ar
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

الذهاب إلى القناة على Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

تُعد قناة ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 119 195 مشتركاً، محتلاً المرتبة 275 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 425 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 119 195 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 12 يوليو, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار 1 159، وفي آخر 24 ساعة بمقدار 1 085، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 29.10‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 18.62‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 34 760 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 22 242 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 39.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 13 يوليو, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

119 195
المشتركون
+1 08524 ساعات
-307 أيام
+1 15930 أيام
أرشيف المشاركات
https://t.me/+L5VGB2QV0bxkYTk6 " Bilol Honest Travel " сизларни унитилмас лахзаларга бой саёхатларга таклиф килади📣 🔠🔠🔠🔠
+7
https://t.me/+L5VGB2QV0bxkYTk6 " Bilol Honest Travel " сизларни унитилмас лахзаларга бой саёхатларга таклиф килади📣 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 Узок кутилган саёхатларимиз бошланди❤️ 🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥 Шоҳимардонга 3 кунлик саёҳатга таклиф қиламиз! Эко саёхат! ⚡️20-21-22-июнь 1-кун - 10:00 Шоҳимардонда нонушта - Колиқуббонга саёҳат - Канаткада сайр - Кўл бўйлаб саёҳат (лодкада ёки катамаранда) - 14:00 тушлик - 16:00 дам олиш масканига жойлашув - 19:00 Кечки овқат 2-кун - 5:00 арча тоғига саёҳат - 9:00 нонушта - Ҳамза Ҳакимзода музейи - Шохимардон бозорчаси - 13:00 тушлик - Дор ўйинлари томошаси 3- Кун - 5:00 арча тоғига саёҳат - Нонушта - Эркин вакт - йўлга чиқиш - Қоқон тотли ҳолваларидан харид - Тошкентга қайтиш Нарх ичигa: - Қулай трансфер - Хамрохлик қилувчи - Меҳмонхона хизмати (4 кишили жойлашув) - Овқатланиш (нонушта, тушлик, кечки овқат) - Коликуббонга саёхат -Канаткада -Кул буйлаб саёхат -Арча тоґида сайр -Хамза Хакимзода музейи ва гид хизмати -Дор уйинлари томошаси -Суґурта хизмати Нархи: 1 800 000 сўм Бронлаш учун 50% олдиндан тўлов ва паспорт нусхаси 📌 ID ёки халқаро (загран) паспорт болиши керак! Тел:+998 77 072 41 44 Бахром Ботирович https://t.me/+L5VGB2QV0bxkYTk6

Дилимни оғритган дилозорларим... 🎙Ахмади Эверест Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони

КЎПРИК Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди. Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир оқибат ҳовлининг қарама қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди. Бир куни аканинг эшиги тақиллади. Остонада катта ёшлардаги одам турарди... - Мен устаман, иш қидириб юрибман. Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар,- деди. - Ҳа, албатта. Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми? Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди. Бу ерда етарлича тахта бор,- деди омборхонасига ишора қилиб - сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг. Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади. Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради. - Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?.. - Раҳмат, ҳамма нарса етарли,- жавоб берди уста. Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди. Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди. - Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! - деди ғазаб билан устага қараб. Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади... Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди. Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади. Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди. Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага «Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг», деб таклиф қилди ака. У эса: - Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди… 🥀 Азизлар, қадрдон жигарлар аразлашганда, улар яна бир бирига яқинлашиши учун ғурурлари йўл қўймайди. Шу сабаб, улар ярашишни истасаларда биринчи қадамни ташлай олмайдилар. Сизу биз ҳикоядаги ариқ кавлаган уста каби эмас, кўприк ясаган уста каби яқин жигарларни ярашишларига ёрдам бермоғимиз керак. Бу одамийлик вазифаларимиздан биридир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​#Саломатлик ЖИГАРИМНИ ЯХШИ КЎРАМАН. Жигарингиз зўр ишларкан,  сиз ранги тоза аёлсиз! Тановори силлиқ жувонсиз! Қонингизни тозалаб,  бутун аъзоларингизни энг тоза қон билан таъминлаб турадиган жонкуярингиз у! Афсуски,  жигарни кўпчилик адабини бериб яшайди. Қийнаб,  яралганига пушаймон едириб яшайди. Ичадиган сувимизга эътиборли бўлишимиз керак.  Овқат учун ишлатаётган ёғимизга... Мевали ҳафталар тадбирини уюштириб туришимиз керак.  Сабзавотли ҳафталарни ҳам... Жигарни танамиз ичидаги лабораторияга айлантириб қўймаслигимиз керак. Золушкага ўхшаб биқинимизда гуруч ва курмакни бир-биридан бир ўзи ажратиб,  саралаб ўтирмасин.  Нимадир ёрдам бериб уни қўллаб-қувватлаб туришимиз керак.  Хўш, сиз жигарингизни яхши кўрасиз, жигарингиз ўзи нималарни яхши кўради?! Табиблар устози Жолинус ҳаким айтади:  "Карамни буғда юмшатиб,  унга сариёғ суртиб ейилса,  жигар бу мулойим овқатдан бамисоли хушчақчақ одамдек  "куларкан!" У яна қовоқдан тайёрланган шарбатларни ҳам яхши кўради.  Роса қовоқлар пишган пишиқчилик кунларидамиз,  қовоқ шарбат ичгингиз келмаяптими? Занжабил.  Авваллари у шарқда энг кўп қўлланиладиган зиравор бўлган.  Занжабил қон айланишини яхшилайди. Зарарли токсинларни танамиздан осонлик билан чиқариб ташлайди. Зайтун ёғи.  Жигарга энг хуш ёқадиган ёғ.  Зайтун ёғининг фойдаларини айтаверсак,  соат-соат вақт кетади.  У нафақат озуқалар таркибидаги,  балки нафас йўли орқали организмга кирадиган токсинларни ҳам танамиздан қувиб чиқариш ҳусусиятига эга. Мен бу рўйҳатга помидорни ҳам  қўшган бўлардим.  Аммо бир нарсада иккиланиб қолдим.  Агар помидорни ўзингиз эккан бўлсангиз ва унга ҳеч қандай кимёвий ишлов қўлламаган бўлсангиз,  жигар учун помидор ҳам энг яхши озуқа!  У жигар хўжайраларининг тезроқ бўлинишига яъни жигарнинг ўзини ўзи тез тиклашига энг яхши восита бўла олади. Жигарингизни асранг, яхши кўринг ва саломат бўлинг. Азизахон Исмоилова. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Хайрли_кун Кунингиз - кўзингиз билан кўрганингиздек эмас, қалбингиз билан кўрганингиздек ўтади. Ишонч ва шижоат сизни тарк этмасин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🎯Қадрдонлар келинг, сизлар билан бир ўйин ўйнасак, нима дейсиз?⌛️ Қуйида 1 дан 15 гача бўлган рақамларнинг ҳар бири остига ҳ
🎯Қадрдонлар келинг, сизлар билан бир ўйин ўйнасак, нима дейсиз?⌛️ Қуйида 1 дан 15 гача бўлган рақамларнинг ҳар бири остига ҳар биримизнинг қўлимиздан келадиган биттадан солиҳ амал яширилган. Сиз бу рақамлардан ҳоҳлаганингизни танлайсиз, устига босасиз, унинг остида яширинган қайси амал чиқса, уни бажарасиз, савоблар оласиз...📿 • 01 • 02 • 03 • 04 • 05 • 06 • 07 • 08 • 09 • 10 • 11 • 12 • 13 • 14 • 15 Булар осон, лекин савоблари кўп амаллар, бажарайлик.

Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Сешанба тонги муборак бўлсин Кун давомида Сизга омад ва файзу барака ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ! Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин! Ушбу тонгда қилган барча дуо - ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин! Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин! Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, қадрдон! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

