ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

الذهاب إلى القناة على Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

تُعد قناة ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) في القطاع اللغوي الأوزبكية لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 111 039 مشتركاً، محتلاً المرتبة 294 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 472 في منطقة أوزبكستان.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 111 039 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 26 نوفمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -2 103، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -417، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 27.76‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 17.86‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 30 906 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 19 885 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 36.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 28 نوفمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

111 140
المشتركون
-41724 ساعات
+1657 أيام
-2 10330 أيام
أرشيف المشاركات
Lavina Love energetik ichimligi bilan maksimal darajada quvvatlaning, uchta mega ta'mni tatib ko'ring: apelsin, anor va rezavorlar! Lavina - to'siqlarsiz yashang!⚡️ Ogohlantirish: energetiklarni haddan ziyod iste'mol qilish sog'liqqa zararli. Mahsulot 18 yoshga to'lmagan shaxslarga tavsiya etilmaydi.
28 ديسمبر 2024, 05:59
29 ديسمبر 2024, ~06:47

#Мулохаза_учун ...Оиласини асраш ўрнига оила қўрғонини қумдай тўкаётган қизларнинг эрга тегишдан мақсади нима? Нега бунчалар
#Мулохаза_учун ...Оиласини асраш ўрнига оила қўрғонини қумдай тўкаётган қизларнинг эрга тегишдан мақсади нима? Нега бунчалар безбет, андишасиз бўлиб боряпти айрим аёллар?! Ушбу мақолани давомини шу хаволани босиб ўқинг 👇 👇 👇 МАҚОЛАНИНГ ДАВОМИ Хулоса ўзингиздан... 📖 Telegram.me/IBRATLI -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
28 ديسمبر 2024, 05:00

эгаси: 900352973
28 ديسمبر 2024, 04:53
29 ديسمبر 2024, ~08:16

ШУ ОИЛАНИНГ ҚИЗИМАН ГЎЁ Барибир она насиҳати бошқа экан... Никоҳимга оз қолганида ойижоним яна одатдаги гапларини айтдилар. Бу сафар жиддийроқ, хавотир билан. Бу сафар йиғлаб, соғинч ҳиди билан. Битта гаплари ҳеч қачон эсимдан чиқмайди. ”Борган жойингни оиланг деб қабул қила олсанггина, уларни оила ўрнида яхши кўра олсанггина бахтли бўла оласан". Сафардаги одам сал муддат ўтибоқ уйини соғина бошлайди. Ўқишга ёки ишлагани кетган йигитнинг хаёлида ҳам фақат қишлоғи, болалиги туради. Чунки улар борган жойини уйи деб кўрмайдилар. Ойижоним эса борган жойингда қоласан, ўша жойни уйим, жойим деб, янги оилангни оилам деб қабул қилгин, шундагина ўзингни бегона ҳис қилмайсан, дедилар. Ойижонимнинг насиҳатларига амал қилишга чоғландим. Бу қийин бўлади, деган хаёлда эдим. Турмушга чиқдим. Янги оилам билан яқиндан танишдим. Қарасам, қийин деб ўйлаган нарсам қийинга ўхшамади. Янги оилам мени аллақачон оиланинг бир аъзоси сифатида қабул қилиб бўлишган экан. Тўғри, ҳали йўлнинг бошидаман. Лекин шу ибтидонинг ўзи кўп нарсани ҳал қилиб қўяди, деб ўйлайман. Мен яна акали бўлдим, укали-сингилли бўлдим. Менинг яна битта отам, яна битта онам бўлди. Аммаларим, амакиларим, холаларим, тоғаларим кўпайдилар. Менинг яна битта бобом бўлдилар. Менинг шунча йилдан бери кутган бувижоним бўлдилар. Энди мен бувиси билан юрган болани кўриб қизғанмайман. Чунки энди ўзимнинг ҳам бувижоним борлар. Мен ўзимни ташқаридан келган келиндай ҳис қилмаяпман. Шу оиланинг бир қизиман гўё... Нафиса Махмуд •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 ديسمبر 2024, 04:03

СОҒИНДИМ, ОНАЖОН... 🎙Ферузабону Онасининг хизматига, дийдорига ошиққан фарзанднинг шошилишлари нақадар гўзал… Онасини соғинганда бориб кўра олиш, бағрига боса олиш бахти бардавом бўлганларнинг бахти унданда гўзал… •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Дўст ва яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 ديسمبر 2024, 01:30

