ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

الذهاب إلى القناة على Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

تُعد قناة ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) في القطاع اللغوي الأوزبكية لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 112 201 مشتركاً، محتلاً المرتبة 294 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 472 في منطقة أوزبكستان.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 112 201 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 27 نوفمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -2 062، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -211، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 27.22‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 18.05‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 30 249 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 20 056 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 35.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 28 نوفمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

112 194
المشتركون
-21124 ساعات
+1807 أيام
-2 06230 أيام
أرشيف المشاركات
​​​​Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: – Эй Аллоҳнинг Расу
​​​​Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: – Эй Аллоҳнинг Расули!? Мен қачон Абу Бакрга йўлиқсам у мен аввал салом беришимни кутади! - дедилар. Шу пайт олдиларига Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб қолдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан шу ҳақида сўрадилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу:   – Ё  Расулаллоҳ! Мен эшитдимки, кимда ким биродарига йўлиққанда, аввал салом берса, ўша киши учун жаннатда қаср барпо этилар экан! Мен ана шундай қасрнинг биродарим Умарда бўлишини истайман!!! - дедилар. Қадрдон, атрофингизда сизга хайрихох инсонлар ҳам бор... Яхши гумонда бўлинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 سبتمبر 2024, 23:59

Саломлашишнинг етмишта савоби бор. Шундан олтмиш тўққизтаси салом берганники, биттаси эса алик олганникидир. 🌷 Ассаламу Алай
Саломлашишнинг етмишта  савоби бор. Шундан олтмиш тўққизтаси салом берганники, биттаси эса алик олганникидир. 🌷 Ассаламу Алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Барокатуҳ Кунингиз, Умрингиз, Йўлингиз очиқ, Мушкулингиз осон, Ҳожатингиз равон бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 سبتمبر 2024, 23:33

Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим  🍁 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз-барака ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 سبتمبر 2024, 21:30

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Барчамизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллох етказсин! Биласизми, қадрдон... Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашинг, улардан узоқлашманг! Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 سبتمبر 2024, 20:01

#Хайрли_оқшом Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин! Ҳайрли оқшом, қадирдон. Тунингиз осуда ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 سبتمبر 2024, 12:02

БИР КАМ ДУНЁ... 🎙Толибжон Исроилов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 سبتمبر 2024, 11:30

​​ҚАЛБ СОКИНЛИГИ У дўстига деди: – Қалб сокинлиги ва хотиржамлигининг сири нимада? Дўсти жавоб берди: – Аллоҳни таниганимдан
​​ҚАЛБ СОКИНЛИГИ У дўстига деди: – Қалб сокинлиги ва хотиржамлигининг сири нимада? Дўсти жавоб берди: – Аллоҳни таниганимдан бери.. агар менга яхшилик етса, таҳорат олиб шукр намоз ўқидим. Агар ёмонлик келса, яна таҳорат олдим-да сабр сўрадим. Бир иш мени чўчитса, таҳорат олдим ва (истихора ўқиб) Аллоҳдан яхшилигини сўрадим. Ҳаётим шундай тарзда шукр, сабр ва дуо ўртасида ўтяпти. Қайғули кунларингда одоб сақла, кўз ёш ила ҳамд айт ва ситамлар ичра ҳам ҳушхулқ бўл! Қайғу ҳам худди севинч каби Парвардигори оламнинг совғасидир. У озгина туради-да, ўзи билан сабринг тафсилотларини олиб Раббиси томон қайтади. Айман Ёғий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 سبتمبر 2024, 11:10

😳 Юзига ажин тушишидан қўрқиб 47 йил давомида умуман кулмаган аёл ҳақида эшитганмисиз? Британиялик аёл Тесс Кристиан ўн ёшид
😳 Юзига ажин тушишидан қўрқиб 47 йил давомида умуман кулмаган аёл ҳақида эшитганмисиз? Британиялик аёл Тесс Кристиан ўн ёшида ҳеч қачон табассум қилмасликка қарор қилди. У гўзал бўлиш ва юзига бирорта ажин тушмаслиги учун 47 йил умуман кулмади! Унинг ҳозирги ҳолати эса жуда ҳам ҳайратланарли! Унинг ҳозирги кундаги кўриниши... Батафсил ўқинг 👈
22 سبتمبر 2024, 11:01
23 سبتمبر 2024, ~10:35

БИРИНИ КЎРИБ ФИКР ҚИЛ, БИРИНИ КЎРИБ ШУКР ҚИЛ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 سبتمبر 2024, 10:01

ДОНОЛАР ЎГИТИДАН 🌾 Агар одамларни ҳайратда қолдирсангиз, билинг, улар Аллоҳ сизда кўрсатган гўзалликни кўраётганлар. Аллоҳ сизнинг ёмон жиҳатларингизни беркитганидан хабарлари йўқ. Аллоҳга шукр қилинг!  Фахрланиб кибрга кетманг! 🌾 Бахтли бўлишни истасангиз, ўтмиш хотираларини эсалайверманг! Сизга ғамхўр бўлмаганга суянманг. Ҳеч ким айрилиқ сабаб ўлиб қолмаган. Аллоҳ унутиш неъматини берганига шукр қилинг! 🌾 Ўзгалардан афзал бўлиш учун чиранманг. Лекин, ўзингизнинг олдинги ҳолатингиздан кўра яхшироқ бўлишга жидду - жаҳд қилинг! 🌾 Ижобий фикр юритадиган (оптимист)ларга дўст тутунинг. Улар ақл, тафаккур ва услубингизга ўз таъсирларини ўтказадилар. Ўзингиз сезмаган ҳолда сиз ҳам оптимистга айланасиз. 🌾 Табассум сизга нон олиб бермайди. Лекин сизга қалбларни бўйсундиради. Қилган оддий табассумимизга ҳам, охиратда ажр берадиган Роббининг бандаси бўлиш қандай яхши! Умму Абдуллоҳ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 سبتمبر 2024, 09:35

​​ҚАНДАЙ ЯШАШИМИЗ КЕРАК... Нима бўлган тақдирда ҳам, ота-онангиз, учун яшанг! Ўзингиз учун, фарзандларингиз учун яшанг. Бахт келиб кетгувчидир. Қачондир яна келади. Умид билан яшайверинг... Худо суйган бандаларига дард бериб, синовларда синайди. Бугун сиз учун ёпилган эшиклар, эртага, албатта, очилади. Сиздан кетганларни ҳеч қачон қарғаманг. Аксинча, дуолар қилинг. Кўзингиздан оққан кўз ёшга айланиб, кафтингизга тўкилишсин. Сизни бир умр яхши хотиралар билан эслаб юрсинлар. Нафратингиз олов бўлса, меҳрингиз дарё бўлсин. Бу ҳаётда кулиб туриб, йиғлашни ўрганинг. Йиқилсангиз, жонингиз оғриса, ё Аллоҳ деб туришга ҳаракат қилинг. Майли, жонингиз оғрисин, юрагингиз тилка-пора бўлсин, лекин тишингизни тишингизга босиб сабр қилинг. Оғриқларга дош беринг. Ожиз нуқтангизни Аллоҳдан бўлак бандаси кўрмасин. Ҳалол бўлинг, ҳаромдан ҳазар қилинг. Мард бўлинг... Сабаби ҳаёт кучлиларни севади.Ожизларни эмас! Камрронбек Исмоилов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 سبتمبر 2024, 09:06

ҚАЛБ КЎЗИ 🎙Шерзод Карим ✍Фарида Юнусова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 سبتمبر 2024, 07:30

📖 ҚУРУҚ ҚЎЛ Шуҳрат ота ва Мастура хола ўғли Шавкатнинг бозорлик қилиб келган икки катта сумкасига илинж билан боқишарди. -Ма, она қизим бу сенга, бу акангга, мана буниси укаларингга... -Бизга ҳам бирор нарса борми, дадажониси?-сўради Зебо. -Вой сизга совғаларнинг энг каттасида, онаси, мана қаранг... Шу тобда Шуҳрат отанинг ўтмиши қайталангандек бўлдию, ичидан бир нима узилди. Оғир хўрсиниш билан ҳали ҳам кўзлари жовдилаб, бир сумкага, бир ўғлининг қўлига қараб турган Мастура холага умидлари сўнганча тикилди. Аржумандбегим 📖 Telegram.me/IBRATLI -Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
22 سبتمبر 2024, 07:10

2025-йилда 4 та мучални омад ва бахт кутмоқда! Ишониш қийин аммо бу ҳақиқат. Мучалингиз келажакда сизни нималар кутаётгани ва
2025-йилда 4 та мучални омад ва бахт кутмоқда! Ишониш қийин аммо бу ҳақиқат. Мучалингиз келажакда сизни нималар кутаётгани ва характерингиз ҳақида 99% сўзлаб беради. Танланг қайси мучалда туғилгансиз ва 2025-йилда сизни нималар кутмоқда? А) товуқ, ит, йўлбарс, сичқон Б) қуён, тўнғиз, сигир, от С) қўй, маймун, қуён, балиқ Жавобингизни танланг👇🏻
22 سبتمبر 2024, 06:59
23 سبتمبر 2024, ~07:16

​​Қадр ҳақида... Қадрлаш илмини биладиган одам ҳамма нарсани қадрлайди. Оддий пол артадиган латтасини ҳам ювиб, қуритиб, бир
​​Қадр ҳақида... Қадрлаш илмини биладиган одам ҳамма нарсани қадрлайди. Оддий пол артадиган латтасини ҳам ювиб, қуритиб, бир четга таҳлаб қўяди. Ўзи аслида у ҳар кийимни ҳам "пол артувчи латта" қилавермайди. Масалан оталар кийими, оналар кўйлаги, эрининг йиртилиб, ҳеч нимага ярамай қолган жемпфери ҳам унинг қўллари билан тикилган- ёстиқ ичига киради. Бизларга шундай ўргатишганди. Отамиз ҳиди келиб турадигандек туюлган тошдек ёстиқларда- ажойиб тушлар кўрганмиз... Қадрлаш илмини билмаган - валломати бўлсаям қадрини билмайди. Туз еган жойларига бир-бир тупуриб, юзига ёпилмаган ҳар эшикларни тепиб - синдиради, оғирини кўтарган устунларни юзсиз - қуртдек кемиради, елка тутганларининг фойдаси тегмай қолса - осонликча баҳридан ўтади... Қадрлаш илми-шунақа ҳар ким ҳам уқолмайдиган фан, ҳар одам ҳам - адо этолмайдиган русумдир... Умму Зайнаб •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 سبتمبر 2024, 06:18

22 سبتمبر 2024, 06:04
23 سبتمبر 2024, ~06:04

ЎЗБЕКНИНГ АЁЛИ ШУНДАЙ... Ўз қадрига етмайди... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 سبتمبر 2024, 05:31

НЕГА БУНДАЙ? (Абу Ҳассон, умму Ҳассон ва умму Изом ҳикояси) Улар севишиб турмуш қуришди. Кейинчалик эрнинг рашкчи ва қаттиққўл эканлиги аниқ бўлди. Хотинини уйдан чиққани қўймас эди. Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш асло мумкин эмас. У хотинини урар, ҳамма нарсада қатъий қонунлар жорий қилар, хотинининг ишларига ҳам, уй ишларига ҳам аралашаверар эди. Хотинининг заифлигини суистимол қилди. Хотин унга таслим бўлди. Эрининг кучли эканлигидан аёлнинг хавфи кучая борди. Ноилож эрига бўйсуниб, унга хизмат қилиб, унинг розилигини олишга ҳаракат қилиб яшай бошлади. Эрнинг эса зулми ва жабри зиёдалашиб борди. Ўзини ва эҳтиёжларини унутган аёл тузалмас дардга йўлиқди. Умрининг энг гуллаган пайтида вафот этди. Эр кейинроқ қирқ ёшлардаги умму Изом куняли онги очиқ бир аёлга уйланди. Эр бунга ҳам босим қила бошлади. Креслога ўтириб олиб ўзидан 50 см узоқликда турган китобни ёки қаламни олиб беришини сўрар, ёки яқингинасида турган пульт ёки телефонни қувватлагичини олиб беришини сўрар эди. Тоқати тоқ бўлган аёл бир куни деди: - Мен сизга хизматкор эмасман. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳатто хизматкорларига ҳам "буни қил" ёки "буни қилма" демаганлар. Нега энди ўзингизнинг ҳожатингизни ўзингиз бажармайсиз?! Эр аёлнинг гапини ақлига сиғдира олмади. Худди олдинги хотинига қилгани каби унинг юзига ҳам шапалоқ тортиб юборди. Аёл индамади. Эр кўчага чиқиб кетганида нарсаларини жамлаб жомадонга жойлади ва уларни отасининг уйига юборди. Эрининг қайтиб келишини кутиб турди. Эр кўчадан келиб креслога хотиржам жойлашиб олганидан сўнг тўсатдан келиб унинг юзига қаттиқ шапалоқ уриб уйдан чиқиб кетди ва қайтиб келмади. Унинг бармоқлари эрининг юзида ўз изини қолдирди. Воқеани қўшнилар эшитди. Эр улардан хижолат бўлди. У хотинини қайтариш учун ўртага одам қўйди, узрлар сўради. Хотин бир ойдан кейин қайтиб келди. Энди эр хотинига юмшоқ, итоаткор, барча истакларини бажарадиган бўлиб қолган эди. У қандай ўзгарди? Ўзимча бунинг жавоби ҳақида тааммул қиламан. Бунинг жавоби сизда ҳам бор деб ўйлайман. Аввалги хотини билан қўпол муомалада бўлган, уларга бахиллик қилган кўпчилик эркаклар иккинчи маротаба уйланса тамоман ўзгариб қолишади. Иккинчи хотинига бор бойликларини сочишади! Нега бундай? Обида Муайяд Сиз нима дейсиз? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 سبتمبر 2024, 05:05

ОҚИБАТ ЙЎҚОЛМАСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 سبتمبر 2024, 00:30

ОИЛА АЪЗОЛАРИ Ота: Сенинг аслинг, ризоси хотиржамлик, атоси сукунат, хизмати саодат ва роҳат, оқ қилиши бахтсизлик ва фалокат, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир. Она: Сенга берилган энг улуғ раббоний ҳадя, хизмати барака, дуоси катта бойлик, ризоси олий бахт, оёғи остида жаннат бўлган, фарзанд бошидаги тожи, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир. Ака-ука: Сени ҳимоя қилувчи соя, душманларга қалқон, энг яқин дўстинг, ёшликдан ҳамроҳинг, катта бўлганингда ёрдамчи бўлган меҳрибонингдир. Опа-сингил: Яхшиликда акангни ўхшаши, насиҳати шифо, силаи раҳм риштасини боғласанг, сени жуда кўп савобга эга қилувди, фахринг, турмушга чиққунча қўлингдаги омонат ҳисобланувчи энг яқин инсонингдир. Ўғил: Сенинг аксинг ва сиринг. Ёшликда кўз қувончинг, йигитликда фахринг, қариганингда суянчиғинг ва қалқонинг, оламдан ўтганингда ортингдан қолувчи садақаи жория ҳисобланувчи дилбандингдир. Қиз: Тарбиясини чиройли қилсанг, дўзахдан парда бўлувчи, фарзандларинг орасида сенга энг меҳрибон, ёшлигидан хизматингни қилувчи ҳузуриндаги омонатдир. Жуфти ҳалол: Динингнинг ярми, оиланг қўриқчиси, сирдошинг, болаларинг тарбиячиси, умринг охиригача ҳамхонанг, таомингни тайёрловчи ошпазинг, суянчиғинг, меҳрибон жуфту ҳалолангдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
22 سبتمبر 2024, 00:00