ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

الذهاب إلى القناة على Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

تُعد قناة ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) في القطاع اللغوي الأوزبكية لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 112 320 مشتركاً، محتلاً المرتبة 248 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 408 في منطقة أوزبكستان.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 112 320 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 27 نوفمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -2 062، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -211، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 27.22‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 18.05‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 30 249 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 20 056 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 35.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 29 نوفمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

112 194
المشتركون
-21124 ساعات
+1807 أيام
-2 06230 أيام
أرشيف المشاركات
​​Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар 1. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган. 2. Росулоллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган. 3. Росулоллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди. 4. Росулоллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар. 5. Росулоллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар. 6. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук (ширин сув) қилар эди. 7. Росулоллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар. 8. Росулоллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар. 9. Росулоллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган. 10. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган. 11. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. 12. Росулоллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан (деярли) хабар ололмай қолишган. 13. Росулоллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар. 14. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган. 15. Росулоллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар. 16. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2). 17. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар. 18. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2). 19. Вафот эткан бандадан қабрда Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди. 20. Росулоллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг сийратига кира олмайди. 21. Росулоллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон нафл намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган. 22. Росулоллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган. 23. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди. 24. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради. 25. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар. 26. Росулоллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар. 27. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар. 28. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди. 29. Росулоллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар. 30. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади. Манба: "Икки олам сарвари" Саййид Муҳаммад Ҳасаний
23 أغسطس 2024, 03:05

​​Хасталикда Айюб алайҳиссаломдек; ҳасратда Ёқуб алайҳиссаломдек; чоҳларда Юсуф алайҳиссаломдек; оташда Иброҳим Халилуллоҳдек; дардлар ютганида, Юнус алайҳиссаломдек; азоблар ичида Исо алайҳиссаломдек сабр қилишга интилаётган бандаларни шу муборак кунда Ҳақ субҳонаҳу ва таоло енгилликлар билан мукофотласин. Синовлар дунёсида инсонийлигини йўқотмай яшаётган инсонларнинг ажр савобларини зиёда қилсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 أغسطس 2024, 02:30

#Жума_муборак                      Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан хаж ва умра  ибодатини  Аллоҳдан сўрадим! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон! 🌹Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ﷺ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 أغسطس 2024, 01:02

Бу она Кабаи муаззаманинг қаршисида хурсандлигидан кўзёшларини тиёлмаяпти. Каъба олдида ўғлини бағрига босиб, юзидан, пешонас
Бу она Кабаи муаззаманинг қаршисида хурсандлигидан кўзёшларини тиёлмаяпти. Каъба олдида ўғлини бағрига босиб, юзидан, пешонасидан қайта-қайта ўпяпти. Байтуллоҳга олиб келгани учун раҳмат айтяпти! Ҳой ўғиллар, имконингиз бўлса ота-онанингизни Байтуллоҳга олиб келишни кечиктирманг! Ҳеч бир юмушингиз уларнинг Байтуллоҳда туриб, «Барака топ, болам. Тупроқ олсанг, олтин бўлсин. Бола-чақангнинг роҳатини кўр. Мен сендан мингдан-минг розиман, Аллоҳим ҳам сендан рози бўлсин!» дейишига тенг келолмайди! Икром Шариф •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 أغسطس 2024, 00:42

Барча бувижонларга хаж ва умра ибодати насиб қилсин. Аллоҳим! Имконияти йўқ, заифҳол, касалманд, лекин пок ниятли барча бандаларингга ҳам шу жойларда ибодат қилишни насиб қилгин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 أغسطس 2024, 00:21

МАДИНАГА ҚАЧОН БОРАМИЗ?! 🎙Қамариддин Бекмуҳаммад. 🕌​​​​​​ Маккаи Мукаррама шаҳри омонлик шаҳридир, аммо у ерда курорт ҳам, гўзал табиат манзараси ҳам, саёҳатчилар учун дам олиш жойи ҳам йўқ. Лекин ҳар гал бу макон зикр қилинганда унга бўлган завқ‑ шавқ бизларни жон таслим қилар даражада орзиқтиради, чунки бу маконни Аллоҳ азиз қилиб қўйган. Аллоҳим! Имконияти йўқ, заифҳол, касалманд, лекин пок ниятли барча бандаларингга ҳам шу жойларда ибодат қилишни насиб қилгин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 أغسطس 2024, 00:02