– Тиниб-тинчиб ўтирсанг бўлди, қизим... Бизни ўйлаб, хавотир олма. Бизда ҳаммаси яхши. Даданг ҳам ишлаб юрибдилар... Фақат ох
– Тиниб-тинчиб ўтирсанг бўлди, қизим... Бизни ўйлаб, хавотир олма. Бизда ҳаммаси яхши. Даданг ҳам ишлаб юрибдилар... Фақат охирги пайт сени кўп сўраяптилар, холос... Куёвим, ойижонинг қачон рухсат берсалар, бирровга келиб кетарсан. Рухсат бермасалар, кўнглингни чўктириб, сиқилиб юрма. Аллоҳ насиб қилган кунда дийдорлашиб қолармиз... Биздан илҳақ бўлма, қизим... *** Онаизор кўз ёшини аранг тутиб турди. Телефонни қўйдию, кўзидан икки томчи ёш юмалаб тушди. Чуқур хўрсинди... Дийдорингни соғиндим, бир келиб кетгин, деб айтолмади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 ديسمبر 2024, 01:01

ОПАМ Унутайин барча ғамларин Тугамас бу ҳаёт камларин, Кўздан артай оққан намларин, Опа, сизни кўргани келдим. Эркалайсиз бахтимни тилаб, Оқарган кўп сочимни силаб, Соғиндимда, келдимда йўқлаб, Опа, сизни кўргани келдим. Жигарингиз ўйлайсиз кўпроқ, Жоним, дея кечмайсиз бироқ, Ишим дея юрибман йироқ, Опа, сизни кўрганни келдим. Мени ўйлаб бўлдингиз бедор, Насиб қилсин ҳар палла дийдор, Сирдошимсиз, сизку вафодор, Опа, сизни кўрганни келдим. Меҳрибоним, сиз бор кўнглим тўқ, Ҳолим сиздай сўрар инсон йўқ, Ёнимдасиз,  сира босмам чўғ, Опа, сизни кўргани келдим. Талпинаман сиз юрган томон, Бугун жуда соғиндим ёмон, Аллоҳ доим асрасин омон, Опа, сизни кўрганни келдим. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 ديسمبر 2024, 00:00

Айтишларича, қиёматда эркаклар опа-сингилларидан хабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан хабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан. Пайғамбаримиз (С.А.В) саҳобалар билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар. Шу қабрдаги одам қабрда азобланябти, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар. Саҳобалар бу одам қандай гуноҳ қилган деб пайғамбаримиздан сўрасалар:- Бу йигитнинг бутун танаси ёнябти фақатгина ўнг қўли ёнмаябти дейишди. Сабаби: у опа-сингилларидан хабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябти. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди. Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар. Опа-сингиллар, сизни ака-укангиз сиздан хабар олиб туришибдими? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
27 ديسمبر 2024, 22:59

Аллоҳнинг бандага берган энг яхши неъмати - одамзоднинг бир бирига бўлган мехр - муҳаббатидир. Бу шундай инъомки, уни дунёдаги барча бойлик эвазига ҳам сотиб олиб бўлмайди. Аллоҳнинг бу инъомидан бахраманд бўлиш хаммамизга насиб қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
27 ديسمبر 2024, 22:09

Сиз қайси ойда туғулгансиз. Туғилган ойингизни танлангчи сизга қандақа мошина чиқар екан😉🚗 Билиш учун пасдаги туғилган ⬇️ойингизни танланг🤩 🌸👉Январь. Февраль. 👈🌸 🌸👉Март. Апрел. 👈🌸 🌸👉Май. Июн. 👈🌸 🌸👉Июл. Август. 👈🌸 🌸👉Сентиябр Октябр. 👈🌸 🌸👉Ноябр. Декабрь. 👈🌸 Кимга қанақа мошина чиқди билиб олиш👇
27 ديسمبر 2024, 21:59
28 ديسمبر 2024, ~22:31

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
27 ديسمبر 2024, 21:01

Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ! Сизу бизга бугунги тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат, дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин! Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, топганига барака ато қилсин! Амин!🤲 Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
27 ديسمبر 2024, 20:01

Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон, Жимгина назар сол кўҳна бу корга Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он, Дилини оч фақат Парвардиго
Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон, Жимгина назар сол кўҳна бу корга Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он, Дилини оч фақат Парвардигорга ХАЙРЛИ ТУН ! Аллохнинг панохида бўлинг ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
27 ديسمبر 2024, 11:02

АГАР ВАФОТ ЭТСАМ Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади: • кийимларимни ечиб олишади; • жасадимни ювишади; • кафанга ўрашади; • тобутга солишади; • масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади; • қабристонга олиб боришади; • қабрга қўйишади; • баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади; • мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар. • дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди. Аллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим: • ота-онам, ака-укаларим, синглим, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим; • уй, машина ва уларнинг калитлари; • китобларим; • кийимларим, дўппиларим, поябзалларим; • пулларим. Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади. • Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради. • Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан. • Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади. • Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади. • Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади. • Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади. • Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак. Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади: 1. Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади. 2. Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди. 3. Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилиб, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади. Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти. • Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, "домла", "қори ака" деб юрган дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди. • Қабримда мен билан фақат амалим қолади. Саволлар бошланади: — Роббинг ким? — Роббим Аллоҳ! — Дининг нима? — Диним Ислом! — Мана бу одам ҳақида нима дейсан? — Бу киши Аллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар! Аллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар: • ўқиган фарз намозларим; • тутган фарз рўзаларим; • берган закотларим; • қилган ҳажим; • нафл ибодатларим; • махфий садақаларим; • етимнинг бошини силаганим; • ота-онамга қилган хизматларим; • бошқа солиҳ амалларим. Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор. Биродарлар, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик! Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
27 ديسمبر 2024, 10:18

