоқ учун. Сен ўсма қўясан улар қошига. Уларсиз бизларга яшамоқ нечун. Биз ҳали тýқсонда турамиз Райҳон. Набира исмини эслолмай хайрон. Олтмишдан ошган тýрт бандимиз билан. Сухбатлар қурамиз кулишиб шодон. Беш маҳал тоатни қилмаймиз канда. Аллохга шукрлар айтамиз такрор. Бизлар энг бахтлидан бахтли бýламиз. Бахтсизлик бизларга беролмас озор. Биз хали юзга ҳам юзлаймиз Райҳон. Дуолар қиламиз тинчликни тилаб. Энди абиралар ўйнар биз билан. Эртаклар айтамиз сочларин силаб. Биласан боқийлик ҳақ Аллоҳга хос. Ва ундан сўраймиз бир вақт ўлгани. Бир вақтда ўлиб сўнг насиб қачондир. Дунёга бир вақтда меҳмон бýлгани. Биз ҳали дунёга келамиз Райҳон... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 نوفمبر 2024, 07:24

​​УЧРАШУВ Ўн тўрт йил олдин бўлажак турмуш ўртоғим билан учрашувга чиқдик. Тўй куни аниқ бўлгандан кейин. Унгача бир икки марта телефонда гаплашдик. Ўзимни сипо кўрсатмоқчимасман, шунчаки, тартиб шунақа эди. Ўша учрашувни эсласам йиғлагим келади. Ҳар соатда аям телефон қилиб: "Қиз бўлмай қирилгур, мени ерга кўмдинг. Қачон қайтасан"-дерди. Ҳолбуки, ўша учрашув жойига етиб улгурмагандим. Яқинда жиянимни унаштирдик. Аямни гапларини эшитиб ҳайрон қолдим. - Эшитдингми? Жиянинг Тошкентга бориб келди. Бўлажак куёвчамиз айлантирибди. - Ҳар соатда телефон қилдингизми? - Вой, нега телефон қиламан? - Билмасам, менга тинмай телефон қилгандингиз. - Жим ўтир. У пайти замон бошқача эди. Ҳозир ҳамма учрашиб, гаплашади. Бўлди, қара боланг йиғлаяпти. Гапни қисқа қилдилар. Яхшиям, эллик, олтмиш йил олдинги гапни айтмадим. Жиянимни  яхши кўраман. Негадир, унга хасад қилдим. Ичимда ўзимни койидим. Дадамиз омон бўлсин,  дардимни тўкиб солдим. -Учрашув керакми сенга? Чиройли кўйлагингни кий. Ўзингга қара. Ҳозир иккаламиз учрашувга кетамиз. - Нима? Устимдан кулаяпсизми? Соат кечги ўн бўлаяпти. - Нима бўпти. - Болаларни ухлатишим керак. Э, опалари ухлатади. Тез бўл. Машинани қиздириб тураман. Шошмасдан ўзимга қарадим. Учрашувга чиққандан кейин, бироз куттириш керак. Кинода кўрганман. Бирга айландик. Ширинлик едик. Ортганини болаларимга оволдим. Музқаймоқ едик. Болаларимгаям олдим. - Дадаси шошманг, битта уйга телефон қилай. - Барака топ. Ўн дақиқа бўлмади терганингга. Барибир телефон қилдим. Шукр, кичкиналар ухлабди. Бу сафар ҳеч ким телефон қилиб, безовта қилмади. Негадир хотиржам айланолмадим. Фарзандларимдан ховотир олавердим. Дадамизга билдирмадим. Уйга қайтдик. Энди уйга кирмоқчи эдим. Дадамиз: - Аяси кел, бироз қўшиқ эшитамиз? - Майли, эшитамиз. Уйимизни олдидаман. Ҳавотирим бироз ариди. Машинанинг ойнасидан, уйимизнинг деразасига қараб ўтирдим. "Йўқ бунақаси кетмайди. Бу  учрашув ҳам ўтган сафаргидан қолишмади", хаёлимдан ўтказдим. Яхшиси бироз кутаман. Фарзандларимни катта қилиб олай, кейин бемалол учрашувга чиқаман. Худойим унгача қариб қолмайинда... Санталатхон Акбархон қизи •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
10 نوفمبر 2024, 06:14