​​ДУОИМ ҚАБУЛ БЎЛСИН, десангиз... 1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим. 2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур. 3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак. 4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор. 5. Таҳоратли бўлиши лозим. 6. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур. 7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин. 8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор. 9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак. 10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин. 11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим. 12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур. 13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади. 14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор. 15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак. 16. Аллоҳ таолога хушуъ ва хузуъ билан ёлбормоғи лозим. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 أغسطس 2024, 23:32

#Жума_тилаги. ГЎЗАЛ ДУО 🎙Абдукарим Мирзаев Аллоҳим бугунги дуоларимизни ижобат айласин! Барчамизни амал қиладиган илм, Ўзи рози бўладиган савобли амаллар соҳиби бўлиш билан сийласин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
22 أغسطس 2024, 23:02

АЛЛОҲГА ИЛТИЖО Фарзандим ўхшасин Расулуллоҳга •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
22 أغسطس 2024, 22:40

🤲 ДУО ҚИЛИНГ, АЗИЗЛАР... ​​Жума кунида дуолар ижобати бериладиган фурсат бор, уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллох йўлида тарқатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
22 أغسطس 2024, 22:20

Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим! Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор... Дуоси мустажоблар бор... Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор... Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор... ДУО ҚИЛИНГ: Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар... Шифосини кутаётганлар... Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар... Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин... Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг! Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг! Фаришталар хар дуонгизда "Сенга ҳам бўлсин" деб айтади... Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади... Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 أغسطس 2024, 22:01

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Дуолар ижобати бериладиган Жума кунида дуоларингиз қабул бўлсин. Кун давомида жуманинг барокати хамрохингиз бўлсин! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 أغسطس 2024, 21:32

Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Жума айёми муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 أغسطس 2024, 20:31

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин! Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин. Аллоҳим оқибатимизни меҳрли, охиратимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин. Умрингизнинг ҳар куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин. ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 أغسطس 2024, 19:00

#Жума_муборак Ассалому алайкум! Жума кунги салавотнинг таъсири буюк! Набий ﷺ салавот айтувчи ҳақида: «У сабаб ғаминг кетади, гуноҳинг кечирилади» дедилар. 🌹Аллоҳумма солли ъалаа саййидина Муҳаммад. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 أغسطس 2024, 18:58

#Ассалому_алайкум КАҲФ СУРАСИ (Таржимаси билан) 🎙Муҳаммадлойиқ қори. #Кун_хадиси Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг ҳар икки жума орасидаги хатолари кечирилади” , деганлар. Аллоҳ жума кунини барчамизга муборак қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юбориб ажр-савобига шерик бӯлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀
22 أغسطس 2024, 18:54

. ЖУМА МУБОРАК Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар. Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз... ХАЙРЛИ ТУН! Аллохга омонатсиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 أغسطس 2024, 12:04

#Жума_муборак Гуноҳларингиз денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилишини хоҳлайсизми? Унда эртага жума куни, Бомдод намозидан олдин ушбу дуони 3 марта айтинг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга етказинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 أغسطس 2024, 11:33

Мудом ўлим сари кетаётган эканмиз, унга шарафла йўлиқайлик! Мустафо Маҳмуд, "Ислом ҳандақда" китобидан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Би
Мудом ўлим сари кетаётган эканмиз, унга шарафла йўлиқайлик! Мустафо Маҳмуд, "Ислом ҳандақда" китобидан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 أغسطس 2024, 11:14

УЧ ДЎСТ Бир кишининг учта дўсти бор экан... У БИРИНЧИ ДЎСТИ билан жуда ҳам иноқ ва уни жуда ҳам яхши кўрар экан. Кунига энг камида 5-6 марта кўришмаса бўлмас экан... Хатто у ёнида бўлмаса, кўчага чиққиси ҳам келмас экан. Баъзи кунлар ухлаш олдидан ва хатто ярим тунда уйғониб кетса ҳам, у "ДЎСТ"и ҳақида ўй сураркан... ИККИНЧИ ДЎСТИ билан эса ~ унчалик иноқ бўлмаса ҳам  кунига 1 ёки 2 кун кўришиб тураркан. Айрим пайтларда икки кунда бир, баъзан хафтада бир кўришишга ҳам тўғри келаркан. Бу "ДЎСТ"и ҳақида ҳам ўй сурар, аммо биринчи дўсти ҳақидек эмасди... Бу инсоннинг яна бир УЧИНЧИ ДЎСТИ бор экан. Агар шуни ҳам дўст деб аташ жоиз бўлса. У учинчи дўсти билан аҳён -- аҳёнда, ойда бир ёки икки ойда бир, баъзида йилда икки ёки уч марта учрашиб тураркан. Бу дўсти ҳақида деярли ўйламасди ҳам... Бир куни уйига "ШОХ" нинг ҳабарчилари келиб, МАКТУБ ташлаб кетишибди... Мактубда Шоҳ уни Ўз "САРОЙИ"га чақирган, ундан бир қанча катта жиноятларда ГУМОН* қилинаётгани ва агар АЙБСИЗ*лигини исботлай олса, унга зарар бермаслигини, акс ҳолда "ЭНГ ОЛИЙ ЖАЗО"га маҳкум эканлиги битилган эди... ....Узоқ ўйлаб, ғамга ботган инсон энг суянган ва энг қалин "БИРИНЧИ" дўстига борибди. Вазиятни билгач, дўсти саросимага тушиб қолибди, у билан бирга боролмаслигини айтиб узр сўрабди ва хатто остонасидан чиқиб, кузатиб ҳам қўймабди... ....ҲИЁНАТдан зарб еган киши "ИККИНЧИ" дўстига арз -- дод қилибди.. Иккинчи дўсти эса: --- Дардингга шерикман, аммо сен билан то "САРОЙ ЭШИГИ"гача бора оламан, у ёғига ТАНҲО борасан, ~ дебди... .... Аммо, бу унга ТАСКИН бермабди... .... Умидсизликка тушиб, бир жойда ўтирганида, тасодиф, у кам эслайдиган ва кам учрашадиган УЧИНЧИ дўсти келиб қолибди. Дўсти хол -- аҳвол сўраса, айтишни ҳам хоҳлаб-хоҳламай ҳикоя қилибди.. Кутилмаганда, у умид ҳам қилмаган дўсти: --- "Тур ўрнингдан, Шох ҳузурига бирга борамиз, мен сени АЙБСИЗ* эканлигингга ВАКИЛ бўламан, ~ дебди... БИРИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ бизнинг пулимиз, мол -- дунёмиз. Усиз кўчада ҳам юра олмаймиз, ўй ҳаёлимиз доимо унда.. Агар бизга ўлим келса (Шох ҳузурига чақирганда), остона хатлаб кузатмайди ҳам (чўнтак, ҳамён ва аллақаерларда қолиб кетади)... ИККИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ аҳлимиз, фарзандларимиз. Уларни эрталаб бир, кечқурун бир кўрамиз.. Баъзида эрталаб кетгунча хали уйғонишмаган, қайтиб келганимизда ухлаб қолишган бўлади.. Шох ҳузурига чақирганда, улар бизни ғамгин ҳолда Шох дарвозаси - (ҚАБР) гача олиб бориб, қайтадилар... УЧИНЧИ ДЎСТИМИЗ биз ойда, йилда бир қиладиган ~  "САВОБЛИ ҲАЙР АМАЛ" ларимиздир..Биз у билан жуда яқин бўлмасак - да, бизга ВАКИЛ* бўладиган ва биз билан кўтариладиган СОЛИҲ амалларимиздир... АЗИЗЛАР ! УЧИНЧИ  ВАФОЛИ ДЎСТИМИЗ  БИЛАН ИНОҚРОҚ ВА АЛЛОХГА  ЯҚИНРОҚ  БЎЛАЙЛИК..!!! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 أغسطس 2024, 10:44
22 أغسطس 2024, ~10:44