ДЎСТ ТАНЛАШДА АДАШМАНГ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
27 ديسمبر 2024, 09:31

#Тафаккур 1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг. 2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг. 3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин. Сабр ва намоз. 4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.) 5. Икки нарсани ҳеч эслама.  Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик. 6. Икки нарсани ҳеч унутма.  Роббингни ва Оҳиратни. Тафаккур қил! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
27 ديسمبر 2024, 09:02

✨ Vaqt qisqa - orzularingizni Magnum bilan amalga oshiring! 🎉 31-dekabrgacha 200 000 so‘mlik xarid qiling va chekni Telegram
✨ Vaqt qisqa - orzularingizni Magnum bilan amalga oshiring! 🎉 31-dekabrgacha 200 000 so‘mlik xarid qiling va chekni Telegram bot @magnumpromobot’da ro‘yxatdan o‘tkazing! 25 million so‘mgacha tilak yozing va 10 nafar g‘olibdan biri bo‘lish imkoniyatini qo‘lga kiriting! 🎁 Har bir chek nafaqat asosiy sovrinlar, balki omad g'ildiragida kafolatlangan sovg'alar uchun imkoniyatdir! Kechiktirmang - tilaklar Magnum bilan amalga oshadi! 🌟
27 ديسمبر 2024, 08:59
28 ديسمبر 2024, ~14:50

Мирзо Кенжабек шеъри. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
27 ديسمبر 2024, 08:01

Бозорга бораётган эдим. Одамлар гавжум ўтадиган кўча бошида йўлка четидаги панжарага бир унниқиб кетган қалин жимпир илиб қўйилибди. Этагига бир қоғоз қистирилган, унга йирик-йирик ҳарфлар билан қўлда нималардир ёзилган эди. Ўтган-кетган бир оз тўхтаб, ўқиб, сўнг йўлида давом этарди. Диққатимни тортди. Тўхтаб, ўқий бошладим: "Мен муҳтожман. Нимагадир кейинги пайтлар хеч ким менга қарамай қўйди. Бошқалар мендан ҳам муҳтожроқ бўлиб қолгандир деб ўйладим. Бу қиш кунлари кимдир совуқдан дийдираб юрган бўлса, олсин, кийсин деб бор-йўғим битта жимпиримни илдим. Олганга хурсанд бўламан, Оллоҳ ёрдамчиси бўлсин!" деб ёзилган эди қоғозда. Ичимда бирнима ғимирлади... Сўнг кетдим. Юмушларимни битириб шомга яқин яна шу йўлдан ўтдим. Бояги жимпир ҳам, ёзув ҳам хаёлимдан кўтарилган экан, одамларнинг тўпланиб тургани эсимга туширди. Узун панжаранинг уч-тўрт метр қисмига ёзгию қишки турли-туман кийим - кўйлаклар, кастим-шимлар, жимпирлар, палтолар, қалпоқлар... илиб ташланган, бари тоза, қимматбаҳо экани кўриниб турар эди. Панжарага тақаб қўйилган катта қоғоз қути оёқ кийимларию бошқа яна нималардир билан лиқ тўла. Тўпланганларнинг кўзи қути қопқоғига ёпиштирилган катта қоғоздаги ёзувларда. Хамма ўқиб муҳокама қилар эди. Қизиқиб, мен ҳам кўз югуртирдим: "Мен бойман. Кийимларим ҳам кўп. Қишда совқотмайман. Аммо хатингни ўқиб (уни худди менга ёзгандайсан), ўзимни яхшиликка сендан кўра муҳтожроқ ҳис этдим. Совуқдан жунжикдим гўё. Сен қолдирган жимпирни олиб кийган эдим, танамга илиқлик югурди. Умримда бунақа илиқликни туймаганман. Энди бу жимпирни ҳар қишда кияман! Ўрнига уйдаги бор кийимимни олиб келиб илдим. Булар сенинг ва сен каби яхши инсонларнинг ҳаққи. Адашиб, менда тўпланиб қолибди. Олиб хаққингни ҳалол эт, дўстим!" Бозордан кийим-кечак олиб қайтаётган эдим. Ичимда бирнима ғимирлади. Оғир елим халтани у қўлимдан бу қўлимга олиб, йўлимда кетавердим... Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
27 ديسمبر 2024, 07:09

Жума куни аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг! Яқинларингизни ҳа
Жума куни аср билан шом орасида дуонинг ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг! Яқинларингизни ҳам огоҳ этинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
27 ديسمبر 2024, 06:49