“Хайрлиси“ номли бир йўл бор, боши қийинчиликдек кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир. Роббим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин. Хайрли тун, қадрдон! Яхши дам олинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Кўринг ЯХШИ НИЯТ ҚИЛИНГ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ҚАЛБИНГНИ СУЙДИМ… Йигит ҳансираганча зинапоялардан чиқди. Аҳволи қўрқинчли тушга ўхшайди. Қаерга борса, ўша кекса аёл олдидан чиқаверади. Нимадир сўрамоқчи бўлса, жавоб бермасдан олдин қўлларини йигитнинг кўксига қўйиб: — Ўғлим, ўғлим,- дея йиғлайди. Бу ҳолат метрода, овқатланаётганида тамаддихонада, ҳатто университет олдида ҳам рўй берди. Аёл мени ўғлига ўхшатяпти, деб ўзини ишонтирган бўлди. “Эҳтимол ўғли йўқолиб қолгандир. Балки бехайр, ноқобил фарзанд чиққандир...” дея кўнглидан кечирди. Агар яна аёлни учратадиган бўлса меҳрибонроқ, рамҳлироқ муносабатда бўлишим керак, дея ўзига ўзи сўз берди. Яхши муомала қилишга қилардию, аёл унинг олдидан чиққанида йиғлайвериб, тили сўзга келишмасди-да. Бетоб бўлгани учун шифокорлар руҳий зиқликдан сақланиши даркорлигини таъкидлаган эди. Ҳар қанча диққатпазликдан узоқ туришга ҳаракат қилса ҳам, бу ҳолат йигитни бутунлай хавотирга қўя бошлади. Кўча-кўйда учратганида уни қучиб олиб, тинимсиз йиғлайдиган ўша кекса аёл энди тушларига ҳам кирадиган бўлди… Қайси куни соҳилда чой ичиб, смит еб ўтирганди яна ўша аёл ёнгинасида пайдо бўлди. Хатти-ҳаракатлари ҳар доимгидек ғалати эди. Яна қўлини йигитнинг юраги устига қўйиб ҳўнграганча йиғлай бошлади. Йигит ортиқ чидаб туролмади ва аёлнинг қўлини тутиб: — Нима қиляпсиз, холажон? Қаерга борсам олдимдан чиқасиз. Фақат кўксимга қўлингизни қўясиз. Мақсадингиз нима ўзи?- дея ўзини бошқаролмай, асабий ҳолатда кетма-кет саволлар бера бошлади. Кекса аёлнинг кўзларидан селоб оққан ёшлар юзини юва бошлади. Биринчи бор йигитга гапириш учун оғиз жуфтлади: — Мен сенинг қалбингни яхши кўраман, болам. Ўтинаман, мендан жаҳлинг чиқмасин, юрагинг тепишини эшитайин. Ўтган йили жарроҳлик амалиётини бошдан кечирдинг. Сенга менинг ўғлимнинг юрагини кўчириб ўтказишди. Юрагингни яхши кўраман сени. Яна бироз эшитайин, болам. Бу дунёда сенга қолдирилган ва фарзандимдан ортда қолган ягона тирик нарса сенинг юрагинг… •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

– Атрофингизга қарасангиз, бахтли ёки бахтсиз яшамоқ, нимага эътибор қаратиш билан боғлиқ эканини кўрасиз, ⸺ дебди бир куни д
Атрофингизга қарасангиз, бахтли ёки бахтсиз яшамоқ, нимага эътибор қаратиш билан боғлиқ эканини кўрасиз, ⸺ дебди бир куни донишманд. ⸺ Яъни?.. ⸺ дея ажабланибди одамлар. ⸺ Яъни, ўзига туҳфа этилган нарсаларга эътибор қаратганлар инсонлар бахтли, ва аксинча, ўзига берилмаган нарсаларга эътибор қаратган инсонлар эса бахтсиз яшамоқдалар, ⸺ деб жавоб берибди у. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ҲАЙРЛИ КУН! Мол-дунёни яхши кўрсанг, ҳисоб-китобни ҳам унутма! Қасрларни яхши кўрсанг, қабрларни ҳам унутма! Маъсият ва гуноҳларни яхши кўрсанг, тавбани ва гуноҳларни кечирувчини ҳам унутма! Махлуқни яхши кўрсанг, Холиқни ҳам унутма! Дунёни яхши кўрсанг, охиратни ҳам унутма! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Азизларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва ҳуш кайфият ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Барчага хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бахт-саодат эшигининг энг улуғи ота-онанинг қилган дуоси ва уларнинг сиздан розилигидир. Уларнинг дуолари сизга етадиган бало-офатлардан сақловчи қўрғон бўлса, розилиги жаннатингиздир. Уларга яхшилик қилишни ғанимат билинг. ХАЙРЛИ ТУН! Тунингиз осуда ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Илтижо АЛЛОҲИМ, УМР БЕР, МЕНИНГ ОНАМГА... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Дунёда ёмон она бўлмайди, тажрибасиз оналар бўлади. Агар оналарни яхши ва ёмон деб ажратиш керак бўлганида эди, Росулуллоҳ со
Дунёда ёмон она бўлмайди, тажрибасиз оналар бўлади. Агар оналарни яхши ва ёмон деб ажратиш керак бўлганида эди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу ҳадис ворид бўлмасди: «Бир киши Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: "Эй Аллоҳнинг Росули, одамлар ичида яхшилик қилишимга ким ҳақлироқ ?"  деб сўради. У зот:" Онанг", дедилар. У киши: "Сўнгра ким ?" деди. У зот: "Онанг", дедилар. У киши:" Кейинчи ?" деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Онанг", дедилар ва ниҳоят тўртинчи марта сўраганида, " Отанг", дедилар» Сенга яхшилик қилган, тушунган инсонга демаяптилар. Хатолари бўлса ҳам онанга деяптилар. Шундай экан, яхши она бўлолмаяпман, деб куйинманг. Сиз фарзандингиз учун энг яхши танловсизки, Аллоҳ сизни танлади. Сиз фарзандингизга қилган яхшилигингизни унутгандирсиз, лекин Аллоҳ унутмайди. Шунинг учун ҳам Жаннат, айнан сиз оналар оёғи остида. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA