ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

الذهاب إلى القناة على Telegram

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ИБРАТЛИ ДУНЁ

تُعد قناة ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 115 648 مشتركاً، محتلاً المرتبة 275 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 452 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 115 648 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 31 أكتوبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار 450، وفي آخر 24 ساعة بمقدار 0، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 24.17‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 16.82‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 28 070 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 19 533 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 35.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 01 نوفمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

115 724
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+1 8467 أيام
+45030 أيام
أرشيف المشاركات

Тунги соат 3 да эрига телефон келади "Кел хотининг хиёнат қилябди"! Эри туриб қараса хотини ёнида ётибди, нўмерда адашишди де
Тунги соат 3 да эрига телефон келади "Кел хотининг хиёнат қилябди"! Эри туриб қараса хотини ёнида ётибди, нўмерда адашишди деб яна ухлашни давом этади. Эртанги куни соат кечги 2 да яна қўнғироқ бўлади. - Хой эркак, бу ерда сени хотинингн хиёнат қилябди тушуняпсанми? Ажабо, ахир хотиним ёнимда ётибти. Учинчи куни яна қўнғироқ бўлди, эркак сўради: -Қани Қаерда?! Ўрнидан туриб манзил бўйича борган эди у йерда эса... 😳

ГЎЗАЛ КУНЛАРИНГГА ШУКРОНА КЕЛТИР! 🎙Рамзиддин Эгамбердиев ✍Хуршид Карим •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Куз фаслининг охирги ойи - ноябрни ҳам кутиб олдик Алҳамдулиллаҳ! Ушбу ой барчамизга қут-баракали ой бўлсин! Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси билан кутиб олиб, розилик билан кузатайлик. Бизларга кузнинг гўзал кунларини хадя қилган Аллоҳга хамдларимиз бўлсин! Яна кўплаб шундай кунларни, қатормиздан кам бўлмай, соғ-омон кўриб юриш барчамизга насиб қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ТИЛАК Тилайман эй дўстим, хар қандай дамда, Номарду - нокасга ишинг тушмасин. Ғанимлар олдида қолсанг аламда, Кўзингдан бир томчи ёшинг тушмасин. Мехридан сийласин меҳрибон Худо, Отаю - онангдан этмасин жудо, Чин дилдан ризқ сўраб айласанг нидо, Оғзингдан еб турган ошинг тушмасин. Бошингни эгмасин алам, ташвиш, ғам, Пок қалбинг кўрмасин заррача ситам, Хар қандай холатда қўлласин Эгам, Ёзинг келмай туриб қишинг тушмасин. Яшамоқ бахтига бўлдик муяссар, Гохида йўқотдик, гохо тутдик зар, Ажал қачон келар, бизлар бехабар, Юзга кир, юзда хам тишинг тушмасин. Мол давлат ўткинчи, келиб кетади, Омадинг кулса дўст тўлиб кетади, Йикилсанг устингдан тепиб ўтади, Яшашдан хеч качон шаштинг тушмасин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Мавлоно Румий ҳазратларидан сўрашди: ㅡ Синган кўнгил яна сева оладими? Мавлоно жавоб берди: ㅡ ҲА , СЕВА ОЛАДИ! ㅡ Унда айтингчи, синган пиёлада сув ичасизми? Мавлоно эса ним табассум билан: ㅡ Сиз пиёла синди дея сув ичишни тарк қилдингизми..?! - деди... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🔑ЭСКИ КАЛИТ ​— Отанинг қирқи чиқмасидан ҳовлига харидор бошлаб келишди..😔 ​ЎҒИЛЛАР уйни сотмоқчи бўлиб дарвозани очмоқчи бўлишди, лекин эски калит қулфга тушмади. Фақат СИНГЛИСИНИ қўлидаги калит билан очилди. Қарашса — ҳовли супурилган, айвонда отанинг соати ва кўзойнаги худди ўзи ўтиргандек артиб қўйилган эди...  ​Лекин ҳадя шартномасидаги битта ёзувни кўриб, ҳамманинг ранги оқариб, қотиб қолди. УЙ аслида бошқа бир одамнинг номига расмийлаштириб қўйилган эди...ЛЕКИН КИМНИНГ..🤔 Давоми 👇🏻

​​ҚАЛБ  СОКИНЛИГИ У дўстига деди: – Қалб сокинлиги ва хотиржамлигининг сири нимада? Дўсти жавоб берди: – Аллоҳни таниганимдан бери.. агар менга яхшилик етса, таҳорат олиб шукр намоз ўқидим. Агар ёмонлик келса, яна таҳорат олдим-да сабр сўрадим. Бир иш мени чўчитса, таҳорат олдим ва (истихора ўқиб) Аллоҳдан яхшилигини сўрадим. Ҳаётим шундай тарзда шукр, сабр ва дуо ўртасида ўтяпти. Қайғули кунларингда одоб сақла, кўз ёш ила ҳамд айт ва ситамлар ичра ҳам ҳушхулқ бўл! Қайғу ҳам худди севинч каби Парвардигори оламнинг совғасидир. У озгина туради-да, ўзи билан сабринг тафсилотларини олиб Раббиси томон қайтади. Айман Ёғий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🥹 Шунчаликка келганда ҳам ўз қизини эрини олдига қайтариш керакми? Бечора аёл минг аламда эридан калтак еб уйига келди. Онаси орқангга қайт деди. Отасининг гапи эса унданда юракни эзиб ташлади. Отаси шундай деди... Тўлиқ видеони кўринг кўзингиз ёшланиши аниқ 👇

Азиз ва қадрли инсоним, «Ўзингизни эҳтиёт қилинг!» Балки оддийгина кўринган бу гап замиридаги маънони сиз англамагандирсиз... Мен эса ўзингизни эҳтиёт қилсангиз, ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. Чунки Сиз ўзингизни эҳтиёт қилсангиз, оилангизни эҳтиёт қиласиз, шаънингизни эҳтиёт қиласиз, ақлингизни эҳтиёт қиласиз, жонингизни ва молингизни эҳтиёт қиласиз... Ва хаммаси яхши бўлади! Сиз ўзингизни эҳтиёт қилинг, қадрлигим... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бугун Октябрнинг сўнгги куни! Кетаётган Октябрь ойи барча ташвишу ғамларимизни ўзи билан бирга олиб кетсин! Ундан хотираларимизда фақат гўзал лаҳзалар қолсин... Хайр, Октябрь..! Кириб келаётган Ноябрь ҳар бир хонадонга тинчлик, қалбларга хотиржамлик, ҳаётимизга барака ва қувонч олиб келсин. Аллоҳим, янги ойни хайрли ва файзли айласин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому  алайкум  ва  рахматуллохи  ва  баракатух! Умримизнинг яна бир тонги муборак ва хайрли бўлсин! Омонат дунёда омон бўлинг, Азизлар! Аллоҳим ҳар бир қилган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин. Жисмингиздан соғлик , қалбингизга хотиржамлик аримасин. Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка  буюрсин. Ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин! Бу фоний ва гўзал дунёда, икки дунё саодати учун яшанг. Ҳар бир ўтган кунингиз жаннат сари қўйилган бир қадам бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Аллоҳим, ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин... Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим... Аллоҳга омонатсиз, Яхши дам олинг! ┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉ Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

“Хайрлиси“ номли бир йўл бор... Боши қийин ва қайғули кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир... Роббим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин... Хайрли тун, қадрдон! Яхши дам олинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

АЛЛОҲНИНГ  МЎЖИЗАСИ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ЧЎПОННИНГ ДУОСИ Дунёда ҳеч яхшилик қилмаган, доимо инсонларга озор берадиган киши вафот этибди. Унинг хотини жаноза учун қишлоқ аҳлини чақирса, марҳумнинг ёди учун ҳеч ким келмабди. Шунда аёл эрини ўзи кафанлаб, бир аравага солиб, кўмиш учун қишлоқ яқинидаги тоққа олиб кетибди. Тоғда қўйларни боқиб юрувчи бир чўпон бўлиб, аёлнинг паришон ҳолини кўриб, ундан ҳол сўрабди. Аёл бўлган воқеаларни айтгач, йигит қабр қазиб, жаноза, дуо ўқиб, марҳумни дафн этибди. Аёл қишлоққа қайтибди. Шу кечаси қишлоқ аҳлидан бир неча кишининг тушида аён бўлибдики, кечаги марҳум жаннатий бўлибди. Эртаси куни қишлоқ фаоллари бунинг сабабини билиш мақсадида марҳумнинг уйида боришибди. Унинг аёлидан: — Биламизки, эринг умри давомида бизга зулм қилиб келди, озор берди. Бирон яхши ишини эслолмаймиз. Унинг қандай фазилати бор эдики, Аллоҳ унга жаннатни насиб этибди? – деб сўрашибди. Аёл ўйлаб-ўйлаб, эрининг ҳаётидан бирон фазилат тополмабди. Аёлдан кеча нима бўлганлигини сўрашибди. Аёл борини сўзлаб берибди. Шунда улар демак, гап чўпонда, у валий зотлардан бўлиши мумкин, деб ўйлашибди-да тоққа йўл олишибди. Қарашса, йигит оддий чўпон, валийлик асоратлари кўринмайди. Ундан сўрашибди: — Эй йигит, сен Аллоҳнинг дўстлариданмисан? Сен кеча кўмган киши жаннатий бўлганини бизлар тушимизда кўрдик. Кеча ўзи нима бўлган эди? — Мен валий эмасман. Кеча мен гўр қаздим, марҳумни дафн этдим. Жанозасини ўқидим. Сўнггида дуо қилдим. — Ҳа, нима деб дуо қилгандинг? — Дедимки, Аллоҳим, мен умрим бўйи шу тоғларда чўпонлик қилдим. Бу тоғларга Сенинг саломингни айтиб келган ҳар бир мусофирни меҳмонинг билиб, унга сут соғиб бердим, гўшт қовуриб бердим. Энди, менам сенга бир меҳмон жўнатяпман. Уни ўзинг яхши кутиб олгин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Уч нарса инсонга бахт-саодат олиб келади: Камтарлилик, кечиримлилик ва садақа. 💎Камтарлилик - банданинг мартабасини олий қилади. 💎Кечиримлилик - банданинг азизлигини зиёда қилади. 💎Садақа - банданинг молини кўпайтиради. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

АГАР АЛЛОҲГА ДУО ҚИЛСАНГИЗ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA